скачать книгу бесплатно
Ривоят қилишларича, Ҳақ субҳонаҳу ва Таоло Иброҳим алайҳис саломни саховат фазилати билан шундай ораста қилган эдики, у меҳмонсиз асло таом емас эди. Бир куни бир дарвиш: “менга таом бергил”, – деди. Иброҳим унга:
– Сен кофирга таомим йўқ, – деди.
Дарвиш ноумид бўлиб қайтди. Ўша онда Жаброил Рабб–ул–иззат (Аллоҳ) дан хитоб келтирди:
– Ўша кофир неча йиллардан буён бутпарастлик қилиб келади, бир соат ҳам унинг ризқини кам қилмадим, сендан бир марта таом сўради, таъна қилдинг.
Иброҳим алайҳис салом бу хитобни Парвидигордан эшитиб, шу онда кофирнинг орқасидан югурди. Унга етиб, узрлар айтди. “Не таом тиласанг, берай” деди.
Кофир унга:
– Эй Иброҳим, нечун мунча узрлар айтиб, менга таом бермоқчи бўляпсан? – деди.
Иброҳим ҳалиллуллоҳ
(Аллоҳнинг дўсти) деди:
– Сени деб Худойим менга ғазаб қилди ва дедики: Эй Иброҳим, менинг қулимни нобуд қилдинг, етмиш йилдирки, у бегоналик қилиб, бутга топинади, аммо мен ўз карамим билан бир кун ҳам унинг ризқини кам қилмадим, сен не учун бир марта бўлса ҳам таом бермадинг, кўнглини оғритдинг?
Ғайридин дарвиш бу сўзни эшитиб:
– Нақадар яхши худойинг бор экан, менингдек душманни деб сенингдек дўстига ғазаб қилибди.
Сўнг деди:
– Эй Ҳалиллуллоҳ, менга иймонни баён қил, токи мусулмон бўлайин. Бу кофирликдан безор бўлдим.
Шу онда иймон келтирди.
Байт:
Кўринг, бу кофирни ҳафтод сола
(
етмиш йил умр кўрган),
Тилогоч лутфини топди зиёда.
Бир куни яхудийларнинг бир гуруҳ киши халил–ур–раҳмон (Иброҳим) нинг олдиларига келиб:
– Эй Иброҳим, бизга таом бергил, – деди.
Ҳазрати Иброҳим таом бериб, иззат ва икром қилдилар. Таомдин бўшаганларидан сўнг Меҳтар Иброҳим алайҳис салом деди:
– Менинг худойим неъматини единглар, сажда қилинглар.
Яхудийлар сўровни қабул қилиб, барчаси сажда қилди. Халил–ур–раҳмон (Иброҳим) қўл кўтариб дуо қилдилар:
– Бошларини саждага келтирдим, энди кўнгилларини имонга мушарраф қилурни ўзинг билурсан.
Бу дуони қилишлари билан яҳудийлар бошларини кўтариб, дедилар:
– Эй Ҳалиллуллоҳ, бизга лутф қилиб, иймон арза қил. Барчалари иймон айтиб, мусулмон бўлдилар.
Байт:
Ки ул утф бирла Ҳаййи тавоно
(
Қодир худо),
Ўзига қилди кофирларни жўё
. (
қудирувчи)
Иброҳим алайҳис саломнинг тамоми ҳиммати шунга қаратилган эдики, меҳмонсиз асло таом емас эди. Бир гал уч кунгача меҳмон келмай, асло таом емади. Кўнглида: “Дунё юзида мендек одам бормикин?” деди. Шу онда Жаброил ҳазрати Рабб–ул–оламин
(
бутун оламлар парвардигори) дан келиб деди:
– Эй ҳалиллуллоҳ, кўнглингдан ўтган фикр бизга маълум эди, тур шаҳардан чиқ. Худойи таолонинг хос бандаларини кўр. Худойи таолонинг ризолиги учун қандай ишлар қилаётганини бил.
Ҳазрати Иброҳим алайҳис салом бу ваҳийни эшитиб, биёбон сари равона бўлдилар. Ногоҳ савмаъа
(
зоҳидлар уйи; ҳужра)да ибодат қилаётган бир кишини кўрдилар. У киши ҳазрати Иброҳимни кўриб деди:
– Эй Иброҳим, хуш келибсиз, меҳмон учун мунтазир эдим. Сўнг қўл кўтариб деди: – Илоҳим сенга шукурлар бўлсинки, рўза тамом бўлганда меҳмон юбординг, ёлғиз ифтор қилмайдиган бўлдим.
Меҳтар Иброҳим деди:
– Эй банда, бу сўзни маъноси нима? Тушунтириб бер.
У деди:
– Эй Иброҳим, ўттиз кун тамом бўлди, Ҳақ субҳонаҳу ва таоло сендек азиз одамни меҳмон қилиб юбордиким, бундай азиз одам билан ифтор қилурман.
Бу сўзни Ҳазрати Иброҳим эшитгач, кўнглига: “Худойи таолога меҳмонсиз ёмонман”, деган фикр келди. Шундан сўнг Иброҳим алайҳис салом деди:
– Эй банда, Худонинг сендан ҳам обидроқ
(
Ибодатлироқ) ва зоҳидроқ бандасини кўрганмисиз?
Зоҳид деди:
– Фалон тоғда бир зоҳид бор, мендан ҳам яхшироқдир.
Шундан сўнг Иброим ўша зоҳидни бориб зиёрат қилди. Ул азиз кўзини осмонга тикиб ўтирган экан. Ҳазрати Иброҳим келиб салом берди. Зоҳид ҳам салом қилиб, сўнг икки қўлини кўтариб, Ҳақ субҳонаҳу ва таолога сано айтиб деди:
– Ё раб, сенга шукрлар бўлсинким, меҳмонсиз ифтор қилдирмадинг, бундай азиз кишини менга муяссар этиб, саодатманд қилдинг.
Иброҳим алайҳис салом сўради:
– Эй, Худо бандаси менга айт, бу сўзингни маъноси нима?
Зоҳид деди:
– Эй меҳмон, олтмиш кундирки рўзаман. Меҳмонсиз таом емайман, деб ваъда қилган эдим, шу сабабли шукр қилдим.
Шундан сўнг Иброҳим ҳалилуллоҳ деди:
– Эй Зоҳид, сендан обидроқ киши борми?
Зоҳид деди:
– Фалон ғорда бир зоҳид бор, унинг мартабаси мендан зиёдароқдир.
Иброҳим алайҳис салом ўша зоҳидни кўргани қасд қилди. Унга мушарраф бўлиб ўтирган эди, Зоҳид деди:
– Эй меҳмон, сенинг учун мунтазир бўлиб ўтирган эдим. Дарҳол қўлини очиб дуо қилди: “Илоҳим, караминг била менга мундоқ меҳмон ато қилдинг”.
Меҳтар Иброҳим деди:
– Бу сўзингнинг маъноси нима? Менга тушунтириб бер.
Зоҳид деди:
– Тўқсон кунда ифтор қилиб, оғиз очаман, деб назр қилган эдим. Назр бугун охирига етди.
Шундан сўнг шом намозини ўқиб ўтирган эди, бир тўда кийиклар елди. Бу зоҳид ориф
(
Аллоҳдан хабардор, билимдон) эди, айтди:
– Эй кийиклар, меҳмон келибди, уни меҳмон қилайин. Шу онда тўдадан бир кийик ажралиб чиқди. Ориф деди:
– Эй кийик, бисмил
(
сўймоқ) бўл.
Дарҳол бисмил бўлди ва ерга йиқилди. Ориф унга:
“Бирён
(
Пишмоқ, қовурмоқ) бўл” деди. Оловсиз бирён бўлди.
Сўнг: “товоққа туш”, – деди. Осмондан бир қизил дастурхон ва дастурхон устида эса қизил ёқутдан бир товоқ пайдо бўлди. Бирён гўшт товоқларга тушди.
Ориф деди:
– Эй меҳмон, энди егил.
Едилар, шунда у дуойи такбир илди. Иброҳим алайҳис салом кўнглида деди: “Ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг даргоҳига яқин кишилар бор экан”. Сўнг Орифга деди:
– Эй, бузруквор, Худойи таолонинг даргоҳида мени дуо билан ёд қилғил.
Ориф деди:
– Қирқ йилдирки, доимо Ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг мулоқотини тилайман. Асло мустажоб
(
қабул бўлиш) бўлмайди, ундай экан, сенга нима деб дуо қилгайман – Ориф давом этди: – Бир куни биёбонда кетаётган эдим, тасодифан бир неча қўйни кўриб қолдим. “Бу қўйлар кимники?” – деб сўрадим. “Бу қўйлар Иброҳим ҳалиллуллоҳнинг қўйлари”, – деб жавоб берилди. Иброҳим ҳалиллуллоҳнинг муборак номларини эшитиб, ўзимга дедим: “Субҳоналлоҳ қандай саодатманд бандаларки, мен кеча–кундуз ўша пайғамбарнинг жамолини кўрмагунимча бу дунёдан кетқизма, деб доимо Худойи таолодан тилар эдим”. Меҳтар Иброҳим бу сўзни эшитиб деди:
– Эй зоҳид, сенинг дуойинг мустажоб бўлди, мен ўша Иброҳим ҳалиллуллоҳман.
Зоҳид шодланиб кетди, ўрнидан сакраб туриб, Меҳтар Иброҳим билан кўришди ва деди:
– Эй пайғамбари Худо, карам қилиб, бир пас тур, токи мен икки ракаат шукр намозини ўқиб олай. У саждага бошини қўйиб:
– Илоҳим, ҳалил–ур–раҳмон (Иброҳим) жамолига етқиздинг, энди тўлиқ караминг билан дийдорингни насиб эт, – деди–ю, жонини Ҳақ субҳонаҳу ва таолога таслим қилди.
ҲИКОЯТ
Ривоят қилишларича, Абдуллоҳ Муборак Каъбага бормоқчи бўлди. Бағдодга етганда бир мурдор қуш
(
Гўшти харом қуш) ни қўйнига солиб кетаётган аёлни кўрди. Абдуллоҳ Муборак ундан:
– Эй хотин, бу мурдорни нима қиласан? – деб сўради.
Хотин деди:
– Бир неча фарзандим бор, бугун уч кундурки, ҳеч нарса ейишмаган. Бу қушни сўйиб, гўштини уларга едираман. Чунки, бу ҳазрати пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассаллам сўзи бўйича мубоҳ