АСАРЛАР (III жилд)

Полная версия:
АСАРЛАР (III жилд)
МЕҲНАТ
Ердаги ҳар чумолининг Сирдошидай ишлаш керак.Далаларда сингилларнинг Бардошидай ишлаш керак.Ишлаш керак, она юртнинг Қуёшидай ишлаш керак.Ҳеч бўлмаса шу қуёшнинг Қардошидай ишлаш керак.Майсасию бошоғининг Тилдошидай ишлаш керак.Дарёси ҳам тупроғининг Дилдошидай ишлаш керак.Давру замоннинг эркаси, Ҳар бир дилбанд – юрт эртаси.Ҳар бир фарзанд – юрт эгаси, Юртбошидай ишлаш керак!2005УСТОЗ
Доим янграб турсин шеър ила ғазал,Давру замонимдан қайирма, Худо.Ҳамма ҳам яшасин, фақат энг аввалМени устозимдан айирма, Худо.Маҳкам қил эзгулик чегараларин,Ғамга чулғамагин теваракларин.Асрагин гулдайин невараларин,Мени устозимдан айирма, Худо.У дилларда яшар, ўзи – дилпора,Тоғдек улуғ, бироқ хасдан бечора.Бу зорим сенга ҳам етсайди зора,Мени устозимдан айирма, ХудоБир буюк, бир даҳшат шоирчалар бор,Бир-бирин қовуриб ейишга тайёр.Уларга ҳеч кимни қилма гирифтор,Мени устозимдан айирма, Худо.Эсиз шеър ёзолмай юрган пайтларим,Сувга оқиб кетди қанча дардларим.Ўтди не-не дўст-ёр, мард, номардларим,Мени устозимдан айирма, Худо.Ҳасрат майи тўла бир пиёладир,Бағри қизғиш, юзи сарғиш лоладир,Етмиш ёшга бораётган боладир,Мени устозимдан айирма, Худо.Менинг энг беғубор чоғларим кетган,Яшил адирларим, боғларим кетган.Қанчалар суянган тоғларим кетган,Мени устозимдан айирма, Худо.Сўз қадрин, туз қадрин билиб юрдимми?Бир зум имтиҳонсиз умр кўрдимми?Паноҳингга олгин элим, юртимни,Мени устозимдан айирма, Худо.Одамзот авзойи ўзингга маълум,Бир умр яшаб ҳам олмагай таълим.Отадан сўнг турар ахир муаллим,Мени устозимдан айирма, Худо.2005ТЕМИР ЙЎЛЛАР
Ҳаёт катта йўлга ўхшайди,Айланади бир умр йўллар.Уфқларга умид тўшайдиТемир йўллар, бу темир йўллар.Қайга элтди пахтаю донинШунча йиллар, у темир йиллар?Юксалтирар ўзбекнинг шонинТемир йўллар, бу темир йўллар.Кўприклар ҳам дилларга ўхшар,Эл қалбидай дарёлар, кўллар.Тилакларга, йилларга ўхшарТемир йўллар, бу темир йўллар.Бир зумгина чайқалиб қолдиОта макон – қирларим, чўллар.Осмонларни ёнига олдиТемир йўллар, бу темир йўллар.Сизни ҳасад нечун маҳв этар,Кўмир диллар, эҳ кўмир диллар?Ниятларни манзилга элтарТемир йўллар, бу темир йўллар.Дунё гоҳо бизга қайрилмай,Эзгуликни тиллога пуллар.Ор-номусдай кетар айрилмайТемир йўллар, бу темир йўллар.Ким қад тиклаб оламга боқди,Бағри тўла орзулар, гуллар.Мақсадларга чечаклар тақдиТемир йўллар, бу темир йўллар.Ҳар манзил – бир тенгсиз жаҳондир,Ўтаверар бу умр – йўллар.Мангуликка қадар равондирТемир йўллар, бу темир йўллар.2005ФИЛФАКНИНГ ҲИЛОЛАСИ
Елкангда шамолларуСочларнинг шалоласи.Қайга шошаётирсан,Филфакнинг Ҳилоласи?Қошу кўзинг, юзларингБалоғат сулоласи.Қайга шошаётирсан,Филфакнинг Ҳилоласи?Достон аро саҳродаМажнун бўзлар: о, Лайли!Филфакнинг Ҳилоласи,Лайли сенми ё Лайли?Ойлар ўтар онлардай,Баҳору ёз қиш бўлар.Сенинг ҳижрон дарсидаБаҳоларинг “беш” бўлар.Азал қийин савдодирБир сочу дил толаси.Неларни ўйлаб қолдинг,Филфакнинг Ҳилоласи?Бу дунёда чин гулгаЧин бахту чин илҳақ йўқ.Уйғонасан бир тунда:Филфак қани? Филфак йўқ!Атиргулларда – шабнам,Ҳаёт ранглар алмашар.Киприкларинг нечун нам –Тушунмайди олмошлар!1982, 2004БУҒДОЙЗОРЛАРИМ
Фермер Гулбаҳор МуродовагаБир парча нонига қаноат қилган,Буғдой бошоғидан синоат қилган.Элим бор, юртим бор – номус, орларим,Олтин далаларим – буғдойзорларим.Саҳар юлдузлардан тақиб маржонлар,Дашту қирларимда отгайдир тонглар.Жимирлаб кетгайдир кўнгил торларим,Жимирлаб турсалар буғдойзорларим.Тупроқнинг ишида эрта-индин йўқ,Қишдан ғимирласанг – ёзда кўнглинг тўқ.Яшил, олачалпоқ, азиз қорларим,Қишда ҳам кўкламим – буғдойзорларим.Ердаги донни ҳам эгилиб тердинг,Сен буни ризқ билан насиба дединг.Деҳқоним – заҳматкаш бургут, сорларим,Кенг ёйган қанотинг – буғдойзорларим.Эртан ҳаммаёқни қоплар гул, чечак,Ниш урган ҳар майса у – бир келажак.Фермер бўлиб чиқса гулбаҳорларим,Сиз яшнаб кетгайсиз, буғдойзорларим.Қўлинг буғдойрангдир, юзинг – буғдойранг,Пайкаллар қўйнида бу нечук жаранг –Кулгингдан уйғонди эл, диёрларим,Янграб силкиндилар буғдойзорларим.Бу юрт нон ислидир, бу юрт – буғдойбўй,Гулбаҳор, менга ҳам кўк чойингдан қуй!Ёзилсин дилдаги бор хуморларим,Менинг акам, синглим – буғдойзорларим.Бир хас-сомонинг ҳам жонимга пайванд,Сен менга онасан, мен сенга – фарзанд.Мени катта қилган чанг-ғуборларим,Эй ота маконим, буғдойзорларим.2005ЖАЙҲУН ШАМОЛЛАРИ
Ибройим оға Юсуповга
Соғинчларин изҳоридайОчилдилар жамоллари,Гул қизларнинг ифоридайЭсар Жайҳун шамоллари.Қатлам-қатлам қалб ерлардан,Қалъалардай алп диллардан,Муҳаббат исли элларданЭсар Жайҳун шамоллари.Навоийда – “Наҳр ул-ҳаёт”,Берунийни берган Қиёт.Қорақалпоқдан то ҲиротЭсар Жайҳун шамоллари.Оқар дунё турган қадар,Бир кафт қуми – дур, ганж қадар.Термиздан то Урганч қадарЭсар Жайҳун шамоллари.О, она юрт, тупроқларинг,Термизийлар, Куброларинг –Мангу уйғоқ дарёларинг,Эсар Жайҳун шамоллари.Комилжон ҳам Отажондир,Санъат тонги отган жойдир.Ҳар сабоси – оҳанг, жондир,Эсар Жайҳун шамоллари.Эл-юрт ўсар – диллар ўсар,Еллар эсар, гуллар ўсар.Биз кетармиз – йиллар эсар,Эсар Жайҳун шамоллари.Тинмас умр сафосидай,Қутлуғ ҳаёт навосидай,Мангу Ватан ҳавосидайЭсар Жайҳун шамоллари.2005ДЎРМОНДАГИ ҲАҚҚУШ
Фасллар кетдилар – ёзу қиш, кўклам,Умрлар ўтдилар – рўёми ё туш.Фақат кимларнидир чақириб, йўқлаб,Бўзлаб қолаверди бунда бир ҳаққуш.Баъзан ёлғиз қушга ўхшармикан руҳ,Ўзининг тилида айлаб гуфторни –Тунлар зору нолон йўқлармикан уАбдулла Қаҳҳор ё Асқад Мухторни.2005ШИРИНЛИК СЕВГИ
Лаблари бор асал каби,Тилларида боллари бор.Икки кишмиш майиздайинИкки қора холлари бор.Кулгусини қандолатдайНазр бериб кетар бу қиз.Тезроқ егин, шоколатдайҲозир эриб кетар бу қиз.2005ОДАМЗОТ
Қанча сурувларни одамзот еди,Барра ширвозларни еди одамзот.Семиз қўчқорларнинг бошига етди,Айтинг, қай манзилга келди одамзот?Туриб илик ейди,Гўшт ейди ухлаб,Зарра парвоси йўқ китобга, куйга.Ҳозир у ётибди қорнини силаб,Ўзи ҳам айланиб қолганми қўйга?..2004СИЙМТАН БОЙВУЧА
(Ҳазил)Қадду қоматингга ғоят ярашганЗарбоф кўйлагингда ҳамма нарса бор.Унда ёқаю енг бир жой талашган,Ундан уфуради севги ва баҳор.Сенга етишсайди – ёришиб олам,Ғариб уйгинаси нурга тўларди.Шу бир кўйлагингга “уйлансайди” ҳамБир камбағал йигит бахтли бўларди.2005НУҚТАИ НАЗАР
Ватан надир –Шоҳ шоириниСоғинчда йиғлатган бир қовунидир.Шоир кимдир –Мир Алишер бобонингБиринчи ва мангу муовинидир.Шеър гарчи шоирнинг кўксида ёнган,Бўғзини куйдирган олов унидир.Шеърият – гул эмас, чечакмас, аслиРуҳ ва кўнгилларнинг кирсовунидир.2005“ИЛТИМОС, СУЯНМАНГИЗ”
Илтимос, суянмангиз. Сўзларнинг ҳурматиниСақлангу сансираманг. Елкалари яғирдир,Сизмас, унга оғирдир. Илтимос, суянмангиз,Дунёнгиз ҳансираган.Илтимос, суянмангиз, отангиз ҳолдан тойган,У сизни суйиб, суяб еткизди камолотга.Бирор зот қолмаганда, одамзот қолмаганда,Мозорларга ёш тўкинг, суянманг жаҳолатга.Ниш чиқарган куртаклар ғўраларга айланар,Бирга ўсган жўралар тўраларга айланар.«Дўстлик бору дўстлар йўқ»2. Дош беринг, куйинмангиз,Душманга ҳам суянманг, дўстга ҳам суянмангиз.Йиллар бўяр бошларни тирикликнинг қорига,Қайғу келса – ғам чекманг, бахтига – суюнмангиз.Илтимос, суянмангиз қаллобларнинг зўрига,Каззобларнинг зарига, илтимос, суянмангиз.Мардлик бору мардлар йўқ. Рост келган оятларда,Мардларга ҳам суянманг, суянманг номардларга.Инсонлари паст кетса муттаҳам бу дунёнинг,Бобораҳим Машрабнинг бир сатрига суянинг.Разолатнинг қўлини доллартўра ҳалоллар,Нокасларда ранг бўлмас қанчалар бўянмангиз.Менинг гул чаманимга керак эмас даллоллар,Илтимос, суянмангиз!Ҳаёт надир – бир умр айрилмоқ ҳам куйинмоқ,Шоҳ Бобур айтгандайин ўз қалбингга суянмоқ.Баъзан иши тушмишдир тўнғизларга туянинг,Майсаларга суянинг, қўнғизларга суянинг.Бу юртнинг кеча-кундуз далалари бедордир,Кетмонларга суянган сингилларингиз бордир.Курсиларда ястаниб, ястаниб бўйламангиз,Сингиллар меҳнатига, илтимос, суянмангиз.Сизни улғайтиргандир сувлари, шамоллари,Унинг ой-қуёшлари, тераклари, толлари.Заҳматларин чекмоқдан ор этманг, уялмангиз,Ватанга таянч бўлинг, Ватанга суянмангиз!Ватанга суянмангиз!.1985-2005 й.й.БОҒ
Боғбон Носирхон ота ТўрақуловгаБу дунёда боғ қилмоқнинг ҳикмати бор,Боғ қолса гар инсон умрин зийнати бор.Бир кўчат ҳам ўтқизмайин ўтса одам,Инсон умрин неча пуллик қиймати бор?Бу боғлар ҳам шундоқ пайдо бўлган эмас,Бу боғларни боғбонининг хислати бор.Боғбон айтар: ном қолдиринг, қолдиринг боғ,Ки умрнинг дарё мисол шиддати бор.Фарзанд янглиғ ўстирилгай ҳар бир дарахт,Боғ қилмоқнинг юз минг алам, меҳнати бор.Инсон қўли гул дейдилар, то инсоннингИхлоси бор, меҳри яна ҳиммати бор.Ношукурлар қайдан билсин боғ қадрини,Нонкўрларнинг ўз элига миннати бор.Мир Алишер бобомиздан келган сўз бу,Боғбоннинг ҳам Навоийдек тийнати бор.Қай элнингким бордир шундай боғбонлари,Ўшал элнинг Ватани бор, миллати бор.2005УСТОЗЛАР ЁДИ
Букун нолаларим ноламдан ўтди,Умр қоғоз билан қаламдан ўтди.Кетди айтилмаган қанчалар калом,Қанча шеъру баёт оламдан ўтди.Ажал ов қиларми якка-яккалаб?3Тўра СулаймонуШукур акалар…Озод домла янглиғ сўз қўрғонлариКетдилар.Дилларда ёд, армонлари.Қанча сабру сабот оламдан ўтди.Гўё Адабиёт оламдан ўтди.2005УЛУҒРОҚ ИШ БОРМИ ЭЛНИНГ ТИНЧИДАН
(“Постда” газетасига)Ёмонлик – ёмонда,Меҳр – дўстдадир.“Постда” газетаси доим постдадир.Адолатнинг қўли баланд келса гар,Разолат доимо тубан, пастдадир.Бизлар Ватан қурдик – муҳташам, кўркам,Қадду камолингдан айланай, ўлкам.Ҳар қизинг синглимдир, ҳар боланг – укам,Бари очиқчеҳра ҳам орастадир.Бизни бу дунёда кўролмаганлар,Бир зум ёмонликсиз юролмаганлар,Умрида бир кўприк қуролмаганлар,Бири – ҳасад қилар, бири қасддадир.Токи фарзандларнинг бедор диллари,Эзгулик боғининг эсар еллари.Эй сиз, келажакнинг генераллари,Сизга ким ҳайрату ким ҳавасдадир.Сўранг ҳар чўпону ҳар ўтинчидан,Улуғроқ иш борми элнинг тинчидан,Қуёш ҳар тонг берган нур суюнчидан,Қаранг, қандай жавлон хору хасдадир.Бир гул япроғига тушса гар титроқ,Шоирнинг қалби ҳам титрагай шу чоқ,Сўзлари ҳам уйғоқ,Ўзи ҳам уйғоқ,Шоир ҳам бир умр асли постдадир.2005ТИРИКТЕПА
Жаноб Като КюдзогаСурхон тупроғида бир ёпон бобо,Ёпон бобоми ё бир чўпон бобо,Тепаликлар ошар, ўру қир ошар,Кўҳна қўрғонларга қоришиб яшар.Ҳар сопол синиғин пуфлаб, сизлайди,Неча йиллардир у нени излайди?Менинг қўнғиротча лафзим англагай,Термиз десам, дарров таъзим айлагай.Бу қумлар, қалъалар – тиллардир, дейди,Сопол синиқлари – диллардир, дейди.Айтар: бир бўлгандек эзгу ниятлар,Асли бир бўлгандир маданиятлар.Оёқ остига ҳам назар қилсинлар:Бир қум заррасида қанча тилсимлар.Оламни тенг бўлган, эй соҳиб олам,Тамаддун олами на ғойиб олам?Қанча Искандарлар, Кирлар кўмилмиш,Бунда минг асрлик сирлар кўмилмиш.Гарчи Бақтрия, гарчи Ёпондир,Дунё ҳам аслида эски чопондир.Тарих тегирмони тўхтамас бироқ,Бобонинг эгни чанг, уст-боши тупроқ.Ўзи ҳам ер қаърин йиқиб келгандай,Далварзинтепадан чиқиб келгандай.Қадим аждодларнинг жисмидай гўё,Ҳозир Холчаёндан чиқмиш бу бобо.Тандиркабоб билан уни тўйғиздик,Оқсоқолга дўппи, чопон кийгиздик.Қадду қоматию ҳам қисиқ кўзиХудди Жовлимурод бобонинг ўзи.Бекорчи гапларга ҳушим йўқ, дейди,Кечиринглар мени, ишим кўп, дейди.Беҳаловат бу жон, тинчимас танаДўнгликлар қўйнига шўнғийди яна.Тепалар қаъридан ахтарар зиё,Ўзи ҳам бир тирик тепадир гўё.2005ЯНГИ-ЯНГИ ЙИЛЛАР КЕЛАДИ
Тоғларингдан кетмагай қорлар,Юз минг гиёҳ гуллар бўлади.Янги-янги келар баҳорлар,Янги-янги йиллар келади.Янги-янги уйғоқ булоқлар,Янги-янги диллар бўлади.Жилғалардай чопиб, ўйноқлабЯнги-янги йиллар келади.Гулбозорга ўхшайди ҳаёт,Янги-янги гуллар келади.Бўйингга гул ўлчайди ҳаёт,Янги-янги йиллар келади.Қалдирғочлар айвонларингдаВижир-вижир тиллар бўлади.Орзиқтирган армонларингдайЯнги-янги йиллар келади.Муҳаббатдан фақат ёлқинлар,Муҳаббатдан селлар бўлади.Юракларга солиб тошқинларЯнги-янги йиллар келади.Шаҳарларга ўхшар кўнгиллар,Кимлар кетар, кимлар келади.Янги-янги порлоқ манзиллар,Янги-янги йиллар келади.Заҳматларинг топмагай завол –Кўприклар ҳам йўллар бўлади.Толеингга бахш этиб камол,Янги-янги йиллар келади.Улуғ бўлар барча инсонлар,Умр ўтар, умр елади.Ер юзида қолмас ёмонлар,Янги-янги йиллар келади.Дунё, сенинг хор зурёдларингБуюк-буюк эллар бўлади.Эзгуликка қайтар отларинг,Янги-янги йиллар келади.2005УНИВЕРСИТЕТ МАДҲИЯСИ
Қанча улуғ зотларнинг мунаввар дарсхонаси,Ҳар бир кўҳна ғиштингда замонлар афсонаси,Мангулик қўрғонида сўнмагай нишонаси,Уйғонгувчи миллатнинг илму фан кошонаси,Миллий Университет,Миллий Университет.Ўзбекнинг бу дунёда тулпори бор, оти бор,“Қутадғу билиг”лардан бошланган бунёди бор,Сокин деворларингда алломалар ёди бор,Садоқат пирхонаси, саодат нурхонаси,Миллий Университет,Миллий Университет.Китоблар узра юз минг кечалар кундуз бўлур,Устозларнинг орзуси – юз минг ўғил-қиз бўлур,Маърифат осмонида бу юз минг юлдуз бўлур,Ёшлик ҳам муҳаббатнинг туганмас таронаси,Миллий Университет,Миллий Университет.Илм олмоқ оламда улуғ неъмат, улуғ эрк,Бағрингда вижир-вижир қалдирғочлар тўлуғдек,Кўрса ҳавас қиларди ўзи султон Улуғбек,Неча бир авлодларнинг ярқироқ пешонаси,Миллий Университет,Миллий Университет.Бир сўз ўрганмоқ учун кетгай қанчалар сабот,Асли сўнгсиз синовдир, дорилфунундир ҳаёт.Сен ўзинг парвоз бергил, сен ўзинг бўлгил қанот,Сендадир камолотнинг юксалур поғонаси,Миллий Университет,Миллий Университет.Бизлар тошқин дарёлар – бир жону тан бўлгаймиз,Тириклик чечаклари – гул-гул чаман бўлгаймиз,Улғайиб, камол топиб, буюк Ватан бўлгаймиз,Истиқлол дурдонаси, истиқбол остонаси,Миллий Университет,Миллий Университет.2005ҲАЁТ КЎЗГУСИ
(“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасига)Гарчи кўп бўлса-да аймоғи, насли,Бу ёруғ дунёда ёлғон оз яшар.Миллат газетадан бошланар асли,Газета рост ёзса – миллат рост яшар.Неча авлодларнинг сабру саботи,“Ўзбекистон адабиёти…”Тонг чоғи боғлиқ тил, боғлиқ бел биланКетмонни елкага олиб кетган сен.Каззоб замонларда юпун эл биланСўлғин далаларда заҳар ютган сен.Сенда шу тупроқнинг унди фарёди,“Ўзбекистон адабиёти…”Кимлар яшар эди халифалардай,Орол қурир эди – чорасиз, абгор.Бағри ғижимланган саҳифалардайҚон ютган муҳаррир, мухбирларинг бор.Сенда япроқ ёзди элнинг муроди,“Ўзбекистон адабиёти…”Жўр бўлиб гоҳ мумтоз хонандаларга,Кўнгил торларини чертган навосан.Очиқ ойналардай – хонадонларгаУфуриб киргувчи тоза ҳавосан.Руҳ ва кўнгилларнинг савту баёти,“Ўзбекистон адабиёти…”Сенда йўргакланди қанчалар адиб,Не-не шоирларнинг тилаги бўлдинг.Маърифат тарқатиб, зиё тарқатиб,Ўзинг ҳам юртнинг бир бўлаги бўлдинг.Ҳазрат Навоийнинг абадий ёди,“Ўзбекистон адабиёти…”Келди тошқин солиб охир Ҳуррият,Эккан кўчатларинг мангу сўлмагай.Яшнаб камол топса ҳар бир ҳур ният,Адабиёт ўлмас, санъат ўлмагай.Она тилимизнинг оби ҳаёти,“Ўзбекистон адабиёти…”Ҳали Ватан учун керак чинорлар,Чин қалблар, қошу кўз, киприклар керак.Муҳташам сўзлардан тиклаб бинолар,Шеърлардан йўл билан кўприклар керак.Сен ҳам Истиқлолнинг уйғоқ зурёди,“Ўзбекистон адабиёти…”2005БУҒДОЙБЎЙ ВАТАН
МЕНИНГ ШОИРЛИГИМ
(Манзума)Менинг шоирлигим, дўсту ёронлар,Ёзилмиш манглайимга бир замонлар.Туғилмиш у ғаройиб паллалардан,Онам бошимда айтган аллалардан.Бешикдан сўз қидирган кўзларимдир,Лабимда оқ сути – илк сўзларимдир.Отамнинг боғда ҳар пайванд ниҳоли,Менинг таъбимни бир дилбанд ниҳоли.Заминнинг супрасида бор замирим,Фалак кайвониси қормиш хамирим.Менинг шоирлигим – дашту адирлар,Қуёшу ой анга ёпмиш патирлар.Яралмишдир кийиклар ишвасиданВа жайрон жилғаларнинг жилвасидан.Мисоли лоладир – қонлиғ ва жозиб,Тубинда доғи ҳам ғоят ажойиб.Менинг ярми хазонлиғ кўкламимдир,Бу жисмим ҳам умрбод тўпламимдир.Дилим тўрғай сабоғи бирла чиқмиш,Тилим буғдой бошоғи бирла чиқмиш.Менинг шоирлигим – чархи замондир,Ярим дон бўлса, ярмиси сомондир.Қачонким ёрни зулфига илиндим,Ўшал ондин тилиндим мен, тилиндим.Қаро холин жафоси бунчалар кўп,Шунинг-чун кўнглима кўпнуқталар кўп.Менинг шоирлигим – ранжу риёзат,Ибодат ҳам адо бўлмас зиёрат.Муҳаббат оламидан бир хабардир,Муҳаббат мулкига оғир сафардир.Суйиб, чок-чокларимдан ҳам сўкилдим,Тўкилдим мен, шу йўлларда тўкилдим.Ўтиб кетган баҳорим ё дамимдир,Ўзимнинг ёшлигимга мотамимдир.Бу – очиқ бир бино, маҳзун иморат,Видо ҳам айрилиқлардан иборат.Менинг ҳижронларим – пушмонларимдир,Бу шеърлар дўст билан душманларимдир.Юрак-бағримга ҳам қилмай вафолар,Ҳазин жонимга келтирдим жафолар.Бу мунглуғ қуш билан йиллар кечирдим,Дилимнинг қонидан селлар ичирдим.Унинг мен бирла бир жанжаллари бор,Юрак-бағрим аро чангаллари бор.Менинг шоирлигим – дарду балодир,Мени ўтдин олиб, ўтга солодир.Қуюнлар ичра ўсган бир қизил гул,Куйиб кетсам, кўкаргай сўз бўлиб кул.Танамда бир умрлик яктагимдир,Умрбод мен тугатмас мактабимдир.Бу гулфом майни қай кунким симирдим,Қоронғу кечаларда сўз кемирдим.Бунинг оти тириклик ҳам ҳаётдир,Туганмас заҳмату сабру саботдир.Адо қилдим кўзида ёшларини,Оқартирдим онамнинг сочларини.Дилида кимниким бир дарди бордир,Туғишгандир менга, у менга ёрдир.Ажинлардан кимингким хатлари бор,Менинг қалбимда ҳам дастхатлари бор.Ким ўтган Яссавий бобомдан олдин?Зиёю завқни шу бобомдан олдим.Ўзим тупроқману пирим – самовий,Менинг дорилфунунимдир Навоий.Бу уммон узра мен бир мисли хасман,Ҳавасман, бор-йўғи мавжи ҳавасман.Менинг шоирлигим – рўйи жаҳондир,Ҳироту Кўнё ҳам Андижондир.Тамоми Термизийлардан таним бор,Насафлардан нафаслар олганим бор.Улуғвор Оқсаройлар узра ойим,Бу янглиғ фахр бермишдир Худойим.Мени зор андалиб қилди бу соҳир,Ўзи шоҳу жаҳонда лек мусофир –Муҳаммад Бобурим чеккан аламдир,Менинг оламда саргардон боламдир.Буюк Бобораҳим Машраб тупуги,Ўлардим бахтли – тегса бир кўпиги.Муҳаббат сингари мангу, давомий,Бу осмонлар, тикилсам – бунча мовий…Улуғлар хокини кўзларга суртдим,Ватандай муҳташам сўзларга суртдим.Буларсиз ҳеч менинг шеърим, тугалмас,Булар бордир – менинг шеърим туганмас.Унинг қўрғони – юз минг жон ва тандин,Ватандин бошланиб битгай Ватандин.Қаросочу қарокўзу қаламқош,Тили минг ёшдаю лекин дили ёш.Баҳорий ҳандалакдан бир тилимдай,Унинг ҳар шеваси – бир севгилимдай.Булар бари қароғим, кўзларимдир,Менинг офтобда ўсган сўзларимдир.Неча бир мустабид давру замонларҚаёндин келдию кетди қаёнлар?Жаҳонга ўз сўзимни айтдим охир,Яна мен ўзлигимга қайтдим охир.Дилим ҳар бир дарахт, боғ бирла ўсди,Шу эл бирлан, шу тупроқ бирла ўсди.Менинг хоксор элим, офтобпарастим,Жаҳонда бор экан-ку қадду бастим.Жаҳолат бирла кўп носозлигимдир,Менинг шоирлигим – озодлигимдир.Она юртим, менинг жону жаҳоним,Ўзингдирсан, ўзингсан, онажоним.2006ШЕЪР ВА КУРАШ
Устоз Абдулла Орипов ва полвон Абдулла ТангриевгаШеър аро полвон бўлиш осон эмас,Шеър фақат гул атри ё райҳон эмас.Шеър – серташвиш умрдир, серазоб,Шеър – заминдир ҳам, фақат осмон эмас.Мир Алишернинг буюк беш панжасиБор ҳақиқатдир, фақат достон эмас.Шоиру шеър – якка, сўз майдонидаШер билан шер олишур, инсон эмас.Чин кураш майдонидир асли ҳаёт,Бўлмаса полвонлари – майдон эмас.Бунда ҳам ранжу алам чекмоқ керак,Доимо у чеҳраси хандон эмас.Ору номусдан яралган халқмиз,Ўлдиролур бизни ор, ёлғон эмас.Дил муроди, эл муроди ўлмагай,Паҳлавон Маҳмудлари ўлғон эмас.Барчинойлар бирлан АлпомишлариЭскидан қолган қизу ўғлон эмас.Шаъну шавкат рамзидир Темур бобо,Шунчаки соҳибқирон хоқон эмас.Шул сабабдан мард ТемурзодаларПаҳлавондир аввало, султон эмас.Жисмимизда кеча-кундуз қайнаганОта-боболар ғурури, қон эмас.Енга олмаскан рақибин кимки, улЎзбекистонлик эмас, полвон эмас.2006УМР ТАРТИБИ
(“Бозор ижодиёти”дан)Ҳар куни битта тухумҲаётинг учун муҳим.Ҳар куни тўртта иликЕсанг – илигинг тўлиқ.Ўтказмоқ-чун бир тўйниСўйдинг ўн хўкиз, қўйни.Қолмаса гуруч, унинг,Қон ютиб ўтар кунинг.Яна буғдой, дон дейсан,Ҳар куни ўн нон ейсан.Нафсинг билан лафзинг бор,Пиёзинг ҳам сабзинг бор.Парранда, балиқ ейсан,Оз эмас, тўлиқ ейсан.Булар – дашту далангдир,Ўғил-қизинг – болангдир.Қозону товоқ дейсан,Чалвору бошмоқ дейсан.Ажин эмас юзларинг –Рўзғорингдан изларинг.Кўзларинг ҳам – тушлардир,Пати синган қушлардир.Бу не янглиғ кор бўлди –Қора сочинг қор бўлди.Қурмоқ-чун бир иморат,Чекдинг қанча риёзат.Бир тилло занжир учунЮракларинг бўлар хун.Ташвишларинг, дардларинг –Сенинг умр дафтаринг.Ғийбатлар ҳам тўқийсан,Бир-бирингни чўқийсан.Лекин қачон, эй инсон,Битта китоб ўқийсан?!2006СУҚРОТ АЙТАДИКИ…
Суқрот айтадики: – Бино бўлурсан,Дунёга қўшилиб дунё бўлурсан.Ўсиб, камол топиб, вояга етиб,Бир йигит бўлурсан – барно бўлурсан.Бир гўзал, нозанин қизга уйланиб,Балки саодатда танҳо бўлурсан.Ғам чекма, хотининг ёмон чиқса гар –Файласуф бўлурсан, доно бўлурсан.2006“ТОШКЕНТ ОҚШОМИ”ГА
Устоз Ғафур Ғулом дуоси биланПарвозин бошлаган уйғоқ газетам.Сен борсан – қалбимнинг туғроси баланд,Асло якун топмас менинг қасидам.Элнинг хавотиру оғриқлариданЮпанч, тасаллидай бунёдга келдинг.Машъум зилзиланинг ёриқлариданОқ атиргул бўлиб дунёга келдинг.Ярми вайрон уйнинг эшигин излаб,Шитирлаб хушхабар келтирган ўзинг.Жажжи чақалоқнинг бешигин сийпаб,Салқин саболарни елдирган ўзинг.У пайтлар биз ҳали ёш бола эдик,Завқу орзуларга лиммо-лим юрак.Томларда югурган гуллола эдик,Гўзал оқшомлардан бергансан дарак.Ҳали “Маҳаллада дув-дув гап” – ҳаёт,Ўлмас Лутфихоним ая сиймоси.Шундадир дилларга нур берган баёт,Шундадир меҳрнинг асл кимёси.Оддий темирчининг оталик тафтиЕтгайдир дунёнинг болаларига.Бунда чизиқлари оналар кафтинУланган қуёшнинг толаларига.Мен баҳордан қолган қалдирғоч эдим,Қалдирғоч қайдадир қишламоғи шарт.Қалдирғоч, айниқса ёш шоир бўлса,Энг аввал “Оқшом”да ишламоғи шарт!Тошкент қизларининг кўйлакларидаБир сатрдан шеърим, шодлигим қолган.Ҳар бир саҳифангнинг йўлакларидаМуҳаббатим қолган, ёшлигим қолган.Азиз устозларга мен қўйиб ихлос,Ранжу заҳматларин кўргандим бунда.Ҳаётнинг шафқатсиз кўзларига рост,Тик қараб яшашни ўргандим бунда.“Мотамсаро она” қошида у кунБир кемтик нондайин турганларим бор.Анҳор бўйларида ёр суйиб гулгун,Эрка шоирингдай юрганларим бор.Бунда ҳар бир ниҳол келинчак бўлгай,Офтобтахтим менинг, ойтахтим менинг.Кўприклар эврилиб келажак бўлгай,Оламга остонам – пойтахтим менинг.Устувар қўрғонсан – чин дўстларингуКексаю ёшларнинг тилакларида.Эзгулик аркасин устунлариюТурналари билан лайлакларида.Фақат кўнгиллардан таралсин ёлқин,Бағринг бутун бўлсин, яро бўлмасин.Оқсарой мисоли мунаввар қолгин,Оқшоминг ҳеч қачон қаро бўлмасин.2006ЯХШИЛИК
Яхшилик қил – элу юртинг, дўсту ёру бегонага яхшилик қил.Энг аввало – ўз онангга,Ҳеч бўлмаса – ўз онанггаўхшайдиган бир онага яхшилик қил!2006ОДАМ – ТЕЛЕФОН
Биқинда – бир телефон,Бўйнингда – бир телефон.Бир телефон – киссангда,Қўйнингда – бир телефон.Қўлингда – қул телефон,Ўйингда – пул телефон.Сенга ҳамдамдир – кезсангСаҳрою чўл – телефон.Қизингда – бир телефон,Ўзингда – сир телефон.Уйда неча жонинг бор –Шунча телефонинг бор.Қўймайди хушторларинг,Дилбару дилдорларинг.Баданларинг зириллар,Телефонинг ириллар.Камалакни кўрмайсан,Капалакни кўрмайсан.Тўхтаб туриб, майсагаБоқдингми бир лаҳзага?Бир кун ўтсанг, эй одам,Сенга ким тутар мотам?Жанозангга нолонларТўпланар телефонлар.Зирқирайди биқининг –Буйракдаги тошингми?Телефонлар охириЕдилар-ку бошингни.Маъракангда жам бўлибЕйдилар ҳам ошингни.Кейин дўсту ёрларингЙиғлаб бардош, сабрингга,Мармартош телефонниЎрнатишар қабрингга.2006ЁТИБЛАР ИЧГАН СУВЛАРИМ
Ёш чоғларимдан севмишим – ётиблар ичган сувларим.4Армони йўқ ёзу қишим – ётиблар ичган сувларим.Ҳовучларимда – тоғу тош, ҳовучларимда – ой, қуёш,Шундан қуёшдек балқишим, ётиблар ичган сувларим.Қонимда минг боғбон менинг, ичган ота, бобом менинг,Аждодларим ҳам кечмишим, ётиблар ичган сувларим.Мен жон ва тан ўрганмишам, Сиздан Ватан ўрганмишам,Шаъну шараф ҳам олқишим, ётиблар ичган сувларим.Кўчатларим боғ бўлгуси, кўксим менинг тоғ бўлгуси,Фахрим яна оройишим, ётиблар ичган сувларим.Токи ҳаёт бўлгай ҳаёт, шеъру баёт бўлгай ҳаёт,Шулдир менинг олий ишим, ётиблар ичган сувларим.Жонимни минг тўрғай қилиб, меҳримни ҳам улғайтириб,Пишди менинг дил кишмишим, ётиблар ичган сувларим.Сиз мен учун – мангу қасам, кўнглим келиб бир чайқасам,Оламда қолмас ташвишим, ётиблар ичган сувларим.2006ИЗҲОР
Бир тилим ҳандалак, бир тилим ҳилолМинг йил кўз ўнгимдан кетмагай ҳаргиз.Сен – мангу халқдирсан, ризқ-рўзи ҳалол,Мен – сендан тарқаган, кўкарган илдиз.Одам Атолардан нишоним дедим,Сени бобом дедим, деҳқоним дедим.Элин билмаганлар юртин қарғарлар,Миннат қилганлар бор берган ош-нонин.Кетди боғларингни босган қарғалар,Азал булбулларга гўзал ошёним.Тўрғайларга ўнғай маконим дедим,Сени бағрим дедим, осмоним дедим.Амир Темурлардан қолган номус-ор,Бир синиқ ғишти ҳам шараф-шон юртим.Сен – ўлмас ғурурсан, сўнмас ифтихор,Суви ҳам, қуми ҳам зарафшон юртим.Асрлар жўш урган дил қоним дедим,Туғи абад баланд қўрғоним дедим.Сен – ўн бешга тўлган отажонимсан,Бешигинг ислари кетмаган ҳали.Тожу тахтим менинг, зўр имконимсан,Бори тириклигим, умрим сайқали.Сени – қошу кўзим, мижгоним дедим,Ўз уйимда ўсган султоним дедим.Менинг бу дунёда бошқа онам йўқ,Онажоним ўзинг – танҳо, ягонам.Сен борсан – сўзимнинг бошоқлари тўқ,Сен борсан – тинмагай тилдан таронам.Сенга садқа бўлсин бу жоним дедим,Сени жоним дедим, жаҳоним дедим.Халқ бўлиб заминда кўз очган кунданҚанчалар меҳнату миннат кўрдик биз.Асли Истиқлолнинг ғояси шундан,Жон чекиб, муҳташам давлат қурдик биз.Эзгулик даргоҳим, майдоним дедим,Оламга очилган айвоним дедим.Дунё ҳам бўлиниб тулпор, отларга,Қувончу ғам деган тарафлар бўлгай.Лекин эл-юртим деб ёнган зотларгаАбадият қадар шарафлар бўлгай.Бир тонгда ушалган армоним дедим,Кетмас бўлиб келган давроним дедим.2006