banner banner banner
ДУРР УЛ–МАЖОЛИС
ДУРР УЛ–МАЖОЛИС
Оценить:
Рейтинг: 0

Полная версия:

ДУРР УЛ–МАЖОЛИС

скачать книгу бесплатно


– Эй Мусо, ўттиз йилдирки, кўнглимда тумшуғимни сувга ётқизсам деган бир орзу бор.

Мусо алайҳис алом деди:

– Бу дарахтнинг тубида катта булоқ бор, нега ундан ичмадинг?

Жонивор Мусо алайҳис саломдан сувнинг отини эшитиб деди:

– Ул Худонинг буюклик ва улуғлик ҳаққи ҳурмати сабабидан тўрт юз йил бўлибдики, унинг зикрига ғарқ бўлганимдан кўнглимга бу хаёл келган эмас. Борди–ю , сувдан ичишга тушсам, Азроил келиб жонимни олса, Худойи таолонинг зикридан ғофил қоламан, деб қўрқаман.

Мусо алайҳис салом бу сўзни эшитиб, Худойи таолонинг сепоси

(

мақтов, ҳамд)га машғул бўлди…

Ал–қисса, Мусо алайҳис салом меърож шарафига муяссар бўлгач, Аллоҳ каломи қулоғига етиб, ажойиб сўзларни эшитиб, ғаройиб нарсаларни кўриб, орқасига қайтди.

Унга:

– Фиръавн лаъинни иймонга даъват эт, – деди.

Мусо алайҳис салом илоҳий фармон билан Фиръавн лаъиннинг олдига бориб деди:

– Эй Фиръавн, токайгача Худойи таолодан бегона бўлиб, куфр гумроҳлигига мубтало ҳолда юрасан?

Бир марта бўлса–да, ибрат кўзини очиб, назар қилгилки, шундай баланд осмонни устунсиз тутиб турибди, юлдузлар билан зийнат берибди. Эй Фиръавн, иймон келтир. Сен Худойи таолонинг неъматини ейсан, нечун кўнглингни қорайтириб, зулму туғён қиласан.

Фиръавн деди:

– Эй Мусо, охират Худойингни мулки бўлса, бу дунё менинг мулкимдир. Бу дунёда нима иш қилиб, нима ҳукм қилсам, ўша бўлади.

Мусо деди:

Эй Фиръавн, сен ожизу бечорасан, ўз қудратинг билан нима қила оласан?

Фиръавн:

– Нил дарёси менинг қудратим билан қуриб, яна оқади. Бундан менинг қодирлигим сенга маълум бўлсин, – деди.

Мусо алайҳис салом деди:

– Эй Фиръавн, сенинг сўзларинг ва ишларингдан таажжуб қиламан, Худойи таолонинг ишлари бунга асло ўхшамас. Менинг подшоҳ Худойим шундай шоҳдирки, осмонлар билан Ерни пайдо қилди, Ой ва Кун ҳамда кеча–кундузни яратди. Ўн саккиз минг оламни мавжуд қилди. Сен Нил дарёсини қандай равон қиласан?

Фиръавн деди:

– Эй Мусо, бугун қайт, эртага барча халойиққа нидо қиламан, менинг худолигимни ўшанда тамошо қиласан.

Мусо алайҳис салом бу ярамас сўзларни эшитиб, орқасига қайтди ва ҳужраларига келди. Шундан сўнг Фиръавн юзини қиблага қаратиб, оёғига занжир солиб, бошини қуйи солиб, зору тазарру билан муножот қилди: “Илоҳим, менинг кўп айбим бор, беайб даргоҳингга юзимни қўйибман”. У ўз айбларини Худо даргоҳида бир–бир айтаверди: “Ул боқий мулкни бу фоний жаҳонга алишибман, Мусо билан жам бўлиб келган халқим олдида эртага шарманда қилмагил, фармоним билан Нил дарёсини равон айлагил”, – деб йиғлади.

Олим ул–ғайб

(

ҳар қандай яширин нарсаларни билувчи) (Аллоҳ)дан фармон келди:

– Фиръавн, Нил дарёсини сенинг фармонингга бўйсундирдим.

Фиръавн бу хабарни эшитиб шодмон бўлди. Қасридан чиқиб нидо қилди:

– Миср халқи йиғилсин, менинг маъбудлигимни

(

Худо, ибодат қилинадиган нарса) кўрсин.

Бу кофирнинг олдида Мусо ва жами халойиқ ҳозир бўлди, Фиръавн деди:

– Эй, Мусо, менинг қудратимни тамошо қил. У Нил дарёсига қараб: “Дарё равон бўл”, – деди. Шу онда Нил равон бўлди. Фиръавн қайси томонга ишора қилса, дарё ўша томонга оқарди. Бу ҳолни Мусо ва барча халойиқ кўрди. Унинг қавмидан бўлган халқнинг баъзилари “Агар Фиръавн Худо бўлмаса, Нил унинг ҳукми билан юрмаган бўларди”, – дейишди.

Байт:

Инояти илоҳни кўрингиз,

Алтофи

(

Лутфлар, карамлар. Бу ерда “Ҳадя” маносида келяпти) шоҳни кўрингиз…

Мусо алайҳис салом бу ишни кўриб, муножот қилиб деди:

– Илоҳим, иймонга даъват қил, деб буюрдинг, бу ишнинг сабаби недур?

Ўша онда Меҳтар Жаброил тушди ва деди:

– Эй Мусо, Худойингни зоти покида бахиллик йўқ, дўсту душман ҳар на тиласа рад этмас. Фиръавн бўйнига занжир солиб тиладики, истагини рад қилмади, Нил дарёсини унинг ҳукми билан равон қилди. Эй Мусо, сенинг дуойинг билан Фиръавн Нил дарёсида ҳалок бўлғусидир.

Ал–қисса, айтганидек, уни Нилда ҳалок этди.

Ривоят қилишларича, бир куни Мусо алайҳис салом биёбонда юрар экан, ногоҳ Малак–ул–мавт

(

Ўлим фариштаси, Азроининг лақаби) (Азроил) пайдо бўлиб унга деди:

– Мусо, жонингни олиш учун менга фармон бўлди.

Мусо деди:

– Эй, Азроил, Худойи таоло мени дўстим деган, дўст ўз дўстини жонсиз қилмас.

Меҳтар Азроил бу ҳақда Худойи таоло даргоҳига арз қилди ва яна қайтиб келиб деди;

– Эй Мусо, Рабб–ул–иззат

(

иззат–икром парвардигори) (Аллоҳдан); “Ҳеч дўст ўз дўстидан жонини аямас, дўст дўстсиз орому қарор топмас”, – деган фармон келди.

Байт:

Кўринг парвонани ўтдин тиярму,

Киши жононадин жонни аярму?

Меҳтар Мусо алайҳис салом сўради:

– Эй Азроил, жонимни қайси еримдан оласан?

Азроил деди:

– Оғзингдан олурман.

Ҳазрати Мусо:

– Бу оғзим билан Тур тоғида роз айтишганман, – деди.

– Унда кўзингдан олурман, – деди Азроил.

– Бу кўзим билан тажаллий нурини кўрганман, деди Мусо.

– Унда қулоғингдан олурман, – деди Азроил.

Мусо эса:

– Қулоғим билан Тур тоғида роз эшитганман, – деди.

– Унда ўнг қўлингдан олурман, – деди Азроил.

– Ҳазрати Мусо:

– Ўнг қўлим билан Таврот китобини олганман.

– Унда оёғингдан олурман, – деди Азроил.

– Оёқларим билан Тур тоғига чиққанман, – деди Мусор.

Малак ул–мавт қайси аъзони айтса, Мусо юқоридаги сингари жавобларни бераверди. Азроил:

– Бориб, Аллоҳу Таолога арз қиламан, – деди.

– Эй Азроил, жон бермак ғоят оғир, – деб ижозат олди–ю, уйига келди. Онаси Ҳазрати Мусони бу ҳолда кўриб:

– Эй кўзимнинг нури, жигаримнинг парчаси, не сабабдан сарғайибсан? – деб сўради.

Мусо деди:

– Эй Каъбаи мақсудим, алвидо, менга охират сафари яқин қолди.

Бу сўзни эшитиб онаси паришон бўлди. Ҳазрати Мусонинг хотини ҳазрати Шуайбнинг қизи бўлиб, исми Сора эди. Мусодан сўради:

– Нега бунчалик ҳасрат, андуҳдасан?

Мусонинг онаси:

– Мусога охират сафари яқин қолибди! – деди.

Мусо алайҳис саломнинг авлодларининг ҳаммаси: “Шундай азизу ширин пайғамбар дорул–фанодан

(

ўткинчи олам, яъни бу дунё) дорул бақога

(

боқий, абадий олам, у дунё) рихлат қилар экан” деб доду фарёд қилдилар.

Ҳазрати Мусо алайҳис салом фарзандлари учун ғамгин бўлиб кўнгли хиралашди. Шунда фармон етди:

– Эй Мусо, ҳассани тошга ургил.

Ҳазрати Мусо ҳассасини тошга урди, тош иккига бўлиниб, ичидан оғзидан кўкат тишлаб, Аллоҳга ҳамду сано айтиб турган қурт чиқди. Рабб–ул–иззат (Аллоҳ)дан фармон бўлди:

– Эй Мусо, тош ичидаги бу қуртга ризқ етказибманки, қандай қилиб фарзандларингни бебаҳра қолдирурман?

Биби Сора бу ваҳийни эшитиб шод бўлди. Шундай қилиб, Мусо алайҳис салом аҳли оиласи билан хўшлашиб, Азроил билан учрашган жойига борди. Қараса, икки киши гўр қазиб турибди. Мусо алайҳис салом:

– Бу гўрни кимга қазияпсизлар? – деб сўради.

Улар:

– Кимки Аллоҳу таолонинг дўсти бўлса, ўша одамга! – дедилар.

Мусо алайҳис салом бу сўзни эшитиб:

– Бу гўрга кирган одамга шодликлар бўлсин! – деди.

Шу онда Жаброил алайҳис саломга