АСАРЛАР (III жилд)

Полная версия:
АСАРЛАР (III жилд)
МЕҲР
Бунчалар меҳрни ҳеч қайдан топмам –Опам – кўнглим бўлди,Кўнглим-чи – опам.Дарду соғинчларга шунчалар сингдим –Синглим – кўнглим бўлди,Кўнглим-чи, синглим.2006ФУРҚАТ БОБО ВА ФЕРМЕРЛАР ҚИССАСИ
Ўтиб кетди замонларнинг ёмони,Замон бўлди ўзбекларнинг замони.Ортда қолди қанча нурсиз паллалар,Ўзимизга қайтди охир далалар.Ҳур-ҳур эсиб Ҳурриятнинг шамоли,Гўзал ёрдай очилди юрт жамоли.Тракторлар тулпорлардай кишнаган,Пайкаллар ҳам озод бўлди кишандан.Шукр дейсан, шу беминнат нонинг бор,Ўзингники бўлган ғалла, донинг бор.Топган шаъну шукуҳингдир Истиқлол,Энг аввало ҳуқуқингдир Истиқлол.Ёру диёр ҳажрида бир замонларФурқат бобо чеккан эди фиғонлар.Мана энди, тақдир вафо қилсайди,Ўз юртига букун қайтиб келсайди.Кўзларидан ёшлар оқиб шашқатор,Сажда айлаб ерга такрор ва такрор.Туриб Қамчиқ довонидан боқарди,“Шевролет”лар кўнглига ўт ёқарди.Кўрарди у обод бўлган дилларни,Қашқаргача кетган текис йўлларни.Бу дунёда ҳар мулкнинг эгаси бор,Оламларнинг эгаси Парвардигор,Бу юртга ҳам қилиб чексиз иноят,Эгасига бермиш уни ниҳоят.Ҳар томонда пулдорлару мулкдорлар,Жаҳон аҳли билан айлаб гуфторлар,Бўш келмайин савдо-сотиқ бобида,Эллар аро ўрнатмишлар робита.Кўприклару шаҳру майдон, кўчалар…Фурқат бобо завққа тўлди шунчалар.Янги чаман, гулшанлардан гул олди,Кейин дашту далаларга йўл олди.Адирларни адирларга ошириб,Буғдойзорлар уфқларга бош уриб.Пахтазорлар қадр кўрган, қаралган,Эгатлари қиз сочидай таралган.Кўз ўнгида чўпчакми ё эртаклар?Фермер бўлмиш аёллар ҳам эркаклар.Юзларида далаларнинг чанги бор,Ҳар бирининг ўз пули, ўз банки бор.Савлатида зўр меҳнатнинг сурури,Ўзимники деган фахру ғурури.Изсиз кетмиш кўҳна дарду армонлар,Кўкрак кериб сармоядор деҳқонлар,Ерни жисму ўзни ерга жон қилмиш,Ер шаънини шараф қилмиш, шон қилмиш.Қанча ўсма кетди, яна қош қолди,Бобо тағин кўзларига ёш олди.Чалдиворлар, бўйраларни эслади,Худбин, тўнгбош тўраларни эслади.Оғринди кўп элга кўнгли берклардан –Бирлашмаган амирлару беклардан.Ўтиб кетмиш замонларнинг ёмони,Замон бўлмиш ўзбекларнинг замони.Ниятлари, заҳматлари ҳақ бўлмиш,Ватан бўлмиш Ватан, эли халқ бўлмиш.Шоир, сен ҳам шеърни қўй-да, ер олгин,Ҳар бошоқ, ҳар ғўзадан бир шеър олгин.Ишлов берсанг – шеър ҳам худди ер янглиғ,Ер ҳам, боқсанг – ғазал янглиғ, шеър янглиғ.Ер меҳнати, шеър заҳмати туганмас,Бу тупроқнинг муҳаббати туганмас.Топган шаъну шукуҳингдир Истиқлол,Энг муқаддас ҳуқуқингдир Истиқлол.Тўй қилайлик икки юз йиллигидаФурқат бобо фермер хўжалигида.2006АВАЗ ЎТАР
Умр ўтар, нафас ўтар,Орзу ўтар, ҳавас ўтар.Қаср ўтар, қафас ўтар,Қанча бек, қанча кас ўтар.Ҳаммаси басма-бас ўтар –Абас ўтар, абас ўтар.Қолар фақат, қолар абадАваз Ўтар, Аваз Ўтар.2007«Тушмиш фалак айвонларидан…»
Тушмиш фалак айвонлариданСарвиқомат ўрис қизлари.Кўм-кўк, тиниқ осмонлариданРанг олмишдир мовий кўзлари.Кокиллари қуёшдай текин,Ким чизмишдир қадду бўйларин?Оталарин билмадим, лекинОналари қайин буларнинг.2007МАҚОЛ ТАҲЛИЛИ
“Отанг – бозор, онанг – бозор”,Сен бозорда туғилдинг.Қўшиғинг, таронанг бозор,Шу қўшиққа йўғрилдинг.Болалигинг яллалари –Ғала-ғовур яллалар.Тарозининг паллалариАйтган сенга аллалар.Бешигингга эгилгандирРасталари тегрангдан.Сени бозор эмизгандир,Сени бозор тебратган.Бир маҳаллар оёқялангПиста чақиб юргандинг.Улғайдинг сўнг эпчил, фаранг,Сотишни ҳам ўргандинг.Ҳам муҳтарам, ҳам муттаҳам,Ҳаммани безор қилдинг.Шундай катта дунёни ҳамОхири бозор қилдинг.Бозор яшар то бор рўзғор,Енгу ёқанг ҳам бозор.Отанг – бозор, онанг – бозор,Бола-чақанг ҳам бозор.Кимки кимдан ўзар – бойдир,Ким бунда ётиб олди.Битта аканг – Бозорбойдир,Бир уканг – Сотиболди.2007ЭСКИ ЭРТАК
Подшоҳ ишга келмоқдадир,Йўл беринглар, акалар.Хабар берар учиб, қўниб,Зийрак, ҳушёр ҳаккалар.Подшоҳ ишга келмоқдадир,Қаранг ўнгу сўлларга.Кўча-кўйлар супурилган,Сув сепилган йўлларга.Таъзим айлаб турар гўёДарахтлару гулзорлар.Гўё бир зум тиниб қоларҒала-ғовур бозорлар.Миршаббоши, мингбошилар,Ясовуллар югурган.Миноралар тўрт тарафдаСоқчилардай ғоз турган.Оппоқ-оппоқ саллалардаКаллалари иш бошлар.Қозикалон югурмоқда,Югурмоқда пешволар.Вазирлару муҳрдорларҲовлиқмоқда, елмоқда.Подшоҳ ишга келмоқдадир,Подшоҳ ишга келмоқда.Бут бўлсин деб рўзғорларуАсбоблару анжомлар.Ишласин деб темирчилар,Ҳаммоллару ҳаммомлар.Янги қасру кошоналарШаҳарларга берсин зеб.Тинч бўлсин деб гадойлар ҳам,Бойлар ҳам тинч бўлсин деб.Подшоҳ ишга келмоқдадир,Шундоқ ўтар ой, кунлар.Солиқчилар ишласин деб,Ишласин деб ҳокимлар.Қаллоблару ғаразгўйларЮрак-бағрин тилмоқда.Муттаҳамлар пичирлайди:Подшоҳ ишга келмоқда.Бир-бирининг пинжларидан,Енгларидан мўралар,Хушомадгўй мирзоларуЛаганбардор тўралар.Баъзиларнинг кўнгли дарровОб-ҳаводай айнийди:Бир кунгина подшоҳ ишгаКелмасайди, қанийди.Мамлакатни маҳкам тутганБелидаги белбоғдай.Подшоҳ ишга келмоқдадир,Подшоҳ ишга келмоқда.Подшоҳ ишга келмоқдадир,Соатини тўғрилар.Қолмасин деб мамлакатдаКаззоблару ўғрилар.Ғайратию ҳафсаласиЮз минг таҳсинга лойиқ.Олампаноҳ ишдадир деб,Ишлар халқу халойиқ.Подшоҳ ишга келмагандаНе бўларди салтанат?Тўхтаб қолар эди ҳаёт,Тўхтар эди мамлакат.Яратган ҳам соям деган,Бўлсин деган огоҳлар.Минг йиллардан буён шундоқИшга келар подшоҳлар.Ҳар бир элга Ўзи карам,Ўзи айлар иноят.Адлу инсоф бўлсин токи,Бўлсин токи диёнат.Сиз ҳам олам аҳволиданОгоҳ бўлинг, дилхоҳлар.То дунё бор экан – ишгаКелаверсин подшоҳлар.Токи хаёл, токи ҳаёт,Тириклик бор одамда,Ҳар бир уйда тинчлик бўлсин,Тинчлик бўлсин оламда.2007ҲАҚ СЎЗ. АБДУЛЛА ҚАҲҲОР
Улуғ Ватан адабиётиУлуғ Ватан каби – улуғ қурбонларЭвазига рўёбга келган.Эҳ, бунда ҳам тўкилган қонлар,Лахта-лахта дилларнинг қони.Дўстим, бу китобни авайлаб ўқи,Бу – Абдулла Қаҳҳорнинг жони.“Ёшлар билан суҳбат” эмас, кўр,Ниҳол истеъдоднинг тилагидир бу.Дўстим, бу китобни кўзларингга сур,Абдулла Қаҳҳорнинг юрагидир бу.Шартмас ёзувчини бадарға қилмоқ,Уни зиндонларда чиритмоқ шартмас.Унинг атрофига наслу насабиНомаълум нокаслар урчитилса – бас.Фисқу фужурларга фаровон тузум,Каттасидан тортиб кичигигача –Душман деб санаган Қаҳҳорнинг ёзганАсаридан тортиб кучугигача.Замон шундоқ эди –Мустабид замонАдибнинг ҳақ сўзин кемиролмади.Тоғдай вужудини емирдию, лекУнинг иймонини емиролмади.Ҳақ сўзни ҳар ким ҳам айтавермаган.Ҳақ сўз алал-охир муҳтарам айлар.У сўзлар ҳозир ҳам уйқу бермагайАдабиётдаги муттаҳамларга.“Чорак аср ҳамнафас” эмас,Чорак аср дилдош, оғриқдошБўлиб яшагансиз, Кибриё опа.Ёш шоирлар ўқир – кўзларида ёш.Миллатни кўтаргай баъзан бир асар,Озод мамлакатнинг осмонидир бу.Адабиёт нима десалар агар –Абдулла Қаҳҳорнинг виждонидир бу.1987, 2007МАҚСУД ШАЙХЗОДА. ЁЗИЛМАГАН ХОТИРАЛАР
Мен бир бола эдим,Бу тақдир мениМинг бир бўлакларга бўлиб ташлади.Вақтим талош бўлди ҳасратларимга,Дардларга ем бўлди кўнглим даштлари.Тонгларим оққушдай учдию кетди,Мен бир бола эдим – шабнамдай бола.Тошкент, биноларинг тил чиқарсалар,Менинг исмим айтиб қилгайлар нола.Ҳар касу нокаснинг кўнглин кўтариб,Юрдим гоҳ мисоли беғам шаҳзода.Букун айтинг энди – номардлар ароҚандай кун кўрганди Мақсуд Шайхзода?Қаттол рақиблару баттол рафиқларГоҳ ошкор, гоҳ пинҳон тазйиқ этгану,“Чорак аср девони”нинг асл нусхасинЁзолмайин олиб кетган у.“Тоғдай одам эди…” дея эслайсиз,Айтинг ўшал тоғнинг йиғлаганини.Нураганларини айтинг,Айтинг ортиданҲеч ким кузатгани чиқмаганини.Мен бир бола эдим.Болалик қолдими?!Замон виждон томон буткул ўзгарди.Қаранг: “Халқ душмани” бўлганлар дўсту,Душман бўлиб чиқди халқнинг “дўстлари”.Айтса гап кўп дейсиз…Йиллар қораяр,Шом жом чалар Шошнинг курантларида.Жанглар тинди, лекин тинмади ғийбатАдабиёт фронтларида.Сиз узоқ яшайсиз, худбин жасадлар,Бироқ абадият буни билади:Шайхзода ўлмаган,Ҳозир достонданСултон Улуғбекдай чиқиб келади.1988, 2007БИР ИДИШ
Одам танасида қориндан ёмонроқ идиш йўқдир…
ҲадисданҲар кимсанинг иншосидаКелиш бордир ҳам кетиш.Идиш-товоқ дунёсидаОдамзот ҳам бир идиш.Олам катта ошхонадир,Ярим фақир, ярим бой.Битта қисми айшхонадир,Битта қисми – қоринбой.Келмоқ, кетмоқдан муддао –Ейиш эмас ё ичиш.Гарчи инсон эрур, аммоОдамзот ҳам бир идиш.Гарчи оғиз-бурун берган,Гарчи берган қош, қабоқ.Тикилсангиз, олиб юрганБош эмасдир – ошқовоқ.Нафсин қўзғар такрор-такрорМолу дунё ишваси.Лекин кўнгил косаси бор,Бордир кўнгил шишаси.Дунё – бир келиб кетишдир,Гоҳ қувонч, гоҳ ғам идиш.Одамзот ҳам бир идишдир,Одамзот ҳам бир идиш.Кир босгайдир уни, ҳар дамНафсин қувиб турмаса.Тонгу пешин, асру шом ҳамХуфтон ювиб турмаса.Ўзинг инсоф бер, Худойим,Камол топсин боласи.Пок ва тоза бўлсин доимУнинг кўнгил косаси.2007ВАТАН
Ерда ҳам тил бордир,Тунлар қовушиб,Дилга айланадир яхлит жон ва тан.Элликқалъалардан келса товушинг,Товушларинг келса Тупроққалъадан.Тупроққалъалардан келар товушинг,Товушларинг келар Элликқалъадан.Мен ҳам бир қўрғондай кетгум қоришиб,Улуғ қўрғонлардан яралган Ватан.2007ДАРЁ
Ким шамол,Ким отда учиб елишди,Пешинми, шом чоғи ва ё эрталаб,Шеърият шаҳрига кириб келишди.Мен Тўполондарёни келдим етаклаб.Сеҳрли бу шаҳар,Гўзал бу шаҳар,Ваъда айлар эди жозиб эртаклар.Зангор дарвозасин очиб бир саҳар,Мен Тўполондарёни кирдим етаклаб.Бир пайтлар ҳазрати Хизрлар янглиғКезган устозларнинг қутлуғ макони.Тўтилар юрарди вазирлар янглиғ,Мен юрдим етаклаб Тўполондарёни.Нозик гулойимлар ташбеҳлар узиб,Чалғитиб юрарди ўнгу рўёни.Тонгги кўчаларнинг сукутин бузиб,Етаклаб келдим мен Тўполондарёни.Ярим ошқозони йўқ булбул биланДўст тутиндик кейин тўшаб бўйрони.Мен унга термулдим,У менга дилтанг:Нима қилсак экан Тўполондарёни?Улуғ уммонларнинг товуш, сасигаДил бериб, ўргандик назмий дунёни.Сўнгра Ёзувчилар уюшмасигаЕтаклаб келдим мен Тўполондарёни.Ҳайъат қабулига кирдик сўнг секин,Ҳайъат бизга, биз ҳам ҳайъат ҳайрони.– Сизни қабул қилдик майлига, лекинНима қилсак экан Тўполондарёни?Уйли-жойли бўлди шоирлар қатор,Шеър ахир кўнгилнинг эрка жайрони.Бизнинг ҳам энди ўз рўзғоримиз бор,Нима қилсак экан Тўполондарёни?Шеърият, шеърият –Ёддир, фарёд ҳам,Не зотлар дил аро ёш олиб кетди.Мен олиб келганим тошқин дарё ҳамБир тонг хайрлашмайин бош олиб кетди.Балки чидолмади ҳасадгўйларуМен таништирганим дўсту ёрларга.Бир-бирин кўролмай юрган кўзларуКўнгли қаролар ҳам ичи торларга.Лойқа давралардан ғамларга тўлди,Кетди. Йиллар ўтди. Ўзгарди замон.Бугун Тўполондарё сувомбор бўлди,Мен уни етаклаб юрибман ҳамон.2007ОДАМ
Адам даштидаги Одам, Адам надир? Одам надир?Адам – йўқлик дегани ҳам Одам – о, дам деганидир.Ўтар-кетар ёзу қишинг, Ҳаёт боринг олар фақат.Бу дунёда гўзал ишинг, Эзгулигинг қолар фақат.2007МАНЗИЛЛАР
Кобулгача – беш юз оғоч,То Ҳирот – минг чақирим.Овоз етмас, йўқдир илож,Юз йил юрсанг чақириб.Мисли эгиз кўзу қошуМисли яхлит тахту тож,Бобургача – беш юз тошуТо Навоий – минг оғоч.Булар асло эмас рақамВа ё тарих йиллари –Йўлларидир “Хамса”нинг ҳам“Бобурнома” йўллари.Маънавият жаҳонигаОсмонлардир мусаффо.“Хазойин ул-маоний”гаЕткизгувчи масофа.Надир асли умр кўрмоқ –Касби камол этмакдир.Навоийга етиб бормоқМинг йиллик йўл демакдир.2007НАВОИЙНИНГ НАБИРАЛАРИ
Тирикликнинг бол, ширалари,Бири улуғ, кичик бирлари,Фахр этиб юргайдир бари,Навоийнинг набиралари.Ярқирайди тилло узукдек,Шу узукка қўйилган кўздек.Бири Бобур, бири Улуғбек –Навоийнинг набиралари.Кўркам бўю қадду қоматлар,Кулса шундай кулар омадлар.Чиқмасин ҳеч сиздан номардлар,Навоийнинг набиралари.Ўз кўнглида кўзлар Марсларни,Гижинглатиб юрар “Мерс”ларни.Қолдирмасин экан дарсларни,Навоийнинг набиралари.Чиннидай оқ дорилфунунлар,Сизга – йиллар, сизга бу кунлар.Илм ишқида бўлинг Мажнунлар,Навоийнинг набиралари.Қадим замон, Ҳақ замонидан,Олтин чиққан олтин ёнидан,Сиз ҳам ўшал олтин конидан,Навоийнинг набиралари.Интилсангиз – бир кун етгайсиз,Манзилларга зиё элтгайсиз.Фарҳод-Ширин бўлиб кетгайсиз,Навоийнинг набиралари.Куртак ёзар пайвандларингиз,Унутманг ҳеч: дилбандларингиз,Туғилажак фарзандларингиз –Навоийнинг набиралари.Ҳазрат бобо Сўзни ўйлаган,Қанча қошу кўзни ўйлаган.Асли ул зот Сизни ўйлаган,Навоийнинг набиралари.Эл-юрт омон, даврон саломат,Яратгандан Сизга каромат.Ҳаёт ўзи айлар хушомад,Навоийнинг набиралари.Умр асли – насиб ё насиб,Ҳар дилга бир гул мутаносиб.Навоийга бўлсин муносибНавоийнинг набиралари.2007САМАРҚАНД ОСМОНИ
А. Қутбиддинга
Боқиб Самарқанднинг боғ-гулзорига,Шу улуғ кунларни сезиб тургандай –Гўё булутларнинг оқ тулпоридаСоҳибқирон бобо кезиб юргандай.Аввал осмонларда яралгай зафар,Сўнг Ерга туширгай руҳ озодалар –Дунёга келгайлар мард ва музаффар,Темурхон юртида Темурзодалар.2007«Навоийнинг ғазаллари…»
Навоийнинг ғазаллари –Сўздан унган ватанлар,Дил қонидан, кўзёшидан суғорилган чаманлар.Бунда булбул ўлса агар – гул қонига ювгайлар,Бунда ошиқ ўлса агар гулдин бўлур кафанлар.2007ДИЙДОР
Ота уйимизда ёзу куз, баҳор,Ака-укалару опа-сингиллар,Тўпланган пайтлари такрор ва такрор,Порлагандай бўлар ўнлаб қандиллар.Қуюқ хотиралар пиёласиданЭсдаликлар ичиб ўлтирар онам.Дийдору шодликлар шалоласиданБарча хандон бунда,Дўсту ёрон жам.Тиниб қолгандайин гўё атайинЁғоч сўримизнинг тепасида ой.У ҳам совуб борар тун ўтган сайин,Мисли бир пиёла тўла сариқ чой.Баҳор келаверсин такрор ва такрор,Бизнинг тонгимизни ғариб шом қилма.Давом этаверсин ҳаёт ва дийдор,Худо, шу дамларни паришон қилма.2007ДИЛ
Худо менга берган оламЕр, осмони билан келган.Худо менга берган даламБуғдой, нони билан келган.Худо менга берган боламНигоҳбони билан келган.Худо менга берган аламГиёҳ, дони билан келган.Худо менга берган ноламСиёҳ ‒ қони билан келган.Худо менга берган қаламСиёҳдони билан келган.2007, 2016СОМОН ЙЎЛИ СОМОНЛАРИ
Акам Шарафиддинга
Бизлар сомон ташир эдик Сомон йўлидан –Адирларга тегиб турган осмон йўлидан.Ой нурида ярқирарди буғдойпоялар,Ойдин тунлар, сувлар ойдин, ойдин соялар.Бизлар билан туғишгандай – беғам, беармон,Даштлар ярми заъфар эди, ярми – нафармон.Гўё кенжа укамиздай бардам, безавол,Бизлар билан сомон ташиб юрарди шамол.Гарчи буғдой бошоғидан ёшроқлар эдик,Буғдойзорлар аро биз ҳам бошоқлар эдик.Қирлар узра тупроқ кечиб, кезиб дашту сой,Бизлар билан сомон ташиб юрар эди ой.Адирларга тегар эди осмонларимиз,Тўкилдилар, сочилдилар сомонларимиз.Хирмонжойда чарх урарди бир бутун олам,Айланардик қўш ҳўкизу биз яна отам.Айланарди ҳўкизларни юргизиб гаврон,Вақту замон айланарди, айланди даврон.Болалигим, буғдойларинг қайда, ҳо, қайда?Юлдузлардан садо келар: “Майда, ҳо, майда…”Бизнинг сомон, донимизни янчиб беомон,Чархи даввор айланди гир, замин ҳам осмон.Ғам ҳўкизи тунлар менинг бағрим майдалар,Болалигим қайда қолди? Отам қайдалар?Ҳали ҳаёт полизидан узмай ҳандалак,Бизнинг гулдай кенжамизни не қилдинг, фалак?Бир дон бердинг, аммо қайтиб бунча совурдинг,Бир жон бериб, не ўтларга сўнгра қовурдинг?Юлдузлардан садо келар: “Майда, ҳо, майда… ”Чархи фалак, меҳрларинг қайда, ҳо, қайда?Не учун сен хас-хашакни танлаб ва сайлаб,Бошларингга кўтаргайсан муҳтарам айлаб?Бизлар сори бунчалар ҳам бераҳм бординг,Нечун бизнинг донимизни ерларга қординг?2007ДЎМБИРАДА АЙТИЛГАН
Шоберди бахшига
Ўтар дунё – биз меҳмон,Ҳар гиёҳдан тердик дон.Биринг тансан, биринг – жон,Баринг бўлгин қадрдон.Ўтар дунё – биз меҳмон,Ҳар гиёҳдан тердик дон.Элинг омон бўлганда,Юртинг ҳам бўлар қўрғон.2006ШОИР ВА ШОФИР
(Т.А.га тезайтиш ҳазил)Менга шоир керак эмас –Шоирим ҳам ўзимман.Менга шофир керак эмас –Шофирим ҳам ўзимман.Шоири йўқ шофирларнингШоири ҳам мен ўзим.Шофири йўқ шоирларнингШофири ҳам мен ўзим.2007ХИЗМАТ ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИДА
Ўтди майсалик ҳам, ўтди лолалик,Не хатлар умрнинг нақшларидадир?Йилларга сим қоқсам – олис болалик,Хизмат ҳудудидан ташқаридадир.Қолмиш адирларда гўзал чоғларим,Не ранглар далаю даштларидадир?Энди қўзиларим, қўзичоқларимХизмат ҳудудидан ташқаридадир.Кўклам келаётир – само ҳам, ер ҳамСеллар, чақинларнинг машқларидадир.Тошқин пайтларимга қайтайин десам,Хизмат ҳудудидан ташқаридадир.Бир хил айланади замину замон,Ҳиндми ё Хитонинг Қашқаридадир.Менга зурур бўлган энг тиниқ армонХизмат ҳудудидан ташқаридадир.Боғланолмай қолдим бойчечакларга,Севгимми – кўнгилнинг ғашларидадир.Бугун интиқ бўлсам қай чечакларга –Хизмат ҳудудидан ташқаридадир.Йигитлик тулпори илдамлаб чопса,Вақтим – шиддатлари, шаштларидадир.У ҳам эрта-индин қирлардан ошса –Хизмат ҳудудидан ташқаридадир.Ҳаёт янграйверсин, айласин давом,Гарчи севинчлари, ашкларидадир.Меҳру муҳаббатга бўлмасин жавоб:Хизмат ҳудудидан ташқаридадир.2007МУСОФИРЛАР
Қуёшдан маҳтобга бораётирмиз,Сабоҳдан саҳобга5 бораётирмиз.Яшамоқ аслида азоб чекмоқдир,Азобдан азобга бораётирмиз.Буюк вайронадир одамзот кўнгли,Биз ўшал харобга бораётирмиз.Баъзан умримизни кўп ҳисоб айлаб,Кўп ёлғон ҳисобга бораётирмиз.Кимлардир савобга чоғланиб чиққан,Кимлардир саробга бораётирмиз.Аслида ҳаммамиз энг улуғ Савол,Энг улуғ Жавобга бораётирмиз.2007ХАВОТИР
Қуллик ҳам қарамлик палла йўқолди,Оқу сариқ, қизил, малла йўқолди.Жаллодлар ўқ отган эди бир пайтлар,Саллалар йўқолган эди бир пайтлар.Қанча селу ёмғир, жала йўқолди,Саллалар келдию – калла йўқолди.Яъни мачитларинг босган хазонларТўзди кетди бари – қайтди азонлар,Жума намозларинг тўла айвонлар.Лекин қандай қилиб, айтгин, инсонлар,Шунча улуғ нурдан тола йўқолди –Эгри йўллар аро бола йўқолди?Фожиамас агар ғалла йўқолди,Қўю қўзи, эчки – гала йўқолди.Ўзбек, айланайин номингдан сенинг,Қурган баланд-баланд томингдан сенинг,Қасрингни бошингга кўтариб дод сол,Ахир Ҳаё деган қалъа йўқолди.Сенинг учун озод бўлди-ку ўлкам,Омадинг кўркамдир,Қоматинг кўркам,Сенга ҳавас қилиб яшайман, укам.Замон парвозига улгур, интил, ет,Сенга қанот бўлар учқур интернет.Фақат қалбинг аро лола йўқолди,Китоб деган яшил дала йўқолди.Тарақ-туруқларуДаранг-дурунглар,Қайга борсанг фақат пулдан гурунглар.Узоқ яшанглар-ў,Узоқ туринглар,Ўзбек болалари, сергак юринглар:Бугун энг қадимий ялла йўқолди,Кўнгил бешигидан алла йўқолди.2007ЧЎПОН СЕВГИСИ
Бир чопоннинг остидаУчрашдик биз ёр билан.Не ишимиз бор эндиБу дунёйи тор билан.Уйимиз йўқ – чопонниУй қилсак ҳам бўлади.Бир чопоннинг остидаТўй қилсак ҳам бўлади.2007СОМОНЧИЛАР
Ажабмас, эрта кун бир шоир укам,Шеърлар ёзиб юрса Сомон йўлида.Абдулла ОриповУстозлар Сўзда ҳам хокисор қулдек,Тупроқдан излашган армонларини.Бизлар ўзимизча забт этиб бўлдик,Чангитиб шеърият осмонларини.Сомон йўлларида юрибмиз, манаФалак буржларидан иржаймоқдамиз.Кўкда Зуҳродан ҳам сўраб кўрмана,Гоҳ ҳиринглаб, гоҳо тиржаймоқдамиз.Тўлин ой агарчи бизга чой дамлаб,Булутни тўшакка айлантиролдик.Бизлар бир ҳолатда кетдик баландлаб:Биз сўзни хашакка айлантиролдик.Тупроққа қорганлар дил хирмонини,Ердан олгандирлар шеърга ҳам ихлос.Устозлар йиққанлар Сўзнинг донини,Бизлар сомон ташиб юрибмиз, холос.2007БИР ҚАВМ
Бизлар кунниБир лаҳзада тун қиламиз.Ҳар қандайин иш бўлса –Хуржун қиламиз.Ҳар қандайин одамниМаймун қиламиз,Ўзимизни фақат бизМамнун қиламиз.Ҳасад биланТутинганмиз ака-ука,Фисқу фасод,Риёни уйғун қиламиз.Қўйларингиз кўпайса гар –Гўшт бўлади,Терисин ҳам шилибЯна жун қиламиз.Тоғ сингариҲар қандайин кўнгилни ҳам,Сиқиб, эзибСувини Жайҳун қиламиз.Буғдойларин туйиб, янчибУн қиламиз,Ўз ҳолигаЎзини тутқун қиламиз.Худо бизга берса бўлдиБир зўр шоир –Бутун умрЮрак-бағрин хун қиламиз,Сўнгра унинг ўзини ҳамГум қиламиз.2007ТУҒИЛИШ
Менинг шоир бўлишимни,Киндик қоним тўкилган пайт –Ер бағрига, ер қаърига,Боболарим суягигаПичирлаган минорларим.Менинг шоир бўлишимни,Қулоғимга илк бор азон ўқилган пайт –Осмонларнинг чироғига,Юлдузларнинг қулоғигаШивирлаган чинорларим.2007ТЕГИРМОНЧИ
Тегирмончи, қора чопон тегирмончи,Элнинг халта, қопларига ўзинг чўпон, тегирмончи.Тегирмонинг новларидан сув оқади, сел оқади,Эртаю кеч сенга томон эл оқади, эл оқади.Одамларнинг юмушига ҳозир бобо, тегирмончи,Ҳалол ризқдан доим топган ҳузур бобо, тегирмончи.Сенинг қора чопонларинг оппоқ унга беланади,Тегирмоннинг ичидаги Хизр бобо, тегирмончи.Айланади тегирмонинг, Тегирмон тоши айланар.Фалак ҳам бир тегирмондир, Ою қуёши айланар.Одамзот ҳам дондир дейсан, Арпамидир, буғдоймидир –Чархнинг тегирмони аро Кексаю ёши айланар.Кўкда қора булут кезса, Дашту қирга жон бўлади.Кўкда оппоқ булут кезса, Буғдой пишиб, нон бўлади.Мени дастиёр этганди, тегирмончи,Отам буғдойга кетганди, тегирмончи.Кута-кута соғинчларим ойга етди,Болалигим сойга кетди.Кейин у сойдан келмади,Отам буғдойдан келмади, тегирмончи.Шамолларда бошоқлари ер ўпиб эгилади,Саҳарлари буғдойзордан отам ҳиди келади.Самодаги сомонлар ҳам обдон янчиб туйилгандай,Сомон йўли – кўп ун сепиб қўйилгандай.Ўтди-кетди асрми ё фаслмиди – Йигирманчи,Тегирмончи қайга кетди, тегирмончи?Қалдиратиб, гулдиратиб кенг осмонни,Бир кечаси қалдироқлар олиб кетди тегирмонни,Юрагимдан юлиб кетди тегирмонни.Йиллар ўтди. Селлар ўтди.Кимлар унут, тегирмончи.Осмонларга қарайман гоҳ:Кезиб юрар оппоқ булут – тегирмончи.2007«Биз – озгина боламизу…»
Биз – озгина боламизу…Биз – озгина лоламиз.Биров бола, яна бировЛола бўлиб қоламиз.Бир кун келар – сарғаяди,Қовжирайди лоламиз.Болалик ҳам кетар. ҚоларКўксимизда ноламиз.2007«Даланг сенинг болангдир…»
Даланг сенинг болангдир,Боланг сенинг далангдир.Ўзбекнинг даласи денгЎзбекнинг боласини.Ўзбекнинг боласи денгЎзбекнинг даласини.Кимлар калла ўстирар,Кимлар салла ўстирар.Ўзбек бола ўстирар,Боғу дала ўстирар.Мисли қалъа ўстирарҚалбининг қалъасини.Мен ҳам шу ер – палакданРанг олган ҳандалакман.Гоҳ тупроқ, гоҳ фалакман,Ўхшатолмай ҳалакманЎзбекнинг боласига,Дашти ҳам даласигаШеъримнинг даласини.2007БИР БУЛБУЛНИНГ АТРОФИДА
Қайда бир булбул бўлса гар,Билгилки майна бўлади.У майнанинг ёнида ҳамБир-икки майна бўлади.Яна кўп қарға бўлади,Бир қарға дарға бўлади.Қаердаким кўп қарғаюЯна кўп майна бўлади –Бир булбулнинг атрофидаКўп чайна-чайна бўлади.2007МУТОЛАА
Талабаларга
Сен ўқийсан жиддий, берилиб,Нурланади, порлайди зеҳнинг.Сен албатта одам бўласан,Келажагинг порлоқдир сенинг.Сени кутар энг ёруғ йиллар,Тиззангдаги яхши китобдир.Сени кўриб нега тўхтадим?Менинг умрим энди шитобдир.Ҳаётимда исмлар, дардлар,Ҳижронларга шерик тунларим.Ўқилмаган, сара, энг яхшиКитоблардир сенинг кунларинг.Довонларинг нурдан ярқирар,Осмонларинг бунчалар мовий.Юрагингга уммон бўлиб ҳамОсмон бўлиб кирар Навоий.“Бобурнома” узра кечаларЮракларинг шердай тўлғонар.Бобур бўлиб, шоҳ шоир бўлибЎсмир қалбинг қайта уйғонар.Китоб сенга бир умрлик ёр,Аро йўлда ташлаб кетмагай.Кетар қанча боболаринг, лекБобораҳим Машраб кетмагай.Усмон Носир қисматин ўқиб,Армонларин чорлашларинг бор.Чўлпон билан тонглар кўксидаЧўлпон бўлиб порлашларинг бор.Менинг “Ўткан кунларим” ўтган,Жумлалардай жимдир хотирим.Идрокингнинг дарсхонасигаҚуёш бўлиб кирар Қодирий.“Аввал ўқи!” Бу – Ғафур Ғулом,Билим балқир боқишларидан.Шеърлар кирар қалбингга эндиТўполондарё тошқинларидай.Эзгуликнинг йўллари оғир,Боғларига найсон бўлгайсан.Китоб ўқиб – ҳақиқий фарзанд,Китоб ўқиб инсон бўлгайсан.Ҳаёт ўзи мушкул китобдир,Ҳаёт ўзи бергайдир таълим.Ҳушёр бўл деб, билимдон бўл деб,Боқиб турар Ойбек муаллим.Бу дўст сени сотмас ҳеч қачон,Ёнингдадир шом ва ё наҳор.Бутун умр бошингда турарОқ булутдай Абдулла Қаҳҳор.Улуғликка чорлагай доимУлуғларнинг абадий ёди.Юксалтиргай сени ҳам бир кунУлуғ Ватан Адабиёти.1983, 2007БАҲОР ҚЎНҒИРОҚЛАРИ
Баҳор жилғаларни қўзичоқ қилар,Дарахтларни бир кечада қўғирчоқ қилар.Бойчечаклар бойчечакларгаАдирлардан адирларга қўнғироқ қилар.Бир пайтлар мен шу қирларда кезар эдим,Йўқолган қўзичоғимни излар эдим.Баҳор дарахтларни қўғирчоқ қилар,Бир кечада юрагимни қўзичоқ қилар.Бойчечаклар қўнғироқ қилар,Бинафшалар, қўзигуллар қўнғироқ қилар.Мен яшадим баҳор кутибСатрлардан сатрларга,Тақдирлардан тақдирларга.Менга бир қўнғироқ етади,Қўзичоғим йўлга чиқар –Тақдирлардан тақдирларга,Адирлардан адирларгаМени излаб кетади.2007ДАВОМИЙЛИК
Ғаламисдан ғаламис туғилади,Каламушдан каламуш туғилади.“Аҳмоқдан – чақмоқ…” деган гап гумондир,Аҳмоқроғи туғилмоғи аёндир.Бирор замон бундоқ ишни кўрганми –Бирон қарға булбул туғиб берганми?Гарчи бир хил дум билан ёллари бор,Эшак билан хачирдан чиқмас тулпор.Келтиргайлар қанча ранжу азобларКаззоблардан туғилган бу каззоблар.Жилғалардан дарёлар бўлур пайдо,Кир диллардан дарё чиқмагай аммо.Муттаҳамлар баъзан бўлар муҳтарам,Муҳтарамдир гарчи, асли – муттаҳам.Уммонларнинг давомидир уммонлар,Ўрмонлардан яралгайдир ўрмонлар.Карвонлардан карвонлар туғилади,Сарбонлардан давронлар туғилади.Оллоҳ ўзи асрасин номардлардан,Мардлар қолар бу дунёда мардлардан.Ор-номуси, ғурурлари қолмишлар,Алпомишдан туғилгай Алпомишлар.2007ШОҲТУТ
Ойбиби момомнинг яшил шоҳтути,Яхшию ёмонга – бир, дилхоҳ тути.Невараларига мевасин берган,Соясини берган – оромгоҳ тути.Момом шоҳтутига нигоҳбон эди,Шоҳтут ҳам момомдай меҳрибон эди.Унинг шохларида катта бўлдик биз,Шохлардан нарёғи кўк осмон эди.Тому боғчалари қирмиз, болалик,Қўл-бет, ёқалари қизил, лолалик,Биз ҳам шу шоҳтутнинг меваларидайРанг олиб улғайдик теварагида.Бари бир кечада бўлди-ку тамом,Бизни ташлаб кетди Ойбиби момом.Кўрдик бу дунёнинг бўшаганини,Шоҳтутнинг бир тунда букчайганини.Кейин ариқларга сув келмай қўйди,Буни биров билиб ё билмай қўйди.Кейин шаҳарларга биз тарқаб кетдик,Шоҳтут эмас, гўё биз қақраб кетдик.Ою йиллар нима – тушдайгинадир,Бошларингдан учар қушдайгинадир.Энди келиб кўрсак – у азим шоҳтутБужмайган, кичрайган – муштдайгинадир.Дарахт ҳам тирикдир одамзот билан,Яшар, видолашар сўнг ҳаёт билан.Мисли бир хотирот унут дунёдан –Ўтиб бормоқдадир шоҳтут дунёдан.Ойбиби момомнинг бетоб шоҳтути,Бўлмиш гадойдан ҳам хароб шоҳтути.Момомдан бизларга ёдгорлик эмас,Бу дунёда қолган оҳу воҳ тути.2007