
Полная версия:
Қурилишда меҳнатни муҳофаза қилиш
Яшинни иккиламчи кўринишидан ташқи ускуналарни ҳимоялаш учун уларда ўрнатилган аппаратларни металл корпуслари электр ускуналарни ерлатиш қурилмаларига ёки яшиндан тўғридан-тўғри уриш ҳимоя ерлатгичига уланиши керак. Ер ости коммуникациялари бўйича юқори потенциал содир бўлишидан ҳимоялаш уларни бино ва иншоотга киришда электрускуналар ерлатгичларига ёки яшин уришидан тўғридан-тўғри ҳимоялаш ерлатгичига улаб бириктирилиб амалга оширилади. Ташқи ер усти коммуникациялари бўйича юқори потенциал содир бўлишидан ҳимоялаш уларни бино ва иншоотга киришда электрускуналар ерлатгичларига ёки яшин уришидан тўғридан-тўғри ҳимоялаш ерлатгичига, коммуникация киришига яқин устунига – унинг темирбетон фундаментига улаб амалга оширилади.
Барча мумкин бўлган ҳолатларда яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоя ерлатишлари сифатида бино ва иншоотларнинг темирбетон фундаментларидан фойдаланиш керак. Улардан фойдаланиш мумкин бўлмаганда сунъий ерлатгичлар қўлланилади. Барча мумкин бўлган ҳолатларда яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоя ерлатгичи электр ускуналар ерлатгичи билан бирлаштирилган бўлиши керак. Яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоя ерлатгичларига қурилиш ичида турган металлли конструкциялар, ускуналар ва қувур ўтказгичлар, шунингдек электр потенциалларни тенглаштирувчи қурилмалар уланиши керак. Яшин ушлагичлар билан ток қочиришларни барчаси уланиб бириктирилиши пайвандлаб бажарилиши керак. Металл қувурлар, миноралар, вишкалар учун яшин ушлагичларни қуриш ва ток қочиришларни ўтказиш талаб қилинмайди. Металлмас қувурлар, миноралар, вишкаларни қуришда монтаж ускунасининг металл конструкцияси (юк йўловчи ва шахта кўтаргичлари, кран-укосина ва б.қ.) ерлатгичларга уланиши керак. Бундай ҳолатларда яшиндан ҳимоялаш бўйича вақтинчалик тадбирлар қурилиш даврида бажарилмаслиги мумкин.
3.8. Ионлаштирувчи нурланиш, тавсифномаси, организмга таъсир манъбалари, нормалаштириш
Ядро энергетикасининг тез ривожланиши ва фан ва техниканинг турли соҳаларида ионлаштирувчи нурланишлар манбаъларининг кенг қўлланилиши одам учун радиация ва атроф муҳитни радиофаол моддалар билан ифлосланиш хавфини яратди. Шунинг учун ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоялаш (радиация хавфсизлиги) муҳим муаммолардан бирига айланмоқда. Радиация нурли энергия билан тавсифланади. Ионлаштирувчи нурланиш – бу ядро реакцияси алмашинувларида, яъни радиофаол парчаланиш натижасида ҳосил бўладиган заррачалар ва электрмагнит квантларини оқими. Ионлаштирувчи нурланишнинг энг кўп учрайдиган турлари ренген ва гамма нурланишлар, альфа заррачалар, электронлар, нейтронлар, протонлар оқимлари бўлади. Ионлаштирувчи нурланишлар бевосита ёки билвосита муҳитни ионлашишини, яъни зарядланган атомлар ёки ионлар молекуласини келтириб чиқаради. Ионлаштирувчи нурланишлар манбаълари табиий ва сунъий радиофаол моддалар, турли хилдаги ядро-техника ускуналари, тиббий перепаратлар, кўп сонли назорат-ўлчов қурилмалари (металларни дефектоскопия қилишда, пайванд бирикмаларини сифатини назорат қилиш). Улар қишлоқ хўжалигида, геология разведкасида, статик электрланишга қарши курашда ва б.қ. қўлланилади.
Ионлаштирувчи нурланишларнинг асосий манъбалари қуйидагилар. Радон- 222 – альфа-заррачалар чиқарувчи газ. Тоғ жинсларида доимо ҳосил бўлади. Шахталарда, ертўлаларда, бинонинг 1-қаватида тўпланганда хавфли. Шамоллатиб туриш керак.
Ксенон-133 – газсимон изотоплар. Атом реакторининг ишлаш жараёнида доимо ҳосил бўлади ва парчаланади. Ҳимоя сифатида изоляция қўлланилади. Йод-131 – бета-заррачалар ва гамма нурланиш чиқаради. Атом реакторининг ишлашида ҳосил бўлади. Ўтлар билан бирга ҳайвонлар чайнашидан ҳазм бўлади ва сутга ўтади. Одамни қалқон безларида йиғилади. Ҳимоя сифатида «йод пархези» қўлланилади, одамни овқат рационига йод қўшилади. Криптон-85 – оғир газ, бета-заррачалар ва гамма нурланишлар чиқаради. Реакторни ишланган ёқилғи элементлари таркибига киради. Уларни сақлаганда – ажралади. Ҳимоя – изоляцияланган хона. Стронций 90 – бета заррачалари чиқарадиган металл. Радиофаол чиқиндиларда ажраладиган асосий маҳсулот. Одамни суякли тўқималарида йиғилади. Цезий -137 бета заррачалар ва гамма нурланишлар чиқарадиган металл. Мускуллар тўқималари ҳужайраларида тўпланади. Радий- 226 – альфа ва бета заррачалари, гамма нурланишлари чиқарадиган металл. Ҳимоя – яширин жой ва бошпаналар. Углерод -17 – бета заррачалари чиқаради. Углеродни табиий изотопи. Археологик материаллар ёшини аниқлашда қўлланилади. Плутоний -239 альфа заррачалар чиқаради. Радиофаол чиқиндилар таркибида бўлади. Ҳимоя – радиофаол чиқиндиларни сифатли кўмиш. Калий 40 бета заррачалар ва гамма нурланишлар чиқаради. Барча ҳайвонлар ва ўсимликлар таркибида бўлади.
Альфа заррачалар – гелий атомининг мусбат зарядланган ядроси. Бу заррачалар атом номерлари катта баъзи бир элементларнинг радиофаол парчаланишида чиқарилади, асосан бу трансуран атом номерлари 92 дан катта элементлар. Альфа заррачалар муҳитда тўғри чизиқли 20 минг км/сек тезликда тарқалади ва ўзининг йўлида катта зичликли ионлашиш яратади. Альфа заррачалар катта массага эга, ўз энергиясини тез йўқотади ва шунинг учун аҳамиятсиз чопиб ўтишга эга: ҳавода- 20—110 мм, биологик тўқималарда – 30—150 мм, алюминийда 10—69 мм.
Бета заррачалар – бу альфа заррачаларга қараганда катта ўтиш ва кичик ионлаштириш қобилиятига эга электронлар ёки позитронлар оқими. Улар радиофаол парчаланишда атомлар ядросида вужудга келади ва шу вақтда жойида ёруғлик тезлигига яқин тезликда нурланади. Ўрта энергияларда бета заррачаларни чопиб ўтиши ҳавода бир неча метр, сувда 1—2 см, одам тўқималарида 1 см оралиғида, металларда 1 мм бўлади.
Ренген нурланишлар – моддани электронлар оқими билан бомбалашда вужудга келадиган юқори частотали ва тўлқин узунлиги қисқа электрмагнити нурланишлари. Ренген нурланишларнинг муҳим хоссаси унинг ўтиш қобилиятининг катталигидир. Ренген нурлари ренген қувурчаларида, электрон микроскопларда, қувватли генераторларда, тўғриловчи лампаларда, электрон нурли қувурчаларда ва б.қ. вужудга келиши мумкин.
Гамма нурланишлар – электрмагнит нурланишларга кирувчи, ёруғлик тезлигида тарқаладиган, квантлар энергияси оқими. Уларни ренген нурланишларга кўра тўлқин узунлиги қисқа бўлади. Гамма нурланишлар одам танаси орқали ва бошқа материаллар орқали эркин, камроқ камайиб ўтади ва ўтаётган муҳитларида иккиламчи ва тарқоқ нурланиш яратади. Гамма нурлар билан нурланиш суръати нуқтавий манъбадан масофа квадратига тескари пропорционал бўлади.
Нейрон нурланишлар – баъзи бир ядро реакцияларида, хусусан уран ва плутоний ядроларини парчаланиш реакцияларида, атом ядроларидан отилиб чиқадиган нейтраль заррачалар оқими. Нейронлар электр зарядига эга эмаслигидан нейрон нурланишлар катта ўтиш қобилиятига эгадир. Нейрон нурланишлари зарядланган заррачалар тезлаштирувчилари ва реакторларнинг ишлашида, бунда тезкор ва иссиқлик нейронларини қувватли оқими ҳосил бўлади, вужудга келади. Нейрон нурланишининг фарқли хусусияти, стабиль элементлар атомини уларни радиофаол изотопларига айлантириш қобилиятига эга, бу эса нейронли нурланишнинг хавфлилигини оширади.
Ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоялаш ўз ичига ташкилий, гигиеник, техник ва даволаш профилактика тадбирларини олади, ва айниқса:
оператор ва нурланиш манъбаси орасидаги масофани узайтириш;
нурланиш майдонида ишларни давомийлигини қисқартириш;
нурланиш манъбасини экранлаш;
масофадан бошқаришни қўллаш;
манипуляторлар ва роботлардан фойдаланиш;
технология жараёнини тўлиқ автоматлаштириш;
шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва радиация хавфсизлиги белгилари билан огоҳлантириш;
нурланиш даражасини доимий назорати ва персонални нурланиш дозасини назорати бажарилади.
Ички нурланишдан ҳимоялашда ишловчиларни радиофаол манъбалар (чиқиндилар) билан бевосита контакти бартараф этилади ва уларни иш зонаси ҳавосига тушишига йўл қўйилмайди. Ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоялаш бўйича тадбирларни режалаштириш ва олиб боришда нурланаётган шахслар категориялари, дозалар чегаралари ва ҳимоялаш бўйича тадбирлар келтирилган радиация хавфсизлиги нормаларидан, шунингдек хоналар ва ускуналарни жойлашуви, иш жойлари, нурланиш манъбаларини аниқлаш, ҳисобини юритиш ва сақлаш, шамоллатиш, чанг-газдан тозалаш, радиофаол чиқиндиларни ва б.қ. зарарсизлантиришни регламентланган санитар номалардан фойдаланиш керак.
3.9. Лазер, инфрақизил ва ультрабинафша нурланишлардан ҳимоялаш
Лазер ёки оптик квант генератори – бу мажбурий (манфаатлантирилган) нурланишни фойдаланишга асосланган оптик оралиқ нурланишли электр магнити генератори. Ўзининг уникал хоссалари (нурни юқори йўналтирилганлиги, мувофиқлашувчанлиги) туфайли лазерлар саноатнинг турли соҳаларида, фан, техника, алоқа, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, биологияда ва б.қ. кенг қўлланилмоқда.
Хизмат кўрсатувчи персонал учун лазер нурини хавфлилик даражаси бўйича лазерлар тўртта синфга бўлинади: I (хавфсиз) – кўз учун чиқиш нурланиши хавфсиз; II (хавфи кам) – тўғри ёки кўзгули қайтгани кўз учун хавфли; III (хавфлилиги ўртача) – тўғри, кўзгули, шунингдек диффузияли аксланган нурланиш қайтараётган сиртдан 10 см масофада ва (ёки) тери учун тўғри ва кўзгули қайтган нурланиш кўз учун хавфли; IV (хавфи юқори) – қайтараётган сиртдан 10 см масофада диффузияли аксланган нурланиш тери учун хавфли.
Генерацияланаётган лазер нурланишини хавфлилик даражасини баҳолашда етакчи мезонлар сифатида қувват (энергия), тўлқин узунлиги, импульснинг давомийлиги ва нурланиш экспозицияси қабул қилинган. Рухсатли даража чегараси, ўрнатилишига талаблар, лазерларни жойлаштирилиши ва ундан хавфсиз фойдаланиш Санитар нормалар ва қоидалар лазерларни ўрнатилиши ва эксплуатацияси 31.07.1991 №5804—91 билан регламентланган, у лазерлар билан ишлашда хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш имкониятини беради. Санитар нормалар ва қоидалар ҳар бир ишлаш тартиби учун чегаравий рухсатли даражалар қийматларини, махсус формулалар ва жадваллар бўйича оптик оралиқ участкаларини аниқлаш имконини беради. Нурланишни чегаравий рухсатли даражалари лазерлар билан ишлаш тартиби ҳисобга олиниб узликсиз, моноимпульсли, импульс- даврийли қилиб дифференсацияланган. Технология жараёнининг хусусиятига кўра, лазер ускунаси билан ишлашда персоналга асосан қайтган ва тарқалган нурланишлар таъсир этиши мумкин.
Биологиявий объектларда (тўқима, орган) лазерларни нурланиш энергияси турли алмашинувларга учраши ва организмда вужудга келадиган нурланишга жавоб тарзида, нурланаётган тўқималарда органик ўзгаришлар (бирламчи самаралар) ва хусусиятсиз функционал таркибли ўзгаришлар (иккиламчи самаралар) келтириб чиқариши мумкин. Кўриш органларига лазер нурларини таъсири (катта бўлмаган функционал бузилишлардан то кўр бўлиб қолганича) асосан тўлқин узунлигига ва таъсирни локаллаштирилганига боғлиқ бўлади. Катта қувватли лазерлар қўлланилганда ва уларни амалий фойдаланилиши кенгайганда нафақат кўриш органларини бехосдан шикастланиш хавфи, тери қопламларининг ҳам, ва ҳатто ички органларни кейинчалик марказий асаб ва эндокрин тизимларидаги ўзгаришлари билан ҳам қийнайди. Лазер нурланишидан шикастланишдан огоҳлантириш инженер-техник, режалаштириш, ташкилий, санитар-гигиеник тавсифли чоралар тизимини ўз ичига олади.
Хавфлилиги II – III синфли лазерлардан фойдаланилганда персонални нурланишини олдини олиш мақсадида ёхуд лазер зонасини тўсиш, ёки нурлатиш тўпламини экранлаш керак. Экранлар ва тўсиқлар энг кичик қайтариш коэффициентли материаллардан тайёрланиши, оловга чидамли бўлиши ва лазер нури таъсирида токсик моддалар ажратмаслиги керак. Хавфлилиги IV синф лазерлар изоляцияланган алоҳида хоналарда жойлаштирилади ва уларни ишлаши масофадан бошқариб таъминланади.
Бир хонада бир неча лазерлар жойлаштирилганда турли хил ускуналарда ишлаётган операторларни ўзаро бир-биридан нурланмаслик чорасини кўриш керак. Лазерлар жойлаштирилган хонага уларни эксплатация қилиш билан боғланмаган шахсларнинг киришига рухсат этилмайди. Лазерларни кўз билан ҳимоя воситаларисиз юстировкалаш тақиқланади. Шовқиндан ҳимоялаш учун ускуналарни товушдан изоляциялаш, товушни ютишни ва б.қ. тегишли чоралари қўлланилади. Лазерлар билан ишлашда хавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи шахсий ҳимоя воситаларига кўзни нурланишини рухсатли даража чегарасигача камайтиришга мўлжаланган махсус кўзойнаклар, қалқончалар, ниқоблар киради. Шахсий ҳимоя воситалари, фақат жамоа ҳимоя воситалари санитар қоидалар талабларини таъминлашга имконсиз бўлганида, қўлланилади.
Инфрақизил нурланишлар – оптик оралиқдаги электрмагнит нурланишлари бўлиб уларни тўлқин узунликлари: А области -760-1500 нм, В-области – 1500—3000 нм, С области – 3000 нм дан катта бўлади. Инфрақизил нурланишларнинг манъбаси очиқ аланга, эриган ва қиздирилган металл, ойна, ускуналарни қизиган сиртлари, сунъий ёритиш приборлари ва б.қ. бўлади.
Иссиқлик алмашинувида нурланишнинг биологик таъсири муҳим роль ўйнайди. Организмга иссиқлик таъсирининг самараси оқим зичлигига, нурланиш давомийлигига, таъсир зонасига, одам танасига нурланишни ўтиш чуқурлигини аниқловчи тўлқин узунлигига боғлиқ бўлади. Оптик оралиқ учун қуйидаги қоида мавжуд – тўлқин узунлиги қанча қисқа бўлса, нурланишни ўтиш қобилияти шунча катта бўлади. Бундан энг кўп ўтиш қобилиятига А области нурланиши эга бўлади ва у тери қопламаси орқали ўтади ва қон билан ва тери ости ёғ ҳужайрачалари орқали ютилади. В ва С областларидаги нурланишлар кўп жиҳатдан эпидермисда ютилади. Одам узоқ вақт нурланиш зонасида турганида танани иссиқлик мувозанатининг тез ўзгариши, ҳароратни ошиши, тер ажралиши кучаяди ва организмга керакли тузларнинг йўқотилиши содир бўлади.
Инфрақизил нурланишнинг кўзга давомли таъсирида катаракта ривожланиши мумкин. Инфрақизил нурланишлардан ҳимоялаш усуллари қуйидагилар:
иссиқ сиртларни иссиқликдан изоляциялаш;
иссиқлик нурланишли сиртларни совутиш;
ишчиларни нурланиш жойидан узоқлаштириш (масофа билан ҳимоялаш);
ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш (механизациялаштириш);
масофадан бошқариш;
аэрацияни, ҳаволи душни қўлланилиши;
нурлатиш манъбасини экранлаштириш;
кабиналар ва тўсиқлар қўлланилиши;
шахсий ҳимоя воситаларини қўлланилиши;
оловга чидамли модда шимдирилган пахтали матодан махсус кийим, махсус оёқ кийим, сарғиш яшил ёки кўк ойналик, ёритиш фильтрли кўзойнаклар, перчаткалар, қўлқоплар, ҳимоя маскаларидан фойдаланиш.
Ультрабинафша нурланишларнинг (УБН) асосий табиий манъбаси Қуёш бўлади. Кўринмайдиган ультрабинафша (УБ) нурлари нурланиш манъбасида 1500 °С дан катта ҳароратда ҳосил бўлади ва 2000 °С дан катта ҳароратда аҳамиятли суръатларга (интенсивликка) эришади. УБН нинг сунъий манъбаси ёритишни газразрядли манъбалари, электр ёйи (ёйли электрпечлари, пайвандлаш ишлари), лазерлар ва б.қ. бўлади.
Ультрабинафша нурланиш спектрининг, турли биологик таъсирга эга, учта участкаси фарқланади. Тўлқин узунлиги 0,39—0,315 мкм бўлган кучсиз биологик таъсирга эга ультрабинафша нурланиш. Одам организмига ультрабинафша нурланишнинг етарли даражада эмаслиги ҳам, унинг ортиқчалиги ҳам зарарли таъсир кўрсатади. Терига катта дозали УБ-нурланишининг таъсири тери касалликларига (дерматит) олиб келади. УБ-нурларининг ортиқча дозаси марказий асаб тизимига ҳам таъсир этади, нормадан четланиш чанқоқлик, бош оғриғи, юқори толиқиш, тана ҳароратининг ошиши ва б.қ. кўринишида содир бўлади.
Тўлқин узунлиги 0,32 мкм дан кам ультрабинафша нурлари кўзнинг тўр пардасига салбий таъсир этади, оғриқли шамоллаш жараёнларини келтириб чиқаради. Бу касалланишнинг дастлабки босқичида одам оғриқ сезади ва кўзларда «қум» ҳис этади. Касалланиш кўз ёшланиши билан биргаликда кечади, кўз шох пардасини шикастланиши ва ёруғликдан қўрқиш («қор» касаллиги) бўлиши мумкин. УБН нурлари кўзга таъсир қилмай қўйгандан 2—3 кундан кейин ёруғликдан қўрқиш симптомлари ўтади. УБ-нурларининг етарли эмаслиги одам учун хавфли, чунки бу нурлар организмни асосий биологик жараёнларини манфаатлантирувчиси бўлади. Ультрабинафша нурланиши етарли бўлмаганда – авитаминоз билан касалланиш, бунда фосфор-кальций алмашинуви ва суяк ҳосил бўлиш жараёни бузилади, шунингдек ишлаш қобилиятини ва организмни касалланишлардан ҳимояланиш хоссалари пасаяди. Бундай ҳолатлар куз-қиш даври учун тавсифли бўлади, чунки бу даврларда табиий ульрабинафша радиация аҳамиятли даражада кам бўлади («ёруғлик очлиги»).
Куз-қиш мавсумлари даврида тиббий персонал кузатуви остида сунъий УБ-нурланишини, эритем люминесцент лампалар билан махсус ускуналанган хоналарда – фотарияларда, қилиш тавсияланади. Қўрғошин-кварцли лампалар билан сунъий нурлатиш тавсияланмайди, чунки уларни суръатли нурланишини нормалаштириш мураккаб. УБН одамга таъсирини сонли баҳоланиши эритем таъсир, яъни терини қизариши, кейинчалик терини пигментацияга (загар – куйиш) олиб келувчи билан бажарилади. УБН нинг бактерицид таъсири, яъни микрорганизмларни йўқотиш (ўлдириш) қобилияти, тўлқин узунлигига боғлиқ.
Ортиқча УБН дан ҳимоялаш учун қуёшга қарши экранлар, улар кимёвий (УБН ни ютувчи ингредиентлари бор кимёвий моддалар ва ёпадиган-сурадиган) кремлар ва жисмий (нурларни қайтарувчи, ютувчи ёки тарқатувчи турли тўсиқлар) қўлланилади. УБН энг кам ўтказувчи матодан (масалан, поплиндан) тайёрланган махсус кийим яхши ҳимоя воситаси бўлади.
Ишлаб чиқариш шароитларида кўзни ҳимоялаш учун қора-яшил ойнали ёруғлик фильтрлари (кўзойнак, шлемлар) қўлланилади. Барча узунликдаги тўлқинли УБН дан тўлиқ ҳимоялашни қалинлиги 2 мм ли флинтглас (қўрғошин оксиди бор ойна) таъминлайди. Хоналарни тайёрлашда турли пардозлаш материалларининг қайтариш қобилияти УБН учун кўринадиган ёруғликка нисбатан бошқача бўлиши ҳисобга олиниши керак. УБН ни жилоланган алюминий ва мисли оқлаш яхши қайтаради, лекин рух ва титан оксидлари, мой асосли буёқлар – ёмон қайтаради.
3.10. Одамни кимёвий ва биологик негатив омиллардан ҳимоялаш
Кимёвий хавфли ва зарарли омиллар қуйидагиларга бўлинади:
одам организмига таъсирини тавсифи бўйича: токсик, ғашлантирувчи-ғижинтирувчи, сенсебилизацияловчи, канцерогенли, мутагенли, репродуктив фаолиятга таъсир этувчи;
одам организмига ўтиш йўли бўйича: нафас олиш органлари орқали, ошқозон-ичак йўли орқали, тери орқали ва кўз шиллиқ пардаси орқали ўтувчи.
Негатив омил сифатида таъсир этувчи кимёвий моддалар қаттиқ заҳарлар (қўрғошин, мишяк ва б.қ.), суюқ ва газсимон заҳарлар (углерод оксиди, бензин, бензол, водород сульфиди, ацетилен, спиртлар, эфир ва б.қ.). Токсиклик тавсифи бўйича улар 1) ўювчан (сульфат кислота, сульфид кислота ва хром оксиди ва б.қ.); 2) нафас олиш органига таъсир этувчи (олтингугурт икки оксиди, кремний оксиди, аммиак ва б.қ.); 3) қонга таъсир этувчи (ис гази, мишякли водород ва б.қ.); 4) асаб тизимига таъсир қилувчи (спиртлар, эфир, углеводородлар). ГОСТ 12.1.007—76 га биноан тўртта хавфли синф ўрнатилган. 1-синф – фавқулодда хавфли; 2 – синф – хавфи юқори синф; 3 -синф – хавфли; 4-синф -хавфи кам. Мана шу моддаларни барчаси ишлаб чиқариш иш жойи муҳитини заҳарлайди. Масалан, канцероген таъсири ошади, газсимон моддалар ишловчиларни ўлимига сабаб бўлиши мумкин (метил спирти -кўр бўлиб қолишга).
Зарарли моддаларнинг концентрациясини назоратини санитар-эпидимогик назорат органлари ва корхоналарни лавозимли шахслари экспрес ва автоматик методлар (барча турдаги газтахлиллагичлар, хроомотографлар ва бошқа замонавий приборлар) ёрдамида амалга оширадилар. Заҳарли моддалар таъсирини камайтиришга эришишга ишлаб чиқаришни максимал даражада механизациялаштириш ва автоматлаштириш, техник ускуналарни модернизация қилиш, самарали шамоллатиш қурилмаларидан (умумалмаштирилувчан ва маҳаллий вентиляция) фойдаланиш эвазига эришиш мумкин. Бевосита ишловчиларга келсак, улар ўз вақтида тиббий кўриклардан ўтиши, тоза ошхона ва ювиниш хоналаридан фойдаланиши ҳамда замонавий махсус кийимлар берилиши ва тозаланиб турилиши керак; хоналарни газсизлантириш ҳам эсдан чиқмаслиги керак. Муайян шароитларда ишловчиларга махсус перчаткалар, маскалар, ҳимоя кўзойнаклари, қалқончалар, газниқоблар, баъзан касалланишни огоҳлантириш мазлари берилиши керак.
3.11. Ҳаво муҳитини ифлосланишидан ҳимоялаш
Вентиляцияни вазифаси берилган метеорологик шароитларда ҳавони тозалигини таъминлашдан иборат. Ҳавони силжитилиш усули бўйича вентиляция табиий ва механик, нима учун хизмат қилишига кўра – итариб чиқарувчи ва сўриб киритувчи, ҳаракатланиш жойи бўйича маҳаллий (жойидан алмаштирувчан) ва умумалмаштирувчанга бўлинади. Умумалмаштирувчан вентиляцияда ифлосланган нам ҳаво тоза ҳаво билан бутун хона бўйича аралаштирилади. Агар хона катта, ишлаётган одамлар сони кам ва улар бир жойда тўпланган бўлса, унда одамлар тўпланган жойлар учун маҳаллий (жойидан алмаштирувчан) вентиляция қўлланилади. Агар зарарли моддани хона бўйича тарқалишига йўл қўймай, уни ажралиш жойидан чиқариб ташланса, алмаштирилаётган ҳаво ҳажмини камайтириш мумкин.
Вентиляция тизимининг самарали ишлаши учун сўриб киритилаётган ҳаво ҳажми итариб чиқарилаётган ҳаво ҳажмига деярли тенг бўлиши, улар орасидаги фарқ минимал бўлиши керак. Чиқарувчи ва киритувчи тизимлар хонада тўғри жойлаштирилган бўлиши, яъни тоза ҳаво хонани зарарли моддалар кам зонасига киритилиши, ифлосланган ҳаво хонанинг зарарли моддалар кўп бўлган участкасидан чиқариб ташланиши керак.
Жойидан чиқариш вентиляцияси ишлаб чиқариш зонасининг чекланган маконида ҳаво муҳитини талаб этиладиган шароитларини яратиш учун хизмат қилади. Жойидан чиқариш вентиляцияси ўрнатмаларига ҳаволи душлар, оазислар, ҳаволи ва ҳаволи-иссиқлик пардалари киради.
Ҳаволи оазислар, барча томондан силжитиладиган тўсиқлар билан чегараланган ва совуқ ва тоза ҳаво билан тўлдирилган, хонани чекланган маконида метеорологик шароитларни яхшилаш имконини беради.
Ҳаволи – иссиқлик пардалари совуқ ҳаводан одамларни ҳимоялаш учун қўлланилади. Пардалар ҳавони иситиб ва иситмасдан узатадиган бўлади. Уларни ишлаши қуйидагига асосланган, иш жойига махсус ёриқли ҳаво ўтказувчи орқали узатилаётган ҳаво катта тезликда (15 м/с гача) маълум бурчакда совуқ ҳавога қарши чиқади ва у билан аралашади. Ҳосил бўлган иссиқ ҳаво аралашмаси иш жойига узатилади.
Жойидан сўриб чиқариш вентиляциясини ишлаши зарарли моддаларни бевосита ҳосил бўлиш манъбасида сўриб ушлаш ва чиқариб ташлашга асосланган. Умумалмашинувчан вентиляция ёрдамида чангсизлантириш кам самара беради, жойидан сўриб чиқариш вентиляцияси эса хонани чангланганлигини тўлиқ бартараф қилиш имконини беради. Беркитиш максимал самарали. Беркитиш ғилоф кўринишида бажарилиши мумкин, бунда у ускуна ва муҳитни тўлиқ ёки қисман ҳимоялайди. Беркитмани ичи кам ҳаволи бўлади – зарарли моддалар хонага кира олмайди.
Сўрувчан шкафлар металларни термик ва гальваник қайта ишлашда, сочилувчан моддаларни бўяш ва қадоқлашда қўлланилади. Сўрувчан зоналар иссиқлик ва намлик ажралганда зарарли моддаларни локаллаштириш учун қўлланилади. Сўрувчан панеллардан зарарли моддаларни ҳайдашда, ишчи зонт остида турганда фойдаланилади.
Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларини бартараф қилиб бўлмаганда, шахсий ҳимоя воситалари қўлланилади. Танани ҳимоя қилиш махсус кийими, махсус оёқ кийим, бош кийими, қўлқоплар қўлланилади. Вентиляция тизими ишловчиларни қизиб кетиши ва совуқ қотишига олиб келмаслиги, иш жойларида шовқин ҳосил қилмаслиги керак. У электр- ва портлашга хавфсиз бўлиши керак.
Табиий вентиляцияда ҳаво алмашинуви хона ичкариси ва ташқариси ҳаволари ҳароратларининг фарқига кўра содир бўлади. Бу эса хонага совуқ ҳавони киришини таъминлайди. Бинони шамол ўтадиган томонида босимнинг пасайишидан хонадан иссиқ ифлосланган ҳаво сўрилади. Бинони шамоллатиладиган томонида ортиқча босим яратилади, бунинг натижасида тоза ҳаво хонага киради. Табиий вентиляция ташкиллаштирилган ва ташкиллаштирилмаган бўлиши мумкин. Ташкиллаштирилмаган вентиляция ойналарни зичланмаган жойлари, форточкалар ва махсус оралиқлар орқали, ташкилаштирилган табиий вентиляция – аэрация ҳисобига ва дефлекторларда амалга оширилади. Аэрация иссиқ цехларда гравитацион ва шамол босими ҳисобига амалга оширилади. Аэрацияни афзаллиги – катта ҳажмли ҳавони хонага узатилиши ва вентиляторсиз чиқариб ташланиши, камчиллиги – кам самаралилиги.
Вентиляторлар билан амалга ошириладиган ҳавони ҳаракатлантириш тизимига механикали вентиляция дейилади.
Ҳавони кондиционерлаш – хонада ташқи шароитларга боғлиқ бўлмаган ҳолда, берилган ҳарорат, намлик, тозалик ва ҳавони ҳаракатланиш тезлигини автоматик равишда ростлаш (ушлаб туриш). Кондиционерлаш керакли санитария-гигиена шароитларини яратиш учун қўлланилади. Кондиционер – авторостлаш приборлари ёрдамида хонада ҳаво муҳитини берилган параметрларини ушлаб турадиган вентиляция қурилмаси. Кондиционерлар марказий ва маҳаллий бўлади. Марказий кондиционерларда ҳавони тайёрлаш хизмат қилинмайдиган хонада амалга оширилади ва ҳавони узатиш ҳаво ўтказгичда амалга оширилади. Маҳаллий кондиционерларда ҳавони тайёрлаш хизмат кўрсатиладиган хонада ҳаво ўтказгичлар қўлланилмасдан бажарилади.
Ҳавони қаттиқ ва суюқ аралашмалардан тозалаш учун циклонлар, чанг тутгичлар (тўзонли, жалюзали, камерали ва б.қ.) ва конструкцияси бўйича турли фильтрлар қўлланилади. Бу қурилмаларнинг барчасининг муҳим кўрсаткичи ҳавони тозалаш самарадорлиги бўлади. Тозалашни катта (чангнинг ўлчами 50 мкм дан катта), ўрта (10—50 мкм), майда (10 мкм дан кам) турлари фарқланади. Ҳавони ўлчами 10 мкм ли толамас чангдан тозалаш учун циклонлардан фойдаланилади. Уларни ишлаш принципи – марказий сепарациялаш. Тўзонли чангтутгичлар циклонлардан ёрдамчи оқими мавжудлиги билан фарқланади. Ифлосланган ҳаво қувур ўтказгич орқали киради ва куракли тўзитгич билан буралади. Марказдан қочма куч таъсирида заррачалар корпус сиртига улоқтирилади ва оғирлик кучи эвазига бункер остига тушади. Тозаланган ҳаво қувур ўтказгич орқали ташқарига чиқади.