скачать книгу бесплатно
– Отни олиб келай, бу тупроқни бузсин, – деди.
Шундай деб отга хабар берди.
Шу пайт Одам алайҳис салом гавдасига жон киргизилди. Одам аксирди ва “алҳамду лиллоҳи раббиоламин”
(
оламлар–нинг парвардигори) деди. Парвардигори оламдан: “Яркамуллоҳу ва яшфийка”
(
“Аллоҳ сенга раҳм қилсин ва шифо берсин”) деган жавоб эшитилди.
Фаришталар:
– Илоҳо, Одам сени таниб, бандалик лаззатини тотмай туриб ярҳамукаллоҳ жавобини эшитди. Бизлар неча йилдирки, даргоҳингда тасбиҳу таҳлилга
(
ло илоҳа иллаллоҳ жумласини такрорлаш) машғулдирмиз, бироқ бизга бундай иноят бўлмаган, – дедилар.
Худодан жавоб келди.
– Тупроққа кўрсатган лутфу карамим ҳеч қачон сизларга бўлмайди, Одам бандалик завқини тотмаган бўлса–да, менга ҳамду сано айтди…
Ҳақ субҳонаҳу ва таоло яна фаришталарга деди:
– Мен бандаларимнинг вужудида бир неча нарса пайдо қилибманки, бу нарсалар сизларда йўқ: биринчиси – ейиш, иккинчиси – шаҳват
(
жинсий алоқа истаги) туғёни, учинчиси – ҳирс ва ҳасад, тўртинчиси – ҳою ҳавас, бешинчиси – шайтон васвасаси, олтинчиси – маккор дунё иштиёқи. Эй фаришталар, агар бу нарсалар сизларда бўлса эди, албатта, гуноҳ қилган бўлар эдингиз. Эй Арш ва фаришталар, сизлар жаннат ва дўзахни кўз билан аниқ кўрасизлар. Одам фарзандларидан ҳеч ким уни аниқ кўрмайди, бироқ менинг борлигимга кўрмай иймон келтирадилар.
ҲИКОЯТ
Ривоят қилишларича, Зулайҳо Юсуф алайҳис саломга етишиши учун шундай бетоқат бўлдики, уни етти қаср ичига киргизиб, эшикларни беркитди ва ўзи унга арз қилиб деди:
– Эй Юсуф, менинг муродимни ҳосил қил. Ҳазрати Юсуф алайҳис салом юзини ўгирди. Зулайҳо унга деди:
– Эй Юсуф, менинг дилим орзусини ҳосил қилмагунингча қўймасман.
Юсуф алайҳис салом Зулайҳодан бу сўзни эшитиб, деди:
– Эй Зулайҳо, бу сўзни этмаки, менинг Худойим ҳозирдир.
Зулайҳо:
– Эй Юсуф, буларнинг ичида Худо қандай қилиб кўради? – деди.
Юсуф:
– Эй Зулайҳо, билмайсанми, сенинг ва менинг барча аъзоларимиз гўр ичида банд–бандидан жудо бўлажак, танамиз тупроққа айланажак, – деб Худойи таолодан қўрқиб қочишга тушди. Ҳазрати Юсуфни тутмоқчи бўлиб, қўлларини узатди. Ҳазрати Юсуфнинг кўйлаги йиртилди. Шу пайт Худойи таолодан барча фаришталарга мурожаат келди.
– Эй малоиклар
(
Фаришта) сизлар “одам зино қилади, одам бузуқлик қилади” деб айтган эдингиз, мана кўринг, Юсуф менинг қўрқинчимдан, азобимдан, ҳайбатимдан Зулайҳога қандай муомала қилди?
Ал–қисса ривоят қилишларича, Юнус алайҳис салом фармон билан бир балиқнинг ичига тушиб қолди, у балиқни эса яна бир балиқ ютиб юборди. Аввало, дарнинг қоронғилиги, иккинчи – туннинг қоронғилиги, учинчи – балиқ ичининг қоронғилигида қирқ кеча–кундуз турди. Шу ҳолатида Юнус алайҳис салом балиқнинг ичида таҳрима намозини
(
Намозда такбир айтиш, асл маъноси – барча нарсани ўзига харом қилиш, фақат Худони ўйлаш) ўқиди. Шунда Ҳақ субҳонаҳу ва таоло фаришталарга:
– Эй фаришталар, сизлар биз ҳамду сано айтамиз, дер эдингиз, Юнуснинг ишига қарангиз, қоронғилик ичида менга қандай ҳамду сано айтмоқда. Эй фаришталар, сизларда, Арш курсида, Лавҳу Қалам ва дўзахда ҳеч бир ғуссаю меҳнат йўқ. Агар бундай оғирликни сизларга берсам, мени бутунлай унутасизлар, – деди.
Ҳазрати Парвардигордан фармон бўлдики:
– Энди Одамни эъзозу икром билан тахтга ўтирғизиб, сажда қилинглар.
Шунда барча фаришталар сажда қилдилар, аммо Иблис лаъин сажда қилмади. Фармон бўлдики: “Эй иблис, фармонимга бўйсунмадинг, менинг дўстимга сажда қилмадинг, такаббурлик қилдинг, мен эса такаббурликни дўст тутмайман”.
БАЙТ:
Агар бўлсин бошингда ақл, эй ёр,
Такаббур қилмағил, эй ёр, зинҳор,
Такаббур қилди ул Шайтони мардуд
(
ҳайдалган қувилган),
Сазойи ланъат они қилди маъбуд
(
яратувчи, илоҳ).
– Эй малъун, билгилки, ланъатга сазовор бўлдинг, сени абадий мардуд қилдим.
Шайтон деди:
– Илоҳим, етмиш юз минг йил сенга тоат қилдим, аммо на қилайки, бадбахтлик ва хорлик менга юз тутди. Шу қадар боқий саодат ва абадий лутфу марҳамат тупроқдан ясалган Одамга насиб этибди. Эй Худойим, энди шунча йиллик қилган ибодатимнинг мукофотини бер. Фармон бўлди:
– Нима тилайсан?
Шайтон деди:
– Худоё, менинг абадий мардуд бўлишимга бадбахтлигим сабаб бўлди, энди улардан то қиёматгача ўчимни олай.
Фармон бўлди:
– Бердим, аммо, айт–чи, улардан қандай қилиб ўч олмоқчисан?
Шайтон деди:
– Ҳар бир мўъминга ҳар куни етмиш–юз марта ҳамла қиламан.
Аллоҳдан фармон бўлди:
– Эй малъун, ўз карамим бирла ҳар бир мўъминга ҳар куни бир юз олтмиш марта раҳмат назарим бирла боқаман.
Шайтон деди:
– Илоҳим, мен уларга шундай васваса соламанки, ўлгунларича фармонингдан бўйин товлайдилар, айтмайдиган гапларни айтадилар, эшитмайдиган нарсаларни эшитадилар.
Аллоҳдан яна фармон бўлди:
– Эй малъун, мен ўз қулимга иймон ато қилсам, қиёмат кунида фармон қилурманки, бандаларим қайси аъзоси билан гуноҳ қилган бўлса, гўрга қўйганларида бир–биридан узилган барча аъзолари ҳар бир қилган гуноҳларига каффорат
(
гуноҳни ювиш) бўлажак. Юборган фаришталарим гўр ичида улардан менинг бирлигим ва кимлигимни сўрайдилар. Улар менинг иноятим бирла жавоб бергайлар ва қиёмат куни бегуноҳ бўлиб тирилгайлар.
Шундан сўнг фармон бўлди:
– Эй Одам, сен Ҳаво билан жаннатда яшаб, биҳишт неъматларини еб–ичиб юринглар. Аммо, буғдой дарахтининг мевасини есангиз ўзларингизга зулм қилган бўласизлар…
Ал–қисса, ривоят қилишларича, Одам сафиуллоҳнинг сабру оромлари қолмай, ўша мевадан олиб, оғзига солган эди, ҳануз тамоғидан ўтмай туриб, нидо эшитди. Бошидан карам тожи кетди, баданидан ҳамла тушди. Шармисор бўлиб, ҳар томонга югурди, ҳар дарахтдан барг сўради.
“Гумроҳ ва осий бўлдинг” деб барг бермадилар. Охири анжир барг берди. Авратларини
(
уят жой) ёпдилар. Худодан анжир дарахтига фармон бўлди:
– Ўзга дарахтлар Одамга барг бермади, сен нега авратпўш
(
уят жойни ёпадиган нарса) бердинг ва фармонга бўйин товладинг?
Дарахт деди:
– Илоҳим, сен Одамни пайдо қилмоқчи бўлиб, дедингки, мен бир мавжудот пайдо қилурман, у мени дўст тутади ва менинг лутфим билан ҳамиша сарафроз бўлади. Илоҳим, мен шу назарингни мулоҳаза қилиб, унга паноҳ бердим. Илоҳим, бир кимсани азизу ҳурматли қилиб, даргоҳингга лойиқ қилсанг–у, нега орқасидан хорлик билан мардуд қилурсан?
Байт:
Агар бўлса кишига фазли Аллоҳ,
Қачон бўлғуси бу давлатга гумроҳ.
Шундан сўнг анжир дарахтига фармон бўлди:
– Сени барча дарахтлардан ортиқ кўриб, фазилатлар ато қилдим, кимки сенинг мевангдан еса ҳадду ҳисобсиз савоб топгай.
Рабб ул–иззат
(
Улуғлик эгаси) (Аллоҳдан) фармон бўлди:
– Эй одам, бефармонлик қилдинг, жаннатдан чиқ, жаннат бефармонлик қилувчиларнинг жойи эмас.
Одам бу дунёга келгач, қилган гуноҳининг шармандалигидан беш юз йил осмонга боқа олмади, кеча–кундуз эса йиғидан бўшамади. Бир куни қушлар йиғилиб, Одам йиғлаган кўз ёшидан ичиб: “Биз бундай лазиз ва ширин сувни ҳеч қачон ичган эмасмиз”, – дедилар. Одам алайҳис саломнинг кўнглида: “Бу қушлар менинг кўз ёшимни масхара қиляптилар, эй илоҳим, бу қулингни жони чиқишга етди”, – деди.
Парвардигори оламдан нидо келди:
– Кимки бизнинг даргоҳимизда йиғласа, кўзининг ёши шаҳду шакардан ҳам тотлироқ бўлади.
Бу нидони эшитгач, кўнгли тасалли топиб, осмонга боқди ва Арши азимда “Ло илоҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ” деган ёзувни кўрди. Одам алайҳис салом ҳасратда қолиб деди:
– Илоҳим, бу қайси бахтли қулингни номидур, ўзингни отинг билан ёнма–ён турибди?
Фармон бўлди:
– Эй Одам, Муҳаммад сенинг фарзандингдур, агар уни яратмасам, дунёни яратмас эдим. Худолигимни ошкор қилмаган бўлардим.
Одам алайҳис салом бу фарзандининг улуғлигини эшитгач, деди:
– Илоҳим, бу калимайи шарифни ҳаққи ҳурматидан гуноҳимни кечиргайсан.
Фармон бўлди:
– Эй, Одам, бизнинг даргоҳимизга яхши шафиъ келтирдинг, гуноҳингни кечирдим, яна сенинг фарзандларингни ҳам ярлақадим. Ҳар ким бу калимайи шарифни эътиқод ва ихлос билан айтса, гуноҳларини кечирса, ажойиб ва ғаройиблиги йўқ.
Байт:
Гар десанг “Ло илоҳа иллаллоҳ”,
Ҳар гуноҳни бағишлагай Аллоҳ.
Иккинчи боб
МЕҲТАР ИБРОҲИМ АЛАЙҲИС САЛОМ САХОВАТЛАРИ БАЁНИДА