“Тарих” дейилганда, тасаввуримизда кучли салтанатларнинг, қудратли давлатларнинг ўтмиши гавдаланади. Ҳолбуки, ҳар бир маҳалла, қишлоқ, шаҳарнинг ўз тарихи бор. Гарчи бу тарих мамлакат тарихидан айри бўлмаса-да, шу тарихнинг бир зарраси ҳисобланса-да, бу заррада, таъбир жоиз бўлса, шу бир томчида мингларча одамларнинг тақдирлари, ўтган кунлари акс этади. Афсус шундаки, азал-азалдан одамзод катта тарихлар билангина банд бўлиб келган. “Зафарнома”, “Бобурнома”, “Ҳумоюннома”, “Шайбонийнома”, “Абдулланома” каби асарлар тарих илмининг жавоҳири сифатида қадрланади. Ажабки, “Берунийнома” ёки “Фарғонийнома” деб номланувчи тарих асарлари яратилмаган.
Скачать книгу ҒАРОЙИБ ҚИШЛОҚНИНГ АЖОЙИБ ОДАМЛАРИ в fb2, epub, txt (14 форматов) в нашем Интернет-магазине.
все жанры