banner banner banner
ДУРР УЛ–МАЖОЛИС
ДУРР УЛ–МАЖОЛИС
Оценить:
Рейтинг: 0

Полная версия:

ДУРР УЛ–МАЖОЛИС

скачать книгу бесплатно

ДУРР УЛ–МАЖОЛИС
Сайф уз–Зафар Навбаҳорий

Сайф уз–Зафар Навбаҳорий

ДУРР УЛ–МАЖОЛИС

Таржимон ва нашрга тайёрловчилар:

Ҳайдарбек Бобобеков,

Маҳмуд Ҳасаний

Масъул муҳаррир – Беруний мукофоти лауреати, филология фанлари доктори, профессор Исматулла Абдуллаев

Тошкент

“Мерос” нашриёти 1992

МАЖЛИСЛАР ДУРДОНАСИ

Биринчи боб

Меҳтар

(улуғ, олий, бузруквор) Одамнинг

яратилиши ҳақида

Ҳазрати Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ўзининг қудрати билан меҳтар Одамни йўқлигидан борлиқ оламда пайдо қилмоқчи бўлиб, шундай нидо қилди:

Мен бир мавжудот яратмоқчиманки, у ҳузуримдаги энг яқинларимдан бўлади, яна унинг зурриётидан бандалар яратажакманки, улар мени дўст тутадилар. Мен ўзимнинг камоли қудратим билан уларни бахтиёр ва сарафроз қилажакман, – деб “юҳиббуҳум ва юҳиббунаҳу”

(

”Уларни яхши кўради, уни ҳам яхши кўрадилар”) нидосин қилди.

Арш деди:

– Эй Худо, бундай бахтиёр бандани мендан пайдо қил сен мени улуғ Арш қилиб яратдинг,“ва ҳува арш ул–азим”

(

Ва у улуғ Аршдир) дединг, махлуқ ва мавжудотларнинг нимаики яратган бўлсанг, ҳаммасини мендан яратдинг.

Курси деди:

– Эй пок парвардигорим, мени ўз лутфинг била “васиъа курсиюс самовоти ва–л–арз”

(

“Унинг Курсиси осмону ердан ҳам кенгдир”) деб ёд қилдинг, ўша саодатли қулингни мендан яратгил.

Осмон эса:

– Сен мени юлдузлар билан безадинг ва ўз Қуръонингда: “Ва лақад заййаннас самоа ад дунё би масобиҳа”

(

“Ва дунё осмонини чироқлар билан зийнатлади”) дебсан, бу давлатманд бандангни ўз муҳаббатинг билан сарафроз қилар экансан, уни мендан яратгил, токи мен учун шодлик бўлсин, – деди.

Хуллас, ҳар бири ўз арзини айтиб, мақсудларини изҳор қилар эдилар. Шунда Ҳақ субҳонаҳу ва таолодан фармон бўлди.

Эй ер, Одам алайҳис салом сендан яратилишини нега орзу қилмайсан?

Ер деди:

– Эй илоҳим, сен ўзинг доносан ва биносан

(

кўриб турувчисан), Аршинг ўзининг улканлиги билан ноз қилади, осмон юлдузлари билан мақтанади, мен эса барча мавжудотларнинг оёғи остидаман, мен шунчалик заиф ва бечора бўла туриб, шундай улуғ хилқатни қандай қилиб ўзимга раво кўрай?

Воҳиб ул–атоё

(

ато қилувчи, яъни Худо) дан фармон бўлди.

– Эй Ер, сен шунчалик ожиз ва шикасталик изҳор қилдинг, мен дўсти ҳабибимни сендан яратажакман.

Байт:

Ҳар кишиким тутса ўзини ратил

(

оғир),

Ҳам худойим лутф айлар, ҳам халил

(

дўст).

Ривоят қилишларича, Меҳтар сулаймон алайҳис салом қўлига подшолик узугини тақмоқчи бўлганида беш бармоқлари сўзга кирди. Бири деди:

– У мен орқали икки саховат қилади, шунинг учун икки узук менга муносиб.

Бири деди:

– Мен кўрсаткич бармоқман, сизлардан азизроқман, менга муносиб.

Кичик бармоқ барчасидан ўзини паст тутиб турди. Шунда Воҳиб ул–атоёдан фармон бўлди:

– Эй Сулаймон, кичик бармоғингдан сўра, у нима учун жим турибди?

Меҳтар Сулаймон алайҳис салом сўради. Кичик бармоқ шундай деди:

– Эй пайғамбар, улар паст тутганлиги учун Рабб ул–иззат

(

ғолиблик эгаси, яъни Худо) дан фармон келди:

– Эй сулаймон, подшолик узугини кичик бармоғингга тақ, чунки у ўзини барчадан пастроқ ва зубунроқ тутди.

Ал–ғараз

(

хуллас, хулоса) бир кун Боязид

(

Ўтмишда яшаган улуғ шайхлардан бири) Аллоҳ унинг сирларини муқаддас қилсин, ҳазрати Зул–Жалол

(

улуғлик эгаси, яъни Худо)дан сўради:

Илоҳим, сенинг ҳузурингда азизроқ нарса нима?

Худойи таоло деди:

– Эй Боязид, менинг даргоҳимда азизроқ нарса, биринчиси – синиқлик, иккинчиси – узр сўраш, учинчиси – ожизлик ва бечоралик.

Ал–ғараз, Ҳақ субҳонаҳу ва таоло Одам алайҳис саломни яратишга киришар экан, осмондаги фаришталарга:

– Эй Худоё, лавҳ ул–маҳфуз

(

одамнинг тақдири, қиладиган ишлари ёзиб қўйилган китоб)да кўришимизча, Одамнинг ўзи фармонга бўйсунмайди, фарзандлари эса ноҳақ қон тўкишиб, ёмон ишларни қилишаркан, Сен бизларни пок деб ёдга олган эдинг? – дейишди.

Шунда ҳазрати Зул–Жалолдан фармон бўлди:

– Эй фаришталар, мен билган нарсани сизлар билмайсизлар. “Қола, инни аъламу ма ла яъламуна”

(

“Айтди: “Улар билмайдиган нарсани мен биламан”).

Сўнг Воҳиб ул–атоё фармон қилди:

– Эй Жаброил, ердан бир ҳовуқ тупроқ олиб кел.

Жаброил алайҳис салом ердан тупроқ олмоқчи бўлди ва шунда ер титраб тилга кирди:

– Эй Жаброил, Худо сизни, мени, барча махлуқлар ва барча нарсаларни яратди, уларнинг ҳаққи ҳурмати учун мендан тупроқ олманг.

Жаброил қайтиб бориб, Худога мурожаат қилди:

– Илоҳим, сен доносан в биносан, Ер менга онт ичирди.

Шунда: “Ердан тупроқ олиб кел”, – деб Мекоилга

(

тўрт улуғ фаришталардан бири) фармон бўлди. Ер ҳазрати Мекоилга ҳам Худойи таолонинг ҳаққи ҳурматидан онт берди. У ҳам қайтиб келиб, Худойи таолога аҳволини арз қилди. Сўнг “Ердан тупроқ келтир” деб, Меҳтар Исрофилга

(

тўрт улуғ фаришталардан бири) фармон бўлди. Унга ҳам ер онт берди. Исрофил ҳам қайтиб бориб, Худойи таолога аҳволини айтди. Шундан сўнг тупроқ келтиришни Азроилга буюрди. Азроил алайҳис салом Ер қошига келди. Ер унга ҳам онт берди. Шунда Азроил:

– Мен Худойи таолонинг буйруғини бузмайман, – деб Ер юзидан бир сиқим тупроқ олиб, Худойи таолонинг даргоҳига олиб борди, Парвардигори оламдан шундай фармон бўлди:

– Эй Азроил, Ер менинг ҳаққи ҳурматимдан онт берди, нега унга раҳм қилмадинг?

Азроил деди:

– Эй парвардигорим, мен сенинг ғазабингдан қўрқиб, Ерга раҳм қилмадим.

Худойи таолодан фармон бўлди:

– Сен Ерга раҳм қилмадинг, энди қобиз ул–арвоҳ

(

жон олувчи, яъни Азроил) тупроқ олиб, Маккаи Муаззам била Тойиф ўртасига қўйгил.

Ер ўзидан тупроқ беришни ҳоҳламаганининг ҳикмати нимада эди? Ҳикмати шунда эдики, Одам ердан яратилгач, бефармонлик қилиб, мени шарманда қилиб ҳижолат қилади, деб ўйлади.

Тупроқ хамир қилиниб, Одам ясалгач, фаришталарнинг улуғи Азроил ўзича: “Бориб Одамнинг тупроғини кўрай, на мақому, на манзилда турган экан” деб, Одам ёнига келди ва унинг ичига кирди. Қараса, тупроқдан бир ҳуққа

(

сандиқча, тақинчоқлар сақланадиган кичкина идиш) ясаб қўйилибди. У қанча мулоҳаза қилмасин, унинг нима эканини барибир билолмади. Сўнг ўзича: “Мен ошиқман десам, мендан ҳам ошиқроқ пайдо бўлибди, аммо мен нурдан у эса, тупроқдан яратилган” деб ўйлади.

Ер юзида бир от бор эди. Иблис: