Читать книгу Етти буюк пайғамбарлар қиссалари (Раҳматулла Асадуллаевич Усманов) онлайн бесплатно на Bookz
Етти буюк пайғамбарлар қиссалари
Етти буюк пайғамбарлар қиссалари
Оценить:

5

Полная версия:

Етти буюк пайғамбарлар қиссалари

Етти буюк пайғамбарлар қиссалари


Раҳматулла Асадуллаевич Усманов

Худонинг сўзлари ҳақиқатдир.


Руҳлари шод бўлиши учун отам Усманов Асадулла ҳамда 90 ёшли муслима онажоним Кодоева Таиса Иласовнага бағишлайман.

© Раҳматулла Асадуллаевич Усманов, 2026


ISBN 978-5-0069-0697-6

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

СЎЗ БOШИ

Субутий ва Зотий сифатларга эга бўлган Роббимиз (Худо – Аллоҳ) ўз ҳикмати билан инсонга яхши ёмонни, бузуқ тузуқни ажратишга ақл бериб, бу икки йўлнинг қайси бирига бўлсин, ўз ихтиёри бўйича юришга эрклик қилиб яратгандир. Савоб ишларни қилиб жаннатга кириш, гуноҳ ишларни қилиб дўзахга тушиш банданинг ихтиёрига боғлиқдир. Шайтон йўлида йўқотган кучни раҳмон йўлида ишлатиш банданинг ўз қўлидадир.

Худо битта, унинг ўхшаши йўқ, фақат у бизнинг қалбимиз эҳтиёжларимизни қондира олади, фақат у мақтов ва садоқатга лойиқдир. Худо солиҳ, у гуноҳни эътиборсиз қолдиролмайди. Худо бизни гуноҳларимизни кечириши учун Ийсо алайҳиссалом Худонинг жазосини ўз зиммасига олди. Одам Яратганнинг ердаги халифаси бўлганлигидан У одамларни севади ва ҳар бири билан бўлишни ҳоҳлайди. Шу сабабдан одамлар Уни улуғлаши ва севиши, ибодатлари ягона Худога бўлиши керак.

Инсонларга диний ишларда йўлбошчилик қилиш учун Аллоҳ таоло пайғамбарлар юборди. Буларнинг биринчиси Отамиз Одам Сафиюллоҳ, энг сўнгиси Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Бу икки орада ўтганлар бир ривоятда бир юз йигирма тўрт минг, иккинчи ривоятда икки юз йигирма тўрт минг пайғамбардир. Барчаларининг диний асослари уч нарсага қаралган эди:

Биринчиси, Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига (ягоналигига) имон келтириш;

Иккинчиси, ўлгандан кейин яна қайтадан тирилишга ишонмоқ;

Учинчиси, қиёмат кунининг бўлишига ва барча инсонлар бу дунёда қилган ишлари учун сўроқ қилиниши ҳамда тегишлича мукофот ёки жазоланиши муқарарлигига ишонмоқдир.

Мана шу хабарларни бутун инсонларга етказиш учун Аллоҳ таоло шунча кўп пайғамбарларни юборгандир.

Аллоҳ адашган бандаларига раҳм қилиб, уларга тўғри йўлни кўрсатиш, Аллоҳнинг фармонларини кишиларга етказиш билан бирга ўз ҳаётига татбиқ қилиб ўрнак бўлиши учун Парвардигор танланаётган Пайғамбар одамларнинг ўзларидан бўлишини ҳоҳлади.

Худо ҳамма нарсани: ўтмиш, ҳозирги ва келажакни, ҳатто бизнинг фикримизни ва келажакда нима қилмоқчилигимизни билгани учун унинг Пайғамбар танлаши адолатли ва мукаммалдир.

Ушбу китобни ёруғликка чиқишида, менга ҳар томонлама беғараз ёрдам берган, «Ridero» нашриёти платформаси ходимларига, раҳматлар айтиб ўзимни чуқур миннатдорчилигимни билдираман.

Китобни яратилиш жараёнида, мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб туришган, рафиқам Аллаёрова Муҳайё, ўғилларим Музаффар ва Равшанларнинг беқиёс хизматларини миннатдорчилик билан таъкидлашни ўз бурчим деб ҳисоблайман.

КИРИШ

Аллоҳнинг элчилари ва пайғамбарларига ишониш имоннинг тўртинчи устинидир. Элчилар (Расул) Аллоҳнинг энг ҳурматли ва севимли қуллари эканлигига ишониш керак, У уларни танлаган, уларга ваҳий юборган ва уларни ҳақиқий динга чақириш учун халқларга юборган. Биринчиси – Одам ота (унга тинчлик бўлсин), охиргиси – Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам). Олдинги элчилар маълум халқларга ва маълум вақтларда юборилган бўлса, Муҳаммад пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бутун инсониятга юборилган. Унинг элчилиги охиратгача кучга эга бўлади ва бутун дунё бўйлаб давом этади. У пайғамбарлар занжирининг сўнгги бўғини бўлган охирги пайғамбари ва элчисидир.

Расул ва Набий пайғамбарлар Аллоҳнинг бутун инсониятдан танлаган ва Аллоҳдан ваҳий олган махсус қулларидир. Аммо элчилар (Расул) пайғамбарлар Набий пайғамбарлардан фарқли ўлароқ, ваҳийни одамларга етказиш мажбуриятига эгалар, улар ўзларининг намуналари ва ҳатти-ҳаракатлари билан одамларга Аллоҳ буюрган йўлдан боришга ёрдам беришган. Барча элчилар бир вақтнинг ўзида пайғамбарлардир, лекин ҳамма пайғамбарлар ҳам элчи эмас. Пайғамбарларнинг аниқ сонини фақат Аллоҳ билади. Баъзи олимларнинг таъкидлашича, жами 124 мингдан ортиқ пайғамбарлар бўлган ва улардан 313 нафари элчилардир.

Улар ўз-ўзидан пайғамбар бўлмайдилар, уларни қодир Тангри танлайди. Аллоҳ пайғамбарларга мўжизалар қилиш (кўрсатиш) учун қобилиятларни берди. Масалан, Мусо алайҳисаломнинг таёғи илонга айланди, Ийсо алайҳисалом касалларни даволади ва ўликларни тирилтира олди. Муҳаммад пайғамбарнинг (соллоллоҳу алайҳи васаллам) энг катта мўжизаси Қуръондир.

Юқорида айтиб ўтилганидек, биринчи пайғамбар ва элчи, биринчи одам – Одам ота, у фақат Аллоҳга сиғинганди. Аммо Одам отанинг баъзи авлодлари охир-оқибат Аллоҳнинг динидан узоқлаша бошладилар, уни бузиб кўрсатдилар. Албатта, Аллоҳ уларга пайғамбарлар ва элчиларни юборди. Аммо одамлар пайғамбарлар орқали уларга берилган кўрсатмаларни яна унитдилар. Ва ҳар сафар халқлар иблиснинг таклифларига бўйсиниб, худбинлик учун ҳақиқий диндан воз кечганларида, Аллоҳ раҳм-шафқати билан, одамларни тўғри йўлга йўналтириш учун, пайғамбарларни уларга юборди.

Яратувчи ҳеч қачон одамларни ҳақиқий йўлдан бориш зарурлиги тўғрисида тушунтиришсиз қолдирмаган. Агар одамлар белгиланган кўрсатмаларга риоя қилиш имконига эга бўлмасалар, уларни нотўғри тушунчалар учун жазолаш адолатдан бўлмайди. Инсон ҳақиқий динни бузиб кўрсатди ва ундан узоқлашди. У Яратувчига ўз ижодининг фазилатларини боғлаган, динни коинот ҳақидаги ўз ғояларига мувофиқ ўзгартирган, қодир Тангрининг амрларини ихтиро қилинган меъёрлар ва урф-одатлар билан алмаштирган, бу эса жамиятнинг ахлоқий таназзулига ва ишончсизликка олиб келган.

Пайғамбарлар ва элчиларнинг ҳар бири аввалгисининг ҳақиқатини тасдиқладилар ва кейингиси ҳақида хабар беришди. Уларнинг барчаси монотеизмга, қодир Тангрининг буйруқлари ва тақиқларига риоя қилишга чақирдилар ва улар ўртасида тўлиқ давомийлик бор эди. Ҳар бир халққа бир ёки бир нечта пайғамбарлар юборилган, улар одамларга ҳақиқат йўлини кўрсатган. Улар ҳақиқатни ривожлантиришнинг ушбу босқичида маълум бир халқ учун мавжуд бўлган шаклда ваъз қилдилар.

Аллоҳ пайғамбарларга мукаммал фазилатларни ато этди. Ушбу фазилатларнинг барчасига эга бўлмаган киши пайғамбар бўла олмайди. Бу ҳақиқат, гуноҳсизлик, ақлнинг мукамаллиги ва қодир Тангри буюрган ҳамма нарсани одамларга етказиш қобилиятидир.

Пайғамбарлар ҳақиқатга энг юқори даражада эга эдилар. Уларнинг сўзлари ҳеч қачон ишларига зид бўлмаган. Улар нима ҳақида гапирган бўлса барчаси амалга ошган. Пайғамбарлар ёлғон гапира олмайдилар, чунки улар Худонинг каломи билан келишган. Агар пайғамбар бир марта ёлғон гапирган бўлса, демак, бу қодир Тангрининг амри, чунки пайғамбарлар ҳар доим ва ҳамма нарсада фақат унинг амрларига амал қилишади. Пайғамбарларга ҳамма нарсада ишонишган. Улар ҳеч қачон сақлаш учун берган нарсаларни ўзлаштирмаганлар.

Пайғамбар қодир Тангри кўрсатган йўлдан адашиши мумкин эмас, яъни гуноҳ қилиши мумкин эмас, чунки пайғамбарнинг ҳатти-ҳаракатлари намуна. Агар пайғамбар битта гуноҳ қилган бўлса ҳам, демак, бу қодир Тангрининг буйруғи ва бошқа одамлар бундай ишни танбеҳ ва жазосиз қилиш ҳуқуқига эга эмаслар. Пайғамбарлар ҳеч қачон аниқ, яширин гуноҳларни, катта ёки кичик гуноҳларни қилмаганлар.

Аллоҳнинг пайғамбарлари энг кўп қийинчилик ва мусибатларни бошидан кечирдилар ва энг кўп азоб чекдилар. Муҳаммад пайғамбар (соллоллоҳу алайҳи васаллам) шундай деган: «Энг кўп азоб чекканлардан пайғамбарлар, кейин уларга эргашганлар ва улардан ўрнак олганлардир». Бироқ, Аллоҳ пайғамбарларга юборган қийинчилик ва бахтсизликлар қанчалик кўпаймасин, Улар уларга қатъий ва муносиб муҳосаба қилдилар. Қодир Тангри пайғамбарларга уларни улуғлаш учун синовлар берди.

Ақл-идрокка эга бўлмаган одам пайғамбар бўлиши мумкин эмас эди, чунки у билан бирга келган нарса мукаммалликдир. Агар пайғамбар мукаммалликка эришмаган одам бўлганида, одамлар унинг ваъзини ҳам шундай деб ҳисоблашган бўлар эди. Бундан ташқари, У мунозараларда ҳақиқатни ҳимоя қила олмайди, одамларга ўз ҳақлигини исботлай олмайди.

Пайғамбар қодир Тангрининг амрларини одамларга етказиши керак. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ваҳий олдилар ва уни одамларга етказишлари шарт эди, чунки улар одамларга ҳақиқат ва унинг амрларини етказиш учун танланган. Пайғамбарлар санаб ўтилганларга қарама-қарши фазилатларга эга бўлолмайдилар. Бу улар учун қабул қилиниши мумкин эмас.

Бундан ташқари, пайғамбарлар оддий одамлар билан бир хил бўлиши мумкин: безовталик, қувонч ва қайғу, касаллик. Улар овқатланишади, ухлайдилар, уларни оилалари ва ишлари бор эди. Аммо, масалан, эпилепсия, шизефрения ва бошқалар каби руҳий касалликлар, уларнинг обрўсига путур етказиши мумкин, пайғамбарларга хос эмас.

.

1. ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ

Одам алайҳиссалом Худо томонидан яратилган биринчи одам, унинг қовурғасидан биринчи аёл Ҳаво яратилган. Одам ота ва Момо Ҳаво инсониятнинг дастлабки аждодларидир.



ДУНЁНИНГ ЯРАТИЛИШИ. Биринчи куни Худо осмон билан ерни яратди. Ер ҳали шаклсиз ва бўм-бўш бўлиб, тубсизлик узра қоронғилик ҳукм сурар эди. Худонинг Руҳи эса сув юзида парвоз этар эди. Сўнгра Худо ёруғлик пайдо қилиб уни қоронғиликдан ажратди. Худо ёруғликни кундуз, қоронғиликни эса тун деб атади.

Иккинчи куни Худо бир гумбазни вужудга келтириб, гумбаз остидаги сувни гумбаз устидаги сувдан ажратди. «Осмон остидаги сув бир жойга тўплансин, қуруқлик кўринсин», – деди ва шундай ҳам бўлди. Худо қуруқликни ер деб атади, сувларнинг жамини эса денгизлар деб атади.

Учинчи куни Худо: «Ер ўсимлик кўкартирсин: уруғ берадиган ўт-ўланлар, мевасида уруғи бор турли-туман мевали дарахтлар ер юзида ўниб-ўссин», – деди ва шундай ҳам бўлди. Ер турига кўра ўсимликларни: уруғ берадиган ўт-ўланлар ҳамда мевасида уруғи бор мевали дарахтларни ундирди.

Тўртинчи куни Худо: «Кунни тундан ажратиш ҳамда фасллар, кунлар, йилларни белгилаш учун осмон гумбазида ёритқичлар пайдо бўлсин. Булар ер юзини ёритмоқ учун осмон гумбазида нур сочиб турсин», – деди ва шундай ҳам бўлди. Шундай қилиб, Худо иккита катта ёритқични: кунни бошқариш учун каттароқ ёритқични ва тунни бошқариш учун кичикроқ ёритқични, шунингдек, юлдузларни ҳам вужудга келтирди. Ер юзини ёритиб турсин ва тун билан кунни бошқариб, ёруғликни қоронғиликдан ажратиб турсин, деб Худо буларни осмон гумбазида жойлаштирди.

Бешинчи куни Худо: «Сув тўда-тўда жониворлар билан қайнасин, ер устидаги осмон гумбази бўйлаб қушлар учсин», – деди. Худо ҳайбатли денгиз аждарларини, сувда яшайдиган турли-туман майда жониворларни ҳамда қуш-паррандаларни яратди. Худо уларни муборак қилиб: «Баракали бўлинглар, кўпайинглар, денгиз сувларини тўлғазинглар. Ер юзида эса парранда кўпайсин», – деди.

Олтинчи куни Худо: «Ер турли-туман тирик жонни: чорва, судралувчи ҳамда ёввойи ҳайвон турларини ҳосил қилсин», – деди ва шундай ҳам бўлди. Худо ерга хос турли-туман ёввойи ҳайвонларни, чорвани, қуруқликда судралувчиларни вужудга келтирди.

Худо еттинчи кунни муборак ва муқаддас қилди, чунки еттинчи кунга келиб яратадиганларини яратиб, яратиш ишларидан дам олди. Ва Худо еттинчи куни қилаётган ишларини тамомлаб, барча ишлардан дам олди. Мана шу осмон билан ернинг яратилиш тарихидир. Яна Худо: «одамни Ўзимизни суратимизда ва Бизни қиёфамизга ўхшаш қилиб яратамиз ва улар денгиз балиқлари, осмон қушлари, ёввойи ҳайвонлар ва чорва моллари устидан ҳамда бутун ерга ва ер юзида судралиб юрадиган барча махлуқотлар устидан ҳукмронлик қилсин» -деди.

Шундай қилиб, Худо одамни Ўз суратида, илоҳий суратда яратди. Уларни эркак ва хотин қилиб яратди. Худо одамларни муборак қилиб, уларга: «Баракали бўлинглар, кўпайинглар. Ер юзини тўлғазиб тобе қилинглар. Денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар ҳамда ер юзида ҳаракатланувчи барча ҳайвонлар устидан ҳоким бўлинглар», – деди.

Худо давом этиб: «Мана, Мен сизларга бутун ер юзидаги уруғ берадиган ўт-ўланнинг ва уруғли мева берадиган дарахтларнинг ҳаммасини бердим; сизларга овқат учун ярайди. Шунингдек, тирик жони бўлган бутун ёввойи ҳайвонларга: кўк юзида учиб юрувчи барча паррандаларга ва ер юзида ҳаракат қилувчи барча махлуқларга ҳам емиш учун кўк ўтнинг ҳар турли навини бердим», – деди ва шундай ҳам бўлди.

АДАМ ВА ЕВАНИНГ ЯРАТИЛИШИ. Худованди Карим ернинг тупроғидан одамни шаклини ясаб, унинг димоғига ҳаёт нафасини пуфлаб, Адамни тирик жон қилиб яратди. Сўнгра Адан ўлкасида боғ ўтқазиб, кўзга ёққан, емоққа яхши бўлган ҳар хил дарахтларни ердан ўстирди. Боғнинг ўртасида эса ҳаёт дарахтини, шу билан бирга яхши ва ёмонни билиш дарахтини ҳам ўстириб, Ўзи яратган одамни, Адан боғини ишлаб парвариш қилиши учун, у ерга жойлаштирди.

Худованди Карим Адамга: «Сен бу боғнинг ҳар бир дарахтидан еявергин. Фақат яхши ва ёмонни билиш дарахтидан ема. Чунки ундан еган куниёқ ўласан», деди. Сўнгра Худованди Карим Адам ёлғиз бўлмаслиги учун унга муносиб мададкор яратиш мақсадида, тупроқдан ҳар хил дашт ҳайвонларини, кўкда учувчи ҳар хил паррандаларни ясади ва уларга от қўйиш мақсадида Адамнинг олдига келтирди. Адам эса ҳар бир жонли махлуққа от қўйди ва ўша махлуқнинг оти шундай бўлди. Адам ҳамма чорва туёқларига, ҳамма осмон паррандалари ва дашт ҳайвонларига ҳам от қўйиб бўлди, аммо Адамга мувофиқ мададкор топилмади.

Шунда Худованди Карим Адамни қаттиқ уйқуга мубтало қилди ва у ухлаб қолгач, унинг қовурғаларидан биттасини олди ва ўрнини эт билан қоплади. Адамнинг қовурғасидан бир аёл барпо қилиб, уни Адамнинг олдига олиб келди. Шунда Адам: «Мана, энди бу суяк менинг суякларимдан, бу эт менинг этимдандир. У хотин киши деб айтилади, зероки у эр кишидан олинган», – деди. Шунинг учун киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўладилар. Шунда одам билан хотини қип-яланғоч бўлиб, бир-биридан уялмас эдилар.

АДАМ ВА ЕВАНИНГ ГУНОҲ ҚИЛИШИ. Илон Раббий Худо яратган барча дала (боғ) ҳайвонларидан кўра айёрроқ эди. Илон Евага: – Чиндан ҳам Худо, боғдаги ҳеч бир дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдимикин? – деди. Ева илонга деди: – Боғ дарахтларининг мевасидан ея оламиз- у, Худо фақат боғнинг ўртасидаги дарахтнинг мевасини еманглар, унга тегманглар, бўлмаса ўласизлар, деди. Илон Евага: – Йўқ, мутлақо ўлмайсизлар! Чунки Худо биладики, ундан еган куниёқ кўзларингиз очилиб қолади ва Худо каби яхши ва ёмонни биладиган бўласизлар, – деди. Ева кўрсаки, дарахтнинг меваси емоққа яхши, кўзга ёқимли ҳамда дид-фаросат топишга фойдали экан. У дарахтнинг мевасидан олиб, еди. Сўнг эри Адамга ҳам берди, у ҳам еди. Шу онда икковининг кўзлари очилиб, яланғоч эканларини пайқадилар. Анжир баргларини бир-бирига тикиб, ўзлари учун ёпинчиқлар ясадилар. Куннинг салқин шабадаси эсган вақтда Адам ва унинг хотини Ева боғда юрган Худованди Каримнинг овозини эшитиб қолишди. Улар Унинг назаридан қочиб, боғдаги дарахтлар орасида яширинишди. Лекин Худованди Карим Адамга хитоб қилиб, сўради: – Қаердасан? – Мен овозингни боғда эшитдим-у, қип- яланғочман деб қўрқиб, яшириндим, – деди Адам. Худованд: – Яланғоч эканингни сенга ким айтди? Ё Мен ема деб буюрган дарахт мевасидан едингми? – дея сўради. Адам: – Сен берган бу хотин дарахтнинг мевасидан менга берди ва мен ҳам едим, – деди. Худованди Карим хотинга: – Бу нима қилганинг? – деди. – илон мени алдади ва мен едим, – деди хотин. Шунда Худованди Карим илонга айтди: «Бу қилган ишинг учун сен ҳамма чорва туёқлари ва ҳамма дашт ҳайвонларидан кўра лаънатисан. Умринг бўйи қорнинг билан судралиб юриб, тупроқ ейсан. Сен билан хотин орасига, сенинг зотинг билан унинг зоти орасига адоват соламан. Ўша зот сенинг бошингни эзиб ташлайди, сен эса унинг товонини чақасан». Кейин хотинга деди: «Сенинг ҳомиладорлик пайтидаги машаққатингни бағоят орттираман. Сен дард билан фарзандлар туғасан. Иштиёқинг эрингга бўлади, у эса сенга ҳоким бўлади». Кейин Адамга деди: «Сен хотинингнинг гапига қулоқ солдинг, Мен ема деб буюрган дарахт мевасидан единг. Энди сен сабабли ер лаънатидир. Умринг бўйи машаққат чекиб, ер ундирган ҳосилдан ейсан. Ер сенга тикану янтоқ ўстиради, сен эса дашт ўтини еб юрасан. Сен ердан олингансан ва ерга қайтгунингга қадар пешана тери билан нон еб юрасан. Зеро тупроқдирсан ва тупроққа қайтарсан». Шундан сўнг Адам хотинининг исмини Ева (яъни Барҳаёт) қўйди, чунки у ҳамма ҳаёт эгаларининг онаси бўлди. Худованди Карим Адам ва унинг хотини учун теридан кийим ясаб, уларни кийинтирди. «Мана, одамзод яхши ва ёмонни фарқлашда худди Биздай бўлиб қолди! – деди Худованди Карим. – Энди, тағин қўлини чўзиб, ҳаёт дарахти мевасидан ҳам олмасин, уни еб абадий яшамасин!» Шу билан Худованди Карим, ўзи чиққан ерни ишласин, деб одамзодни Адан боғидан чиқариб юборди. У одамзодни ҳайдаб юборди-да, ҳаёт дарахтига борадиган йўлни қўриқлаш учун Адан боғининг шарқий томонига карубларни ва айланадиган алангали қилични қўйди.

КАИН БИЛАН АВЕЛЬ. КАИННИНГ НАСЛ-НАСАБИ. СИФ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ТУҒИЛИШИ. Адам хотини Евага яқинлашгач, у ҳомиладор бўлиб Каинни туғди. Ева: «Худованд берган қобиллик билан бир кишини қўлга киритдим», – деди. Кейинроқ унинг укаси Авелни туғди. Авель қўйчивон, Каин эса деҳқон бўлди. Бир муддатдан кейин Каин ернинг маҳсулидан Худовандга ҳадя тақдим этди. Авель ҳам қўйларининг каттасидан қурбонлик сўйиб, унинг думбасини тақдим этди. Худованд Авелни ва унинг ҳадясини манзур кўрди. Аммо Каинни ва унинг ҳадясини манзур кўрмади. Шунда Каин қаттиқ ранжиб, қовоғини солди. Худованд Каинга: – Нима учун сен ранжидинг? Нега қовоқ солиб ўтирибсан? Агар яхшиликни ният қилганингда, унда бош кўтариб юрмасмидинг? Агар ниятинг яхши бўлмаса, остонада гуноҳ пойлаб туриб, сени ўзига жалб қилади. Сен эса, аксинча, унга ҳоким бўл! – деди.

Каин укаси Авель билан сўзлашиб олди. Улар даштда бўлган вақтда Каин укаси Авелга қарши қўл кўтариб уни ўлдирди.

Худованд Каиндан сўради: – Уканг Авель қаерда? – Билмайман, мен укамнинг соқчисими? – деди Каин. Худованд: – Сен нима иш қилиб қўйдинг? Укангнинг қони тупроқдан Менга қараб фарёд этмоқда. Энди ўзингнинг дастингдан оғзини очиб укангнинг қонини ютиб қўйган тупроқдан қувилиб, лаънати бўлгайсан. Ерга ишлов берганингда ҳам, у ўз қувватини бошқа сенга бермас. Ер юзида сарсон-саргардон бўлгайсан, – деди.

Каин Худовандга: – Менинг жазойим кўтара оладиганимдан ҳам каттадир. Мана энди Сиз мени ер юзидан ҳайдаб чиқарасиз ва мен Сизнинг кўзингизга кўринмай юраман ва ер юзида сарсон-саргардон бўламан: ва мен билан учрашган ҳар бир киши мени ўлдиради, – деди. Ва Раббий (Худо) унга: Каинни ўлдирган ҳар бир киши учун етти карра қасос олинади, – деди. Ва Худо, Каинга йўлиққан ҳар бир киши уни ўлдирмаслиги учун, Каинга белги (нишона) қўйди.

Шундай қилиб, Каин Худованд ҳузуридан чиқиб кетди-да, Аданнинг шарқий томонидаги Нод ерида ўрнашди. Каин хотинига яқинлашгач, у ҳомиладор бўлиб Енохни туғди. Каин шаҳар бинокори бўлди. Қурган шаҳрини эса ўғлининг номи билан Енох деб атади.

Адам яна ўз хотинига яқинлашди. У эса бир ўғил туғиб: «Каин ўлдирган Авель эвазига Худо менга бошқа зурриёт берди», – деди ва унинг исмини Сиф қўйди. Сиф ҳам бир ўғил кўрди, исмини Енос (яъни Инсон) қўйди. Ўша пайтда инсонлар Худованднинг исмини чақира бошладилар.

ЯРАТИЛИШДАН ТЎФОНГАЧА ЎТГАН ЎН АВЛОД. Бу Адам авлодларининг китобидир: Худо Адамни яратган кунида унга илоҳий сурат берди. У одамларни эркак ва аёл қилиб яратди. Уларни яратган кунининг ўзидаёқ муборак қилиб, уларга Одамзод номини берди.

Адам бир юз ўттиз ёш умр кўргандан сўнг, ўзига ўхшаган, ўзининг суратидек бир ўғил – Сифни кўрди. Сиф туғилганидан кейин Адам яна саккиз юз йил яшаб, кўп ўғиллар ва қизлар кўрди.

Тавротда келтирилган Адам авлодларининг китобига кўра, яратилишдан тўфонгача тўққиз авлод ўтган бўлиб, ўнинчиси Нуҳ алайҳиссаломдирлар ва У кишининг аждодларининг исмлари (кўрган умрлари) энг юқорисидан бошлаб қуйидагилардир: Адам (930), Сиф (912), Енос (905), Қаинан (910), Малелеила (890), Иареда (962), Енох (365), Мафусал (969), Ламех (777), Ной- беш юз ёшга кириб, учта: Сим, Ҳам ва Иофет деган ўғилларни кўрди.

Одам жами тўққиз юз ўттиз ёш умр кўриб, ўлди.

ҚУРЪОНИ КАРИМ ОДАМНИНГ ЯРАТИЛИШИ ВА ИБЛИСНИНГ ЖАННАТДАН ҚУВИЛИШИ ҲАҚИДА. Биринчи инсон Одамнинг яратилиши Бақара сурасида қуйидагича баён этилади: «Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Албатта, Мен ер юзида халифа қилмоқчиман», деди. «Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан! Ҳолбуки, биз Сенга тасбеҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлаб турибмиз», дедилар. (У Зот) «Мен сиз билмаганни биламан», деди. (Бақара 30 оят). Бундан Аллоҳу таоло Одамга улкан ишонч билдиргани ва Ўзининг ер юзидаги ўринбосари – халифаси бўлишини ирода этгани маълум бўляпти.

Одамлардан баъзиларининг бузғунчилик қилиши ёки қон тўкиши, шунингдек, фаришталарнинг тасбеҳ ва ҳамд айтиб, Тангри таолони ҳамиша улуғлаб туришлари ҳам ер юзида халифа яратиш иродасига тўсиқ бўла олмади. Шунинг учун ҳам Аллоҳу таоло фаришталарнинг эътирозларига қарамай, Аллоҳ таоло фаришталарнинг эътирозларига қарамай, «Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди». (Роҳман сураси 14 оят). Оятда тупроқдан лой қилиниб, уни одам шаклига келтириб қуритилганлиги, сўнгра руҳ киритилганлиги ва инсонни йўқдан бор қилган Зот уни тупроқдан яратганлиги маълум бўлади.

«Ва Одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилди. Кейин: «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, анавиларнинг исмларини менга айтиб беринг». деди (Бақара 31 оят). Фаришталар у нарсаларга исм қўйишдан ожиз қолдилар ва ўз ожизликларини тан олиб: «Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сен билгувчисан ва ҳикматли Зотсан», дедилар. (Бақара 32 оят). Фаришталар билмаган нарсаларини, сўзсиз, билмаймиз, деб айтдилар. Билмаган нарсасини тан олиб, вақтида «билмайман», дейиш ҳам катта одоб, ҳам катта илм ҳисобланади.

Сўнгра Аллоҳу таоло Ўзининг ер юзидаги халифаси – одамнинг фазлини изҳор қилиш учун: «Эй одам, буларга у нарсаларнинг исмларини айтиб бер», деди. Уларга инсон ўзини ўраб турган барча ашёларнинг белгиси сифатида исмни, маънони ишлатиб нарсаларнинг исмларини айтиб берган чоғида, «Сизларга осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар беркитмагану беркитган нарсаларни ҳам биламан демабмидим», деди. (Бақара 33 оят). Ҳис қилинадиган, жисмга эга бўлган нарсаларни фаҳмлаш учун нутқий рамзларни ишлатиш инсон ҳаётида энг улуғ қудратлардан биридир. Шу билан одамнинг фаришталардан устунлик тарафи намоён бўлди. У ҳам бўлса, илм-маърифат. Одамнинг ер юзида халифа бўлишининг асосий сабаблардан бири—илм олишга истеъдодининг борлигидир. Инсон ер юзида фасод қилиши, қон тўкиши ҳам мумкин, неъмати илоҳий бўлмиш илмни ўз ўрнида ишлатиб, фаришталардан устун бўлиши ҳам мумкин.

Одамнинг фазли фаришталар кўз олдида намоён бўлгандан кейин Аллоҳ таоло: «Эсла, фаришталарга: „Одамга сажда қилинглар!“ деганимизни». Фаришталарга сажда қилишни буюриб, Аллоҳ Одамга улкан мартаба ато этди. Аммо бу сажда ибодат учун эмас, балки Одамни – Аллоҳнинг улуғ ижодини табриклаш маъносида эди.

«Бас, сажда қилдилар, фақат Иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди». (Бақара 34 оят). «У Зот: «Сенга амр этганимизда сажда қилишингдан нима тўсди?» деди. (Иблис) «Мен ундан яхшиман, мени ўтдан яратдинг ва уни лойдан яратдинг», деди». (Аъроф сураси 12 оят). Шунда: (У Зот): “ Бас, у (жаннат) дан туш! Сен учун унда мутакабирлик қилиб юриш йўқ. Бас, чиқ! Албатта, сен хору зор бўлгувчилардансан», деди. (Аъроф 13 оят). Иблис Аллоҳнинг амрини билиб туриб, эътиқод қилиб туриб, унга амал қилмагани учун Аллоҳнинг даргоҳидан қувилди, Унинг лаънатига учради. Иблис Аллоҳнинг лаънатига учраб турган пайтида ҳам одам зурриётига ёмонлик қилишни унутмади. У Аллоҳдан одамлар қайта тирилтириладиган кунгача уларни иғво қилиш мақсадида бу дунёда туришга муҳлат сўради: (У) «Роббим, менга улар қайта тирилтирилажак кунгача муҳлат бергин!», деди. Аллоҳ таоло унинг сўроғига жавобан: “ (У Зот) «Албатта, сен муҳлат берилганлардансан, маълум вақт кунигача», деди. (Сод 80—81).

Иблис Аллоҳ таолонинг иззати ила қасам ичиб, Одам болаларини қиёмат кунигача иғво қилишни қасд этди. Шу билан бирга, Аллоҳга ихлос қилган, Аллоҳ таоло танлаб олган бандаларга иғвоси таъсир қилмаслигини ҳам айтиб қўйди. Инсонни шайтоннинг иғвосидан сақловчи қалқон унинг Аллоҳга ихлос билан ибодат қилишидир. Иблиснинг иғвосига учганларнинг оқибатини Иблиснинг ўзига Худо ўша пайтдаёқ эълон қилиб қўйган. (У Зот) «Ҳақ шулки, зотан, Мен фақат ҳақни айтурман. Албатта, жаҳаннамни сен ва улардан сенга эргашганлар билан жамлаб тўлдирурман», деди. (Сод сураси 84—85 оят) ва Иблисни жаннатдан қувиб чиқарди. Иблис билан инсон орасида душманлик шундан бошланади. Бу душманлик, яхшилик вакили ила ёмонлик вакилининг курашига айланди.

ШАЙТОН ВАСВАСАСИ ВА УНГА ОДАМНИНГ УЧГАНИ. Қуръонда Момо Ҳавони яратилиши тўғрисида муайян бир нарса айтилмаган, аммо Нисо сурасининг биринчи оятида: «Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёлларни таратган Роббингиздан қўрқинглар!,…» дейилганидан, Аллоҳу таоло Одамдан унинг жуфти Момо Ҳавони яратганлиги келиб чиқади. Аллоҳу таоло Одамдан Момо Ҳавони яратди. Ва: «Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатда маскан топ. Унда нимани ҳоҳласаларигиз, енглар, ош бўлсин ва мана бу дарахтга яқин келманглар, бас, у ҳолда золимлардан бўласиздар», дедик. (Бақара 35 оят).

123...5
bannerbanner