banner banner banner
Ўзим билан ўзим
Ўзим билан ўзим
Оценить:
Рейтинг: 0

Полная версия:

Ўзим билан ўзим

скачать книгу бесплатно


– Э, буни қара, ўзидан каттага ҳам гап қайтарадими, – деди амакиси.

Отаси Хайрулла акага таъна билан қараб қўй-ди. Амакиси жим бўлди. Отаси салмоқлаб гапирди:

– Бунга уриш-сўкиш кор қилмайди. Билмайман, китобдан нима топган. Акалари ёшлигида пишиққина эди. Қудрат бундайлигида, бўйи бир қарич бўлиб, қўш қўшар эди.

– Шуни билгани тўғри, – деди шу пайтгача жим ўтирган Раҳмат ака. – Қани, бизнинг шумтакалар ҳам шундай ўқиса. ғирт хулиган. «Беш»га ўқийсан-лар», деган шарт қўйиб икковига ҳам велосипед олиб бердим. Қаёқда! Бир ой ўтмасдан шалағини чиқаришди.

– Ҳа, энди боланинг ўзи қизиқмаса, қийин. Уриб-сўкиб йўлга сололмайсиз, – деди Мамат меш беғамлик билан. – Бизнинг Пирматнинг аҳволи ҳам шу – қулайини топдими, болаларни тўплаб, эшак кўпкари қилади. Кўп эшак ҳалак, бир пўстак ҳалак.

– Ҳозир ўқимаганга қийин, – деди Раҳмат ака. – Бориб-бориб ўқимаганга иш қолмайди. Илгари тракторчининг қаватида бир-икки ой юрсанг, «Универсал» беришарди. Ҳозир тракторчиликка ҳам диплом керак. Трактор ҳайдаш ҳам қийинлашиб кетди.

Бу гап отасига ёқинқирамади:

– Ўқиганлари оламни гулистон қиляптими! Мана, биттаси Ҳайдарнинг ўғли. Худонинг бермиш куни оғзида папирос, тагида матасекл, санғигани-санғнган. Ким бир пиёла қуйиб берса – ўшанга жўра. Ўн йил мактабда ўқиди, ўн йил шаҳарда тентираб юрди. Ўрганиб келгани – арақхўрлик.

Отаси Қосим муаллимни ёмон кўради. У ўн йил эмас, етти йил ўқиган шаҳарда. Уч йил армияда бўлган. Бир йил синфида қолган шаҳарда ҳам. Рост, яхши дарс беради-ю, лекин кўп ичади.

Мамат меш аянчли илжаяди – Ҳайдар новвой унга қариндош.

– Акрам ака, Салоҳиддин кам кўринади, юрибдими эсон-омон?

Отасининг юзи тундлашди, кенг пешонасидаги ажинлари чуқурлашиб, яна ёзилди.

– Билиб, билмасликка олиб гапирасиз-а, Мамат ака.

– Энди сўраяпман-да, Акрам ака, – деди Мамат мвш. – Ҳарна қилса-да, ўғлингиз.

– Ўғил?! Бунақа ўғилнинг боридан йўғи яхши! – деди отаси. – Не-не азоблар билан ўқитдим. Қандай оғир йиллар эди! У бўлса, ўқишни битириб келиб, муаллимлигини бошлагач, нима дейди денг: «Ота диндан кечасиз. Нима қиласиз йўқ худога ишониб…»

– Ҳа, энди нодонлик қилган-да, – деди Мамат меш бепарволик билан.

«Жўрттага сўради. Отамнинг ҳамма сирларини билади-да, Қосим муаллим учун аламини оляпти. Тўғри гапиришга қўрқади».

– Нодонлик?! Айтган гапини биласизми?! Мен диндор бўлганим учун у киши амалларга кўтарилмай қолган эмиш. Уялмай-нетмай ўзимга шундай деган…

«Қачон айтган экан?»

Акаси уйга келганда уни ёнидан жилдирмайди Отаси гапирмаган пайтларда у билан ҳазиллашиб ўтиради. Бир куни акаси нимагадир гўрковлар ҳақида сўзлаб, «Шекспир деган ёзувчи ўтган, унинг асарида гўрковлар жуда зўр ёзилган», деди. Отаси индамади. Акаси яна бир-иккита шунга ўхшаш гапларни айтаётганда, отаси жаҳл билан: «Тўхта», дедию бирдан баланд овозда тожикчалаб бақира кетди У ҳеч нарса тушунмай гоҳ отасига, гоҳ акасига ҳайрон боқиб, уларнинг тожикчани билишига ажабланар зди. Бир маҳал отаси унга «Бор, ўйна», деди. У ҳовлида нима қилишини билмай гангиб юрди. Сал ўтма акаси чиқди. Унинг ортидан отасининг: «Ҳе, Шекспулинг билан қўшиб…» деган сўкиниши эшитилди. Акаси аянчли илжайиб унинг ёнига келди ва «Бобой ёмон қарияпти-да», деб ғудранди. Унинг томоғига алланарса тиқилди, эзилиб кетди, акасига раҳми келди

– Ҳозир-чи? Бошларида соябон шапка, оёқларида йиртиқ батинка, илинган магазинчининг устида ёзади, юлғич, муттаҳам, деб. Бешкападаги Абдулланинг ўғли шунинг дастидан қамалиб кетди. Шерқулнинг тўйига борганимда хотини олдимга бешта боласини етаклаб чикди. Ер ёрилмади, ерга кирсам. Ўғлим, қўй шу ишингни, одамларни қон қақшатма, дедим. Қилмади.

Мамат меш қўрқа-писа қараб қўйди-да, яна дастурхонга тикилиб олди. Маҳмуд ака дастурхоннинг сочиғини ўйнаб ўтирарди. Амакиси бошини қуйи осилтириб миқ этмасди.

– …энди аспирангтурами, паспирангтурами деган катта ўқишга кирармиш. Бундай танангга ўйлаб кўр, тўртта боланг бор, ёшинг ҳам қирққа борди. Олим бўлиш осонми, бунинг учун ўн-йигирма йил умр керак. Эллик-олтмишга бориб олим бўлганингда элга қандай каромат кўрсатардинг! Шундай деб насиҳат цилсам, мен тўрт йилда диссиртасса ёқлайман, деб ғудинглайди…

У амакисига термилди. Қани энди, амакиси бошини кўтара қолса!

– Ҳа, ўғлим, мана, Каримбойнинг ўғли Самарқандда ўн беш йил ўқишнинг орқасидан қувиб, энди олим бўлди. Нурмат керосинфурушнинг ўғли урушдан қайтгандан бери институтда дарс бериб, энди дўхтир бўлди. Сен эртадан-кечгача газетда ишлаб, кечқурун бола-чақанг билан ўралашиб, қандайига тўрт йилда олим бўлиб қоласан, десам, кўрасиз-да, дейди…

У отасининг энди анча гапиришини ўйлаб сиқилиб кетди. Ҳеч ким отасига қўйинг шу гапни, дея олмайди-я!

– Колхозга раис бўл, дейишса, кўнмабди. Нима, олим бўлмаса, нон тополмай қоладими? Қишлоққа кел, раислик ёқмаса, мактабга мудирлик қил, халққа аралаш-да, ахир қачонгача тентираб юрасан, менга ёрдам бермасанг ҳам, одамларга фойданг тегар-ку, десам…

Ниҳоят амакиси унга қаради: «Бир нарса деб отамни тўхтатсангиз-чи. Акам сизга ҳам қариндош-ку!». Амакиси тушунди шекилли, кўзларини олиб қочди.

– …Аччиғим чиқиб кетди. Тур йўқол, иккинчи эшигимга оёқ босма, қаёқда санғиб юрган бўлсанг, ўша ёққа жўна, деб…

– Амаки, қўйсангиз-чи, шунақа гапларни. Уйдаги можарони нима керак кўчада достон қилиб…

– Э… Сен жим ўтир! Мен куйиб кетганимдан гапиряпман. Одамлардан яширадиган сирим йўқ. Ҳамма кўриб, билиб ўтирибди. Қачонгача яшираман?! Пушти камаримдан бўлган болам тугул, мени яратиб қўйган бўлса ҳам, бетига айтаман. Менга гап қайтариб валдирайсан-да, ўзинг унга бир оғиз насиҳат қилолмайсан.

– Мен нима дейман унингизга? Бир нарса десам, сиз тушунмайсиз, унақа эмас, бунақа деб ақл ўргатади. Сигирларингни семиртир, каттароқ оғил солиб, молларингни кўпайтир, дейди. Ҳанги эшагингнинг бурнини тилсанг, чарчамайди, қаттиқроқ ҳанграйди, деб кулади. Билдингизми! Шундай деб калака қилиб турган одамга мен нима дейман?!

– Ана, кўрдингми! Бу дегани тезакка қоришиб, оғил тозалашдан бошқасига ақлинг етмайди, деган маънини билдиради. Ўзидан бошқани одам санамай-ди-да! Осмонда юради у, осмонда!

Отасининг қўли бир зум ҳавода қотиб қолди. Бола чўчнб кетди.

– Ердагиларни оёғининг учи билан кўрсатади. Сен нима деб юрибсан ҳали. У ўзини прапесир санайди… Ҳамма аҳмоқ, у доно! Ҳамма онасидан туғилган бўлса, у осмондан оёғини осилтириб тушган.

Маҳмуд ака чўнтагини тимирскилаб, носқовоғини олди. Носқовоқнинг орқасига кўрсаткич бармоғи билан секин-секин уриб бошини орқага ташлаганча, нос отди. Амакиси имо билан носқовоқни сўради… Отаси жимиб қолди. Орага оғир сукунат чўкди.

– Ё пирим-эй! Уф-ф, – дея ёнбошлаб ётган Мамат меш оғир чайқалиб чордана қуриб ўтнрди, қорни чалиштирилган оёқларига босилди.

– Хайрулла, носқовоқни ташла бу ёққа!

Отаси ҳам нос чекди. Яна ҳамма жим қолдн.

– Эй, бу дунёда қурт бўлсин, қумурсқа бўлсин, ризқини топади, – деб гап бошлади Мамат меш ку-тилмаганда. – Қимирлаган жон борки, ўз ташвишида. Ҳар кимнинг ўз насибаси бор. Мана, ёшимиз етмишга боряпти. Инқилобни кўрдик – ҳаммасини кўрдик! Қулоқ-қулоқ деган замонларда яшадик. Мол-дунё кишига вафо қилмайди. Олимхўжабойнинг минг қўйи бор эди. Кўчага чиқсалар тагларида саман от, атрофларида ўн-ўн беш муридлари. Ана ас-асаю мана дабдаба! Нима бўлди? Қулоқ бўлиб дом-дараксиз кетди. Урушни кўрдик. Қирқ иккинчи йилдаги қиш шундай совуқ бўлдики, шундай совуқ! Э Акрам ака, бу Русиянинг совуғи ёмон бўлар экан. Оёқ-қўлдан ажралишимга сал қолган. Қулоғим ҳалиям сал иссиққа қичишади.

Негадир амакисининг кулгиси қистаб қолди. Билдирмаслик учун мўйловининг учини бурай бошлаган-да, кўзлари чақчайиб кетди.

– … Бировни ака дедик, бировни ука, ишқилиб, бола-чақани оч қолдирмадик. Ҳозир замон яхши. Қайси уйга кирманг, радиё… Одамлар кирини ҳам мошинада ювади. Тавба, шу кир ювадиган мошинага қатиқ солиб, туғмасини боссанг, сариёғини ажратиб берар экан-а! Эй, бу одамларнинг усталиги…

«Бир нарса демоқчи бўлса, гапни айлантириб, охирини йўқотиб қўяди. Аввал қуртқумурсқа, кейин инқилоб, Олимхўжабой, уруш, қимматчилик. Энди кир ювадиган машинага ўтиб кетди».

– Хайрулла, кечаги ойликдан неча сўм олдингиз? – деб сўради Мамат меш дабдурустдан.

– Тўйт юш шўм, – деб жавоб берди амакиси оғзида нос борлиги учун соқовланиб.

– Шу сувчилик ҳам сердаромад иш-да. Нима дедингиз, Акрам ака?

Отаси индамади. Мамат меш гапида давом этди:

– Пулни йўқотманг. Бозор куни ўзим бир яхши сигир олиб бераман.

Амакиси гиламни қайириб носини туфлади, кафти билан оғзини артди.

– Борини эплаб олай-чи. Болалар телевизор олиб беринг деб гаранг қилишяпти.

Шу пайт отаси кўкрак чўнтагидан занжири узун соатини чиқарди:

– Соат ҳам ўн бирдан ўтибди, Мамат ака. Гап сотиб ўтиришимиздан фойда йўқ. Турайлик. Қани, омин…

Мамат меш ўрнидан зўрға қўзғалди. Сал эгилган кўйи қулочини кенг ёйиб, белбоғини айлантириб эша бошлади.

Маҳмуд ака Мамат мешнинг, бола ўзларининг эшагини етаклаб келди.

Мамат меш айилни қайтадан, қаттиқроқ тортди. «Шундай катта қорин билан эшакка қандай қилиб минар экан?»

Мамат меш анча вақт каловланиб турди-да, охири;

– Маҳмуджон, қўлтиқдан олмасангиз… – деди хижолатомуз.

Маҳмуд ака ёрдамга шошилди. Мамат меш: «Ё пирим!», дея бир амаллаб ўзини эгарга олди, эшаги бели майишиб, гандираклади.

Маҳмуд акадан ибрат олган бола отасига кўмаклашмоқчи бўлди, лекин улгурмади. Отаси узангига оёқ тираб, эгарга енгил ўтирди. Бола айланиб ўтиб отасининг бу оёғига ҳам узангини тўғрилади.

– Қўлимдан ушла, – деди отаси, – энди оёғингни оёғимга қўй!

– Оёғингиз қайрилиб кетмайдими? –деди бола отасининг оёғнга оёқ босишга юраги бетламай. – Қўявер, икки пуд келасанми, йўқми, – деди отаси. У отаси айтгандай қилди. – Ана шундай, қўлимдан маҳкам ушла. Қани, ҳа!

У отасининг қўлига осилиб чиранди, гавдасини ердан узолмади. Отаси унинг қўлтиғи оша елкасидан тортгандан сўнг эгарнинг орқасига миниб олди.

Улар бир муддат жим кетдилар.

Амакисининг оёқлари ерга тегай-тегай дейди: дароз, бўлали одам бўлса-да, эшаги чоғроқ, эгарида узанги ҳам йўқ.

Мамат меш гап бошлади:

– Маъракаси тузук ўтди. Одам ҳам яхши келди. Оши ейишли бўлибди. Қурбон яхши ошпаз-да. Лекин қирриқроқ.

Отаси индамади. Амакиси чўзиб эснади.

Енгил шабада турди. У жунжикиб отасига яқинроқ силжиди, унинг елкасидан қуйироққа бошини қўйди, юзи ишқаланаверганидан ғаши келиб, яна ортга сурилди.

«Бу бобойлар ёзда ҳам чопон кийишади-я, иссиқлаб кетишмайдими?»

Қабристондан дарахтлар шарпаси қорайиб кўринди. Бойўғли қичқирди, аллақандай қуш питирлаб қанот қоқди, яна жим бўлди.

– Мамат ака, – деди отаси, – эртага Орзиқулни кўриб келайлик.

Мамат меш эшагини халачўп билан бир тушириб қолди. Жаҳли чиқиб сўкинди.

– Эрталаб Ўсарни кўрувдим, – деди отаси яна унга парво қилмай. – Қора новвос билан ғунажинини бозорга олиб чиқар экан. Бир гап бўлса, шошиб қолмай деяпти.

– Йўғ-э, – деди амакнси ташвишланиб, – ўтган куни борганимда дуруст эдп-ку! Бир соатча ҳангомалашпб ўтирдик. Овқати ҳам яхши эди. Бир коса шўрва ичди.

– Омонат-да, айтиб бўладими. Аҳволи ёмондир-ки, Ўсар йиғиняпти. Ақлли бола, сезмаса, билмаса, бекордан-бекорга ҳовлиқиб, менга маслаҳатга келмасди. Бугун боришга вақт йўқ эди, эртага борайлик. Чошгоҳда уйга келсангиз, Эшмурод билан Қодир акани ҳам олиб бирга ўтамиз. Уларга тайинлаганман.

Мамат меш оғир сўлиш олди, индамади.

– Мамат ака, – деди отаси.

– Ўзларинг бораверинглар, – деди Мамат меш. – Эртага уста чақирганман, ёнида бўлмасам, бир ўзи эплолмайди.

– Қўйинг, важ-карсон қилманг. У ёқда биров… – Энди отаси қаттиқроқ гапирди. – Илҳақ бўлиб ётибди бечора! Неча йиллик ошначилигингиз бор. Сизни деб қамалиб кетишига сал қолган…

Мамат меш индамай кетаверди.

У Орзиқул бобони яхши кўради: ҳар гал учратганда Орзиқул бобо: «Ассалому алайкум!», деб уни қизартиради. У эса сал яқинроқ келсин, кейин салом бераман деб улгуролмай қоларди. Чол уни калака қиларди: «Э, эсингиздан чиқиб қолдими? Отангиз берган тарбия қани? Муаллимларига бориб айтамиз-да, энди». У: «Мен салом бергунча ўзингиз шошилиб…» дея тутилиб қоларди. Шундан кейин у Орзиқул бобо кўчанинг нариги бошида кўриниши биланоқ «Ассалому алайкум!», деб қичқирадиган бўлди. Бироқ Орзиқул бобо ўзини эшитмаганга олиб, индамай келаверарди. У қайта қичқирарди. Чол пешонасига қўлини соябон қилиб томгами, ёки бирор қизиқ нарса кўргандек, ергами тикилиб яқинлашар эди-да, бирданига: «Ассалому алайкум», дер ва «Ва-алайкум ассалом», демайсизми, ўғлим», деб унга ажабланиб боқар эди. «Сиздан олдин салом бердим-ку, ахир», дея йиғлагудек хуноб бўларди у. Орзиқул бобо аччиқланарди. «Муаллимингизга бо-риб, Мақсудбойга одоб ўргатмабсизлар, деб айтмасамми», деб пўписа қиларди. У бир куни онасига арз қилди. Онаси: «Бобонг сени яхши кўрганидан ҳазиллашади-да», деб қўя қолди.

Энди шундай яхши киши оғир касал бўлиб ётибдию Мамат мешнинг уни кўришга боргиси йўқ.

У отасини Мамат меш нима учун «ака» деб иззат қилишини бирдан тушунди – отаси укасига гапиргандек, ўзидан кичик одамни кўндиргандек, баландда туриб, мулойим овозда гапирар эди:

– Хўп қизиқ одамсиз-да, Мамат ака, ичингиз тор. Ўша гапни ҳалигача кўнглингизда оақлаб юрибсиз. Қўйинг, ўтган ишга саловот. Беш кунлик дунё – тўрт-бешта бобой қолдик. Сиз ҳам, мана, етмишни қоралаяпсиз. Энди нариёғини ўйланг, майда-чуйда гапларни эмас. Кўнгилни кенг қилинг, кенг. Ҳақимиз қолмади, энди бу дунёга устун бўлолмаймиз.

Мамат меш яна оғир сўлиш олди.

Чорраҳага етиб келдилар. Мамат мешнинг йўли бошқа, у эшагини бурди.

– Тонг отсин-чи, худо бир йўл кўрсатар. Яхши боринг, Акрам ака! Айтгандай, – Мамат меш эшагининг жиловини тортди (қишлоқда фақат унинг эшагига юган солинган). – Иш-ше, сабил қолгур! Хайрулла, келаси бозор Шерқўрғонга борамизми? Ола сигир жуда чимхўр чиқди, қуритиб келмасам, сиз ҳам новвосингизни сотмоқчи эдингиз-ку. Актамнинг мошини билан кетамиз.

– Мен сўймоқчи эдим, – деди амакиси. – Кейин Шерқўрғонда қорамолнинг нархи пастроқ, ютқизасиз.

– Йўқ-йўқ. Кеча бозор Усмонлар бориб келишибди, яхши экан.

– Ҳай, кўрамиз-да, ҳали вақт кўп-ку, – дед амакиси дудмал қилиб.

– Бирга борсак яхши бўларди-да, – деди Мамат меш. – Ёнимда турсангиз, ҳар ҳолда, бир кишидан икки киши… Яна бир ўйлаб кўринг.

…Улар йўлда давом этдилар.

– Борармикан? – деди амакиси.

– Боради, – деди отаси ишонч билан. – Орзиқул ётиб қолгандан бери нима қилишини билмай, имога маҳтал бўлиб юрибди. Тўғри кириб борай деса, бўйни ёр бермайди. Бировнинг юр-юр қилишини кутади. Сиртдан шундай кўринган билан ўзи ёмон одам эмас – ҳозир тихирлик қиляпти, кўрасан, эртага бориб, Орзиқулнинг олдида кўзёш тўкиб ҳам олади…

– Ҳали ҳам ўша аразими?

– Ўша. Туриб-туриб нашъа қилади одамга – битта шопулбоп теракни деб эт билан тирноқдай икки жўра сан-манга бориб қолишган-а! Сўраганда Орзиқул ҳам бера қолмаган. Оғзи бепаравуз одам– «Тобутингизга насиб қилсин», деган. Эртасига ярашиб кетишлари ҳам мумкин эди-ю, лекин орага бир-икки гап етакловчи тушиб…

Ой жуда-жуда баландда, нурли гардиши ичида лоқайд сузиб борар, ердаги икки кишининг суҳбати бир маромда, теварак-атрофга, товушларга алоқасиз бир тарзда давом этар эди.

Бола ойга тикилиб, унинг икки соатча олдин қанчалар сулув кўринганига ажабланар эди.

Ҳар ҳолда теграсидаги доира қайдан пайдо бўлади?

– Ота, – деди у юрак ютиб.