Читать книгу Қурилишда меҳнатни муҳофаза қилиш (Рахматулла Усманов) онлайн бесплатно на Bookz (8-ая страница книги)
bannerbanner
Қурилишда меҳнатни муҳофаза қилиш
Қурилишда меҳнатни муҳофаза қилиш
Оценить:
Қурилишда меҳнатни муҳофаза қилиш

4

Полная версия:

Қурилишда меҳнатни муҳофаза қилиш

ишловчиларга иш жойидаги шароитлар ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати тўғрисидаги, соғликни шикастланиш таваккали мавжудлиги тўғрисида ва уларга берилиши керак бўлган шахсий ҳимоя воситалари, компенсациялар ва имтиёзлар тўғрисида ахборот берилишини;

Ишловчилар сони 50 дан ортиқ бўлган корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тузилиши ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича, бу соҳада тегишли тайёргарликка ёки иш тажрибасига эга, мутахассис лавозими киритилиши назарда тутилган. Ишловчилар сони 50 кишидан кам бўлган ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг яратилиши тўғрисидаги қарорни раҳбар ташкилот фаолияти хусусиятларини ҳисобга олиб қабул қилади. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комитетлар (комиссиялар) тузилади, уларнинг таркибига иш берувчининг, касаба уюшмаларининг ёки ишловчиларнинг бошқа ваколатли органи вакиллари киради. Бу комитетлар меҳнатни муҳофаза қилишдан жамоа шартномасини ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради, иш берувчи ва ишловчиларни меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини таъминлаш, ишлаб чиқариш жароҳатланишлари ва касб касалликларини олдини олиш ишларини бажаришларини мувофиқлаштириб боради.

Корхона раҳбарияти меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларга оддий ишловчиларни жалб қилиши, жароҳатланиш ва аварияларни камайтиришга йўналтирилган қабул қилинаётган чоралар, янги технологияларни тадбиқ этиш масалалари ва б.қ. бўйича улар билан консультациялар олиб бориши керак. Корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини яратилиши, бошқа хизматлар ва бўлинмалар ишловчиларни хавфсизлигини таъминлаш муаммолари билан шуғулланмайди, дейилгани эмас. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларни ўқитиш ва қабул қилинган қарорларни бажариш у ёки бу даражада ташкилотни барча таркибий бўлинмаларига тегишли бўлади. Меҳнатни хавфсиз шароитларини яратиш бўйича ишларни бажарилишини қуйидаги умумий тамойиллар раҳбарлигида таъминлаш керак:

– хавфсизлик чоралари ва воситалари мажмуи бўлиши мумкин бўлган таҳдидлар ва таваккалларга мос бўлиши керак;

– ташкилий ва техник хавфсизлик чоралари персоналга ўзини ишлаб чиқариш топшириғини бажаришга халақит бермаслиги керак;

– қўлланилаётган хавфсизлик методлари ва воситаларининг ўзи ишловчилар учун хавф солмаслиги керак;

– хавфсизлик чоралари амалдаги қонунчиликка қарши бўлмаслиги керак;

Ишловчиларни ҳаёти ва соғлиғини устиворлигини таъминлаш меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги стратегик йўналиш бўлади. Бу стратегияни муваффақиятли амалга оширилишини таъминлаш учун корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни қуйидаги тамойиллар раҳбарлиги асосида бажарилишини ташкиллаштириш керак:

1) барча бошқарув даражаларида ишлаб чиқаришнинг барча масалаларини ечишда меҳнат хавфсизлиги муаммоларини ҳисобга олишни мажбурийлиги. Бу барча босқичларда, жараёнларни лойиҳалашдан то эксплуатациялашгача, меҳнатни мухофаза қилиш қоидалари ва нормалари риоя қилиниши ва бажарилиши керак деган бўлади;

2) корхонада меҳнат хавфсизлиги учун раҳбарларнинг ҳар бирининг жавобгарлиги, иш берувчидан то мастергача. Меҳнатни муҳофаза қилиш саволлари бўйича ҳар бир раҳбарнинг фаолият мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари лавозим мажбуриятларида аниқ қайд қилинган бўлиши керак;

3) меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг корхонанинг бевосита юқори даражадаги раҳбарига бўйсинганлиги;

4) меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва корхонани бошқа хизматлари олдида турган масалаларни аниқ чегаралаш, меҳнатни мухофаза қилиш хизмати етакчилигида корхонани бошқа бўлинмалари билан биргаликда ишлаб чиқаришни хавфсизлигини ташкиллаштириш;

5) меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг тадбирларида иш жойларини меҳнат шароитларини назоратли текширувининг устиворлиги;

6) меҳнатни муҳофаза қилиш муаммоларини ечишда корхонани барча ходимларини жалб қилиш; меҳнат жамоаси вакиллари билан яқиндан мулоқат қилиш;

7) хавфсизлик ва гигиенани таъминлаш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш;

8) иш жойларида таваккал ва хавфларни чуқур текширилишини олиб бориш;

9) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни қатнашчилари ва ташкилотчиларини компетентлилигини таъминланганлиги.

4.5. Ишловчиларни тиббий кўриклардан ўтказишни ташкиллаштириш

Ишчилар ва хизматчиларни дастлабки тиббий кўриги ишга кираётганда, даврий кўриги эса қонунчиликка биноан ўтказилади. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат норматив талабларини ишлаб чиқиш бўйича методик тавсиялар қуйидаги ҳужжатларни ишлаб чиқилишини назарда тутади:

– ишловчилари дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтиши мажбурий бўлган зарарли, хавфли моддалар ва ишлаб чиқариш омилларининг вақтинчалик таркиби;

– ишловчилари дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтиши мажбурий бўлган ишларнинг вақтинчалик таркиби;

– ишловчиларни ишга киришда дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан мажбурий ўтказиш тўғрисида Низом;

– касб касалликлари рўйхатини қўлланилиши бўйича Йўриқнома.

Тиббий кўриклар тегишли лицензия ва сертификатга эга бўлган даволаш-профилактика ташкилотлари томонидан ўтказилади. Психиатр кўриги текширилаётган шахсни доимий рўйхатда турган жойидаги психоневрологик диспансерда ўтказилади. Тиббий кўриклар касалликлардан, бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек у ёки бу касбга тегишли тиббий қарши кўрсатмаларга кўра касбий танлаш мақсадида олиб борилади. Касби ёки бажариладиган иш турига боғлиқ ҳолда даврийлиги – бир, икки, уч йилда бир марта бўлади.

Худди шу мақсадларда, юқори хавф шароитларида касбий фаолиятнинг алоҳида турларини амалга ошириш учун, психиатрик қаршиликларни аниқлаш бажарилади. Бундай психиатрик қаршиликларга алкоголизм, гиёҳвандлик, токсикомания, эпилепсия, чегаравий ақлий заифлик, сўзлашдаги нуқсонлар ва оғир шаклдаги дудуқланиш ва б.қ. киради. Даврийлиги – беш йилда бир марта.

Тиббий кўрикдан ўтилиши керак бўлган ишловчиларнинг лавозимлар рўйхати Ўздавсанэипидназоратнинг жойлардаги марказлари ва иш берувчилар ҳамда касаба уюшмалари ёки бошқа жамоа ташкилотлари билан биргаликда (цехлар, касблар, хавфли, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш омиллари бўйича) бундан аввалги йилнинг 1-декабридан кечиктирмай аниқланади. Тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма, ишловчига таъсир ўтказувчи зарарли, хавфли моддалар ва ишлаб чиқариш омиллари рўйхатига биноан, иш берувчи томонидан ишловчининг қўлига берилади.

Иш берувчига тавсия қилинади:

Ўздавсанэипидназорат марказидан даврий тиббий кўриклардан ўтиши керак бўлган шахслар контингенти тўғрисида маълумот олгандан кейин, бир ой муддатда бундай шахсларнинг номлари билан рўйхатини тузишлари, унда ишлаб чиқариш, цехлар, касблар, ишловчиларга таъсир ўтказадиган хавфли, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш омиллари, берилган шароитлардаги иш стажи кўрсатилиши керак;

кўрсаткичлар мавжудлигида ишловчиларни ўз вақтида даврий ва навбатдан ташқари тиббий кўрикларга йўллаш, йўлланмаларда барча керакли маълумотларни кўрсатиш;

тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд тиббий кўрик кўрсаткичлари бўйича ишга рухсат этилмаган шахсларни ишлашига рухсат этмаслик;

дастлабки тиббий кўрикдан ўтишга йўлланаётган шахсларни йўлланма бланклари билан таъминлаш, унда тиббий текшириш натижалари ва топширилган ишларни бажариши мумкинлиги ҳақида хулоса қайд этилади.

Касбий меҳнат қобилиятини йўқотилиш даражасини аниқлаш шифокор техник эксперт комиссиясиялари (ШТЭК-ВТЭК) зиммасига юкланган, улар тегишли ногиронлик гуруҳини ва жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлигини аниқлайди.

4.6. Меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациялаш

Меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациялаш – бу иш жойларида зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш ва меҳнат шароитларини меҳнатни муҳофаза қилишни давлат норматив талаблари билан мослаштириш тадбирларини амалга ошириш мақсадида, меҳнат шароитларини баҳолаш. Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни билан иш берувчилар зиммасига меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини даврий равишда аттестациялаш юклатилган.

Меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациялаш натижалари қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни режалаштиришда;

ишларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларга мослигини кейинчалик сертификациялашда;

оғир ишларда ва меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли ишларда банд ишловчиларга имтиёз ва компенсациялар тақдим этилишини асослаш;

касб касалланишига гумон қилинганда касалликнинг касб билан боғликлик масаласини ечиш;

ишловчиларни иш ва б.қ. жойларни меҳнат шароитлари билан таништириш;

Иш жойларини аттестациясини ташкиллаштириш ва ўтказиш учун иш берувчи ташкилотни аттестациялаш комиссиясини ва керак бўлганда таркибий бўлинмаларда ҳам комиссиялар ташкил қилади. Аттестациялаш комиссияси қуйидаги масалаларни ечади:

иш жойларини аттестациясини ўтказиш учун норматив маълумот базани шакллантиради;

иш жойларини инвентарлаштиришни ўтказади ва доимий иш жойларини рўйхатини тузади;

ишлаб чиқаришларга, бўлинмаларга, иш жойларига кодлар тақдим қилади;

ишлаб чиқариш муҳитининг хавфли ва зарарли омилларининг рўйхатини тузади ва уларни ўлчашни аттестасияланган приборларда бажаради;

ҳар бир иш жойида баҳоланиши керак бўлган меҳнат жараёнини оғирлик ва кучланганлик кўрсаткичлари аниқланади;

меҳнат шароитларини, ускуналар ва мосламаларни жароҳатлаш хавфсизлигини бажаради;

аттестациялаш натижалари бўйича кейинчалик иш жойларидан фойдаланиш бўйича қарор қабул қилади;

меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш таклифларини ишлаб чиқади;

ташкилотни (бўлинмани) меҳнатни мухофаза қилиш бўйича талабларга мослигини сертификациялашга тайёрлиги тўғрисида таклиф беради.

Ҳар бир иш жойида «иш жойини аттестациялаш картаси» тузилади. Меҳнат шароитлари тўртта синфга бўлинади: оптималли, рухсатли, зарарли, хавфли. Оптимал меҳнат шароитлари (I синф) – шундай меҳнат шароитларики, бунда нафақат ишловчиларнинг соғлиғи сақланади, уларнинг юқори даражадаги ишлаш қобилияти ҳам таъминланади. Оптимал нормативлар меҳнат жараёнининг микроиқлимли параметрлари ва омиллари учун ўрнатилган.

Меҳнатни рухсатли шароитлари (II синф) – бу меҳнат шароитларида ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларини шундай даражаси билан тавсифланадики, улар иш жойлари учун ўрнатилган гигиеник нормативлардан ошмайди. Регламентланган дам олишда организмни функционал ҳолати тўлиқ тикланади. Ишловчилар ва уларнинг авлодлари соғлик ҳолатида негатив таъсир бўлмайди.

Зарарли меҳнат шароитлари (III синф) – бу гигиена нормативларидан ортиқ ва ишловчини ва унинг авлодларини организмига ёқимсиз таъсир ўтказаетган зарарли ишлаб чиқариш омилларининг мавжудлиги билан тавсифланадиган меҳнат шароитлари.

Бу синф зарарли шароитлари гигиеник нормативларни орлиги ва ишловчиларни организмидаги ўзгаришларнинг аниқлигига кўра тўртта зарарли даражага бўлинади: 1-чи – меҳнат шароитлари зарарли омилларни гигиеник нормативлардан шундай четланишлари билан тавсифланадики, улар узоқроқ (кейинги сменанинг бошланишигача) зарарли омиллар билан контакт узилганда, қоидага кўра, тикланадиган, функционал ўзгаришлар келтириб чиқаради ва соғликни шикастланиш таваккалини оширади; 2-чи -меҳнат шароитлари, зарарли омиллар дараржаси билан тавсифланувчи, шундай функионал ўзгаришларга келтирувчи, улар ишлаб чиқариш билан боғлиқ касалланишларни оширади ва касб касалликларини бошланғич белгиларини ёки енгил шаклларини пайдо бўлишини келтириб чиқаради; 3-чи -меҳнат шароитлари, зарарли омиллар дараржаси билан тавсифланувчи, уларни таъсири, қоидага кўра, меҳнат фаолияти даврида енгил ва ўрта оғирлик даражали касб касалликларини ривожланишига олиб келади, ишлаб чиқариш билан боғлиқ касалликларни ўсишига олиб келади. 4-чи -меҳнат шароитлари, уларда ишлаб чиқариш омилларининг оғир шакли вужудга келиши, билан тавсифланувчи, сурункали касалланишларнинг сонини ошиши ва вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотишли касалланишни юқори даражаси таъкидланади.

Хавфли (экстремал) меҳнат шароити (IV синф) -меҳнат шароити, ишлаб чиқариш омиллари билан тавсифланувчи, уларнинг таъсири иш сменаси (ёки унинг қисми) мобайнида ҳаёт учун таҳдид яратади, ўткир касб шикастланишларни, жумладан оғир шаклини ҳам ривожланиш таваккалини оширади.

Жароҳат хавфсизлигини баҳолашда қуйидаги меҳнат шароитлари синфланади:

оптималли (1-синф) – ускуналар ва инструментлар стандартлар ва қоидаларга тўлиқ мос бўлади. Талаб қилинадиган ҳимоя воситалари ўрнатилган ва соз. Меҳнат хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ, ўқитиш ва билимларни текшириш олиб борилади;

рухсатли (2-синф) – ҳимоя воситаларининг шикастланганлиги ва носозлиги уларни ҳимоялаш функциясини (сигнал бўялишининг қисман ифлосланиши, баъзи бир маҳкамлаш деталларининг бўшаши ва б.қ.) бузилишига олиб келмайди;

хавфли (3-синф) – иш органлари ва узатмаларни ҳимоя воситаси (тўсиқ, тўсқичлаш, сигналлочи қурилма) йўқ, шикастланган ёки носоз. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқнома йўқ ёки ўрнатилган талабларга мос эмас. Меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш олиб борилмайди.

Агар иш жойида ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари бўлмаса, шунингдек жароҳат хавфсизлиги бўйича талаблар бажарилса иш жойи аттестацияланган ҳисобланади.

4.7. Қурилиш ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш хонаси (кабинети)

Қурилиш ташкилотларида, ташкилотга ишга кираётган ишчи ва хизматчиларга, хизмат сафарига келганларга, амалиёт ўтаётган коллежлар ва олий ўқув юртлари талабаларига кириш йўл-йўриқларини бериш, ташкилотларни меҳнатни муҳофаза қилишдан ўқитиш, меҳнат хавфсизлигига юқори талаблар қўйиладиган касб ишчиларига курслар, семинарлар ва мавзули дарслар ташкил қилиш, ишловчиларни билимларини текшириш, меҳнатни муҳофаза қилишдан илғор тажрибаларни тадбиқ қилиш, қурилиш участкалари ва объектларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бурчаклар ташкил қилиш ва ҳ.к. вазифаларни бажариш учун майдони 24 метр квадратдан кам бўлмаган меҳнатни муҳофаза қилиш хонаси ташкил қилинади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш хонаси қуйидагилар: Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси, меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни ва бошқа меъёрий ҳужжатлари; меҳнатни муҳофаза қилишдан меъёрий-техника ҳужжатлари (тармоқ ва тармоқлараро меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, МХСТ, санитария меъёрлари ва қоидалари ва б.қ); меҳнатни муҳофаза қилишдан ишловчиларни ўқитиш ва билимларини текшириш учун ўқув дастурлари, методик ва дастурлаштирилган (ўқитишни техник воситалари ва билимларни текшириш воситалари) қўлланмалар; ташкилотда ишлайдиган барча ишловчилар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар; меҳнатни муҳофаза қилишдан ўқув қўлланмалари; ўқитиш техник восииталари (диапроекторлар, магнитофонлар, назорат-ўқитиш машиналари, назорат-ўлчов асбоблари), меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўргазмали қўлланмалар (плакатлар, схемалар, макетлар ва б.қ.), ўқитиш инвентарлари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Меҳнатни муҳофаза қилиш кабинети ишини бошқариш ва унинг кундалик ишини ташкил қилиш меҳнатни мухофаза қилиш мухандиси, кабинетни ишини ташкил қилиш ва унинг ишлашини назоратини олиб бориш учун жавобгарлик ташкилот бош муҳандиси зиммасига юклатилади.

Конец ознакомительного фрагмента.

Текст предоставлен ООО «Литрес».

Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.

Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

Вы ознакомились с фрагментом книги.

Для бесплатного чтения открыта только часть текста.

Приобретайте полный текст книги у нашего партнера:


Полная версия книги

Всего 10 форматов

1...678
bannerbanner