Читать книгу Қурилишда меҳнатни муҳофаза қилиш (Рахматулла Усманов) онлайн бесплатно на Bookz (3-ая страница книги)
bannerbanner
Қурилишда меҳнатни муҳофаза қилиш
Қурилишда меҳнатни муҳофаза қилиш
Оценить:
Қурилишда меҳнатни муҳофаза қилиш

4

Полная версия:

Қурилишда меҳнатни муҳофаза қилиш

1.6. Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатининг назорати

Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати ва ишлаб чиқаришда хавфсизлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши устидан давлат, тармоқ ва жамоа назорати ўрнатилган.

Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари риоя қилиниши устидан давлат текшируви ва назоратини, корхона маъмурияти фаолиятига боғлиқ бўлмаган, давлат органлари: Меҳнат вазирлиги меҳнат қонунларини, меҳнатни муҳофаза қилишни барча нормалари ва қоидаларини бажарилишини назоратини олиб боради. Давлат санитар-эпидемиологик назоратини Соғлиқни сақлаш вазирлиги органлари олиб боради. Бунда корхоналар томонидан санитар-гигиена ва санитар-эпидемияга қарши нормалар ва қоидаларни бажарилишини назорати олиб борилади. Энергетика вазирлиги қошидаги Давлат энергия назорати ускуналарни тўғри ўрнатиш ва электр ускуналардан тўғри фойдаланиш устидан назорат олиб боради. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғиндан сақлаш бошқармаси бино-иншоотларни қуриш, технология жараёнларини бажариш, технологик ускуналардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириб, технологик жараёнларни бажаришда, шунингдек, ускуналар, бино ва иншоотлардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларини бажарилиши устидан назоратни олиб боради.

Ундан ташқари республика прокуратураси, адлия вазирлиги ҳамда тоғ-кон ва саноат назорати, йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекциялари, табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари давлат назоратини олиб борадилар.

Тармоқ назоратини тегишли вазирлик, уюшма, концерн, корпорация амалга оширади.

Жамоа назоратини (меҳнатни муҳофаза қилиш қонунларининг бажарилиши устидан) касаба уюшмалари, экологик хавсизликни таъминлаш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларини назоратини халқаро «ЭКОСАН» жамғармаси олиб борадилар.

Меҳнатни муҳофаза қилишнинг асосий вазифаси ҳозирда мавжуд ва янгидан вужудга келаётган нохуш омилларни доимий равишда ўрганиш, хавфсиз ва зарарсиз меҳнат қилишни таъминлайдиган тадбирларни ишлаб чиқиш ва бажаришдан иборат.

Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаган айбдор шахслар, шартномалар ва келишувларда, меҳнат шартномаларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлар ёки меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини риоя қилинишига масъул давлат назорат ва текширув органларига қаршилик кўрсатганлар ҳамда жамоа назоратини олиб борувчиларга тўсқинлик қилганларга нисбатан интизомий, маъмурий, фуқаро-ҳуқуқий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилади.

Интизомий жавобгарликка хайфсан бериш, ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиш, ишга маст ҳолда, наркотик ёки заҳарли моддалар истеъмол қилган ҳолда келганлиги учун ходимга ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ва ишдан бўшатиш киради. Ҳар бир хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо берилади ва у амал қилиб турган муддатда ходим рағбатлантирилмайди.

Маъмурий жавобгарлик, назорат органлари томонидан, лавозимли шахслар жаримага солиниб (тортилиб) амалга оширилади.

Меҳнат мажбуриятларини бажариш пайтида ўз айби билан корхонага моддий зиён етказган ишловчиларга нисбатан моддий жавобгарлик чора-тадбирлари қўлланилади.

Лавозимли шахсларнинг техника, ёнғин ва саноат санитарияси қоидаларини бузганлиги учун жиноий жавобгарлигида жарима, ишдан бўшатиш ёки ахлок тузатиш ишлари ҳамда бир йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

1.7. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича уч босқичли «Мамурий – жамоа» назорати

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича уч босқичли маъмурий жамоа назорати корхонанинг барча иш жойлари, участкалари, цехлари ва бошқа ҳудудларида меҳнат шароитлари ва хавфсизлигининг ҳолати ҳамда барча хизматлар, мансабдор шахслар ва ишчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунлар, қоидалар йўриқномалар ва бошқа норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилишнинг асосий шаклидир.

Биринчи босқич: ҳар бир объектда ҳар куни, барча сменаларда

Смена бошлангунга қадар мастер, бригадир ва меҳнатни мухофаза қилиш бўйича жамоа нозири билан биргаликда объектни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳолатини текширади. Аниқланган камчилликлар ва қоида бузилишлар, тайинланган бажарувчилар ва камчилликлар ва қоида бузилишларни бартараф этиш муддатлари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича журналда қайд қилинади.

Иккинчи босқич: ҳафтасига бир марта ҳар бир объектда.

Участка бошлиғи, механик, энергетик, меҳнатни мухофаза қилиш бўйича жамоа нозири назоратнинг биринчи босқичида меҳнатни мухофаза қилиш журналида ёзилган камчилликлар ва қоида бузилишларнинг бартараф этилганлигини текширади, шунингдек уларнинг ўзлари объектни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳолатини текширади. Қоида бузилишлар, тайинланган бажарувчилар ва қоида бузилишларни бартараф этиш муддатлари журналда ёзилади.

Учинчи босқич: ойига бир марта ҳар бир объектда.

Бош инженер, бошлиқни маиший ишлар бўйича моувини, бош механик, бошқармани меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича инженери, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош жамоа нозир ёки касаба уюшмаси раиси биринчи ва икинчи босқичлар назорати олиб борилишини, қоида бузилишларнинг бартараф этилишини, шунингдек объектни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳолатини комплекс текширувини ўтказади. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади ва журналда қайд этилади. Керак бўлганда буйруқ чиқарилиб, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини яхшилаш чораси кўрилади. Текширув натижалари корхона раҳбари ёки бош мухандиси ҳузуридаги цех, участка ва тайёрлов масканлари бошлиқларини ишлаб чиқариш бўйича йиғилишида муҳокама қилинади ҳамда камчиликларни бартараф этиш, меҳнат шароитларини яхшилаш тадбирлари, уларни бажариш муддатлари ва бажарувчилари кўрсатилган буйруқ билан расмийлаштирилади ва унинг амалий бажарилиши таъминланади.

2. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Меҳнат шартномаси ҳақида тушунча

Меҳнат шартномаси – ходим ва иш берувчи ўртасидаги муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишнинг ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажарилиши ҳақида тарафлар келишувидир.

Меҳнат шартномасида тарафларнинг келишуви бўйича: иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси), ходимнинг меҳнат вазифалари – мутахассислиги, малакаси, лавозими; ишнинг бошланиш куни; меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати; меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатни бошқа шартлари белгиланади.

Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафларидир.

Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимнинг қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ҳамда кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас.

Ўзбекистон республикасининг янги таҳрирдаги меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунининг 22-моддасида ходимнинг ва 23- моддасида иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари кейинчалик Ўзбекистон республикаси Меҳнат кодексининг тегишлича 355 ва 359-моддаларида ҳам келтирилиб мустаҳкамланган.

2.2. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Ўзбекистон республикасининг Меҳнат кодексига биноан, ҳар бир ишловчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб берадиган иш жойига;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан қонунлар бўйича мажбурий ижтимоий суғурталаниш;

иш берувчидан, тегишли давлат органларидан ва жамоа ташкилотларидан иш жойидаги шароитлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги, соғлиғини шикастланиши тавакали мавжудлиги тўғрисида, шунингдек ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари таъсиридан ҳимоялаш бўйича чоралар тўғрисида ишончли маълумотлар олиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилиши сабабли, унинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф содир бўлиши мумкин бўлган шароитларда, ишларни бажаришни рад этиши, қонунларда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, хавф бартараф этилганига қадар;

иш берувчининг воситалари эвазига, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига биноан, шахсий ва жамоа ҳимоя воситалари билан таъминланиши;

иш берувчининг маблағлари эвазига меҳнатни хавфсиз методлари ва усулларига ўқитилиши;

меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилиши оқибатида иш жойи йўқ қилинган ҳолатда иш берувчининг воситалари эвазига касбга қайта тайёрлаш;

ўз иш ўрнидаги меҳнат шароитлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи орган томонидан текширишдан ўтказилиши учун сўровнома бериш;

ўз иш ўрнида меҳнат қилиш учун хавфсиз шароитлар таъминланиши билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилаётганда ва ўзи билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса ёки унинг касб касаллиги текширилаётганда шахсан ўзи иштирок этиш ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиш;

тиббий тавсияларга мувофиқ навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтиш, ушбу тиббий кўрикдан ўтиш вақтида унинг иш жойи (лавозими) ва иш ҳақи сақланиши.

Республикамиз қонунчилигида оғир ишларни бажарилишига ва меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли ишларни бажарилишига чекловлар ўрнатилган. Бундай ишларни бажаришда аёллар ва ёши 18 га етмаган ёшлар меҳнатидан фойдаланиш, шунингдек соғлиғини ҳолати бўйича кўрсатилган ишлар мумкинмаслигида, тақиқланади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ишловчи нафақат ҳуқуқларга, бажариши шарт бўлган мажбуриятларга ҳам эга бўлади. У меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиши, шахсий ва жамоа ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиши, ишларни хавфсиз бажариш методлари ва усулларидан ўқишдан ўтиши, ишларни хавфсиз бажариш бўйича йўл-йўриқ олиши, шунингдек унинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари текширилиб турилиши керак. Ишлаб чиқаришда содир бўлган ҳар бир бахтсиз ҳодиса тўғрисида, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган ҳар қандай вазият тўғрисида зудлик билан ўз раҳбарига хабар қилиши, шунингдек мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши керак.

Меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитлари меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос бўлиши керак. Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ходимнинг айбисиз бузилганлигида, давлат назорат ва текширув органлари томонидан ишларни бажариш тўхтатиб қўйилган вақт учун, ходимга иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланади. Ходимни ўз ҳаёти ва соғлиғига хавф вужудга келиши туфайли ишни бажаришни рад этган вақтда иш берувчи уни бошқа иш билан таъминлаши, агар объектив сабабларга кўра бошқа иш билан таъминлаш мумкин бўлмаса, ходимни ишламасдан турган, унинг соғлиғи ва ҳаёти учун хавф бартараф этилгунга қадар вақти учун меҳнат кодекси ва бошқа қонунлар асосида ҳақ тўланади.

Ходим ўрнатилган нормалар бўйича шахсий ва жамоа ҳимоя воситалари билан таъминланмаган ҳолатда, иш берувчи ундан меҳнат мажбуриятларини бажаришни талаб қилишга ҳақли эмас ва бу сабаб бўйича вужудга келган тўхтаб қолиш вақтига ҳақ тўлаши шарт.

Ишловчиларни меҳнатни муҳофаза қилиш талабларидан билимларини текширишни ўтказиш учун ташкилотларда иш берувчининг (раҳбарнинг) буйруғи (фармойиши) асосида, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларидан билимларни текшириш бўйича таркиби уч кишидан кам бўлмаган, ўрнатилган тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқишдан ўтган ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларидан билимлари текширилган комиссия тузилади. Иш берувчи (ёки унинг ваколатли шахси) зарарли ва (ёки) хафвли шароитли ишларга қабул қилинаётган шахсларни, ишларни бажаришни хавфсиз методлари ва усулларига ўқитилишини таъминлайди, меҳнат фаолияти давомида эса – даврий ўқитишни ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларидан билимларни текширишни олиб боради.

Кўрсатилган ишларга биринчи бор киришаётганлар ёхуд касб бўйича бир йилдан ортиқ танаффусга эга бўлган ишчи касблар ишловчилари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқишдан ўтадилар ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларидан билимлари бу ишни бажаришга тайинлангандан сўнг бир ой ичида текширишдан ўтказилади. Иш берувчи (ёки унинг ваколатли шахси) йилига камида бир марта, ишчи касблар ишловчиларини жабрланувчиларга датлабки ёрдам кўрсатишни даврий ўқитилишини ташкиллаштиради.

2.3. Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича иш берувчиларнинг мажбуриятлари

Ўзбекистон республикасининг меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосларида корхонада меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатига жавобгарлик иш берувчига юклатилади.

Қонунчилик асосларига биноан иш берувчи қуйидагиларни таъминлашга мажбур:

ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари, ускуналарини хавфсиз эксплуатация қилинишини;

технология жараёнлари ва ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хом-ашё ва материалларни хавфсизлигини, шунингдек жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини самарали фойдаланилишини;

ҳар бир иш жойида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ва бошқа ҳуқуқий норматив ҳужжатлар талабларини бажарилишини;

ишловчиларга керакли санитар-маиший ва даволаш-профилактика хизматларини ташкиллаштириш;

қонунчилик билан ўрнатилган ишловчиларни меҳнат қилиш ва дам олиш тартибини;

меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришда, шунингдек ифлосланиш билан боғлиқ ишларда банд бўлган ишловчиларга ўрнатилган нормаларга биноан махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, ювувчи ва зарарсизлантирувчи воситаларни берилишини;

зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари даражасини ишловчилар соғлиғига таъсирини самарали назоратини;

ишловчиларни меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ майиб бўлиш, касб касаллигига чалиниш ёхуд соғлиғини бошқача шикастланиши натижасида уларга етказилган зарарни қопланишини;

ишловчиларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалардан ишловчиларни билимларини текшириш;

иш жойи шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати тўғрисида, соғликни шикастланиш таваккали (эҳтимоли) мавжудлиги тўғрисида ва ишловчиларга берилиши керак бўлган шахсий ҳимоя воситалари, компенсацаиялар ва имтиёзлар тўғрисидаги ахборотларни ишловчиларга тақдим этилишини;

давлат назорат ва текширув органлари ва жамоа текшируви вакилларини ўзларини фаолиятларини бажариши учун йўл бериш; уларга керакли ахборотларни тақдим этиш;

давлат назорат ва текширув органлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ва хавфсизлик ва меҳнат гигиенаси бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжатлар бузилганлиги учун белгиланган жарималарни ўз вақтида тўланишини;

авария вазиятлари вужудга келганда, ишловчиларни ҳаёти ва соғлиғини сақланишини таъминлаш бўйича керакли чораларни кўрилишини, шу жумладан жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича;

ишловчиларни касалланиш оқибатидаги вақтинчалик меҳнатга нолойиқликдан, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий суғурта қилинишини.

Меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича иш берувчиларни мажбуриятлари бош, тармоқ, ҳудуд ҳуқуқий ҳужжатларида (жамоа келишувларида), жамоа шартномаларида ва шахсий меҳнат шартномалари (контракт) да ўз аксини топади.

3. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МУҲИТИ НОҚУЛАЙ ОМИЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАЪСИРИДАН ҲИМОЯЛАШ

3.1. Ишлаб чиқариш муҳитининг ноқулай омилларининг синфланиши. Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари

Ишлаб чиқариш муҳитининг ноқулай омиллари табиий таъсири бўйича физикавий, кимёвий, биологиявий ва психофизиологиявий гуруҳларга бўлинади.

Ишлаб чиқаришнинг физикавий ноқулай омиллари ўз ичига: ҳаракатланаётган машиналар ва механизмлар; ишлаб чиқариш ускунасининг қўзғалувчан қисмлари; силжитилаётган буюмлар, тановарлар, материаллар; бузилаётган конструкциялар; қулатилаётган тоғ жинслари; иш зонаси ҳавосини юқори чангланганлиги ва газланганлиги; ускуналар, материаллар сиртларининг юқори ёки паст ҳарорати; иш зонаси ҳавосини юқори ёки паст ҳарорати; иш жойида шовқинни юқори даражаси; титрашни юқори даражаси; инфратовуш тебранишларининг юқори даражаси; ультратовушни юқори даражаси; иш зонасида юқори ёки паст барометрик босим ва унинг тез ўзгариши; ҳавони юқори ёки пастки намлиги; ҳавони юқори ёки пастки қўзғалувчанлиги; ҳавони юқори ёки пастки ионлашуви; иш зонасида ионлаштирувчи нурланишнинг юқори даражаси; одам танаси орқали ўтиб туташиши мумкин бўлган электр занжири кучланишининг юқори қиймати; статик электрнинг юқори даражаси; электр магнити нурланишининг юқори даражаси; электр майдонини юқори кучланганлиги; магнит майдонини юқори кучланганлиги; табиий ёритишни етарли эмаслиги ёки йўқлиги; иш зонасини етарли ёритилмаганлиги; ёритишнинг юқори ёрқинлиги; ёрқинликнинг пастлиги; тўғри ва аксланган ялтираш; ёруғлик оқимининг юқори пульсацияланиши; ультрабинафша радиацияни юқори даражаси; инфрақизил радиацияни юқори даражаси; тановарлар, асбоблар, ускуналар сиртларидаги ўткир қирралар, ўнқир-чўнқирлар ва ғадир-будирликлар; иш жойини ер (пол) сиртига нисбатан анча юқорида жойлашганлиги ва вазнсизликни олади.

Ишлаб чиқариш муҳитининг кимёвий ноқулай омилларига қуйидагилар киради:

одам организмига таъсирини тавсифи бўйича – токсик, ғаштлантирувчи-ғижинтирувчи-зериктирувчи, сенсибилизация қилувчи, канероген, мутаген, репродуктив фаолиятга таъсир этувчилар;

одам организмига ўтиш йўли бўйича – нафас олиш органлари орқали; ошқозон-ичак йўли бўйича; тери ва кўзни шиллиқ қавати бўйича ўтувчилар.

Ишлаб чиқаришнинг биологиявий ноқулай омиллари ўз ичига биология объектлари – патоген микрорганизмлар (бактериялар, вируслар, риккетсии, спирохети, одий грибок) ва улар ҳаёт-фаолиятининг маҳсулотларини олади.

Асаб-психий юкланганлик ақлий ўта юкланганликка, тахлилагичларни (анализаторларни) ўта юкланганлиги, меҳнатни монотонлиги, ҳиссиётли (эмоционал) ўта юкланганликка бўлинади.

Ишлаб чиқаришнинг хавфли омили – маълум шароитларда унинг ишловчига таъсири жароҳатланишнинг, ўткир касалланишнинг ёки бехосдан соғликни тез ёмонлашувига, ҳатто ўлимига сабабчи бўлиши мумкин бўлган муҳит ва меҳнат жараёнининг омили.

Ишлаб чиқаришнинг зарарли омили – маълум шароитларда унинг ишловчига таъсири касалланишга, меҳнат қобилиятини пасайишига ва (ёки) кейинги авлодлари соғлиғига салбий таъсир ўтказиши мумкин бўлган муҳит ва меҳнат жараёнининг омили.

Сонли тавсифи ва таъсирининг давомийлигига кўра ишлаб чиқаришнинг айрим зарарли омиллари хавфли бўлиб қолиши мумкин. Хавфли ва зарарли омилларни мавжуд нисбатидан ва чегаравий рухсатли даражасидан келиб чиқиб меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли омиллари даражаси бўйича тўртта синфга бўлинади: 1-синф – оптимал меҳнат шароитлари; 2-синф – рухсатли меҳнат шароитлари, функционал четланиш келтириб чиқаради, аммо регламентланган дам олишдан кейин организм нормал ҳолатга қайтади; 3-синф – зарарли меҳнат шароитлари, гигиена нормаларидан ортиқ, кейинги авлодларга ноқулай таъсир этувчи ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари мавжудлиги билан тавсифланади. 3-синф меҳнат шароитлари зарарлиги бўйича тўрт даражага бўлинади:

қайтадиган функционал ўзгаришлар ва касалланиш ривожланиши таваккалини асословчи гигиеник нормалардан четланишларни келтириб чиқарилишини тавсифлавчи меҳнат шароитлари;

турғун функционал бузилишлар келтириб чиқариши, кўпчиллик ҳолларда вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиш билан бўладиган касалланиш ҳолатларнинг кўпайишига, умумий касалланиш частотасини ошишига, касбий патологиянинг бошланғич белгиларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган хавфли ва зарарли омилларнинг даражасидаги меҳнат шароитлари;

меҳнат фаолияти даврида енгил шаклдаги касбий патологияни ривожланишига олиб келадиган, меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотиш билан юқори даражадаги касалланишни келтириб чиқариши мумкин бўлган зарарли омилларнинг даражаси билан тавсифланувчи меҳнат шароитлари;

касбий касалланишни кўрсатадиган шакли пайдо бўлиши мумкин бўлган, сурункали патологияни аҳамиятли ўсиши ва меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотиш ҳамда юқори даражадаги касалланиш билан тафсифланадиган меҳнат шароитлари.

4-синф – хавфли (экстремал) меҳнат шароитлари – таъсири иш сменаси (ёки унинг бир қисми) мобайнида ҳаёт учун хавф соладиган, ўткир касб жароҳатини оғир шаклини юқори таваккалини вужудга келтирадиган ишлаб чиқариш омилларининг даражаси билан тавсифланадиган меҳнат шароитлари.

Ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари орасида маълум боғланганлик кузатилади. Кўпчиллик ҳолларда зарарли омилларнинг мавжудлиги хавфли омилларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Масалан, ишлаб чиқариш хонасининг ўта намлиги ва ток ўтказувчан чангларнинг (зарарли омиллар) мавжудлиги одамни электр токи (хавфли омил) билан жароҳатланиш хавфини кучайтиради.

3.2. Акустик тебранишлар, шовқин манбалари, синфланиши, таъсири, нормалаштирилиши

Суръатли шовқинни одам организмига таъсири асаб жараёнларини кечишига ноқулай таъсир этади, толиқишни ривожланишига олиб келади, юрак-қон томирлари тизимини ўзгаришига ва шовқин патологиясини вужудга келтиради ва унинг натижасида секинлик билан эшитиш пасайиши ривожланади. Ишлаб чиқариш шароитларида шовқин манбалари ишлаётган дастгоҳлар ва механизмлар, механизациялашган қўл асбоблари, электр машиналари, компрессорлар, кўтариш-ташиш машиналари, ёрдамчи ускуналар (вентиляция қурилмалари, кондиционерлар) ва б.қ. бўлади.

Спектрининг тавсифи бўйича шовқинлар кенг қамровли ва маромлига бўлинади. Вақт тавсифи бўйича шовқинлар ўзгармас ва ўзгармас бўлмаганга бўлинади. Ўз навбатида ўзгармас бўлмаган шовқинлар вақт бўйича тебранувчан, танаффусли ва импульсли бўлиши мумкин. Иш жойларида ўзгармас шовқинни тавсифномаси сифатида, шунингдек унинг ноқулай таъсирини чеклаш бўйича самарали тадбирларни аниқлаш учун, товуш босими даражаси децебелда (дБ) қабул қилинади. Иш жойларида ҳам шовқиннинг умумий тавсифномаси сифатида товуш даражаси децебелларда қабул қилинади, у товуш босимини частота тавсифномасининг ўртача қийматини бидиради.

Шовқин билан курашишнинг асосий тадбирлари – техникавий бўлади ва учта бош йўналишлар бўйича олиб борилади:

шовқинни пайдо бўлиш сабабларини бартараф қилиш ёки уни манбасида пасайтириш;

шовқинни узатиш йўлларида секинлаштириш;

ишловчиларни бевосита шовқиндан ҳимоялаш.

Шовқинни пасайтиришнинг самарали воситаси шовқинли технологик операцияларни кам шовқинли ёки тўлиқ шовқинсизлари билан алмаштириш. Шовқинни унинг манбасида камайтиришга: ускунанинг шовқин чиқарадиган қисмини конструкциясини такомиллаштириш; конструкциясида акустик хоссалари пасайтирилган материаллардан фойдаланиш; шовқин манбасида имкон борича унинг яқинида қўшимча товуш изоляцияловчи ёки тўсувчи ўрнатиш эвазига эришилади. Шовқинга қарши курашнинг энг содда техник воситаларидан бири машинани шовқинли бирикмасини ёпувчи товушни изоляцияловчи ғилоф ўрнатиш. Акустик экранларни қўлланилиши ускунадан тарқалаётган шовқинни самарали камайтиришга хизмат қилади. Шовқинли механизмни иш жойини ёки машинани хизмат кўрсатиш зонасини чегаралайди. Шовқинли хоналарда товуш ютувчи юзали қопламаларни шип ёки деворлар учун қўлланилиши шовқин спектрини пастроқ частоталигига ўзгаришига олиб келади ва бу меҳнат шароитларини яхшилайди.

Инфратовуш – товуш тўлқинини 25 Гц дан кам частота билан тебраниши.

Инфратовушли тебранишларнинг пайдо бўлиш табиати эшитиладиган товушники каби бўлади, шунинг учун инфратовуш ҳам худди эшитиладиган товуш бўйсинадиган қонуниятларга бўйсинади ва уни ифодалаш учун эшитиладиган товуш учун қўлланиладиган математик аппарат қўлланилади (товуш даражаси билан боғланган тушунчалардан ташқари). Инфратовуш муҳитда оз сўнади, шунинг учун анча узоқ масофага тарқалади. Инфратовуш манбаси секундига 20 дан кам давр частотаси билан ишлайдиган ускуналар бўлади. Инфратовуш марказий асаб тизимига зарарли таъсир кўрсатади ва қўрқув, безовталик, чайқалиш ҳисини ва б.қ. келтириб чиқаради.

Инфратовуш тебранишлари оралиғи одамни алоҳида органлари ички частоталарига мос (6—8 Гц), демак, резонанс бўлганлигидан оғир оқибатлар вужудга келиши мумкин. Товуш босимини 150 дБА кўпайиши овқат ҳазм қилиш фаолияти ва юрак ритмини ўзгаришига олиб келади. Эшитиш ва кўришни йўқотиш мумкин.

Ҳимоя тадбирлари: 1) пайдо бўлиш манбасида инфратовушни пасайтириш; 2) шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш; 3) инфратовушни ютувчи қурилмалардан фойдаланиш. Назорат приборлари сифатида ФЭ-2 фильтрли ШВК турли шовқин ўлчагич ва RFT турли виброакустик аппаратура қўлланилади.

Шовқин манбаларига (шу жумладан юқори ва паст частотали) ишлаётган кондиционерлар, турбиналар, вибрация майдончалари, катта машиналарнинг айланувчан қисмлари ва б.қ. киради. Ишлаб чиқариш инфратовуши ҳам эшитиладиган шовқин соладиган жараёнлардан, турболентлиликдан, резонансдан, пульсациядан, илгариланма қайтма ҳаракатдан содир бўлади. Саноат ва транспортда инфратовушни суръатининг умумий даражасини ўртача қиймати 108 дБ га тенг бўлади. Инфратовушни организмга узоқ муддатли таъсири кичик суръатли бўлганда ҳам ақлий меҳнат қобилиятини пасайтиради, толиқишга, ғашланишга, бош оғришига, безовталикка, асабийликка олиб келади.

bannerbanner