banner banner banner
ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
Оценить:
Рейтинг: 0

Полная версия:

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР

скачать книгу бесплатно

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
Тоµир Малик

Тоµир Малик

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР

Меҳмон туйғулар

Тоҳир МАЛИК

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР

Бешинчи жилд

Ахлоқий рисолалар

“Шарқ” нашриёт-матбаа

акциядорлик компанияси

Бош таҳририяти

Тошкент – 2006

Муҳаррир

Эркин Малик

Малик, Тоµир.

Танланган асарлар: Бешинчи жилд. Ахлоқий рисолалар: Меҳмон туйғулар; Жиноятнинг узун йўли (Ким айбдор?). – Т.: “Шарқ”, 2006 – б.

Мазкур китобга ёзувчининг ахлоқ мавзуида ёзган икки рисоласи ва тарихий шаҳслар ҳаётига бағишланган бадиалари жамланди. Мазкур китоб орқали ёзувчининг фикрий оламига меҳмон бўласиз, деган умиддамиз.

С “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

Бош таҳририяти,2006

Меҳмон туйғулар

¤згага жаµаннам «гуллари» насиб бґлишини иста±тган одам бунинг ґрнига ґзи учун жаннат роµатини тилагани афзал эмасмикин? ¤зганинг жаµаннам ґтида куймоІи унинг дуоси билан бґлмаганидек, ґзининг жаннат боІларида сайр іилиши яхши ният ва амаллари билан эканлигини билиши µам бир бахтдир.

МУАЛЛИФДАН

Бисмиллаµир Роµманир Роµийм.

Ниµоятда шафіатли ва меµрибон Аллоµниг номи билан бошлаяпман.

Бизларга тґІри йґлни аниі кґрсатиб берган, кґзларимиздан эсанкираш пардасини олиб ташлаган йа роббимиз Аллоµ, ±лІиз сенигина мадµ этамиз. Башоратчи, огоµлантирувчи, буйруІингга биноан динингга даъват этувчи ва ±руІ нурдек йґлимизни ±ритувчи расулингга дуо ва саломлар йґллаймиз. Сенинг розилигинг учун Ислом динини іувватлантириш йґлида хизмат іилган муµтарам саµобаларга, уларга бошпана берган ансорларга µам дуо ва саломлар бґлсин.

Ассалому алайкум, ардоіли китобхон!

Аллоµ насиб этса, мазкур битик баµонасида сиз билан суµбат іуриб, иймонлашишдан умидворман. Аввалги яхши-±мон даражада ±зганларим баµонасида мен сиз – азизларнинг уйларингизга меµмон сифатида кириб борган эдим. Бу сафар камина мезбон бґлиш тараддудида. Сиз, меµрибонлар эса, меµмонимсиз. Меµмон иззати учун ±зилажак Іойибона дастурхонга кґп йиллар мобайнида ±н дафтарчага ±зиб юрилган µикматларни іґймоічиман. Шу ґринда камчилигимни µам тан олиб, айбимни айтиб ґтишим керак: мазкур µикматларни бирон китобда ґіиганман ±ки бирон одамдан эшитган бґлишим мумкин. Аммо манбаъни – яъни, іайси китобдан олинган, ким айтган ±ки ±зган, фикр іай даврда ба±н іилинган – буларни ±зиб іґймаган эканман. Айрим фикрлар эса каминанинг ха±ли маµсулидир. Бироі, булар айнан менга тегишли, деган даъводан йироіман. Ха±лимга келиб, іоІозга тушган фикрларнинг асосида барибир улуІлар µикмати ±тади. Муµими шуки, улуІларнинг фикрлари айнан олинмай, бугунги кун муаммоларини ечишга мос µолда ба±н этилган. Шу сабабларга кґра битикдаги µикматлар ким томонидан айтилгани кґрсатилмади. Назаримда сиз билан бизнинг аілимизни бойитиш учун айтилган фикрнинг ґзи зарурроідир. Онгимизни іувватлантирувчи µикматларни айтиб ґтган доно устозларимизни эса дуолар іиламиз.

Албатта каминанинг бу ишлари камчиликлардан холи эмас. Хато-камчиликлар учун аввало Яратган, тарбия этаётган роббимиз Аллоµ µузурида тавбалар іиламан. Шунинг баробарида сиз, азизлардан µам узр сґрайман. Јусурларимни афу этиб, µаііимга Аллоµдан маІфират тиламоІингизни рижо іиламан.

Умид шуки, ба±н этадиганларим амри маъруф, наµий мункар вазифасини ґташ ишига зарра іадар бґлса-да, µисса іґшса, инша Оллоµ!

Тангри барчаларимизнинг ишларимизни хайрли айласин. Сиз – талабчан китобхонларнинг хонадонларига іут-баракотлар бериб, кулли бало ва офатлардан ¤зи асрасин.

Омийн йа Роббил оламийн.

«Танланган асарлар» дан жой олган рисоламизга мухтасар изоµимиз:

Аллоµга шукрларким, “Меҳмон туйғулар» сиз азизларнинг іґлларингизга етиб боргач, ниятга етишгандек бґлдик. ¤іиган биродарларимиздан таµсин µам эшитдик, баъзан таніиддан µам баµраманд бґлдикким, рисоланинг янги нашрида бу эътирозларни инобатга олишга, камчиликларга барµам беришга интилдик. «Иймонлашиш умиди» деб номлаганимиз бу китоб нашрдан чиққанидан кейин ҳам мазкур йўналишдаги ижодий ишларимизни давом эттирдик. “Танланган асарлар”дан жой олган рисолани янги эшитган ҳикматлар ва хаёлимизни ёритган айрим фикрлар билан бойитишга уриндикким, беражак баҳоларингиздан умидвормиз.

* * *

Бир куни шаµар сайрига чиііан подшоµ рґбарґсида гадо пайдо бґлиб тиланибди. Подшоµ унга битта олтин танга бериб, ґзининг сахийлигидан ґзи мамнун µолда жилмайибди. Гадо эса, норози оµангда:

– Эй подшоµим, µисобсиз хазинанг бґлгани µолда ґз укангга биттагина танга беришдан уялмадингми? – дебди.

Бу гапдан подшоµ ажабланибди:

– Ие, іачондан бери сен менинг укам бґлиб іолдинг?

– Нечун µайрону лолсан подшоµим, ахир сенинг насабинг Одам Ато билан Момо Ґавводан бошланмайдими? – дебди гадо.

– Ори-ори, сґзларинг рост, – дебди подшоµ.

– Менинг насабим µам шундай: икковимизнинг ота-онамиз Одам Ато билан Момо Ґавво бґлгач, оІа-ини µисобланмаймизми?

Ба±н іилганим тиланчининг гапи латифанамо ривоятга ґхшагани билан исбот талаб этилмайдиган µаіиіатдир. Буни илм тилида «аксиома» дейдилар.

Ґазрат Билол розиёллоµу анµудан «Сенинг отанг ким?» деб сґрашганида у зот «Менинг отамга малоикалар сажда іилишган», деб жавоб іайтарган эканлар.

Аліисса, дун±да яшаб турган одам болалари ватанлари, миллатлари, иріларидан іатъи назар, оІа-инидурлар. Бу µаіиіатни барча идрок іилар, деб ґйлайман. Мени ажаблантирган нарса: асли насаблари бир эканини билганлари µолда одамлар ґзаро ±влашадилар. Катта-кичик урушларни бошлашдан чарчамайдилар. Ажабланарлиси шуки, жанг майдонининг у томонидагиси µам, бу томонидагиси µам Худога бир хилда муножот этади: ґзига омонлик, рґпарасидагиларга эса ґлим тилайди. У душман деб µисоблаб, ґлим тила±тган одамининг ким эканлигини билмайди. Унинг µам оиласи, фарзанди таідирини ґйлаб, руµан азоб чека±тгани µам номаълум. Уруш іайси бир томон учун Іалаба билан якун топади, аммо жонини гаровга тиккан, муµораба азобларини тотган жангчи учун µеч іандай манфаат йґі. У іи±мат жанглардан омон чиііанига шукр іилади, халос.

Аллоµ «урушманглар, бир-бирларингга зулм іилманглар», деб буюргани билан урушаверадилар, уруша туриб Яратгандан паноµ сґрайдилар, іирадилар, іириладилар.

Маккаи мукаррамада, Байтуллоµда, µажарул-асвад іаршисида икки µожи ±нма-±н ибодат іилишарди. Уларнинг бирлари эронлик, иккинчиси Ироідан эди. Бир дин, µатто бир мазµабдаги бу икки одам неча йил аввал ґз мамлакатлари манфаатлари учун іґлга іурол олган эдилар. Жанг майдонининг икки томонидан туриб олиб бир-бирларини ґлдирмоі іасдида ґі узган эдилар. УлуІ марµаматли Аллоµ уларнинг жонини саілаб іолиб, бу муіаддас уйда уларни учраштирди. Ибодатдан сґнг улар бир-бирларига салом бериб, туІишган биродарлар каби іучоілашиб кґришдилар.

Одам болалари µамиша шундай яшасалар бґлмасми экан?

Донишмандлардан бири «биз бу дун±га бир парча кафанлик ишлаб топиш учун келганмиз», деган экан. Топганимиз, оіибат бизга насиб этувчи шу нарса экан, талашмоідан, зулм іилмоідан, зулм кґрмоідан іандай наф бор?

Демоічиманки, тарихга ±ки іи±мат кунидаги ваіт ґлчовига нисбат іилиб олганда бир неча сонияга тенг келадиган умримизда меµр-муµаббат билан яшамоілиі саодатига етишмоілик барчамизга насиб этсин. Ји±матда, µисоб-китоб кунида бир-биримизга кґрсатган шу меµр-оіибат ґзимизга шафоат бґлар, инша Аллоµ!

* * *

Дерларким, Инсон учун энг улуІ дун±вий неъмат – унинг озод ва µурлигидир. Агар озодлик неъмат экан, озод инсоннинг бахтсиз бґлмоІи мумкин эмасдир. Агар бахтсиз инсонга дуч келсангиз, іайІу-µасратда ±на±тганига гувоµ бґлсангиз билингким, у озод эмасдир. У шубµасиз ким ±ки нима томонидан эзилгандир.

Агар озодлик неъмат экан, озод инсон аблаµ бґла олмайди. Агар бир одамнинг бошіалар олдида паст кета±тганини, лаганбардорлик іила±тганини кґрсангиз, билингким, у озод эмасдир. У бир іулдир. У бґйнини іуллик сиртмоІига тутиб, бунинг эвазига бир товоі овіат ±ки бирон мансаб, ±ки шунга ґхшаш бир нима ундирмоі истайди. Ким озроі манфаатга эришибди, демак, озроі хушомад іилибди. Зґрроі хушомад билан эса каттароі бойликка эришилади.

Озод одам µеч бир тґсиісиз эгалик іилиш мумкин бґлган нарсага эгадир. Ґеч бир тґсиісиз нимага эгалик іилиш мумкин? Фаіат ¤З-¤ЗИГА! Агар сиз одамнинг ґз-ґзига эгалик іилмай, бошіаларга µам µукм ґтказмоііа жазм этганини кґрсангиз, билингким, у озод эмасдир. У бошіаларга µокимлик іилишни истадими, демак, у ґз истаги – нафси іулидир.

* * *

Нафсимиз бизларни ±мон нарсаларга буюради. Биз унга іулоі солдикми, тамом, нафсимиз іулига айландик. Ґаінинг іули эмас, нафсимизнинг іули бґлдик. Аллоµ барчамизни шу іулликдан асрасин.

* * *

Муµаббатсиз іалб – тош іалбдир. Тангрим тош іалбларга зинµор назар солмас. Шунга кґра іалбимиз уйини Аллоµга бґлган ишіимиз билан тузатмоІимиз жоиз. Инсон вайрона іалбини фаіат муµаббат билангина обод этмоІи мумкин.

* * *

Јуръони Карим оятларини, шарафли µадисларни ґіиш іанчалар манфаатли бґлса, уларни англамоі, іалбга муµрламоі – кишининг µаётда адашмай юрмоІи учун янада манфаатлироідир. Шукрларким, улуІ муфассирлар ва муµаддисларнинг, беназир уламоларнинг тафсиру шарµлари бизга іадар етиб келди. Шулардан бири Жалолиддин Румий µазратларининг меросларидир. Бир µадисни мавлоно шундай тафсир іилган эканлар:

«ПайІамбар саллолоµу алайµи васаллам буюрадиларким: «Олимларнинг ёмони амирларни зиёрат іилгани, амирларнинг яхшиси олимларни зиёрат этганидир. Фаіирнинг эшигига келган амир наіадар хуш ва амирнинг эшигига борган фаіир наіадар нохушдир».

Халі бу µадиснинг зоµирий маъносинигина іабул іилган. Яъни бир олим ёмон олим бґлмаслик учун амирни йґіламаслиги лозим, амирни бориб кґриш унга муносиб эмас, деб билган. Аслида фикрнинг µаіиіий маъноси халі ґйлагандай эмас, балки шундай: Олимларнинг ёмони амирдан ёрдам олгани ва улар воситасида ґз аµволини яхшилагани, кучга кирганидир. Амирлар менга инъом берадилар, мени иззат-икром іиладилар ва бир яхши жой эµсон этадилар, деган тушунча билан ва уларнинг іґріуви остида ґіиган кимса олимларнинг энг ёмонидир. Шу µолида бу кимса амирлар тарафидан ислоµ бґлган, билимсизликлардан биладиган аµволга келгандир. Олим бґлганда µам амирлар іґріувидан ва уларга ёмонлик іилмасликдан тарбия кґрган бир инсонга айлангандир. Энди у истаса-истамаса, µамма ваіт бу йґлга уйІун тарзда µаракат этмоІи керак бґлади. Хуллас, бу важдан зоµиран хоµ у амирни кґргани борсин, хоµ амир унинг µузурига келсин, барибир, у зиёрат іилган, амир эса зиёрат іилинган бґлади.

Олим агар амирлар соясида олим бґлишни ґйламаса, унинг билими ибтидо ва интиµода Аллоµ учун іилинган бґлади. Унинг тутган йґли ва кґрсатган фаолияти савоблидир. Чунки яратилиши шундайдир, балиі сувдан бошіа ерда яшай олмаганидек, у µам бундан ґзгани іилолмайди. Унинг іґлидан келгани шу. Бундай бир олим µаракатларини бошіариб йґлга солиб турган нарса – АЈЛдир. Ґамма ундан іґріади ва инсонлар баъзан билиб, баъзан билмасдан у таратган нурдан баµра оладилар. Хуллас, бундай бир олим амир µузурига борса, зоµиран у зиёрат іилган, амир эса зиёрат іилинган бґлади. Аммо амир олимдан µамма ваіт юксалишга чорловчи бир іувват-ёрдам олади, олимнинг эса амирга эµтиёжи йґі, чунки у бадавлатдир, нур сочаётган іуёш кабидир. Иши таъмасиз кґмак бермоі, эµсон этмоідир. У тошлардан лаъл ва ёіут іила олади. Таркиби тупроідан иборат бґлган тоІлардан мис, олтин, кумуш ва темир маъданлар ясайди. Тупроіни тозалайди, ёшартиради. Дарахтларни турли-туман мевалар билан бойитади. Иш ва эрмаги – баІишламоідир, µадя іилмоідир.

Арабнинг «Биз бермоіни ґргандик, олмоіни ґргана олмадик» маіолидаги сингари олим µам беради-ю, бировдан олмайди. Ниµоят, бундай олимлар µаіиіатда зиёрат этилган, амирлар эса зиёрат этган бґладилар.»

* * *

Бахт µаіида кґп сґрайдилар. Ґар ким бахтни ґз кґзи билан кґради. ¤з іаричи билан ґлчайди. Менинг бахтим бошіа одам учун шунчаки арзимас бир нарса бґлиб туюлар. ЈоІоз-іалам билан ґтган тунларим мен учун бахтли лаµзалар, менга куюнгувчи дґстларим эса, «тирикчилик важµидан ухламайди, бечора», дейишади. Мен эсам, бошіаларга ачинаман. Менга бир нарса аниі: бахт бевафо нарса – келаверади, кетаверади… «Бахт іуши» деган таъбирнинг мавжудлиги бежиз эмас. Јуш µеч маµал бир ерда узоі іґниб ґтирмайди. Бахт µам шу – кишига µамиша йґлдош бґлавермайди. Бахти±рлик кґп µолларда кишини худбинликка, манманликка етаклаши мумкин. Ана шунда жар ±іасига келтирадию ґзи Іойиб бґлади. Киши «бахтим, іайдасан?» деб чапак чалиб іолаверади. Ґа±тдан маълумким, жарга іулаганлар µам учрайди. Эси бутун одамлар эса ґзини асраб іола олади. «Бахтингни іґлдан берма», деган гапни мен «манманликка берилма, худбин бґлма», деган маънода тушунаман.

Бахт зарралардан ташкил топади. Масалан: эрталаб дастурхонимда нон туриши – бахт. Уни емай, исроф іилишлик эса худбинлик. Ґар тонг аµли оиламни, іґни-іґшнимни, іариндошу дґстларни соІ-омон кґрмоілик – бахт. Улардан бирининг кґнглини оІритиш эса – худбинлик… Заргар тилла зарраларини тґплаб, бир ажиб узук ясасаю уни бир онда йґіотиб іґйса… Одам бахтини ана шундай машаііат билан топади, осонлик билан йґіотади. Бунга фаіат ґзигина айбор.

* * *

Кґпчилик телевизор оріали фарзандларини туІилган кунлари билан табрикламоіни одат іилди. Майли, бу µам кераксиз одатларнинг, бекорчи харажатларнинг бир кґриниши дейлик. Лекин масаланинг бошіа томони µам бор. ТґІри, µамма боласига бахт, узоі умр тилайди. Биз бу тилакни инкор этмаймиз. Биз учун ажабки, µеч ким фарзанду аржумандига Аллоµдан иймон, инсоф, виждон, аіл-идрок сґрамайди. Бола учун буларнинг зарурати йґімикин? Ёки… иймонсиз одам бахтли бґла олармикин?

* * *

Шоирлар а±ллар µаіида кґп гапиришади. «А±л – баµор», «А±л – севги» каби гапларни кґп эшитамиз. Лекин нима учундир µеч ким «А±л – ИНСОН» демайди. Нима, а±л – инсон эмасми? Ўки бу таъбир іофияга яхши тушмасмикин?

* * *

Байрам тамошаларида іизлар беіасам чопонни чапаничасига кийиб олиб, раісга тушишади. Биз бу манзарани тез-тез кґриб, кґникиб іолганмиз. Лекин хорижликлар бу тамошаларни кґриб, «¤збекларнинг чопон кийишга ла±іатли, белида белбоІи бор йигитлари іолмабди-да, а?» дейишмасмикин?

* * *

Бир одам Оврупога таілид іилишни жуда яхши кґрарди. Таом ейишдан олдин баібаіасини кґтариб турган ±іасига сочиі іистиради – немисларда шундай одат бор экан. Зи±фатларга борганда биринчи іиладиган иши – іґлини ароі билан ювади – французлар микробга іарши шундай курашар эканлар. ¤йнаши билан ґпишишдан аввал оІзига атир пуркайди – италияликлар бекорга шундай іилишмас. Ґаммомга тушса, отасидан хафа бґлиб кетади – отаси бечора овруполикларнинг суннат іилинмасликларини билмай шу бемазагарчиликни іилиб іґйган-да бир ваітлар. Унинг энг зґр одати – зи±фатларга голландияликлар каби керилиб келиб, инглизчасига индамай, бошіаларга сездирмай чиіиб кетарди. Инглизлар еб-ичиб, тґйишгач, µеч ким билан хайрлашмай, раµмат µам демай, индамай жґнаб іолишаркан. Кетган одамни биров билиб, биров билмай іоларкан.

Таідирнинг ±зуІини іарангки, бу одамнинг оламни тарк этиши µам инглизчасига бґлди: оиласи билан рози-ризолик µам тилаша олмади, ґлиб, кґмилганини биров билди, биров билмай µам іолди.

¤збекчасига яшаб, ґзбекчасига ґлиш µам бир бахт экан-да, а?

* * *

Буткул замину осмон уйіуга чґмган дамда, бґронлар тиниб, тґфонлар тґхтаган пайтда µам ваіт зийрак туради. У µамиша уйІоі.

* * *

Дун±да уч жумбоі бор эмиш: бири – ґлим, иккинчиси осмон сирлари Ечмоііа одам зотининг тиши ґтмайдиган, тишни синдирадиган учинчи жумбоі эса, а±л муµаббати экан.

* * *

Аіл билан юрак бир хил иш билан машІул бґлса, ваіт ґтгани билинмайди, иссиі, оч-наµорлик, ташналик таъсир іилмайди.

* * *

Абадийлик надир? Бир, ґн, минг йилми ±ки минг карра минг йилми? Ўки чексизликми?

Донишманддан «айтинг, абадият нимадир?» деб сґрашибди. У зоти бобаракот шундай жавоб іилган эканлар: «Мен мангуликни билмайман, аммо бир онини тасаввур іила оламан. Агар сиз µам тасаввур этмоіни истасангиз, ана, Ойни кґряпсизми, турган ерингиздан то ґша Ойга іадар бир олмос устун бун±д этинг. Сґнг тасаввур этингким, бир іуш µар куни учиб келиб тумшуІини шу олмос устунга артяпти. Шу артиши билан устунни у билинар билинмас бґлса-да, емиради. Шундай тарзда іушнинг олмос устунни емириб битиришига кетган ваіт абадиятнинг бир лаµзаси бґлади».

* * *

Агар биз учун иш биринчи даражали, иш µаіи эса иккинчи даражали бґлса, у µолда бизнинг жанобимиз меµнат ва бу меµнатни яратувчиси – Худодир. Агарчи иш биз учун иккинчи даражали, иш µаіи эса ундан муµимроі бґлса, у µолда биз иш µаіи іулидирмиз. Иш µаіининг яратувчиси эса Худо эмас, шайтон алайµилаънадир. Шайтонларнинг µам энг тубанидир.

* * *

Донишманд дебдики: µар іандай яхши іонуннинг муіаддимаси, шунингдек, хотимаси µам шундан иборатким, µар бир инсон бир бурда нонини яхши меµнати билан топа олсин ва айни чоіда меµнатига лойиі яхши нон ола олсин.

* * *

Кґп билмоілик ва билимини кґз-кґз іилиб кибрланмаслик – маънавий юксакликдир. Кам билмоілик ва ґзни билимдон іилиб кґрсатмоілик – хасталикдир. Бу хасталикни англасаккина ундан іутула олмоІимиз мумкин.

* * *

Масъудликка кґникмайлик ва маµли± бґлмайлик, чунки у ґткинчидир, боіий эмасдир. «Ким масъуд-дир – ундан ажралмоіликни ґргансин, ким бахтлидир – іайІурмоіликни ґргансин», деган эканлар.

* * *

Бир киши маърузасида донолик билан дебди:

– Агар хасталансангиз албатта табибга боринг, чунки табибнинг µам тирикчилиги бор. Табиб сизга дори буюради, сиз бу дорини албатта сотиб олинг, чунки дорифурушнинг µам тирикчилиги бор. Аммо сотиб олган бу дорингизни зинµор ича кґрманг, чунки ґзингизнинг µам тирикчилигингиз бор.

Иттифоіо, шу мажлисда гґрков µам ґтирган экан, воизнинг кейинги гаплари унга ±імай шарт ґрнидан туриб дебди:

– ¤ша табиб ±зиб берган, дорифурушдан сотиб олган дорингизни албатта ичинг, чунки менинг µам тирикчилигим бор.

Аліисса, бу дун±да µамманинг тирикчилиги бор. Тирикчилик деб ґзимизни µар томонга урамиз, тегирмон тошлари орасидан ґтишдан µам тоймаймиз. Кґп µолатларда унутамизким, биз таъбир іилувчи тирикчилик ризі ґлчови билан белгилаб іґйилган. Бу белги чегарасидан ґтиш µали µеч кимга насиб этмаган. Јудсий µадисда марµамат іилинадиким: «Эй Одам фарзанди, агар сенга ажратиб іґйилган ризііа іаноат іилсанг, ризіинг ґзи келади ва мендан µам маітов оласан. Бордию бу таісимга іаноат іилмасанг, дун±ни сенинг устингга султон ва сени унга хизматкор іилиб іґяман. Дун± учун чґлдаги ваµший µайвонлар каби югурасан, аммо сенга таісимлаб іґйган ризіимдан ортиІи келмайди ва ґзинг µам менинг олдимда хижолат бґлиб іоласан».

Дун±да хижолат бґлиб іола±тганларни кґриб турибмиз.