Читать книгу ЖЕННИ ГЕРХАРДТ (Теодор Драйзер) онлайн бесплатно на Bookz (4-ая страница книги)
bannerbanner
ЖЕННИ ГЕРХАРДТ
ЖЕННИ ГЕРХАРДТ
Оценить:
ЖЕННИ ГЕРХАРДТ

4

Полная версия:

ЖЕННИ ГЕРХАРДТ

– Іа, фаїат сиз буни іали тушунмайсиз. Буни одам доимо анча кеч тушуна бошлайди.

«Мен бу їизни севаман, – деди сенатор єшал оїшом єзига-єзи. – Ундан айрилишни сира іам истамайман».

Бирої таїдир сенаторга яна битта зарба іозирлаётганди. Меімонхонада, юмшоїрої їилиб айтганда, Женнининг оёї олиши бошїачарої, деган гап-сєзлар бєла бошлади. Кирчи хотиннинг їизи єз мавїеига тєўри келмайдиган ясан-тусан їила бошлайди-ю, бошїаларнинг назаридан їочиб їутулармиди?! Меімонхонадагилар Женнининг їєлида тилла соат кєришди. Катта хизматчи аёл меімонхонадаги гапларни їизнинг онасига етказди.

– Сиз билан гаплашмоїчиман, – деди у миссис Герхардтга. – Їизингизни энди кир кийимларга юборманг, меімонхонада іар хил гаплар юрибди.

Миссис Герхардт азбаройи гангиб їолиб, хафа бєлганидан бирорта сєз іам айтолмади. Женни онасига іеч нима айтмаган бєлса іам, миссис Герхардт жиддий гаплашишга арзийдиган бирор кори іол бєлганига ишонмасди. Сенатор Женнига соат олиб берганини эшитганида хурсанд бєлганидан єзини їєярга жой тополмаганди. Шунда бунинг учун їизнинг шаънига доў тушажаги хаёлига іам келмаганди.

Миссис Герхардт уйига жуда бєшашиб їайтди-да, бєлган гапни Женнига айтди. Женни эса айб иш їилганини бєйнига олмади. Бу ишларга мен бутунлай бошїача їарайман, деди. Бирої єзининг сенатор билан учрашувларини батафсил айтиб бермади.

– Бунаїа миш-мишлар тарїалгани їандай даішат-а! – деди онаси. – Унинг хонасида кєпрої їолиб кетишларинг ростми?

– Билмайман, – Женнининг виждони гарчи їисман бєлса-да, іаїиїатни эътироз этишга їистарди, – бєлса бордир.

– У сенга бєлмаўур нарсалардан сира гапирдими?

– Йєї, – жавоб їилди Женни. У Брэндер билан муносабатида ёмонрої бирорта нарса бєлишини хаёлига іам келтирмаганди.

Онаси Женнидан яна бироз суриштирганида борми, кєпрої нарсани билиб олган бєларди. Бирої єзининг тинчини кєзлаганидан гапни калтарої їилишдан хурсанд эди. Одамлар яхши одамга туімат їилишади, буни у билади. Женни салгина тентаклик їилган-да. Одамлар доим миш-мишларни тарїатиш пайида бєлишади. Тирикчилик бєлса тошдан їаттиї, їайси камбаўал їиз єзини Женнидан бошїача тута оларди? Миссис Герхардт шуларни єйларкан хєрлиги келди.

Пировардида сенаторнинг кирини олгани єзи борадиган бєлди.

Шундай їилиб, келаси душанбада унинг эшигини єзи таїиллатди. Женнини кєришга муштої бєлиб єтирган сенатор Брэндер їизнинг онаси келганини кєриб ажабланди ва хафсаласи пир бєлди.

– Женнига нима бєлди? – деб сєради у.

Миссис Герхардт, сенатор єзгаришни сезмаса керак ёки жилла бєлмаганда индамайди, деб умид їилганди. Шунинг учун іам нима деб жавоб їилишни билмади. У сенаторга соддагина ва ожизона їаради-да:

– Женни бугун келолмади, – деди.

– У касал-пасалмасми ишїилиб?

– Йєї.

– Буни эшитишдан хурсандман, – деди сенатор итоат билан. – Єзингиз яхшимисиз?

Миссис Герхардт сенаторнинг илтифотли саволларига жавоб бериб хайрлашди. Сенатор у кетгандан кейин єзига-єзи нима бєлдийкин-а, деб савол бериб, єйга толди. Бунаїа нарсалар хаёлини банд їилаётгани єзига іам ўалати туюларди.

Бирої шанба куни миссис Гархардт яна кийимларини олиб келганида сенатор нимадир бєлганини сезди:

– Нима гап єзи, миссис Герхардт? – деб сєради у. – Їизингизга бирон нарса бєлдими?

– Йєї, сэр, – жавоб їилди миссис Герхардт іаяжонланганидан тутилиб їолиб. – У… уни іар хил гап-сєзлар їилишди… – деди у баъзєр.

– Ким гап-сєз їилди?

– Шу ердагилар, меімонхонадагилар.

– «Шу ердагилар» деганингиз кимлар? – сенаторнинг овозидан жаіли чиїїани сезиларди.

– Катта хизматчи аёл.

– Э, катта хизматчими! – хитоб їилди у. – Хєш, у нима деяпти?

Она катта хизматчи билан єртада бєлган гапни айтиб берди.

– Шунаїа денг! – сенатор гупуриб кетди. – Менинг ишларимга аралашадиган бєптими? Одамлар нега єзларини тиёлмайдилар, мени тинч їєймайдилар, шуни билсам бєлармикан. Їизингиз билан танишлигимнинг сира хавфли жойи йєї, миссис Герхардт. Унга іеч їанаїа ёмонлик їилмайман. Їиз бола бирор нарсадан шубіа їилишмасин, деб меімонхонага келолмаса-я, їандай уят ва шармандалик, – їєшимча їилди у. – Мен бу гапнинг тагига етаман іали.

– Мени бунда їєли бор деб єйламасангиз бєлди, – деди миссис Герхардт узрли оіангда. – Мен Женнини яхши кєришингизни биламан, унга ёмонлик тиламайсиз. Унга іам, іаммамизга іам шунча яхшилик їилдингиз, жаноб Брэндер. Уни бу ерга юбормаётганим учун уяляпман.

– Іечїиси йєї, миссис Герхардт, – деди сенатор хотиржам іолда. – Сиз тєўри иш їилгансиз. Сизни сира іам айбламайман. Бирої меімонхонада шунаїа миш-мишлар юргани їонимни їайнатяпти. Кєрамиз, бу ерда айбдор ким экан!

Миссис Герхардт іаяжонланганидан рангида ранг їолмади. У єзимизга кєп яхшилик їилга одамни таіїирладим-а, деб їєрїарди. Їани энди, унга бу миш-мишлар єзидан чиїмаётганини айтиб, тушунтиролса, токи у бу гаплар унинг єзидан чиїїан, деб єйламаса. Миссис Герхард жанжалдан шунчалик їєрїарди.

– Мен яхширої бєлсин девдим-да, – миссис Герхардтнинг тилига ахийри шу гап келди.

– Сиз тамомила іаїсиз, – жавоб їилди сенатор. – Мен Женнини жуда іам севаман. Бу ерга келганидан жуда їувонаман. Мен унга яхшилик тилайман. Эітимол, бу ерга келмагани, жилла бєлмаса, бироз кєринмай тургани маъїулдир.

Сенатор єшал оїшом яна креслосида нималар бєлганини єйлаб єтирарди. Шунда унга Женни єзи илгари єйлаганидан іам їадрлирої экани маълум бєлди. Эндиликда, сенатор їизни хонасида кєришдан умидини узган бир пайтда Женнининг бир нафасга келиб-кетганлари їанчалар аіамиятли бєлганини тушуна бошлади. У іаммасини батафсил хаёлидан єтказаркан, меімонхонада миш-мишлардан їутулишнинг иложи йєїлигини даріол пайїади ва їизни чиндан іам ноїулай аіволда їолдирибман, деган хулосага келди.

«Буни йиўиштирмасам бєлмайдиганга єхшайди, – деди у ичида. – Жуда аїлимни йєїотиб їєйибман єзи».

Брэндер шундай фикрга келганидан кейин Вашингтонга жєнаб, сенаторлик ваколати тугагунича єша ерда турди. Сєнгра Колумбусга їайтиб, президентнинг дєстлик юзасидан чет элдаги бирорта маъсул лавозимни топширишини кута бошлади. Бирої Женнини унутолмади. У Женнидан їанчалар олисда яшамасин, уни тобора кєргиси келаверарди. Брэндер яна эски маконига єрнашиб олганидан кейин ажойиб субіидамлардан бирида асосини їєлига олиб, єзига яхши таниш йєлдан одимлади. Герхардтларнинг уйига етганида кирмоїчи бєлиб, эшикни таїиллатди. Шунда уни миссис Герхардт билан їизи іайратда ва хурсандчиликларидан оўизлари їулоїларига етгудай іолда кутиб олишди. Сенатор сафарда эдим, деб ўєлдирагандай бєлди-да, гєё атайин шунинг учун келгандай, нарсаларини ювдирмоїчи эканлигини эслатди. Шундан кейин, бир неча даїиїа Женни икковлари холи їолганларида, дадил ишга єтди.

– Эртага кечїурун мен билан извошда сайр їилишни истайсизми? – деб сєради сенатор.

– Истайман, – жавоб їилди Женни. Сенаторнинг бу таклифи унинг учун їизиїарли ва янгилик эди. Брэндер Женнини яна кєраётганидан худди боладай суюниб, илжайганича їизнинг яноўини сийпалаб їєйди. Женни кундан-кунга очилиб кетаётга єхшарди. Оппої пешбанд тутиб, битта, йєўон їилиб єрилган сочини бошига єраб олган їиз шунаїанги кєзга яїин кєринардики, унга їарамасликнинг иложи йєї эди.

Брэндер миссис Герхардтнинг їайтиб киришини кутиб турди-да, кейин єрнидан турди. Бу ерда їолишининг энди іожати йєї эди.

– Эртага кечїурун їизингиз билан айланмоїчиман, – деди у. – У билан гаплашмоїчиман.

– На чора, – деди она.

Миссис Герхардт назарида бунда бирор ножєя нарса йєї эди. Улар їєл сиїишиб хайрлашишди.

– Бу одамнинг юраги олтин-да, – деб їєйди миссис Герхардт. – Сенинг тєўрингда доим яхши гапларни гапиради, тєўрими? У єїиб олишингга ёрдамлашади. Бу билан іар їанча ўурурлансанг бєлади.

– Ўурурланяпман іам, – Женни чин кєнгилдан бєйнига ола їолди.

– Буни отангга айтиш-айтмасликни іам билмайман, – деди миссис Герхардт. – У кечїурунлари уйдан чиїишингни ёїтирмайди.

Она-бола ахийри буни отага айтмайдиган бєлишди. У тушунмаслиги мумкин.

Брэндер эртасига олиб кетгани кирганида Женни таппа-тайёр эди. Уйни кичикрої чирої хира ёритаётганига їарамай, сенатор їизнинг сайр учун махсус кийинганини, устида энг яхши кєйлаги эканлигини пайїади. Эгнида энсизгина тєр манжетли, дазмолланган, їотириб оіорланган баланд ёїали, оч-пушти чит кєйлаги гєзал їоматини янада сарвїад їилиб кєрсатарди. Женнининг їєлїопи іам, таїинчоїлари іам, дурустрої жилети іам йєїлигига їарамай, дид билан єралган сочи кєркам бошини энг зєр шляпадан іам аълорої безаб турар, тошиб чиїїан жингалак сочлари іуснига іусн їєшарди. Брэндер унга жакетингизни кийиб олинг, деганида Женни бир лаіза иккиланди-да, сєнгра нариги хонага єтиб, онасининг жундан тикилган бєзранг одми мурсагини кєтариб чиїди. Брэндер шунда жуда эзилиб кетди. У їиз бечоранинг умуман жакети йєїлигини ва оїшомни єшасиз єтказмоїчилигини тушунди.

«Кечїурун совїатса іам нолимасди, албатта», деб їєйди сенатор ичида.

Брэндер Женнига їараркан, єйчан іолатда бошини чайїаб їєйди. Шундан кейин йєлга тушишди. Брэндер шу заіотиёї іамма нарсани унутди. У энди бир нарсани – ёнида Женни борлигини єйларди, холос. Женни бамисоли гєдакдай берилиб, эмин-эркин, уёї-буёїдан валаїлаб бораркан, сенаторнинг кєзига бениіоя мафтункор кєринарди.

– Менга їаранг, Женни, – деди сенатор, їиз бу пайт чиїаётган ойнинг заиф ёўдусида сал олтинранг туюлган дарахтларни кєз узолмай томоша їилаётганди. – Сиз ажойиб їизсиз. Жиндай єїисангиз борми, шеър іам ёзардингиз, бунга ишончим комил.

– Буни эплайди деб єйлайсизми? – Женни соддадиллик билан сєради.

– Єйлайсизми дейсизми, їизалої? – деди сенатор їизнинг їєлтиўидан олиб. – Єйлайсизми? Єйлаш уёїда турсин, ишончим комил! Сиз дунёдаги энг орзугєй їизсиз. Сиз шоир бєлишингиз мумкин, албатта. Сизнинг іаётингиз шоирона. Сизнинг єзингиз – шеъриятсиз, азизам. Шеър ёза оласизми, ё йєїми, бу унчалар муіим эмас.

Женнини бошїа биронта іам нарса ана шу маїтовчалик таъсирлантира олмасди. Сенатор доимо ажойиб нарсаларни гапиради-да. Женнини шу чоїїача іеч ким сенатор севгисининг ярмича іам севиб, їадрламаган бєлса керак. Унинг наїадар саховатли эканини айтмайсизми! Іамма шунаїа дейди. Іатто отаси іам.

Улар извошда тобора нари кетишарди. Брэндер кейин ниманидир эслагандай, тєсатдан деди:

– Їизиї соат неча бєлганикин. Їайтсак іам бєлар дейман. Соатингиз єзингиздами?

Женни, сенатор соатдан гапириб їолса нима їиламан, деб жуда їєрїиб юрганидан чєчиб тушди. Брэндер їайтганидан бери ана шу даїиїага навбат етишини муїаррар равишда кутиб юрганди.

Сенатор йєїлигида уйдагилар пулга жуда зориїиб їолишди. Шунда Женни соатини гаровга їєйишга мажбур бєлди. Мартанинг усти-боши бир аіволдалигидан мактабга боролмай їолганди. Шунинг учун кєп гаплардан кейин соатнинг баіридан єтишга келишишганди.

Басс соатни яїинроїда турадиган судхєрга олиб борди ва анча тортушувдан кейин єн долларга гаровга топширди. Миссис Герхардт бу пулни болаларига сарфлаганидан кейин кєнгли жойига тушди. Энди Мартанинг усти-бошига одам їараса бєларди. Женни буларнинг баридан хурсанд эди, албатта.

Іозир эса сенатор єзининг совўасидан гапириб їолганида Женнига интиїом пайти келгандай туюлди. Унинг вужудини титрої босди, бу эса сенаторнинг назаридан їочиб їутулолмади.

– Сизга нима бєлди, Женни? – сенатор мулойимлик билан сєради. – Нимага сизни бунчалар титрої босди?

– Іечїиси йєї , – жавоб їилди у.

– Соатингиз йєїми ёнингизда?

Женни ёлўон гапиришга илож тополмай имиллаб їолди. Єртага єнўайсиз жимлик чєкди. Шундан кейин Женни:

– Йєї, сэр, – деди.

Овозидан йиўлаётгани сезиларди.

Брэндер єша заіотиёї соат їєлдан кетганини сезиб, їийин-їистовга олганди, Женни іаммасини айтиб берди.

– Хафа бєлманг, азизам, – деди сенатор. – Сиз дунёдаги энг яхши їизсиз. Мен соатингизни олиб бераман. Бундан кейин эса бирор нарса зарур бєлса, албатта, олдимга келинг. Эшитяпсизми? Албатта, бунга ваъда беринг. Агар шаіарда бєлмасам, даріол ёзиб юборинг менга. Мен энди сизни іеч їачон кєздан їочирмайман. Сизда доим манзилим бєлади. Бир оўиз хабар їилсангиз бас, ёрдам їєлимни чєзаман. Эшитяпсизми?

– Іа, – деди Женни.

– Ваъда берасиз-а, шундайми?

– Іа, – жавоб їилди їиз.

Икковлари бир даїиїа жим їолишди.

– Женни, – деди сенатор ниіоят. У баіор оїшомига єхшаган бу ажиб кеча таъсирида єз іаяжонини босолмай їолганди. – Мен сизсиз яшаёлмаслигимга ишондим. Энди мени ташлаб їєймасликка рози бєлармикансиз?

Женни сенатор нима демоїчилигини тушунмай, четга їаради.

– Билмайман, – мужмал жавоб їилди у.

– Бєлмаса, буни єйлаб кєринг, – деди Брэндер юмшоїїина їилиб. – Мен жиддий айтяпман. Менга тегиб, єїигани бир неча йилга жєнаб кетишга розимисиз?

– Кетиб, мактабга кираманми?

– Іа, турмуш їурганимиздан кейин.

– Розиман, іа… – жавоб їилди Женни.

Женни онасини єйларди. Эітимол шу иши билан уйдагиларга фойдаси тегар.

Брэндер їизнинг юзига тикилгани єгирилди. Анча-мунча ёруў эди. Кун чиїар томондаги дарахтлар узра ой кєтарилган ва унинг нурида беіисоб юлдузлар бєзариб кєринарди.

– Наіотки, менга нисбатан бефарї бєлсангиз, Женни? – деб сєради Брэндер.

– Йєї!

– Кирларимни олиб кетгани келмай їєйдингиз-ку, – сенатор аламли нолиди.

Бу гап Женнига таъсир їилди.

– Айб менда эмас, – жавоб їилди у. – Нима іам їила оламан. Ойим, шундай їилишим яхши, дейди.

– Ойингиз іаї, – маъїуллади Брэндер. – хафа бєлманг. Шунчаки іазиллашдим. Иложи бєлса, жон-жон деб келардингиз-а, тєўрими?

– Іа, – їиз соддадиллик билан жавоб берди.

Брэндер Женнининг їєлини олиб, меір билан їисган эди, їиз сенаторнинг сєзларидан баттар эриб кетди. У сенатрони маікам їучоїлади.

– Сиз – жуда яхшисиз, – деди Женни бамисоли сенаторнинг їизидай ийиб кетиб.

– Женни, їизалоўим, – Брэндер жуда іаяжонда эди, – сиз учун іамма нарсага тайёрман!

VI БОБ

Бу бахтиїаро оиланинг бошлиўи Уильям Герхардт саксониялик бєлиб, тенги йєї одам эди. У єн саккиз яшар йигитлигидаёї умумий іарбий хизмат іаїидаги їонуннинг ноіаїлигидан дарўазаб бєлиб, Парижга їочганди. У ерда эса жанатмакон єлка іисобланган ана шу Америкага келиб їолди.

Уильям Герхардт бу ерга їадам босганида олдинига Нью– Йоркдан Филадельфияга борди, кейин ўарб томон олислайверди. Бироз ваїт Пенсильваниядаги турли ойна заводларида ишлади. Ана шу янги дунёнинг гєзал їишлоїларидан бирида кєнгил орзуси бєлган умр йєлдошини топиб олди. У миллати немис америкалик андишаликкина їиз эди. Уильям у билан Янгстаунга, сєнгра Колумбусга кєчиб єтди. У Хеммонд деган шишасоз фабрикантнинг кетидан їолмас, унинг ишлари эса дам юришар, дам орїага кетарди.

Герхардт іалол одам бєлиб, одамлар тєўрилигини їадрлашларидан хурсанд эди.

– Уильям, – дерди хєжайини кєпинча, – доим їєлимда ишласанг дейман, чунки сенга ишонаман.

Герхардтга мана шу маїтовнинг єзи олтиндан їиммат турарди.

Герхардтнинг іалоллиги диний эътиїод сингари болалигидаёї їон-їонига, жисми-жисмига сингиб кетганди. Бу хусусда у сира бош їотириб кєрмаганди. Диёнатли немис іунармандлари бєлмиш отаси билан бобоси бировнинг бир чаїасига хиёнат їилишмаганди, ана шу саркашона іалоллик унга іам єтганди.

Уильям Герхардт іаїиїий лютеранлардан эди. Черковга їатнашни канда їилмас ва уйдаги іамма урф– Одатларни бажармай їєймасди. Бу іол кєп йиллардан бери давом этиб келаётганидан Герхардтнинг їарашлари іам, эътиїодлари іам мустаікам эди. Отасининг уйида іамма руіонийнинг чизган чизиўидан чиїмасди. Герхардт іам шу сабабдан, лютеранлар черкови бенуїсон ва унинг нариги дунё хусусидаги аїидалари аён іамда іаїиїат, деган фикрда юрарди. Хотини гарчанд расман меннонитлар таълимотига эътиїод їилиб келган бєлса іам, бажонидил эрининг мазіабига єтганди. Хуллас, бу хонадон баўоят художєй эди. Герхардтлар їаерга кєчиб єтишмасин, аввало, єша ердаги лютеранлар черкови їавмлари їаторидан жой олишарди ва руіоний уларнинг азиз меімони бєлиб їоларди.

Колумбус шаіридаги лютеранлар раіномаси бєлган жаноб Вундт іаїиїий ва ашаддий христиан бєлиши билан бирга ашаддий мутаассиб іам эди. У раїс тушган, їарта єйнаган ёки театрга борган їавмдошларини єз жонларига жабр їиладилар, деб іисоблар ва сира іам иккиланмасдан, томоўи йиртилгудай бєлиб, панду насиіатларимга юрмаганлар, албатта, дєзахга тушадилар, дерди. Ичиш, іатто озгина бєлса іам, унингча гуноі эди. Чекишга келганда эса… унинг єзи іам чекарди. Іар бир христиан турмуш їургунича йєлдан озмаслиги ва кейинчалик іам покизаликни їєлдан бермаслиги лозим эди. Єзининг иффатини саїлай олмаган їиз ва їизнинг гуноікор бєлишига йєл їєйган ота-оналарга нажот йєли берк, дерди у. Улар дєзахга тушадилар. Бундай жазога мустаіиї бєлмаслик учун эзгулик йєлидан озманглар, чунки яратган эгамнинг ўазаби гуноікорни бир балога гирифтор їилмоўи муїаррардир.

Герхардт, хотини ва Женни жаноб Вундт талїинидаги черков аїидаларига сєзсиз амал їилишарди. Лекин Женни амалда буларнинг барини номигагина бажарарди. Дин іозирча унга кучли таъсир єтказганича йєї эди. Одам жанат борлигидан хурсанд бєлади-ю, дєзахни эшитганида чєчийди. Йигитлар билан їизлар єзларини яхши тутишлари ва ота-оналарининг айтганларини їилишлари лозим. Женни бошїа масалаларда дин нима буюришини яхши билмасди.

Черков минбаридан туриб айтилган іар бир калом айни іаїиїат эканлигига Герхардт отанинг иймони комил эди. Нариги дунё унга аппа-аниї бордай туюларди.

Йиллар эса єтар, іаёт тобора мубіам ва мураккаблашиб борар, Герхардт іам іамма саволларига жавоб топиладиган диний аїидаларга маікам ёпишиб олганди. О, Герхардт етарлича іалол ва матонатли бєла олганида борми, яратган эгам, ундан сира іам юз єгирмасди-я! Герхардт фаїат єзи учун эмас, балки хотини ва болалари учун іам єлиб-тириларди. Бир кунмас-бир кун улар учун іам жавоб беришга тєўри келади-да, ахир. Боїий іаёт тартибларини уларга тушунтиришда нєноїлик ва бєшанглик їилаётгани іаммаларини балога дучор этмасмикин? Герхардт дєзах азобларини хаёлан кєз олдига келтирар, мен ва яїинларимни маішар куни нималар кутаётибдийкин, деб сєрарди єз-єзидан.

Герхардт динни бунчалар маікам тутганидан болаларига іам їаттиїїєл эди. Ёшларнинг єйин-кулгилари-ю, їийшанглашларига тоби йєї эди. Унинг єзига їєйиб берса борми, Женни муіаббат деган нарсанинг кєчасидан єтмаган бєларди. Мабодо шаіарнинг бирор жойида йигитлар билан танишиб, улар Женнига гирдикапалак бєлишганида іам отаси уларни уйга йєлатмасди. У єзи іам бир ваїтлар ёш бєлганини унутган, іозир эса бутун эс-іуши їизини асрашда эди. Шунинг учун іам сенатор Женни балоўатга етиб танишган биринчи одам эди.

Брэндер оиланинг ишига дастлаб аралаша бошлаганида жаноб Герхардтнинг нима яхшию нима ёмонлиги борасидаги тасаввури омонат экани маълум бєлиб їолди. У сенатор Брэндерга їай жиіатдан ёндашишни билмасди. Брэндер Герхардтнинг чиройликкина їизини айлантириш пайига тушган оддий хушторлардан эмасди-да. Сенаторнинг Герхардтлар хонадони іаётига аралашуви єзига хос бир тарзда, айи пайтда, яхши ниятда їилинаётган эдиким, токи бирорталари эс-іушларини йиўиштириб олгунича Брэндер хонадон іаётида іал їилгувчи єринни эгаллади-олди. Герхардтнинг єзи іам чалўиб їолди. У сенатордай одамдан єзи ва оиласи учун эітиром ва нафдан бєлак нарса кутмаганидан Брэндернинг ёрдамдларию мададларидан бехавотир эди. Дарвоїе, хотини іам єша ажойиб рождество байрамигача ва ундан кейин сенатордан олинган совўалар іаїида лом-мим демаганди.

Бирої Герхардт бир куни эрталаб тунги їоровулликдан уйига їайтаётганида їєшниси Отто Уивер учраб їолди.

– Герхардт, – деди у, – сен билан гаплашмоїчиман. Сенга дєстлигимдан эшитганларимни айтиб бермоїчиман. Гап бундай їєни-їєшнилар їизингнинг олдига келиб турадиган одам іаїида кєп валаїлашяпти.

– Їизимнинг олдига дейсанми? – їєшнисининг кутилмаган іамласи Герхардтни довдиратиб, іамиятига іам тегди. – Кимни айтяпсан? Мен їизимнинг олдига келиб турадиган іеч їанаїа одамни билмайман.

– Билмайсанми? – Уивер іам суібатдошидай іайрон бєлиб сєради. – Каттарої одам, сочи оїаринїираган. Гоіида їєлида асо билан юради, наіотки, уни билмасанг?

Герхардт ташвишли їиёфада зєр бериб эслашга тиришди.

– Уни сенатор бєлган дейишади, – Уивер бєшашиброї давом этди. – Аниўини билмайман.

– Э, у сенатор Брэндер, – Герхардтнинг сал кєнгли жойига тушди. – Іа, у гоіида кириб туради. Тєўри. Хєш, нима бєпти?

– Іеч нима, – жавоб їилди їєшни, –фаїат одамларнинг миш-мишини айтаман-да. Билсанг унинг ёши єтиброї їолган. Їизинг эса гоіида у билан айланиб келади. Одамлар буни кєришган, шунинг учун іозир іар хил гаплар юрибди. Буни сен іам билиб їєйсанг бєларди, деб єйловдим-да.

Бу даішатли сєзлар Герхардтни бир ёїлик їила ёзди. Тєўри, одамлар бунаїа нарсаларни бекорга гапиришмайди, Женни билан онасининг гуноілари катта. Герхардт шунга їарамай їизининг ёнини олди:

– У оиламизнинг дєсти, – деди Герхардт хижолат тортиб. – Одамлар єзлари билмаган нарсани бекорга валаїлашишади-да, єзи. Менинг їизим іеч їанаїа ёмон иш їилгани йєї.

– Бу тушунарли. Бунинг ёмон жойи йєї, – деди Уивер. – Їєшнилар кєпинча беіуда валаїлашади. Сен билан биз эски дєстмиз, шунинг учун билиб їєйсанг бєларди девдим-да…

Герхардт бир даїиїа їимир этмай, оўзини очиб їолди. Іозирги дамда у бирор нарса їилишга ожиз эди. Одамлар сенга ўаразгєй бєлишса їанчалар даішат. Улар сен іаїингда яхши гапириб, ёнингни олишлари їанчалар муіим. Герхардт одоб-ахлої їоидаларидан чиїмай келарди-ку! Одамлар бунга їаноат їилиб, уни тинч їєйишса бєлмайдими?

– Айтганинг учун раімат, – ўєлдиради Герхардт уйига їараб юраркан. – Буни єйлаб кєраман. Саломат бєл.

Герхардт їулай фурсат келиши биланої хотинидан суриштирди:

– Сенатор Брэндер нимага Женнига келиб юрибди? – деб сєради у немисчалаб. – Їєшнилар висир-висир їилишяпти.

– Бунинг іеч їанаїа ножєя жойи йєї, – миссис Герхардт іам немисчалаб жавоб їилди. Бу саволдан у гангиб їолганди. – У икки ёки уч марта келувди, холос.

– Менга буни айтмовдинг-ку, – Герхардт хотини їизининг бу ишини кєра-била туриб беркитганидан жаіли чиїди.

– Іа, айтмовдим, – жавоб їилди миссис Герхардт бутунлай довдираб. – У икки марта келувди, холос.

– Холос! – Герхардт ўирт немисча одатича єшїирди. – Холос эмиш! Іамма їєни-їєшниларнинг оўзида шу гап. Бу їанаїаси бєлди, їани айт?

– У икки марта келувди, холос, – миссис Герхардт ноилож іолда гапини такрорлади.

– Іозир кєчада Уивер ёнимга келиб, іамма їєни-їєшнилар їизим юрган одам іаїида валаїлашаётганини айтди, – Герхардт гапида давом этди. – Мен бєлсам іеч нима билмайман. Бу їанаїаси єзи? Мени улар нима деб єйлайди?

– Бунинг іеч їанаїа ёмон жойи йєї, – эътироз билдирди миссис Герхардт. – Женни икки марта у билан айланиб келди. Сенаторнинг єзи бу ерга, уйимизга кириб келди. Хєш, нима бєпти, нимани валаїлашяпти? Наіотки, їиз бечора бир айланиб іам келолмаса?

– У ёши єтиб їолган одам-ку, ахир. – Герхардт їєшни Уивернинг гапини айтиб, эътироз билдирди. – У таниїли одам, мавїеи баланд. Нимага Женнидай їизга келиб юрибди?

– Билмадим, – деди миссис Герхардт єзини оїлаб. – У бизникига келади. Мен у іаїда бирон ёмон нарса билмайман. Їандай їилиб унга келма, дея оламан.

Жаноб Герхардт шундан кейин жим їолди. У сенаторни фаїат яхши томондангина биларди. Чиндан іам бунинг нимаси їєрїинчли?

– Їєшнилар доим фисїи-фасоднинг пайида бєлишади. Улар гап тополмаганларидан Мана энди, Женнини чалпишяпти. Унинг яхши їизлигини єзинг биласан. Нимага улар бунаїа нарсаларни гапиришади-я? – меірибон онанинг кєзлари жиїїа ёшга тєлди.

– Іамма гапинг тєўри, – тєнўиллади Герхардт, – лекин унинг бу ерга келиб, ёшгина їизингни айлантириб келишининг іожати йєї. Іатто унинг хаёлида ёмон фикр бєлмаган таїдирда іам бу иш ярамайди.

Шу даїиїада Женни кириб келди. У єзи билан синглисига ётої вазифасини єтайдиган хонадан ота-онасининг гапларини эшитган ва бу єзига алоїадорлигини хаёлига іам келтирмаганди. У кириб келганида онаси їизарган кєзларини їизидан яшириш учун тескари їараб, печенье тайёрлаётган столи узра эгилди.

– Нима бєлди? – сєради ота-онасининг жим їолишлари чєзилаётганидан хавотирга тушиб.

– Іеч нима, – кескин жавоб їилди отаси.

Онаси іатто єгирилиб їарамади іам, лекин унинг їимир этмай турганининг єзидаям бир гап бор эди. Женни унга яїин бораркан, йиўлаганини зумда сезди.

– Нима бєлди? – такрорлади їиз іайрон бєлиб отасига їараганча.

Герхардт индамади, їизининг хотиржам кєриниши їєрїувини тарїатиб юборганди.

– Нима бєлди? – Женни отасига мулойимлик билан тиїилинч їилди.

– Э, їєни-їєшниларимизнинг їилмишлари-да, – деди миссис Герхардт хєрсиниб їєйиб. – Улар доим билмаган нарсаларини ўийбат їилишади.

– Яна мени гапиришибдими? – сєради Женни їизаринїираб.

– Мана, кєрдингларми, – деди Герхардт бєшлиїїа їараб, – Гап нимадалигини єзи іам билади. Бу ерга келиб туришини нимага менга айтмадинглар? Іамма їєшниларнинг оўзида шу гап-у, мен бєлсам шу бугунгача іеч нимани билмасам. Бу їанаїаси єзи?

– Э, бари бир эмасми, – деб юборди Женни онасига юраги ачишиб.

– Бари бир дейсанми? – Женни гарчи инглизчалаб жавоб їилса іам Герхардт немисчалаб єшїирди. – Одамлар мени кєчада тєхтатишиб, гапириб беришса іам бари бирми? Бунаїа нарсаларни гапиришга уялсанг бєларди. Мен Брэндерни доим яхши одам, деб юргандим, энди бєлса, єзларинг іеч нима демай, їєшнилар іар хил гапларни валдирашаётган экан, нима деб єйлашниям билмай їолдим. Наіотки, єз уйимда нималар бєлаётганини їєшнилардан билишим керак?

bannerbanner