banner banner banner
Ўзим билан ўзим
Ўзим билан ўзим
Оценить:
Рейтинг: 0

Полная версия:

Ўзим билан ўзим

скачать книгу бесплатно


Карим сирини бериб қўйганига афсусланди. Афсуслангани заҳоти шу гапларни айтиб Адҳамнинг домига тушганини, нима учундир бундан сўнг унга бўйсуниб юришини ҳис этиб, кўнгли эзилди,

Адҳам уни ечинтириб қўйган эди. Унинг юраги яланғоч, ҳимоясиз қолган эди.

Шу воқеага, мана, икки ярим йил бўлди. Ву орада Карим билан Адҳам узоқлашиб ҳам кетишмади, яқин ҳам бўлишмади. Каримнинг Моҳбибига муносабати эса кучайгандан-кучайди, лекин жилла ҳам олдинга силжимади, яъни Карим мундай юрак бетлаб, Моҳбибига дардини ёриб кўрмади. Ўзича севиб, севгисидан изтироб чекиб, азобланиб юраверди. Ҳар эрталаб Моҳбибини кўрганида юраги зирқ этар, кўкси куйишиб кетар эди – худди биров унинг оғзидан ичига бир ҳовуч лағча чўғ ташлаб юборгандек. Ёзги таътилларни-ку, гапирманг: Моҳбиби икки ой олис Сариосиёсига, Карим қурилишга кетади!

Карим уч йилдан бери Моҳбибига севги изҳор қилишни, лоф эмас, юз марталар ўйлаб-кўргандир. Лекин қандай айтади! Умрида бунгача бирон-бир қиэни севиб, унга севги изҳор қилмаган одам! Ана, айтди ҳам дейлик. Агар Моҳбиби: «Мен ҳам сизни…» деб қолса-ку, бу эҳ-ҳе!.. Моҳбибининг розилиги шу қадар ўткир, шу қадар ёрқин бахт эдики, Карим бунга ишонишдан ҳам қўрқиб кетарди. Хўп, яхши, Моҳбиби ҳам кўнса, ундан сўнг бир гап бўлар. Ҳар ҳолда, бу яхшиликка-ку. Лекин, рад қилса-чи? «Бошқани севаман, Каримбой, беҳуда овора бўлманг», деса-чи? Йўқ, буни тасаввур қилиш оғир. Карим қувончига чидар-ку, бироқ қайғудан тайин ўлади. Моҳбибининг рад жавобини эшитгандан кўра, шун дай, ҳозиргидек узоқдан яхши кўриб, умид узмай юргани яхши.

Одамлар нозик-ниҳол, бўйчан, хипчадан келган қизларни ёқтиришади, бироқ Қаримга бунақа қизлар узун, чиллакчўпдай ориқ, яъни хунук кўринади.

Моҳбиби деганимиз эса исми жисмига мос – ўн тўрт кунлик ойдек тўлагина, ойкулчадек ширингина қиз эди.

Моҳбибининг шундай чиройли исмини бузиб, «Мабийи» деб чақиришлари Каримга жуда оғир ботади. Ҳамма шундай деб чақиради, паспортида шундай ёзилган экан. Моҳбибига метрика берган қай бир чаласавод, кар, тўнка котибнинг иши-да бу! Ноилож Карим ҳам тишини тишига босиб, Моҳбибига «Мабийи» деб мурожаат килади, Лекин у билан ҳар куни, ҳар соатда хаёлан сўзлашганда, албатта «Моҳбиби» деб шивирлайдк. «Мабийи» – «Ма, бийи – бийи, мана буни ол», деган каби жуда хунук эшитилади, ахир.

«Моҳбиби, мен сизни севаман!»

Карим тунни, кўрпага киришни сабрсизлик билан кутади, ётгани заҳоти бошини кўрпага буркаб, Моҳбиби билан ширин-ширин, одамни энтиктирадиган суҳбатларни бошлаб юборади.

«Моҳбиби, мен сизни севаман!»

Моҳбиби индамай бош эгади, Карим Моҳбибининг қўлларидан ушлайди, Моҳбиби ўзини олиб қочмайди. Моҳбибининг қўллари шундай майин, юмшоқки… Карим Моҳбибининг қўлларидан ушлаб ўзига тортади. Моҳбиби унга тикилади, кўзларида – «Қўйинг!» деган ҳаё. Моҳбиби эгилиб, юзларини бекитиб олади, Карим эса унинг юзини кўрмоқ-чи… Моҳбиби бошини кўтармайди, фақат Каримнинг қўлларини қисиб қўя-ди – оҳиста, беозор…

Кейин… Кейин улар жимгина кетишади. Моҳбиби Каримнинг елкасига бош қўяди, сочлари Каримнинг бўйнини қитиқлайди, ёқимли, маст қилғувчи ҳид таратади…

Моҳбибининг сочлари қанақа ҳид таратади? У нима билан бош ювар экан? Бирга кетганларидан сўнг Карим нима дейди? Йигитлар севган қизига очиқ-ошкора,севаман, деб гапиравермайди. Севги уларнинг дилида, бошқа нарсаларни гаплашиб ўтиришганда эса кўзида бўлади. Лекин мум тишлаб кетавериш ҳам яхши эмас-да.

Карим ширин хаёлидан янглишиб кетади-да, ҳаммасини қайта бошдан бошлайди…

Билмайди – қанча ётади, ишқилиб, не маҳалда кўрпа тагида дами қайтиб кетади-да, бошини очади; ҳамхужраси Бурҳонга сездирмай, секингина уф тортади; яна икки-уч соат ухлолмай, ўйланиб ётади.

Уч йилдан бери шундай. Уч йилдан бери Карим азоб чекади, ўртанади.

Энди бу юрак сирининг сирлиги ҳамма биладиган оддий гап бўлиб қолган. Йўқ, уни Адҳам ёймади. Адҳам ўзининг ўрисча китоблари, севимли ёзувчилари, бир-иккита ўзига ўхшаган дардкашлари билан бўлиб, Каримнинг муҳаббатини эсга ҳам олмагандир. Моҳбибини яхши кўришини Каримнинг ўзв билдириб қўйди. Доим Моҳбиби кўринадиган жойга ўтириб олиб, у билан кўз уриштирганда лавлагиси чиқиб, Моҳбиби бирон нарса сўраса, гапидан адашиб, севгисини ҳаммага ўзи ошкор қилиб юрдн. Ахир, нима қилсин – уч йил натижасиз севиб юришнинг ўзи бўладими! Устига устак, кўнглидагиси – кўзида, бетига қарасанг – ичи кўриниб турадиган бола бўлса…

Яхшими, ёмонми, Карим шундай яшаб келаётган, куни ўтаётган эди. Балки Бурҳоннинг бир гапи бўлмаганда, Карим эски дардини ортмоқлаб тўртинчи, ундан бешинчи курсга ва шу кўйи – Моҳбибига дардини айтолмай, қишлоғига жўнаб кетармиди?

Баҳорда – қизлар қишлик рўдаполарини ташлаб, аввал енгилроқ ёмғирпўшда, сўнгра кўзни қувнатиб, кўнгилни эзадиган гуногун кўйлакларда дарсга қатнай бошлаганларида, Бурҳон ижарахонада олма арчиб ўтириб, шундай деб қолди:

– Шу-у, Мабийингиз бўйи пакана бўлса ҳам, истараси иссиққина, а? Яхши хотин чиқади шундан. Ё нотўғрими, Каримбой? Бир гапириб кўрсангиз бўларди – кейин мазза қилиб яшайсиз: қайнатангиз – совхоз директори; институтни қизил диплом билан тугатган куёвтўранинг тагларида машина! Анови Ҳайит дегани бор-ку, жуда олғир кўринади, қизингизни шу илиб кетар-ов…

Каримни иссиққина уйдан қаҳратон кўчага ҳайдаб чиқиб, бу ҳам етмагандай, устидан бир пақир совуқ сув қуйиб юборишгандек бўлди.

– Қайси Ҳайит? –деди у ичи қалтираб. – У… Унинг қизи бор эмасми?

Бурҳон: «Ҳай ошнам-эй, жуда соддасиз-да», дегандек бош чайқади, кулди. Олмадан бир бўлак қирқиб, пичоқ учида Каримга узатди:

– Унга ўхшаганларнинг қизи битта бўладими! Бугун бирови билан юрса, эртага бошқасини айлантиради.

Каримнинг томоғидан олма ўтмади, бўғзида туриб қолди.

– Ҳадемай битиради: бир ой ўтади-кетади, – дея олма кавшаб давом этди Бурҳон. – Дипломга қўшиб совхоз директорининг қизини ҳам олиб кетса, нима, тешиб чиқадими? Эй, ошнам, улар яшашни билади!

Каримнинг кўнглида нуқта каби муаллақ юлдуз чақнади, ундан ўткир санчиқ таралиб, кўкрак қафасини тешиб чиққудек оғритди.

Нимадир қилиш керак эди! Карим ҳозир нимадир қилмаса, ҳоли не кечишини ўзи ҳам билмасди.

– Яна ейсизми? –деди Бурҳон. – Яхши олма экан. Яна бир бўлак.

Мозорбосди, Қўшработдан.

Карим бош чайқади.

– Шу қизларга ҳам ҳайронсан, – деди Бурҳон. – Қаранг, шу Салимача ҳам ўзига топиб олибди-я. Йигити, бечора, физфакда аспирант, домла эмиш, шўрингга шўрва тўкилгур…

Бурҳоннинг жағи очилиб кетди: Салиманинг читтакдек эканлигию йигитининг ғирт аҳмоқлигини роса чайнади, кейин ўзининг соддагина қишлоқ қизига уйланиб (олий маълумотлисининг нози-фироғи ҳам дипломига яраша бўлиб, «Мен сендан кам эмас», деб турар экан), тинчгина турмуш кечириш ниятини билдирди; қишлоқларида Бурҳонжон акам қачон бизга оғиз соладилар, деб сочини ўриб ўтирган қизлар сон-мингта эмиш.

Карим унинг гапларини диққат билан тинглаб, ишқилиб, яна Моҳбиби ҳақида гапириб қолмасин, дея юрак ҳовучлаб ўтирди.

Лекин кўнглидаги оғриқ зўрайгандан-зўрайди, бунга чидашнинг сира иложи йўқ эди: «Моҳбиби» деган номнинг ўзи нур ўрнига совуқ бир оғриқ таратаётган ойга ўхшаб қолди – фақат Каримнинг кўнгли эмас, шу торгина ҳужра, ташқаридаги кенг дунё ҳам оғриққа тўлиб кетгандек, гўё ҳаво ҳам томоқни тирмалаб ўтиб, ўпкага санчилар эди.

Карим ётоққа отланди. Жуда боргиси келди. Ҳужрада ортиқ қололмас эди.

Кийинаётиб ойнага қаради-ю, дарров кўзини олиб қочди: ойнадан кўримсиз, бешинчи курсдаги ҳасип мўйловли, жингала сочли, етмиш сўмли жез тугма кўйлак, икки юз эллик сўмли жинси шим кийиб юрадиган Ҳайит – қизларнинг «Ҳайит акажон»ига солиштирганда эса жуда хунук, бурунбой бола – ўзи қараган эди.

Шу Бурҳонларга ўхшаб ҳеч кимни севмай юрса нима қиларди, а? Бу нима азоб!

Карим тўғри Моҳбибиларнинг хонасига борди. Тақиллатган эди, ҳеч ким очмади. Эшикни итариб кўрса, ичкаридан қулфлоғли экан. Бирдан хаёлига келган мудҳиш, даҳшатли манзарадан ўзи ҳам қўрқиб кетиб, эшикни гурсиллатиб урди. Салдан кейин зшик қия очилди-да, Турсунойнинг чўчиган, уйқуга пишмаганидан ола-кула бўлиб кетган кўзлари кўринди.

– Э-э, – деди Карим. – Э-э, ухлаб ётувдинглар-ми? Мен…

Турсуной эшикни қарс уриб ёпиб олди. Карим шундан сўнг ҳам жойидан қимирламай, бир-икки ғўлдиради, ёпиқ эшикка:

– Кечирасизлар, – деди.

Лекин кўнглидаги оғриқ бирдан қўйиб юборди:

«Ухлаб ётишибди ку! Эҳ, мен бўлсам… – деб шодланди у. – Ухлаб ётишибди-я!»

«Агар эшикни Турсуной эмас, Ҳайит очганда нима қилардим? Нима ҳам дердим?» – сал ўтмай Карим шундай ўйлади. Майкачан, сочлари тўзғиган Ҳайитнинг: «Ҳа, ошна, нимага бизиинг ишимизга тумшуғингизни суқяпсиз?» дегандек қарашини кўз олдига келтирдию ич-ичигача қизариб кетди.

Даҳлизнинг ўртасида Адҳам унга қараб турган эди.

Каримнинг кўксида нимадир ғарчча қирқилиб кетгандек бўлди–ихчам-ингичка, Каримдан узун Адҳам жуда ўткир, одам сесканарлик нигоҳини унга санчиб турган эди.

Карим тўғри унга рўпара юрди.

Адҳам индамай қўлини чўзди, бошқа бирон жойи қилт этмади. Карим унинг қўлини негадир қаттиқ қисди. Адҳамдан «ҳа» билан «ҳим»га ўхшаган бир товуш чиқди.

– Шу, –деди Карим унинг қўлини қўйиб юбормай, – ўзим…

Адҳам қўлини тортди. Жилмайди –лабидан ип қочди. Шу ип Каримпинг бўйнига сиртмок бўлиб тушди.

– Қани, киринг, – дея Адҳам ортига бурилиб эшикни очди.

Карим унинг ортидан судралди.

Адҳам турган хона торгина, икки кишилик, лекин Адҳам комендант билан келишиб, ёлгиз ўзига тўғрилаб олган эди. Хона жуда шинам, девордаги чубуқ тишлаган серсоқол одамнинг расмини айтмаган-да, бошқа биронта ортиқча безак йўқ. Столда очиқ китоб, бир даста қоғоз – усткисининг ярмигача ёзилган.

Хона рангсиз, хира, қоронғироқ; фақат каравотнинг бош учидаги гулдор сочиқ кўзга яққолроқ ташланади.

Билинар-билинмас тамаки ҳиди кезадн.

Карим стол ёнидаги курсига ўтирди, нима дейишини билмай, жим қотди.

Адҳам хона тўридаги яккаю ягона креслога чўкди. Деразага орқа ўгирганидан юзи сирли тус олди.

«Шунақа нарсаларга пул сарфлаб, магазиндан эринмай кўтариб келганини айт», деб ўйлади Карим креслога суқланиб боқар экан.

Адҳам дабдурустдан сўради:

– Мабийининг олдига келувдингизми?

Карим талмовсиради:

– Э, йўғ-а, ўзим шундай…

– Нима, ўзим шундай?

«Бунинг ҳам Моҳбибига кўнгли борми? Бунча текширмаса, – деб ўйлади негадир Карим. – Менга йўл бўлсин! Қайси қиз бунга йўқ дейди?»

– Нима, ўзим? – деб такрор сўради Адҳам. – Яширишнинг нима кераги бор? Келдим, деб айтинг, ҳеч ким сизни айблаётгани йўқ-ку.

Карим миқ этмай бошини эгди, қўлларини кийиштирди.

– Шуни ростдан ҳам яхши кўрасизми? –деб яна уни найзага илди Адҳам.

Карим рад қилгиси келди-ю, лекин бунга керакли гап тополмаганидан, ноилож бош ирғаб, Адҳамнинг гапини тасдиқлади.

– Ҳа, яхши, – деди Адҳам бир оз ўйланиб тургач. – Яхши кўрасиз. Яхши кўрсангиз, нега шуни ўзига айтмайсиз? Уч йилдан бери нима қилиб юрибсиз? Е Мабийининг ўзи келиб, «Каримбой, мен сизни севаман», деб айтишини кутяпсизми?

Каримнинг кўнглида умид йилтиллади.

– Нима қилай бўлмаса?

Адҳамнинг жаҳли чиққандек бўлди:

– Гаплашинг! Бу юришдан иш чиқадими? Нима қилай эмиш. Бирон йўлини топиб айтинг-да!

Карим ҳозир Адҳамнинг узоқ гапиришини, ўз тажрибаларини сўзлашини ва охирида Моҳбибининг кўнглини олиш йўлларини бирма-бир кўрсатиб беришини хоҳлар эди. Адҳамнинг жаҳл аралаш гапираётгани ҳам унга ўтиришди, кўнглида нимадир юмшади; бирдан енгил тортиб, отасидан танбеҳ эшитаётган боладек, йиғлагиси келди.

– Нима, Мабийингиз осмондаги ойми? Ҳаммага ўхшаган бир қиз-да. Сизнинг ҳам камчилик жойингиз, йўқ. Э, уч йилдан бери оғзингизга талқон солиб юрибсиз-а, тавба! Бориб, «Мабийи, сизда икки оғиз гапим бор эди», деб гаплашиб олиш шунча қийинми? Ҳарҳолда, уч йил қийналиб юришдан кўра осонроқдир.

Каримнинг кўнглида нотайин, умидсиз оғриқ яна турди.

– Мабийига ўзим айтайми? –деди Адҳам.

Карим чўчиб кетди.

– Йўғ-э, нималар деяпсиз, – деди у шоша-пиша, худди Адҳам ҳозир Мабийининг олдига борадигандек. – Нима деб ўйлайди, ахир!

– Бўлмаса, ўзингиз бориб айтинг-да.

– Хат ёзсаммикан? –деди у юрак ютиб.

Адҳам заҳарли илжайди – бир зумда Каримдан узоқ-узоқларга кетиб қолди.

– Хат?! ~азал ёзиб бера қолинг, «Ишқингда зор ўлдим, нетай», деб. У ҳам сизга «Кел, ғарибим, ўлдим мано», деб жавоб қайтаради.

«Мунча тили аччиқ бунинг!» – Каримнинг ғаши келди.

– Кулманг!

– Куладиган гапни айтяпсиз-да, – деди Адҳам сал юмшаб.

– Бўлмаса, нима қилай? – деди Адҳам эзилиб.

– Менга қаранг, – деди Адҳам. – Нима, тилингизга тирсак чиққанми? Боядан бери эшакнинг қулоғига танбур чертяпманми!

Карим ўзи кутмаган ҳолда зорланиб кетди:

– Қачон борсам хонасида одам бўлади. Ўзи ўтирган вақтида энди гапираман, десам, биров кириб қолади. Ўтириб-ўтириб қайтиб келавераман. Ўзи кўпҳам боравермайман-ку-я. Ҳайит ака кўп борар экан.

– Хўш? – деб ажабланди Адҳам. – Ҳайит борса нима бўпти?

Карим ўнғайсизланиб қолди.

– Билмасам, у ҳам Мабийига…

– Э, сизда калла борми ўзи? – деди Адҳам. – Елканинг устида нимани кўтариб юрибсиз? Ҳайит уни… Мабийи уни бошига урадими? Ҳайитнинг Гулнораси унга қариндош-ку, шуни ҳам билмайсизми?

Карим изза бўлди.

– Бурҳон… бугун шунақа деб…

Адҳам қўл силтади.

– Э, қўйсангиз-чи. Одам қуригандай, шу махсимчага ишонасизми?

Каримнинг кўнгли сал ёришгандек бўлди. Адҳам сукут сақлаб турди-да: