
Полная версия:
АСАРЛАР (III жилд)
ДЕҲҚОН МАДҲИЯСИ
Тун чоғида томинггаТомчилаган ёмғирдир.Бир томчиси – севинчу,Бир томчиси – оғриқдир.Дастасига сиғмайинЕрни қўмсар кетмонинг,Умринг – дашту далангнингМеҳнатлари оғирдир.Ўзбекистон, онажон,Мангу иссиқ бағирдир.Чопонингда тупроғуЗаҳматларнинг иси бор.Юзларингда минг ташвиш,Қисматларнинг изи бор.Одам Атодин қолганҲикматларнинг изи бор,Бу ҳикматни билмаганЎз юртига сағирдир.Ўзбекистон, онажон,Мангу иссиқ бағирдир.Ким ўйлади оламни,Сен ўйладинг далангни.Даланг бирлан ўтказдингЁмғир, селу жалангни.Этагингда ўстирдингШунча қизу болангни.Тўйларига ТемурдекСултонларни чақиртир,Ўзбекистон, онажон,Мангу иссиқ бағирдир.Нонуштанг – гоҳи юлдуз,Ой бўлди нону ошинг.Пайкалларга ўтиданБазм бергай қуёшинг.Бу бир қизғин базмким,Синалгайдир бардошинг.Терларинг шароб бўлгай,Кўк чойларинг чоғирдир,Ўзбекистон, онажон,Мангу иссиқ бағирдир.Кишнаб юрган тойлар ҳамОт бўлгай, саман бўлгай.Элим деган элдошларБир жону бир тан бўлгай.Гул бўлгай, чаман бўлгай,Бул Ватан Ватан бўлгай.Эзгуликда ўтмасаТақдирлар ҳам тахирдир,Ўзбекистон, онажон,Мангу иссиқ бағирдир.Тупроқ билан дардлашмоқБу – қадимий бурч, шараф.Сен-чун асли бу даврон,Сен-чун асли юрт – шараф.Ким етишди, ким етди,Ким бўлмади мушарраф.Юртни юрт айламоқнингЗаҳматлари оғирдир,Ўзбекистон, онажон,Мангу иссиқ бағирдир.2002, 2010БУҒДОЙБЎЙ ВАТАН
Шаънингга оятлар ўқилганида,Гувоҳ бўлган эди қуёшим, ойим.Хирмонга шувиллаб тўкилганингда,Жимирлаб кетдим-ку мен ҳам, буғдойим.Одам Атолардан ёдгор зироат,Момо Ҳаволарим боққан ҳавойим.Тингласам, ҳар майсанг айлар қироат,Илоҳий шеъримсан ўзинг, буғдойим.Мен сўзга гоҳ нўноқ, гоҳо моҳирман,Қалбим чайганларим ариғим, сойим.Буғдой бошоғидан унган шоирман,Бошоқдошингдирман мен ҳам, буғдойим.Ҳандалакбўй тупроқ, буғдойбўй Ватан,Бугун ҳар деҳқонинг – мўътабар бойим.Ризқу насибамни бутун айлаган,Ору номусимсан асли, буғдойим.Бир ушоқ нонинг ҳам бўлмагай увол,Қошу қабоғимдир асраган жойим.Менинг ёруғ юзим, меҳнатим ҳалол,Тинчлик замонимсан ўзинг, буғдойим.Тупроқ кафтларингга юзимни босай,Эй менинг заҳматкаш элим – фидойим.Олтин уфқлардан ранг олиб ёзай,Уфқларга қадар кетган буғдойим.Ижобат топгайдир дил айвонида,Нақшбанд бобода қилган дуойим.Сомон йўлларининг нур осмонидаСенинг сеҳринг бордир ахир, буғдойим.Шу эл, шу уйлар, шу хонадонларниБалою қазодан асра, Худойим.Юртимда отгувчи заррин тонгларниМунаввар айладинг, заррин буғдойим.2010ФУКУСИМА, 2011.11.03
Эй одамзод, ўксима,Чернобил, Фукусима –Қаттол қалъаларингдир,Оғриқ яраларингдир.Бағрингда минг ўра бор,Аҳволига қара, бор:Қора қути, қора ғор,Реакторинг ярадор.Наҳотки тараққиёт,Бу тамаддун, бу ҳаёт –Сенинг хом хаёлингдир,Камолинг – заволингдир?Шом қаро, субҳинг қаро,Денгиз аро, Ер аро –Бу ларзалар, бу дарзларСенга бўлмади дарслар.Юнонмизми ё ёпон,Барчамизга бир чўпон:Сурувни суриб тургай,Ҳаммани кўриб тургай.Бир офат келмагунча,Фалокат келмагунча –Каслигингни билмадинг,Хаслигингни билмадинг.Шундай жазо билан ҳам,Бало-қазо билан ҳамОнажонинг ТабиатАйлар баъзан тарбият.Ўзинг буюк меъморсан,Гоҳ нураган деворсан.Фожиангга гувоҳ бўл,Огоҳ бўлу огоҳ бўл!2011Достон
Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур…
Муқаддима ўрнида
Темурийзода султонлардан бири, улуғ шоир ва давлат арбоби, йирик саркарда ва беназир тарихнавис Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди давру замонлар ўтгани сайин неча авлод ижодкорларини қизиқтириб келмоқда ва бундан буён ҳам шундоқ бўлмоғи муқаррар. “Шоирлиги шоҳлигидан, шоҳлиги шоирлигидан улуғ” ҳазрати Бобур қисқа бўлса-да, нечоғли зиддият ва қарама-қаршиликлар, матонат ва жасоратларга бой сертаҳлика ва сермазмун ҳаёт йўлини босиб ўтгани ўқувчиларга яхши маълум. Вақт ўтгани сари улуғ аждодимиздан қолган улкан ижодий мероснинг қадр-қиммати янада залвор ва салмоқ касб этмоқда. Аслида, “Темурийзода султон Заҳириддин Муҳаммад Бобур” дейилишининг ўзидаёқ ҳамма гап айтиб бўлингандай, шу мақом ва ном тилга олиниши биланоқ бошқа сўз ва изоҳга ўрин йўқдай.
…Мактабда ўқиб юрган паллаларимиздан бошлаб, қирқ йиллардан буён дилда яшаб, хотирда янграб келаётган ўтли-ҳасратли сатрлар: “Ҳар кимки вафо қилса вафо топқусидур, Ҳар кимки жафо қилса жафо топқусидур”, “Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби, Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ.” Ва, албатта, абадиятга рақамланган бу оҳлар, аламлар:
“Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур…”, “Ўз юртни қўйиб, Ҳинд сори юзландим, Ё Раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди?!”, “Хазон яфроғи янглиғ гул юзунг ҳажрида сарғардим”. Ёки: “Менинг кўнглумки гулнинг ғунчасидек таҳ-батаҳ қондур, Агар юз минг баҳор ўлса, очилмоғи не имкондур”.
“Бобурнома”ни ўқиб, Бобурни ўқиб амин бўлганимиз: йўқ, юз оҳ эмас – юз минг-юз минг оҳу зор, юз минг-юз минг соғинчу фироқдан тузилган экан бу умр, юз минг эмас – юз минг узра яна юз минг баҳор келса ҳам мангу мунглуғ бу кўнгилнинг очилмоғига деярли имкон йўқ экан.
Устоз адиблар мактаби ва тажрибасидан ўрганган ҳолда, бурч ва ҳавас тақозоси юзасидан мен ҳам бир қаламкаш сифатида Бобур бобо ижодига мурожаат қилмоққа журъат этдим. Ва бу – ниҳоятда қисқа, аммо туганмас ҳаётнинг, зим-зиё оламни ёритган чақиндай тез сўнган, лекин, мана, беш юз йиллардан буён тўхтамай давом этиб келаётган, мардлик ва матонат, ғурбату фироқ, меҳнату аламларга тўла умрнинг юз лаҳза, юз ҳолатини қўлимдан келганча ифодалаб беришга ҳаракат қилдим. Гоҳ Бобур ҳазратлари тилидан, гоҳ ўзимдан, гоҳи шеър, гоҳи ғазал тарзида, гоҳ рубоий, гоҳи мухаммас шаклида кўнглимдагиларни, ният ва мақсадимни иншо этишга уриниб кўрдим. Шу жиҳатдан тагсарлавҳада “достон” деб ёзилган бўлса-да, бу битикларни достон йўлидаги бир жаҳд ё уриниш дейилса тўғрироқ бўлар.
Бино ёхуд иморатда бўлгани янглиғ, бунинг пойдеворига “Бобурнома”дан, Бобур шеъриятидаги энг нозик нуқталардан – хотиралар, ўй ва кечинмалар, мисралар билан байт ва рубоийлар асос қилиб олинди. Бинонинг тарҳи-лойиҳаси нечоғли пухта-пишиқ чиққани, ғиштлари билан синчлари қанчалар тўғри қўйилгани, шувоғию бўёқларигача баҳо бериш – зукко ўқувчига ҳавола.
Фақат бир таҳлика: Бобур бобонинг қаттиқ, синчков назари, ул зотнинг “Бобурнома”да Султон Маҳмуд Мирзо ҳақида “Табъи назми бор эди, девон таркиб қилиб эди. Вале шеъри бисёр паст ва бемаза эди. Андоқ шеър айтқондин айтмағон яхшироқдур” деган қатъий ва кескир сўзлари ҳозир ҳам манглайим узра қиличдек ярқираб тургандек туюлади…
2009АЖДОД ВА АВЛОД
Осмонлар бекорга айламас туғён,Чақинлар ярқираб қарс-қарс яралгай.Бани башар учун бир буюк султонМисоли мангулик бир дарс яралгай.Қодир Оллоҳдандир ҳар хору ҳар хас,Ким боқий, ким эса абас яралгай.Энг юксак онларда одамзот эмас,Гўё янги Само ҳам Арз8 яралгай.Лак-лак инсонларнинг уйидир очун,Юз мардга гоҳ юз минг нокас яралгай.Дунёда абадий қондошлик учунУлуғ кунларда бир Ёфас9 яралгай.Мўъжаз қай дил аро лаҳзада гоҳоЮз минг оҳу нола ҳам арз10 яралгай.Бир кўнгил дафъатан синса мабодоБутун оламга ҳам зўр дарз яралгай.Темурхон наслидин султон Улуғбек –Навоийдан ўлмас сўз – сас яралгай.Борми шаъну шавкат, довруқ бунингдек?Қиёматга қадар шул баҳс яралгай.…Дунёга келмишдир ҳазрати Бобур,Даҳолар ҳам қарзу ҳам фарз яралгай.Шерларнинг зурёди фақат шер бўлур,Йўлбарс авлодидан йўлбарс яралгай.2009“БОБУРНОМА”
* * *Бу олам аро ажаб аламлар кўрдум,Олам элидин турфа ситамлар кўрдум.Ҳар ким бу “Вақойиъ”11ни ўқур, билгайким,Не ранжу не меҳнату не ғамлар кўрдум.* * *Ҳар вақтки, кўргасен менинг сўзумни,Сўзумни ўқуб, соғинғасен ўзумни.* * *“Бу битилганлардин ғараз шикоят эмас, рост ҳикояттурким, битибтурмен. Бу мастур бўлғонлардин мақсуд ўзнинг таърифи эмас, баёни воқии бу эдиким, таҳрир этибтурмен. Чун бу тарихда андоқ илтизом12 қилилибтурким, ҳар сўзнинг ростини битилгай ва ҳар ишнинг баёни воқиини таҳрир этилгай. Ложарам13 ота-оғадин (ини-оғадин) ҳар яхшилиқ ва ёмонлиғким шойиъ эди, тақрир қилдим ва қариндош ва бегонадин ҳар айб ва ҳунарким баёни воқиъ эди, таҳрир айладим. Ўқуғувчи маъзур тутсун, эшитгувчи таарруз14 мақомидин ўтсин”.
(Тўққиз юз ўн иккинчи (1506-1507) йил воқиалари)* * *“Бобурнома”,“Бобурнома” –Шоҳ шоирдан авлодларгаМангу ўлмасҚадрнома.Бунда кўнгил лоласидир,Бунда умр ноласидир,Дарду ғам мақоласидир,Ҳар бир нома –Тақдирнома.Неча бир ҳукмронлардан,Амирлардан, хоқонлардан,Давлатлару давронларданНа ном қолди,На бир нома.Бобур чеккан изтироблар,Ранжу заҳмат ҳам азоблар,Буюк ҳижронидан боблар,“Бобурнома” –Жабрнома.Юрагининг ҳар бир зарби,Зафарлари, ҳарбу зарби,Ҳар бир ҳарфи – кескир, ҳарбий,Ҳар бир нома –Ҳарбийнома.Буни Бобур ўзи қурган,Қалб қонию сўзи қурган.Тожмаҳалдан ҳам зўр қўрғон,“Бобурнома” –Кабир нома.Шерюракли мард ўғлонлар,Ёвқур беклар ва султонларЯшар яна минг замонлар.“Бобурнома” –Ботирнома.Умри ўғлига бахш кетган,Ўз сўзини кафан этган,Ўзини ўзи дафн этган.Қалбда қолди қай бир нома?“Бобурнома” –Хотирнома.Бу – менинг ҳам дил достоним,Шунча эканми армоним?Қандай чидабсиз, султоним?Сабрнома “Бобурнома”,Сабрнома “Бобурнома”.УМАРШАЙХ МИРЗО15
* * *“Равон саводи бор эди. “Хамсатайн”16 ва маснавий китобларни ва тарихларни ўқуб эди. Аксар “Шоҳнома” ўқур эди. Табъи назми бор эди, вале шеърға парво қилмас эди”(Саккиз юз тўқсон тўққизинчи (1494) йил воқиалари)* * *“Шоҳнома” ўқийди Умаршайх мирзо,Ўқир “Хамсатайн”лар оҳномасини.Билмаски, ўз ўғли айлагай иншоБир буюк миллатнинг шоҳномасини.* * *Шоҳ шоирнинг оҳномаси – “Бобурнома”,Ҳарбу зарб, жанггоҳномаси – “Бобурнома”.Фирдавсийнинг “Шоҳнома”си бордир агар,Туркийларнинг шоҳномаси – “Бобурнома”.ЎН ИККИ ЁШЛИ БИР ТЕМУРИЙЗОДА
* * *“Тенгри таолонинг инояти билан ва ҳазрати он Сарвари коинотнинг шафоати билан ва чаҳорёри босафоларнинг ҳиммати бирлан сешанба куни рамазон ойининг бешида тарих секкиз юз тўқсон тўққузда Фарғона вилоятида ўн икки ёшта подшоҳ бўлдум”.
(Саккиз юз тўқсон тўққизинчи (1494) йил воқиалари)* * *Муштарий ярқирар авжи фазода,Мовароуннаҳр яна низода.Миррих ва ё Зуҳал тўзғитдими чанг –Ерда бошланади тўполон ё жанг.Ҳали хаёллари тиниқ ҳам содда –Ўн икки ёшли бир Темурийзода.Ҳали отаси ҳам жардан учмаган,Кўнгил полапонин ҳижрон қучмаган.Хаёли кўкдаги каптарлардадир,Билмаски, бор умри хатарлардадир.Билмас, не битилган ҳукми қазода,Ўн икки ёшли бир Темурийзода.Қирда чопиб юрган қулунларки бор,Дашту кенгликларни айлар ихтиёр.Ҳали майсадайин ўйловгинаси,Энди хат чиқармиш мўйлабгинаси.Қўлдаги ўқ-ёйи ўйнар ҳавода,Ўн икки ёшли бир Темурийзода.Оти эгарланган – асрлар томонОлиб учмоққа шай уни шу замон.Бу ном – то жаҳон бор, сарбаланд бўлгай,Ҳали уч юз йиллик салтанат бўлгай.Қадду басти расо, ақли расо-да,Ўн икки ёшли бир Темурийзода.Умр тулпор эса – ёллардир йиллар,Бундан сўнг кечгайдир ёлларда йиллар.Азал ҳукмдори не қилмиш – ҳақдир,Тожу тахт тайёрлаб турмишдир тақдир.Белда – кўркам қилич, ўзи – озода,Ўн икки ёшли бир Темурийзода.“БАҲОР АЙЁМИДУР”
(Мухаммас)«Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг…»Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг,Ғарибингға тараҳҳум айлағилким, Андижонийдур.* * *Булут эрмас, кўк узра тарқаган кўнгил гумонидур,Гумон қилмак бу дамда бегумон дилнинг зиёнидур,Кўкарган хор ила хаслар тирикликнинг нишонидур,Баҳор айёмидур дағи йигитликнинг авонидур,Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур.Нигорнинг чеҳраси гоҳ ишқ нақлидин эрур гулгун,Гаҳи ҳусну латофат, гоҳи ақлидин эрур гулгун,Букун боғим менинг ёр қадди нахлидин эрур гулгун,Гаҳе саҳро узори лола шаклидин эрур гулгун,Гаҳе саҳни чаман гул чеҳрасидин арғувонийдур.Яна кўнгил қатидин кетди бир-бир занг гуллардин,На хушдур етса кўксингга муаттар чанг гуллардин,Яна ўксук жаҳонингда талошу жанг гуллардин.Яна саҳни чаман бўлди мунаққаш ранг гуллардин,Магарким сунънинг наққошиға ранг имтиҳонидур.Кўйингда ончалар даҳр ичра қилмишдир бу дил зори,Ки яхлит лоларанг ўлмиш харобот бирла кулзори,Аламлар тарқалиб буткул, туганмиш ранжу озори,Юзинг, эй сарв, жоним гулшанининг тоза гулзори,Қадинг, эй гул, ҳаётим боғининг сарви равонидур.Руҳимга иштиёқ солған зумуррад майсаси қирнинг,Гўзал тушдир бу айёмлар, баёнин қилма таъбирнинг,Букун етмоқдаман зимнига аста-аста бир сирнинг,Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг,Ғарибингға тараҳҳум айлағилким, Андижонийдур17.“ҲО, ДАРВЕШ”
* * *“Хўжанд била Конибодом орасида бир дашт тушубтур, Ҳодарвешға мавсумдур18. Ҳамиша бу даштта ел бордур. Марғинонгаким шарқидур, ҳамиша мундин ел борур. Хўжандғаким ғарбидур, дойим мундин ел келур: тунд19 еллари бор. Дерларким, бир неча дарвеш бу бодияда20 тунд елга йўлуқуб, бир-бирини тополмай, “Ҳо, дарвеш”, “Ҳо, дарвеш” де-де ҳалок бўлубтурлар, андин бери бу бодияни Ҳодарвеш дерлар”.
(Саккиз юз тўқсон тўққизинчи (1494) йил воқиалари)* * *Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш,Умр бир бўйро, дарвеш.У ҳам тўзғиб кетгайдир,Қолар бир саҳро, дарвеш.Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш.Бор-йўғинг бир мезондир21,Тўрт томонинг тўзондир.Соч-соқолинг хас бўлса,Жисму жонинг хазондир,Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш.Даҳр ранжлиғ ҳам ранглиғ,Зарлари ҳам занг янглиғ.Сен кетгунг бир ғубордай,Сен кетгунг бир чанг янглиғ,Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш.Ул ўтлуғ оҳ қайдадир?Бобур подшоҳ қайдадир?Кўкдаги моҳ оҳ уриб,То қиёмат айтадир:Ҳо, дарвешо, ҳо, дарвеш!“АНДИЖОН КЎРИНАДИР…”
* * *“Бир-икки кундин сўнг Кандирлик добони била Ахси ва Андижон сари азимат қилдим. Ахсиға етиб отамнинг мазорини тавоф қилдим”.
(Тўққиз юзинчи (1494-1495) йил воқиалари)* * *Андижон кўринадир, пайванди жон кўринадир,22Осмони ерда, ери осмон кўринадир.От чопиб юрганларим ёдимга тушса ҳар замон,Қирларида лолалар бағримда қон кўринадир.Эй Самарқанд, алвидо, осмонларингни ўйласам,Ҳар булутдин менга бир соҳибқирон кўринадир.Бир хазон япроғидек мен бу диёрдин кетмишам,Кўзима икки жаҳон баргихазон кўринадир.Тоғларинг ҳам бошима сермар чақинлардин қилич,Эй фалак, ниятларинг асру ямон кўринадир.Менга берган ранжларидан гар ҳикоят айласам,Қанча беку қанча мирзо, қанча хон кўринадир.Тожу тахтдин жонларим бўғзимга келмиш шунчалар,Эй даҳр, тобутларинг тахтиравон кўринадир.Бир уюм тупроқ бўлиб қолмиш Ватанда волидим,Бир уюм тупроқда бор кавну макон кўринадир.“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”
“…Ул фурсатлар Темурия салотини дастури била тўшак устида ўлтурур эдим”.
(Тўққиз юз биринчи (1495-1496) йил воқиалари)* * *Бобомдан қолган эй сўзлар, аё сўзлар,Менга дармону қувват ҳам даво сўзлар.Бобом қурган саройлар ичра сизлар ҳамБуюк бир қўрғонсиз даҳр аро, сўзлар.Менинг шаъну ғурурим ҳам шараф-шоним,Турар дунё турар то бу бино, сўзлар.Жаҳонгирлик била фатҳу зафарлардинДилимга сиз берибдирсиз сафо, сўзлар.Ики кафтин очиб тургандайин бобом,Қолибдурсиз менга мисли дуо, сўзлар.Жам ўлмиш ҳарбу зарбнинг санъати сизда,Гувоҳдир оламу арзу само, сўзлар.Жаҳон то олгуси давлатчилик дарсин,Жаҳон давлатлари сизларда жо, сўзлар.Мисоли наррашернинг наърасидирсиз,Берурсиз то қиёмат сиз садо, сўзлар.Улуғвор салтанат шундоқ бино бўлмас,Кўрибсиз қанчалар жабру жафо, сўзлар.Оғирдир подшоҳлик бирла бахт йўли,Бўлингиз менга ҳам сиз раҳнамо, сўзлар.БУ МИРЗОЛАР
* * *“Бу мирзолар андоқ ифрот23 била фисқ ва айшға машғул эдиларким, отасидек кордида ва кордон24 подшоҳ тушчилик йўл келиб, рамазондек мутабаррак ва азиз ойға кечалик фурсат қолиб, отасидан ийманмай, Тенгридан қўрқмай, ҳануз иши чоғир ичмак эди нашот25 била, мажлис оролиқ эди инбисот26 била. Муқаррардурким, мундоқ бўлғон киши андоқ шикаст топқай ва бу навъ ўтган элга ҳар ким даст топқай27”.
(Тўққиз юз иккинчи (1496-1497) йил воқиалари)* * *Бу мирзолар разилликсиз, риёсиз сайрай олмаслар,Бу мирзолар фасоду айшу майсиз яйрай олмаслар.Бу мирзолар тилини ғийбату фисқ бирла қайрабмиш,Бу мирзолар қилични лек қиличга қайрай олмаслар.Бу мирзоларнинг ортида яна мирзолари бордир,Бу мирзоларга юрт бермангки, ҳаргиз асрай олмаслар.“ТЕМУРБЕК СОЛҒОН ИМОРАТЛАР…”
* * *“Темурбек солғон олий иморатлардин бири Кўксаройдурким, Самарқанднинг аркида воқиъ бўлубтур. Ажаб хосиятлиқ имораттур. Темурбек авлодидин ҳар ким бош кўтариб тахтқа ўлтурса ҳам мунда ўлтурур, ҳар ким тахт доияси била бош қўйса ҳам мунда қўяр…”
(Тўққиз юз биринчи (1495-1496) йил воқиалари)* * *“Рубъи маскунда Самарқандча латиф шаҳр камроқдур. Бешинчи иқлимдандур… Шаҳри Самарқанддур, вилоятини Мовароуннаҳр дерлар… Темурбек пойтахт қилиб эди. Темурбекдин бурун Темурбекдек улуғ подшоҳ Самарқандни пойтахт қилғон эмастур…”
(Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)* * *“Темурбекнинг ва Улуғбек мирзонинг имороти ва боғоти Самарқанд маҳаллотида кўптур. Самарқанд аркида Темурбек бир улуғ кўшк солибтур, тўрт ошёнлиқ, Кўксаройға мавсум ва машҳур ва бисёр олий имораттур. Яна Оҳанин дарвозасиға ёвуқ қалъанинг ичида бир масжиди жумъа солибтур, сангин, аксар Ҳиндустондин элтган сангтарошлар анда иш қилибтурлар. Масжиднинг пештоқи китобасида бу оятни “Ва из ярфау Иброҳимал-қавоида (ило охириҳи)”28 андоқ улуғ хат била битибтурларким, бир куруҳ ёвуқ ердин ўқуса бўлур. Самарқанднинг шарқида икки боғ солибтур, бириким йироқроқтур, Боғи Бўлдудур, ёвуқроғи Боғи Дилкушодур. Андин Феруза дарвозасиғача хиёбон қилиб, икки тарафида терак йиғочлари эктурубтур. Дилкушода ҳам улуғ кўшк солдурубтур, ул кўшкта Темурбекнинг Ҳиндустон урушини тасвир қилибтурлар. Яна Пуштаи Кўҳакнинг доманасида Конигилнинг қора суйининг устидаким, бу сувни Обираҳмат дерлар, бир боғ солибтур. Нақши жаҳонға мавсум. Мен кўрган маҳалда бу боғ бузулуб эрди, оти беш қолмайдур эди. Яна Самарқанднинг жанубида Боғи Чанордур, қалъаға ёвуқтур. Яна Самарқанднинг қуйи ёнида Боғи Шамол ва Боғи Биҳишттур. Темурбекнинг набираси Жаҳонгир мирзонинг ўғли Муҳаммад Султон мирзо Самарқанднинг тош қўрғонида – чақарда бир мадраса солибтур.
Темурбекнинг қабри ва авлодидин ҳар кимки Самарқандга подшоҳлик қилибтур, аларнинг қабри ул мадрасададур”.
(Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)* * *Темурхондин ҳикоят айлагайлар бу иморатлар,Замонлардин ривоят айлагайлар бу иморатлар.Фалак, гумбазларингни Ерда кўрдим мен шу маъвода,Ажаб сеҳру синоат айлагайлар бу иморатлар.Буюк бу салтанат донғи қаритгай минг асрларни,Асрларни бидоят29 айлагайлар бу иморатлар.Тамоми етти иқлимни шараф овозаси кезгай,Муқим ҳолда саёҳат айлагайлар бу иморатлар.Тамаддун пойтахти, ору номуснинг қароргоҳи,Жаҳон бирлан рақобат айлагайлар бу иморатлар.Жаҳонда шону шавкат, куч ва қудрат таъна қилганлар,Қаранг, недин сиёсат айлагайлар бу иморатлар.Ётибдур бунда хоқонлар, улуғ беклар ва султонлар,Жаҳон бор то – ҳимоят айлагайлар бу иморатлар.Фалакки қанча ранж этмиш, иморатларга ҳам тегмиш,Фалакдин кўп шикоят айлагайлар бу иморатлар.Самарқанд, рубъи маскунда қаён борсам, соғингайман,Дилимда зўр қиёмат айлагайлар бу иморатлар.Валийлар бунда ётмишдир, риёзат бирла келгай ким,Зиёратга иноят айлагайлар бу иморатлар.Азим пештоқлари Қуръон зиёсидин мунаввардир,Эшит, сокин қироат айлагайлар бу иморатлар.Тизилмишлар қатор, гўёки тарих жойнамозидаСадо этмай, ибодат айлагайлар бу иморатлар.Тавоф этсанг агар дилдан – дилинг кўкка этар маъво,Дилинг соҳибдиёнат айлагайлар бу иморатлар.Минора, қуббаларга боқ – ғуруринг юксалиб боргай,Сени уйғоқ иморат айлагайлар бу иморатлар.Келибсан, қошига бошинг эгиб, оятларин ёд эт,Таололлоҳ, ҳидоят айлагайлар бу иморатлар.СУЛТОН УЛУҒБЕК. РАСАДХОНА. “ЗИЖИ КЎРАГОНИЙ”
* * *Темурхон наслидин султон УлуғбекКи, олам кўрмади султон анингдек.…Расадким30 боғламиш – зеби жаҳондур,Жаҳон ичра яна бир осмондур.Билиб бу навъ илми осмонийКи, андин ёзди “Зижи Кўрагоний”.31Қиёматға дегинча аҳли айём,Ёзорлар онинг аҳкомидин аҳком.32(Мир Алишер Навоий, “Фарҳод ва Ширин”)* * *“Улуғбек мирзонинг иморатларидин Самарқанд қалъасининг ичида мадраса ва хонақоҳдур. Хонақоҳнинг гунбази бисёр улуғ гунбаздур, оламда онча улуғ гунбаз йўқ деб нишон берурлар…
Яна бир олий иморати Пуштаи Кўҳак доманасида расаддурким, зич битмакнинг олотидур.33 Уч ошёнлиқдур.34 Улуғбек бу расад била Зичи Кўрагонийни битибдурким, оламда ҳоло35 бу зич мустаъмалдур.36 Ўзга зич била кам амал қилурлар. Мундин бурун Зичи Элхоний мустаъмал эдиким, Хожа Носир Тусий Ҳалокухон замонида Мароғада расад боғлабтур. Ҳалокухондурким, Элхон ҳам дерлар. Ғолибо оламда етти-секкиз расад беш37 боғламайдурлар. Ул жумладин бир, Маъмун халифа расад боғлабтурким, Зичи Маъмунийни ондин битибтурлар. Бир Батлимус38 ҳам расад боғлабтур. Яна бир Ҳиндустонда рожа Бикраможит ҳинду замонида Ўжин ва Даҳордаким, Молва мулкидур, ҳоло Мандуға машҳурдур. Яна бир расад қилибтурлар, ҳоло ҳиндуларнинг мустаъмал Ҳиндустонда ул зичдур. Бу расадни боғлағони минг беш юз сексон тўрт йилдур. Бу ул зичларға боқа ноқисроқтур”.39
(Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)* * *Улуғ султон Улуғбекнинг улуғ ному нишонидур,Унинг умрий азоби, меҳнати ҳам жисму жонидур.Фалак тоқигача кетган мунаввар зиналар эрмас,Бу – “Зижи Кўрагоний”дур, бу – “Зижи Кўрагоний”дур.Темурхон гар Самарқанддин Замин мулкини забт этди,Само мулкини олган ҳам Самарқанд ўғлонидур.Фақат мирзо Улуғбекка дахлдор довруқ эрмас бу,Тамоми Темурийларнинг ғурури бирла шонидур.Замонким маърифат бирлан жаҳолат лашкарин енгди,Замонлар ичра, билгайсиз, замонларнинг замонидур.Фалакни эслатур гунбазларинг зангор заминингда,Бу гунбазлар, бу ранглар бунчалар ҳам осмонийдур.Сўранг олам юзининг жумла шоҳу авлиёсини –Самарқандий, Бухорий, Термизий ё Андижонийдур.Азалдан барча ошиқ аҳлига нондир агарчи ой,Бу юлдузлар – заковат қушларининг мангу донидур.Расадхона эмас, кошонаси илму тафаккурнинг,Турар токи турар дунё – хазойин ул-маонийдур.40Самарқанд, коинот дарвозасин оламга очгансан,Бу – “Зижи Кўрагоний”дур, самовийдур, жаҳонийдур.ЛАҚЛАҚА МАСЖИДИ
* * *“Самарқанднинг қалъасининг ичида яна бир қадимий иморатдур, масжиди Лақлақа дерлар. Ул гунбазнинг ўртасида ерга тепсалар тамом гунбаздин “лақ-лақ” ун келур, ғариб амредур, ҳеч ким мунинг сиррини билмас”.
(Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)* * *Азалдан одам авлоди жаҳонга бевафо келгай,Бу оламда жафо қилганга албатта жафо келгай.Қай ул зотким жаҳонда яхшилиғдин боғ-роғ этгай,Башар фарзандидир, яъники хуш келгай, сафо келгай.Бу дунёнинг саройида агар шоҳу гадодирсан,Неча шоҳу гадо кетса, неча шоҳу гадо келгай.Қаён кетди, фикр қилғил, у юрган лак-лак инсонлар?Қаёнким бир қадам қўйсанг, у ердан бир видо келгай.Бу олам кўҳна масжиддир, унинг гунбазлари – осмон,Бу гунбаздан азалдан то абад “лақ-лақ” садо келгай.САМАРҚАНД ЁДИ
* * *“Самарқанд шаҳри ажаб ораста шаҳредур, бу шаҳрда бир хусусияти борким, ўзга кам шаҳрда андоқ бўлғай. … Хўб нонволиқлари ва ошпазлиқлари бордур. Оламда яхши қоғаз Самарқанддин чиқар. Жувози қоғазлар суйи тамом Конигилдин келадур. Конигил Сиёҳоб ёқасидадурким, бу қора сувни Обираҳмат ҳам дерлар. Самарқанднинг яна бир матои қирмизи маҳмалдурким, атроф ва жавонибқа элтарлар”.
(Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)* * *Эй Самарқанд, чиқмагай ёддан сира қўрғонларинг,Кўзларим ўнгидан асло кетмагайдир нонларинг.Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.
1
“Труд” газетаси, 15.04.2006 й.
2
Асқад Мухтор сатри
3
Устоз Абдулла Орипов сатри
4
Қаҳҳор бахши ибораси.
5
Саҳоб (араб.) – булут
6
“Чак-чак” довони.
7
“Одам бўлиш қийин” асарига ишора.
8
Арз, арзу само (араб.) – Ер, Ер ва осмон.
9
Ёфас – Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли. Тарихий манбаларда туркий қавмлар Ёфаснинг фарзандлари сифатида зикр этилади.
10
Арз (араб.) – баён, маълумот. Бу ўринда зорланиш, шикоят маъносида.
11
“Вақойиъ” (араб.) – воқеалар. “Бобурнома”нинг асл номи.
12
Илтизом (араб.) – мажбурият, лозим топмоқ.
13