Читать книгу Етти буюк пайғамбарлар қиссалари (Раҳматулла Асадуллаевич Усманов) онлайн бесплатно на Bookz (3-ая страница книги)
Етти буюк пайғамбарлар қиссалари
Етти буюк пайғамбарлар қиссалари
Оценить:

5

Полная версия:

Етти буюк пайғамбарлар қиссалари

Худо Нойга: Сен ўзингга шамшод ёғочидан кема ясагин. Кемани хона-хона қилиб, ичкаридан ва ташқаридан қатронлагин. Кеманинг узунлиги уч юз газ, кенглиги эллик газ, баландлиги эса ўттиз газ бўлсин. Кемада туйнук очиб, устини бир газ юқорироқда том билан ёпиб қўйгин. Кеманинг эшигини унинг ён томонида жойлаштиргин. Кемани пастки, ўрта ва юқори қаватли қилиб қургин.

У киши кема ясамоқдалар-у: «Ўз қавмидан бўлган зодагонлар қачон олдидан ўтсалар, уни масхара қилдилар». Кечагина, Пайғамбарман, Аллоҳдан менга ваҳий келди, деб юрган одам бугун нажжорлик қилиб кема ясаши улар учун кулгили эди. Лекин Нуҳ алайҳиссалом бу ишни ўзларича қилаётганлари йўқ. Кема ясаш ҳам Аллоҳнинг ваҳийси ила бўлмоқда. Шунинг учун у зот мутлақо жиддийлик билан ишламоқдалар ва мутлақо мустаҳкам ишонч ила: «Агар бизни масхара қилсангиз, биз ҳам худди сиз бизни масхара қилганингиздек сизни масхара қиламиз», дедилар. Чунки у зот Аллоҳдан келган ваҳий орқали ўзларининг қутулиб қолишларини ва масхара қилаётган кофирларнинг ғарқ бўлишларини яхши биладилар. Шунинг учун сўзларининг давомида: «Бас, яқинда кимга шарманда қилувчи азоб келишини ва кимнинг устига муқим азоб тушишини билиб олурсиз», деди». Азоб кимга келади, бизгами, сизгами, ўшанда кўрамиз. Ана ўшанда ҳақиқий масхара қилиш вақти келади.

Яна Худо Нойга: «Мен ер юзини тўфон билан бостириб, фалак остида ҳаёт руҳига эга бўлган ҳамма махлуқларни маҳв этаман. Ерда яшовчи борлиқ мавжудот ҳалок бўлади. Мен фақат сен билан аҳд тузиб, шундай шарт қўяман: сен билан ўғилларинг, хотининг ва келинларинг кемага кириб қутуласизлар. Шунингдек, сен билан тирик қолишлари учун ҳамма жонзодлардан кемага киргизгин: ҳар бир махлуқнинг эркак ва урғочи жинсидан иккитадан олиб киргизгин. Парранда, чорва, ерда қимирловчи жониворларнинг ҳаммасидан иккитадан сен билан борсин ва тирик қолсинлар. Бундан ташқари, ейиладиган ҳар хил озиқ-овқатдан ҳам етарли ғамлаб олгин. У Сен ва жониворлар учун емиш бўлсин», – деди.

Худо нимаики буюрган бўлса, Ной ҳаммасини худди шундай бажо келтирди.

ТЎФОН ФАЛОКАТИ. Худо Нойга: «Сен бутун хонадонинг билан кемага киринглар. Чунки бу насл орасидан Менинг назаримда солиҳ бўлган ёлғиз сени топдим, – деди. Ҳалол бўлган ҳар бир чорва туёғининг эркак ва урғочи жинсидан еттитадан, ҳаром бўлган чорванинг эркак ва урғочи жинсидан эса иккитадан олиб, ўзинг билан кемага киргизгин. Осмондаги паррандаларнинг ҳам эркак ва урғочи жинсидан еттитадан олиб киргизгин, токи бутун ер юзида яшовчи ҳар хил жониворлардан тирик қолганлар бўлсин. Чунки етти кундан кейин Мен ерга қирқ кечаю қирқ кундуз давом этадиган ёмғир ёғдираман. Ўзим бунёд этган барча мавжудотни ер юзидан қириб ташлайман». Ной эса Худо буюрган ҳамма нарсани бажо келтирди. Ной олти юз ёшда бўлганда, ер юзини тўфон сувлари босди. Ной ва унинг ўғиллари, хотини, келинлари у билан бирга тўфондан қочиб, кемага кирдилар. Худо Нойга буюрганидек, ҳалол ҳамда ҳаром чорва туёқларининг, паррандалар ва барча ерда қимирловчи ҳайвонларнинг эркак ва урғочи жинсидан жуфт-жуфт бўлиб Нойнинг олдига кемага кирдилар. Ўша етти кун ўтгандан сўнг ер юзини тўфон сувлари босди. Ной умрининг олти юзинчи йили, иккинчи ойининг нақ ўн еттинчи кунида улкан тубсизлик булоқлари бари қайнай бошлаб, осмон қопқалари очилиб кетди. Кетидан ер юзига қирқ кечаю қирқ кундуз ёмғир ёғди. Ана шу куннинг ўзида Ной ва унинг ўғиллари Сима, Хама ва Иафета, Нойнинг хотини билан учта келини ҳаммаси бирга кемага кирдилар. Улар билан бирга барча ёввойи ҳайвон, чорва ва ерда қимирловчи майда жониворлар турлари, шунингдек, барча парранда турларидан хилма-хил патли қушлар кемага кирдилар. Ҳаёт руҳига эга бўлган ҳар бир махлуқдан жуфт-жуфт бўлиб Нойнинг олдига, кемага кирдилар. Худо Нойга буюрганидек, кемага кирган ҳар бир махлуқнинг эркак ва урғочи жинсидан бор эди. Охирида Худо Нойнинг кетидан эшикни ёпиб қўйди. Қирқ кун давомида ер юзини тўфон босди, сувлар тошиб, кемани ердан юқорига кўтарди. Ер юзини босаётган сув тошқини тобора кучайиб борар экан, кема сув юзида сузиб юрар эди. Ер юзидаги сув тошқини беҳад кучайиб, осмону фалак остидаги баланд тоғларнинг ҳаммасини қоплаб олди. Сув тошқини тоғу тепаликдан ўн беш газ юқорироқ кўтарилиб, ҳамма ёқни кўмиб ташлади. Ер юзида ҳаракат қилувчи ҳар бир махлуқ – парранда ҳам, чорва ҳам, ёввойи ҳайвонлар ҳам, ерда қимирловчи майда жониворлар ҳам, одамлар ҳам бирдан ҳалок бўлдилар. Қуруқликда яшовчи димоғида ҳаёт нафаси бор бўлган ҳар бир жонзод ўлиб кетди. Ерда бор бўлган бутун мавжудот қирилди. Одамдан тортиб чорвагача, ерда қимирловчи махлуқдан тортиб кўкда учувчи қушгача бари ер юзидан қирилди. Фақат Ной ва у билан бирга кемада бўлганлар тирик қолдилар. Ер юзидаги сув тошқини эса бир юз эллик кун давом этди.

ТЎФОНДАН ҚУТИЛИШ, НOЙНИНГ ҚУРБОНГОҲИ ВА ХУДОНИНГ ВАЪДАСИ. Тўфондан қутилиш, Нуҳнинг қурбогоҳи ва Худонинг ваъдаси Таврот китоби ―Ибтидо қисмининг 8- бобида қуйидагича тасвирланади. Нoй ва у билан бирга кема ичида бўлган ёввойи ҳайвонлар ва чорванинг ҳаммаси Худонинг хотирида бўлиб, У ер юзи устидан шамол эстирди. Шундан сўнг сувлар пасая бошлади. Тубсизлик булоқлари тугаб, осмон қопқалари ёпилиб, ёғаётган ёмғир тиниб қолди. Сув бора-бора ер юзидан қайтиб, камайиб кетди, кема Арарат тоғлиги устига келиб тўхтаб қолди. Ной умрининг олти юз биринчи йили, биринчи ойининг биринчи кунида ерни қоплаган сув қуриб кетди. Худо Нойга хитоб қилиб: «Сен хотининг, ўғилларинг ва келинларинг билан кемадан чиқиб кетинглар! Сен билан бирга бўлган ҳайвонларнинг ҳаммасини, парранда, чорва туёқлари, ерда ҳаракат қилувчи махлуқлар қанча бўлмасин, ўзинг билан ташқарига чиқаргин. Улар ер юзида баракали бўлиб кўпайсин, ер бўйлаб қайнаб боришсин», – деди.

Шунда Ной билан ўғиллари, хотини ва келинлари ташқарига чиқдилар. Улар билан барча ёввойи ҳайвонлар, майда жониворлар, паррандалар – ер юзида ҳаракат қилувчи махлуқлар қанча бўлмаса-да, ҳаммаси оила- оила бўлиб кемадан чиқиб кетдилар. Сўнгра Ной Худо шаънига қурбонгоҳ қурди. Ҳар бир ҳалол чорвадан, ҳар бир ҳалол паррандадан олиб, қурбонгоҳ устида сўйиб куйдирди.

Худо қурбонлик тутунининг хуш ҳидини искаб, Ўз кўнглида деди: «Мен ерни одамзод туфайли бошқа лаънатламайман. Зероки одамзод кўнглидаги фикр-хаёл ёшлигиданоқ бузуқдир. Мен аввал қилганимдек, энди бошқа ҳамма жониворларни уриб нобуд қилмайман. Бундан кейин ер бор экан, экин-тикин, ўрим- йиғим, совуқ билан иссиқ, ёз билан қиш, кун билан тун тугамайди».

ХУДОНИНГ НOЙ ВА УНИНГ ЎҒИЛЛАРИ БИЛАН ҚИЛГАН АҲДИ. Таврот китоби ―Ибтидо қисмининг 9- бобида Худонинг Ной ва унинг ўғиллари билан қилган аҳди қуйидагича ҳикоя қилинади:

Худо Ной билан ўғилларини муборак қилиб, деди: «Баракали бўлиб кўпайинглар, ер юзини тўлғазинглар. Ердаги ҳамма ҳайвонлар, осмондаги барча паррандалар, бутун ер юзида ҳаракат қилувчи махлуқлар ва бутун денгиздаги балиқлар сизлардан қўрқиб, даҳшатга тушадилар. Ана, улар қўлингизга топширилган. Яшаётган ҳар бир жонивор сизлар учун емиш бўлади; кўк ўт каби буларнинг ҳаммасини ҳам сизларга бердим. Фақат этни ўз жони, яъни қони билан еманглар.

Айниқса сизнинг жонингизни олгандан Мен хун талаб қиламан. Одам жонини олган ҳар бир ҳайвондан, шунингдек, ўз қон-қардошининг жонини олган ҳар бир одамдан Мен хун талаб қиламан. Ким одам қонини тўкса, унинг қони одам қўли билан тўкилур. Зеро одам Худо суратида яратилгандир. Сизлар баракали бўлиб кўпайинглар, ер юзида тарқалиб, кўпайиб боринглар».

Яна Худо Ной билан ўғилларига деди: «Мен сизлар билан ва сизлардан кейинги насллар билан аҳд-паймон қиламан. Шунингдек, сизлар билан бўлган парранда, чорва, ҳар бир тирик жон билан, яъни кемадан чиқиб, орангизда яшаётган ернинг ҳамма ҳайвонлари билан аҳд-паймон қиламан.

Сизлар билан қилаётган аҳдим ана шу мазмунда: энди ҳеч қачон тўфон сувлари билан бутун махлуқот қирилмайди, энди ҳеч қачон ерни хароб қилувчи тўфон юз бермайди. Ўзим билан ер орасидаги аҳдимнинг аломати сифатида Мен булутларда ёйимни (камалак) пайдо қиламан». Худо яна бир бор Нойга: «Менинг ердаги ҳар бир махлуқ билан қилган аҳдимнинг аломати ана шу бўлади», – деди.

Ной АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ АВЛОДЛАРИ. Ной алайҳиссалом билан нажот кемасида саксон киши ўз оилалари билан бўлган. Улар кемада бир юз эллик кун бўлганлар. Нойнинг кемадан чиққан ўғиллари – Сима, Хама ва Иафета эдилар. Нойнинг бу учала ўғлидан одамзод тарқаб, бутун ер юзи бўйлаб ўрнашди. Ной тўфондан сўнг яна уч юз эллик йил яшади. Ной жами бўлиб тўққиз юз эллик ёш умр кўриб, ўлди.

Нойнинг ўғиллари – Сима, Хама ва Иафетадан: Сималар авлоди, Ҳамалар авлоди, Иафеталар авлоди вужудга келиб, Нойдан тарқалган дунё халқларини ташкил қилган. Буларнинг ҳаммаси Ной насл-насаби сифатида ўз элати, ўз қабиласини ташкил этган. Тўфондан сўнг булардан бир неча халқлар бўлиниб, бутун ер юзига тарқалиб кетган.

Ной алайҳиссалом тўфондан сўнг яна уч юз эллик йил яшади ва жами бўлиб тўққиз юз эллик ёш умр кўриб, ўлди. Ной алайҳиссалом бу дунёда энг кўп умр кўрган инсон ва пайғамбардирлар.

3. ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМ

ИБРОҲИМ (АВРААМ) АЛАЙҲИССАЛОМ. Тахминан мил. авв. ХХI – XIX асрларда яшаганлар. Зотан у зот Халилур Роҳман, Анбиёлар отаси, Улул азм пайғамбарларнинг бири, ҳам яҳудийлик, ҳам насронийлик, ҳам Исломда катта мартаба соҳиби бир зотдирлар. Иброҳим алайҳиссалом Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта боболаридирлар.



ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ НАСАБЛАРИ. Таврот китобининг Ибтидо қисми 10- бобида Иброҳим алайҳиссаломнинг Нуҳ алайҳиссаломдан бошлаб ўтган аждодлари қуйидаги тартибда келтирилади: Ной, Сим, Арфаксад, Каинан, Сала, Евера, Фалек, Рагава, Серух, Нахор, Фарра, Авраам. Қуръони Каримда Иброҳим алайҳиссаломнинг оталарининг исми Озар, боболарининг исми Ноҳур, катта боболарининг исми Соруғ бўлган ва У зотнинг насаблари Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғиллари Сомга етиб боради дейилади.

ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ТУҒИЛИШЛАРИ ВА УЛҒАЙИШЛАРИ. Иброҳим алайҳиссалом Бобилда, ҳозирги Ироқ ҳудудида таваллуд топганлар. Иброҳим алайҳиссалом таваллуд топганларида оталари етмиш беш ёшда бўлган эканлар. Иброҳим алайҳиссалом бош фарзанд бўлганлар.

Иброҳим алайҳиссалом илоҳий таълимотлардан узоқлашган бузуқ бир жамиятда ўсдилар. Ўша вақтда Бобилга Намруд исмли мустабид, золим подшоҳ ҳукмдорлик қилар эди. У ернинг одамлари молу-дунё ва айшу-ишратга берилган эдилар. Шу билан бирга ширк эътиқодида бўлиб, буту-санамларга сиғинар эдилар. Қавмнинг эътиқоди бузуқлигидан фойдаланган подшоҳ, ўзини Худо деб эълон қилган эди. Иброҳим алайҳиссалом ўсиб улғайган сари бу номаъқулчиликларга қаршиликлари ҳам кучайиб борди.

ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМНИ ОДАМЛАРГА ИМОМ ҚИЛИНИШЛАРИ. Иброҳим алайҳиссалом ёшликларидан ширк, зулм ва истибдодга қарши бўлиб ўсдилар. Вақти соати келганда Худованди Карим Иброҳим алайҳиссаломни пайғамбарликка танлаб олди: «Иброҳимни Роббиси калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этганини эсла! У зот: «Мен, албатта, сени одамларга имом қилмоқчиман» деди. У: «Зурриётимдан ҳамми?» деди. У зот: «Золимлар аҳдимга ҳеч қачон эриша олмаслар», деди». (Бақара сураси 124 оят). Худованди Карим Иброҳим алайҳиссаломга бир қанча ишларга амрлар қилди ва бир қанчаларидан қайтарди. Иброҳим алайҳиссалом вафодор банда сифатида у калималарни кам-кўстсиз адо этдилар. Мукофот тариқасида Худованди Карим у кишига: «Мен, албатта, сени одамларга имом қилмоқчиман», деди. Худованди Карим Иброҳим алайҳиссаломни одамларга пешво, бошлиқ, раҳнамо қилмоқчи эканини билдирди. Шу пайтда Иброҳим аллайҳиссаломнинг инсонлик табиатлари ўзини кўрсатди: оддий бир инсон сифатида болалари, набиралари, зурриётларини ўйладиларда: «Зурриётимдан ҳамми?» дедилар. Тангри субҳонаҳу ва таоло бу саволга бевосита жавоб бермади, балки умумий қоидани айтди: «Золимлар аҳдимга ҳеч қачон эриша олмайдилар», деди». «Золимлар» кимлар? Зулм, золимлик турлича бўлади. Куфр, ширк ва гуноҳ ишлар қилиш билан, диний кўрсатмалардан чиқиш билан ўзига ўзи зулм қилиш ҳам золимлик, ўзга кишиларга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлиб зулм қилиш ҳам золимликдир.

КУРАШГА ШАЙЛАНИШЛАРИ ВА ШИРККА ҚАРШИ КУРАШГАНЛАРИ. Иброҳим алайҳиссалом бу ишлардан кейин ширк ва мушрикларга қарши кураш, тавҳид ақийдасини тарқатиш учун тинимсиз курашга уринишлари керак эди. Бу жиҳодни қилиш учун эса мушрик ва кофирлар билан талашиб-тортишиш, ҳужжат далил суриштириш керак бўлар эди. Шунинг учун ўз тажрибалари асосида ўша замон ва унинг муҳитида ўзлари дуч келиши муқаррар бўлган баъзи саволларга Худованднинг Ўзидан жавоб олиш, баъзи нарсаларни тажрибадан ўтказиб олиш мақсадида Роббил оламинга қуйидаги нидони қилдилар: Иброҳим: «Эй Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат», деганда» Бу савол мўмин банданинг ўз Роббининг қудратини кўриб қувониши, иймонига иймон қўшилиши учун бўлган саволдир. Ваҳоланки, Иброҳим алайҳиссалом Яратганнинг ўликларни тирилтира олишига ҳеч қандай шубҳа қилмас эдилар. У зотнинг бунга ишончлари комил эди. Шунинг учун ҳам Тангри таоло: «Ишонмадингми?» деб сўраганида: «У: Оре, лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», деди». Дилда ишонган нарсани, кўз билан кўриб, Худованди Каримнинг қудратига қоил қолиб, мўмин банда ўз Роббининг мўъжизаларини кўриб маза қилгандек, маза қилиб, кўнгли хотиржам бўлиши учун сўраганлар. Худованд Иброҳим алайҳиссаломнинг қалбларидаги бу шавқни қондириш учун саволга амалий жавоб беришни ирода қилди ва бу тажрибада савол берувчининг ўзини ҳам иштирок этдирди. «Қушдан тўртта олгин-да, ўзингга тортиб, кесиб майдала, сўнгра улардан ҳар бир тоққа бўлакларини қўйгин» (Бақара сураси 260 оят), Тангри таоло Иброҳим алайҳиссаломга тўртта қуш олишни ва уларни майдалаб ташлашни буюрди. Ва яна, у қушларни ўзингга торт, деди. Яъни, уларга яқиндан қараб, яхшилаб кўриб, таниб олишни амр этди. Қайси қуш қанақа, ранги қандай, қаноти, думи ва бошқа аломатлари қандай? Буларни таниб олишдан мақсад шуки, кесиб майдалаб ташланган қушлар қайта тирилтирилганда, аломатлари аввалги ҳолатларига мос келишини кўришдир. Сўнгра кесиб-майдаланган қушларнинг бўлакларини атрофдаги тоғларга сочиб юборишга, аралаштириб, ҳар жойларга тарқатишига амр қилди. «Кейин уларни ҳузурингга чақир», деди. Шундай қилса, қушларнинг майдалаб ташланган бўлаклари қайтадан бирлашиб, асл ҳолига қайтиб, тирилган ҳолида тезлаб келишларини айтди. Шу тариқа Иброҳим алайҳиссалату вассаллом ўз тажрибаларида Худованди Карим ўликларни қандай қилиб тирилтиришини кўрдилар. «Ва билгинки, албатта, Яратган эгам азиз ва ҳаким зотдир». У азизлигидан, хоҳлаган ишини қилади, Унга ҳеч бир зот тўсиқ бўла олмайди. У ҳаким бўлганидан, ҳар бир ишни ҳикмат билан қилади. Унинг беҳикмат иши йўқ.

Барча тайёргарликлар кўриб бўлингандан кейин Иброҳим алайҳиссалом ширкка қарши курашни бошладилар. Бу улкан курашни у зот аввал ўз оилаларидан бошладилар. Иброҳим алайҳиссалом биринчи навбатда ўзларининг мушрик оталарини ширкни тарк қилишга даъват қилдилар. Ота эътироз билдирди. Орада мунозара бўлди. Ана ўша ҳолни «Марям» сурасида қуйидагича васф қилинади: «Китобда Иброҳимни эсла. Албатта, у сиддиқ ва набий бўлган эди». (Марям 41 оят). Иброҳим алайҳиссаломнинг сиддиқлик сифатлари «кўп тасдиқловчи» маъносини ҳам англатади. «Қачонки у отасига: „Эй отажон, нима учун эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирон фойда бермайдиган нарсага ибодат қиласан? Эй отажон, албатта, сенга келмаган илм менга келди. Бас, менга эргаш, сени тўғри йўлга бошлайман. Эй отажон, шайтонга ибодат қилма. Албатта, шайтон Роҳманга осий бўлгандир. Эй отажон, албатта, мен сени Роҳман томонидан азоб тутишидан ва шайтонга дўст бўлиб қолишингдан қўрқаман“, деган эди». (Марям 42—45 оят). Ушбу тўрт ояти Каримада «Пайғамбарлар отаси» лақабини олмиш зот, Яратганнинг улуғ Пайғамбари Иброҳим алайҳиссаломнинг оталарини ширкни тарк этиб, Худованднинг ибодатини қилишга чақиришлари баён қилинмоқда.

Иброҳим алайҳиссаломнинг қавмлари, шу жумладан, оталари ҳам, ўзлари ясаб олган жонсиз бутларга ибодат қилишар эди. Табиийки, бутлар ҳаётсиз бўлганларидан, ҳеч нарсани эшитмайди ва кўрмайди. Шу боисдан ўзига ибодат қилаётган мушрикларни кўрмаслиги, уларнинг дуоларини эшитмаслиги табиий. Жонсиз, ҳиссиз нарса, бировга на фойда, на зиён етказа олади. Иброҳим алайҳиссалом жўяли савол ила ушбу ҳақиқатни оталарига эслатдилар. Аслида, инсоннинг ибодати унинг ўзидан кўра олий, олим ва қудратли зотга таважжуҳ этиш—юз тутиш ила бўлмоғи лозим. Ана шунда инсон ўз мақомидан чандон юқори мақомга юзланади. Инсоннинг ҳайвондан ҳам тубан, жонсиз бир нарсага юзланиши, ёлбориши, розилигини топишга уриниши, унга қурбонликлар келтириши ўз қадрини ерга уриш, ўзини жонсиз нарсалардан ҳам паст деб тан олишидир. Бу иш инсоният учун улуғ исноддир. «Эй отажон, албатта, сенга келмаган илм менга келди». Яъни, менга ваҳий йўли билан Худони таниш, сифатларини англаш, Унга қандай ибодат қилиш илми—сен билмаган илм келди. Бу гапларни ўзимча тўқиб эмас, менга келган илм асосида гапирмоқдаман, демоқдалар. «Бас, менга эргаш, сени тўғри йўлга бошлайман». Чунки мен сен билмаган нарсани биламан. Демак, дин-диёнат ишида ёши катта ёки ота-бола деган мулоҳаза бўлмас экан. Кичик ўзидан каттага, бола ўз отасига залолат йўлини тарк этиб, ҳидоят йўлида юришни англатиши зарур. «Эй отажон, шайтонга ибодат қилма». Яъни, шайтоннинг айтганини қилма, унинг йўлига юрма. Бутга сиғиниш ҳам шайтоннинг иши. Бу ботил амалга шайтон бошлайди. Бинобарин, бутга ибодат қилиш шайтонга ибодат қилишдир. «Албатта, шайтон Роҳманга осий бўлгандир». Роҳманга осий бўлган шайтонга банда қандай ибодат қилиши мумкин? У ҳолда шайтондан ҳам тубан бўлиб қолади-ку?! Ҳа, Яратганнинг ёлғиз Ўзига ибодат қилмаганлар, фақат Унинг кўрсатмалари асосида яшамаганлар шайтондан ҳам баттардирлар. «Эй отажон, албатта, мен сени Роҳман томонидан азоб тутишидан ва шайтонга дўст бўлиб қолишингдан қўрқаман». деган эди. (Марям 45 оят) Иброҳим алайҳиссаломнинг лутф ила қилаётган куюнчакликлари отанинг тош қотган мушрик қалбига таъсир қилмади. Ўғлининг пурҳикмат гапларига қўполлик, дағаллик ва таҳдид ила жавоб берди: «Эй Иброҳим, сен менинг худоларимдан юз ўгирувчимисан?! Қасамки, агар тўхтамасанг, сени, албатта, тошбўрон қиламан! Мендан узоқ кет!» деди». (Марям 46 оят). Бундай қаттиқ таҳдиддан кейин ҳам Иброҳим алайҳиссалом жаҳл қилмадилар. Босиқлик билан гапларида давом этдилар: «Омон бўл. Энди Роббимдан сени мағфират қилишини сўрайман. Албатта, У менга жуда ҳам лутфи марҳаматлидир». (Марям 47 оят) Яъни, нима десанг ҳам майли, омон бўл. Сен билмай жоҳиллик қиляпсан. Энди мен Роббимдан сенинг гуноҳингни кечиришини, гумроҳлигинг жазоси сифатида залолатда бардавом қолдирмасдан, ҳидоят йўлига ўтишинг учун имконият яратишини сўрайман. У зот доимо менга марҳаматли бўлган. Қачон бир нарсани сўраб дуо қилсам, ижобот айлаган. Бу гал ҳам шундай бўлса, ажаб эмас. Агар менинг даъватим сизларга ёқмаётган бўлса, сизларнинг орангизда туришимни хоҳламаётган бўлсангиз: «Сизлардан ҳам, Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсангиздан ҳам четланаман ва Роббимга илтижо қиламан. Шоядки, Роббимга илтижо қилиш ила бадбахт бўлмасам», деди». (Марям 48 оят).

ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМНИ МУШРИК ҚАВМ БИЛАН МУНОЗАРАЛАРИ. Иброҳим алайҳиссалом оталарига қилган даъватлари фойда бермаганидан сўнг, оталарига қўшиб қавмга ҳам хитоб қилишга ўтдилар. У зотнинг мушрик қавм ила олиб борган мунозараларидан бир кўринишни «Анбиё» сурасида қуйидагича баён қилинади: «Батаҳқиқ, илгари Биз Иброҳимга рушди ҳидоятни берган эдик. Биз унинг (ҳолини) билгувчи эдик». (Анбиё 51 оят). Биз Иброҳимнинг рушди ҳидоятга, Пайғамбар бўлишга лойиқ зотлигини яхши билар эдик. «Ўшанда у отасига ва қавмига: «Манави сиз ибодатига берилаётган ҳайкаллар нима?» деган эди. (Анбиё 52 оят)

Иброҳим алайҳиссалом Тангри таолонинг рушди туфайли отаси ва қавми сиғинаётган ҳайкаллар—ҳеч нарса эмаслигини ва улар ибодатга лойиқ эмаслигини англаганларидан кейин, уларга ушбу инкорий саволни бердилар. «Улар: „Ота-боболаримизни уларга ибодат қилган ҳолларида топганмиз“, дедилар». (Анбиё 53 оят) У кишининг оталари ҳам, қавмлари ҳам юқоридаги саволга тўғри жавоб бера олмасди. Чунки нима учун ҳайкалларга сиғинаётганларини уларнинг ўзлари ҳам тушунмасди. Улар ота-боболаридан кўриб, ҳайкалларга ибодат қилмоқдалар. Аммо ақлларини ишлатиб кўришмаган. Иброҳим алайҳиссалом эса, Тангрининг рушди ҳидояти туфайли бу ишнинг—ҳайкалга топинишнинг очиқ-ойдин залолат эканини яхши билар эдилар. Шунинг учун ҳам мушриклардан ушбу жавобни эшитганларида: «У: „Батаҳқиқ, сиз ҳам, ота-боболарингиз ҳам очиқ-ойдин залолатдасизлар“, деди». (Анбиё 54 оят) Бу дунёдаги ҳақиқат, тўғри йўл ота-боболарнинг қилган иши билан эмас, Худованднинг кўрсатган йўлланмаси билан белгиланади. Иброҳим алайҳиссаломнинг бундай кескин гапига жавобан: «Улар: „Сен бизга ҳақ ила келдингми ёки ўйин қилгувчиларданмисан?“ дедилар». (Анбиё 55 оят). Эътиқодлари пуч бўлганидан, дарҳол шак-шубҳага тушиб, иккиланиб қолдилар. Иброҳим алайҳиссаломнинг эса, иккиланадиган жойлари йўқ эди. Шунинг учун ҳам тўла ишонч билан гапирдилар: «У: „Йўқ! Роббингиз осмонлару ернинг Роббидир. У зот уларни яратгандир. Мен бунга гувоҳлик бергувчиларданман“. (Анбиё 56 оят) Яъни, сизга ўхшаб иккиланиб ўтиришга ўрин йўқ! Сиз Унинг ҳақида иккиланиб турган, „Роббингиз осмонлару ернинг Роббидир“. Ўша зот сизнинг Роббингиз, яратувчингиз, ризқ берувчингиз ва тарбиячингиз бўлгани каби, ҳамма осмонлару ернинг ва улардаги нарсаларнинг ҳам Роббидир. „У зот уларни яратгандир“. Уларнинг ҳаммасини ўша Робб сифатига эга зот—Худованд яратгандир, йўқдан бор қилгандир. „Мен бунга гувоҳлик бергувчиларданман“. Сўнгра Иброҳим алайҳиссалом уларга ва бутларига қарши аёвсиз кураш олиб боришларини очиқ айтдилар: „Яратганга қасамки, сизлар ортга ўгирилиб кетганингиздан кейин санамларингизга бир бало қиламан“, деди». (Анбиё 57 оят).

ЯГОНА АЛЛОҲНИНГ ЎЗИГА ИЙМОНГА ДАЪВАТ. Ўтган умматлар орасида Аллоҳга ширк келтиришда ғоят машҳур бўлган қавмлардан бири Иброҳим алайҳиссаломнинг умматлари эди. Улар нафақат буту-санамларга, балки юлдуз, ой, қуёш каби нарсаларга ҳам сиғинишар эди. Иброҳим алайҳиссалом уларга бу нарсаларга эмас, уларни яратган Холиққа, Аллоҳ таолонинг Ўзига иймон келтириб, ибодат қилишга даъват қилдилар. Бу даъватни таъсирли чиқиши учун ўша қавмга таъсир қиладиган турли услубларни қўлладилар. Ана ўшандоқ тасарруфлардан бирини «Анъом» сурасида ажойиб бир услубда баён қилинади: «Иброҳимнинг отаси Озарга: „Санамларни худолар қилиб оласанми? Мен сени ва сенинг қавмингни, албатта, очиқ-ойдин адашувда кўрмоқдаман“, деганини эсла». (Анъом 74 оят). Маълумки, Иброҳим алайҳиссалом ўз қавмлари—Ироқ халдонийлари орасида ўсиб улғайди. Ақлини танигач, қараса, отаси ҳам, қавмнинг бошқа аҳли ҳам тошдан, ёғочдан ўзлари йўниб-ўйиб ишлаб олган бут ва санамларга сиғинмоқдалар. Иброҳим алайҳиссалом соф қалби ва онги ила бу иш нотўғри эканлигини, жонсиз тош ёки жонсиз ёғоч одамлар томонидан бир оз ишлов берилгани билан худога айланиб қолмаслигини тушуниб етди. Ўзи ақлсиз нарса ўзгаларга ақл бера олмаслигини, ўзидан зарарни қайтара олмайдиган нарса ўзгалардан зарарни қайтара олмаслигини англаган ёш Иброҳим алайҳиссалом отасини ва унинг қавмини очиқ-ойдин адашувда эканини ҳам англаб етди.

Иброҳим алайҳиссалом қиссасининг тафсилоти қуйидагича: «Худди шундай қилиб, Иброҳимга аниқ ишонувчилардан бўлиши учун осмонлару ернинг мулкларини кўрсатурмиз». (Анъом 75 оят) Яъни, Иброҳимга худди отаси ва унинг қавми очиқ-ойдин адашувда эканлигини соф қалби ва онги ила кўрсатганимиздек, унга ушбу соф қалб ва онг ила осмонлару ердаги мулкларни, улардаги сиру асрорларни ҳам кўрсатамиз. Шунда у бут ва санамларга ибодат қилишни инкор этиш даражасидан, Аллоҳга шаксиз ишонувчилик даражасига кўтарилади.

Энди Иброҳим алайҳиссалом ўз қавми худо деб эътиқод қиладиган нарсалардан каттароғларига ҳам бир-бир назар ташлаб, уларга бу нарсалар ҳам худоликка мутлақо ярамаслигини тушинтириб чиқмоқчи бўлди. Маълумки, халдонийлар юлдузни ҳам худо деб эътиқод қилар эдилар. Кишини тун ўраб олганида кўзига яққол кўринадиган порлоқ жисм—юлдуз бўлади. «Уни тун ўраб олганида юлдузни кўриб: «Мана шу Роббимдир», деди». Бепоён осмонда, баланд-баландларда нур сочиб турибди. У ҳаммани кўриб турган бўлиши мумкин. Иброҳим алайҳиссаломнинг қавми ҳам беҳудага юлдузга ибодат қилмаётгандир? Шунинг учун ҳам юлдуз худо бўлиши мумкинлигини жиддий ўйлаб кўриш керак. Эҳтимол, ҳақиқатдан ҳам мана шу юлдуз Роббдир?! Аммо… аммо… ботиб кетди-ку? Худо бўлса, ботармиди? Худо бўлса, маълум вақтда кўриниб, маълум вақтда кўринмай қолармиди? Вақти келганда чиқиб, белгиланган вақти етганда ботиб кетармиди? Ботувчилар худо бўла олмайди. «У ботиб кетганида эса: «Ботувчиларни ёқтирмасман», деди». (Анъом 76 оят) Бут ва санамлар худо бўла олиши мумкин эмаслиги бир боқишдаёқ аён бўлди. Хўш, бу ҳам худо бўла олмаса, худо қани? Бошқа ёқдан излаш керак. Қани, бир қараб кўрсин-чи, эҳтимол, топилиб қолар. Иброҳим атрофга қараб: «Чиқаётган ойни кўрганда: «Мана шу Роббимдир», деди. У ҳам ботганида: «Агар Роббим мени тўғри йўлга бошламаса, албатта, адашувчилардан бўламан», деди. (Анъом 77 оят). «Чиқаётган қуёшни кўрганда: «Мана шу Роббим. Бу каттароқ», деди. Аммо у ҳам ботади. У ҳам маълум қоидага бўйинсунади. У ҳам худо бўла олмайди. «У ҳам ботиб кетганида: «Эй қавмим, мен сиз ширк келтираётган нарсадан воз кечдим», деди. (Анъом 78 оят). Демак, қавмнинг худо деб эътиқод қилаётган нарсаларининг ҳаммасидан воз кечиш лозим. «Эй қавмим, мен сиз ширк келтираётган нарсадан воз кечдим». Менинг улар билан ҳеч қандай алоқам йўқ. Мен улардан покман. Менинг юзланадиган Роббим бор: «Албатта, мен юзимни осмонлару ерни яратган Зотга, тўғри йўлга мойил бўлган ҳолимда юзлантирдим ва мен мушриклардан эмасман. (Анъом 79 оят) Бу иқрор Иброҳим алайҳиссаломнинг мушрик қавмдан ажралиб, ёлғиз Аллоҳ таолога, осмонлару ерни яратган Зотга, мушриклар Унга ширк келтираётган бут ва санамлар, ой-у юлдузлар ва қуёшни яратган Зотнинг Ўзигагина юзланганини эълон қилишларидир. У кишининг бу юзланишлари, – ушбу йўллари миллатлари ҳанифлик деб номланади. Бу дегани – фақат тўғриликка мойил бўлиш, юзланиш, йўл тутиш деганидир.

bannerbanner