Читать книгу АСАРЛАР (II жилд) (Сирожиддин Саййид) онлайн бесплатно на Bookz (4-ая страница книги)
bannerbanner
АСАРЛАР (II жилд)
АСАРЛАР (II жилд)
Оценить:

3

Полная версия:

АСАРЛАР (II жилд)

* * *

Неъматга шукр қилиш унинг заволидан омон сақлайди.

ШУКРОНА

Неъматга шукр қил. Пойингда ер бор,Шукр қил, тепангда турибдир осмон.Билсанг, ҳар неъматга шукронанг сенингУнинг заволидан сақлагай омон.

* * *

Икки неъмат мавжуд бўлиб, кўпчилик одамлар уни қўлдан бой бериб қўядилар. Бу – тансиҳатлик билан бўш вақтдир.

ИККИ НЕЪМАТ

Бу ёруғ дунёда қанча меҳнат бор,Лекин инсонларга икки неъмат бор.Кўрингким, не каслар улоқиб йўлдан,Бу икки неъматни бергайлар қўлдан.Бу – на бойлик эрур, на шону шуҳрат,На айвонларию на тахтларидир.Кўпчилик йўқотган бу икки неъматУларнинг соғлиги, бўш вақтларидир.

* * *

Тангридан фойдали илмни сўранглар. Фойдасиз илмдан эса четлашинглар.

ИЛМ

Дилни зиё бирлан чулғаб ўрангуМаърифат мулкида чироқ бўлинглар.Оллоҳдан фойдали илм сўрангуФойдасиз илмдан йироқ бўлинглар.

* * *

Яхшилик эскирмайди, гуноҳ унутилмайди, жазоловчи (Худо) эса ўлмайди. Хоҳлаган ишни қил, диёнатингга яраша жазо ёки мукофот олурсан.

ЯХШИЛИК ЭСКИРМАГАЙ

Бу – юз минг азизларни ўздин ўткарган работ,Бу – юз минг кўнгилларга вафо қилмаган дунё.Хоҳлаган ишингни қил, юргил хоҳлаган йўлда,Яхшилик эскирмагай, унутилмагай гуноҳ.Диёнатинг не бўлса, жазо ҳам шундоқ бўлур,Фақат Оллоҳ мангудир, ўлмагай фақат Оллоҳ.Хоҳлаган ишингни қил, юргил хоҳлаган йўлда,Яхшилик эскирмагай, унутилмагай гуноҳ.

* * *

Оллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради.

ГЎЗАЛЛИК

Ялтироқ дунёнинг аҳволина боқ:Унда шому саҳар ясан-тусандир.Бари алдамчидир, бари омонат,Фақат Худо мангу, Худо гўзалдир.У гўзал ишларни хуш кўргай билсанг,Анграйма ҳашамнинг бозорига сен.Қалбинг гўзал бўлса, ахлоқинг гўзал,Тушгайсан Оллоҳнинг назарига сен.

* * *

Ҳаёнинг бутун вужуди яхшидир. Ҳаё доимо яхшилик келтиради.

ҲАЁ

Ёмондир имонинг кемтик бўлса гар,Хушдурур нафсингнинг бўлса ҳудуди.Яхшилик келтиргай ҳамиша ҳаё,Ҳаёнинг яхшидир бутун вужуди.

* * *

Қазони дуо қайтаради, яхшилик қилиш умрни узайтиради.

ДУО ВА ЯХШИЛИК

Иморатлар қуринг, солинг қасрлар,Истанг олам кезиб, бахшилик қилинг.Неки қилсангиз ҳам қай касб, амалда,Аввал дуо олинг, яхшилик қилинг.Ҳеч бир савобингиз кетмагай беиз,Ҳар бир қилмишингиз кузатилгайдир.Балою қазодан қайтарар дуо,Яхшилик – умрни узайтиргайдир.

* * *

Сўзда сеҳр, шеърда эса ҳикмат бор.

СЎЗ ВА ШЕЪР

Сўз – инсон дилининг кўрк, либосидир,Сўзким гўзал эрур, унда меҳр бор.Бесабаб кўнгилга солмагай ХудоБир сўзни, демакким, сўзда сеҳр бор.Бу олам яшнагай эзгуликлардан,Токи инсонларда қалб ва ҳиммат бор.Шеър ҳам яралмагай бекорга асли,Шеърда Расулуллоҳ айтган ҳикмат бор.

«Умидим асрагил ноумидликдан…»

Умидим асрагил ноумидликдан,Даврон одимлари чигал ва қалтис.Худойим, синовлар дунёсидаман,Тўғри йўл кўрсатур ҳикмат ва ҳадис.Гўё қирқ соҳилдан ўтдим кўзда ёш,Меҳру карамингдан этмагил жудо.Мен ҳам сўз демишман қурбим борича,Ўзинг ёруғ қилгил юзимни, Худо.1992–2001 й.й

ВАТАННИ ЎРГАНИШ

«Қадр билмас ёр олдида қадрим надир…»

Қадр билмас ёр олдида қадрим надир?Изтиробим, ихлосим ҳам дардим надир?Туфроқ бўлсам бу йўлларда гардим надир?Увол этдим, эсиз, дилнинг дарёсини.Балдоғидай ялтироқдир оламлари,Жондин ўтди миннатлари, аламлари.Доғларимнинг кўмиридан қаламлари,Кўзга суртди, лек билмади маъносини.Кўнгил у кун адирларда йиғлар эди,Тошқинлари тошлар аро ухлар эди.Кўклам ҳар қир, ҳар ўнгирда тахлар эдиМенинг бағир қонларимдан сарпосини.Бир осмонни бир юлдузга зор этди ёр,Бу дунёни ўз кўзига тор этди ёр,Менинг тупроқ остонамни хор этди ёр,Топсин энди остонанинг тиллосини.1992

ВАТАН ЁДИ

Эпкинлари кўзларимга ёш урган,Товонимга тикон кирган, тош урган.Сўқмоқлари тизларимга суйкалиб,Адирлари оёғимга бош урган.Ҳар хасида юз минг боғнинг қиссаси,Чинорлари осмонларнинг ҳассаси.Мамасайид бобомнинг обдастасиСўрисида зору интизор турган.Мозорлари шомлар ичра қарориб,Юлдузлари нурли ҳикмат юбориб,Туфроғига Оллоёрлар шеър қориб,Термизийлар хаёл сурган, ўй сурган.Майсаларнинг тили, сувлар баданиҚандай гўзал тушунгайлар Ватанни.Эй, зангламас қиличларнинг мадфани,Бўронлари тулпорларга соч ўрган.Мозийлардан тинглаб ҳақир сўзимни,Бир юз келиб куйдироди юзимни.Очай десам, очолмайман кўзимни,Қалдирғочлар қабоғимга ин қурган.1992

ОҚ РЎМОЛЛАР

Завол балқиб уммонимда, наҳримда,Шарму ҳаё танқис бўлган давримда,Оқ рўмоллар пайдо бўлди шаҳримда,Ҳайрон этиб кўникмаган кўзларни.Бунча очиқ, бунча беҳаё дунё,Алар уч… тўрт… алар ҳозирча танҳо,Фаришталар ташлаб кетдимикан ёТун чоғида танлаб тоза қизларни?Шунча йиллар фақат офат келдими?Оқ рўмоллар бирлан иффат келдими?Юртдан кетган ул латофат келдими?Не қалтироқ босди ногоҳ тизларни?Хаёлларим менинг ғамдан қорарди,Кўксимдаги доғлар илдиз ёрарди,Бир муслима ҳаётимга қарарди,Ҳижоб ичра айтолмай бир сўзларни.Келгусидир, кетгусидир шамоллар,Пок бўлсинлар бундан кейин аъмоллар,Қандай гўзал кўрингай оқ рўмолларБеркитганда айниқса оқ юзларни.1992

«Э Худойим, душманим мард бўлса бас…»

Э Худойим, душманим мард бўлса бас,Кўксим ичра бир улуғ дард бўлса бас.Кипригимга Мавлавийдан бир ғубор,Яссавийдан зарра бир гард бўлса бас.1992

ВАТАНДОШЛАР

Туркистонлик муҳожирларгаАндижондан Бобур оҳин дуди келар,Самарқанддан Улуғбекнинг ёди келар.Шамол турса, Туркистоннинг ҳиди келар,Шунча йиллар шамол кутган ватандошлар.Кўринганлар менинг тоғу тузум бўлди,Айрилиқ ҳам шунчаларми узун бўлди?Ўз юртимда қаро менинг юзум бўлди,Юртдан кетиб, ғурбат ютган ватандошлар.Мен ким, дардин ичга ютган бир шоирман,Куйиб на кул бўлдим, йиғлаб на ёмғирман,Сизлар эмас, аслида мен муҳожирман,Сийнасида Ватан кетган ватандошлар.Ўз юртига сиғмай кетган ўгайларим,Айтаберсам, зирқирайдир кўкайларим.Сиз Фурқатим, сиз Мустафо Чўқайларим,Қисмат шўрин таъмин тотган ватандошлар.Сизга тушди дунёнинг бор жабрлари,Сиз япроқлар, тоғларчалик сабрлари,Йиғлаб ётар Яссавийнинг қабрлари,Йўлларига тикон битган ватандошлар.Сиз ғурбатда нурамаган минорларсиз,Гарчи гоҳи хаста, гоҳи беморларсиз,Томирлари бунда қолган чинорларсиз,Жисмлари сарсон ўтган ватандошлар.Талон бўлди бу мулк, кетди хазиналар,Минорларга боқсам, бунча ҳазин алар.Ватан бўлди сизга Макка, Мадиналар,Олислардан дуо этган ватандошлар.Мен-чи, мен ўз боғимга соз қаролмадим.Топтадилар, сизлар ким, деб сўролмадим.Ҳеч бўлмаса бир ҳижратга яролмадим,Ҳижратлари ҳикмат айтган ватандошлар.Сиз кексайган, вале юртнинг баҳорисиз,Туркистоннинг тўзғиб кетган ғуборисиз,Андижоний, Туркистоний, Бухорийсиз,Ватан номин асраб ўтган ватандошлар.1992

КУЛГИЧЛАР

Фалак тоши бошим узра айланади,Кўнглим сенга бир кун ипсиз бойланади.Тақдир менга ўйин қилиб келди азал,Гўзал, сенинг кулгичларинг бунча гўзал.Агар кўзлар юз мулкининг шоҳидирлар,Алар мендай ғарибларнинг чоҳидирлар.Бунда ғариб ҳар қандайин шеъру ғазал,Гўзал, сенинг кулгичларинг бунча гўзал.Раҳмим келар ўз ҳолимга, йиғлайдирман,Ўз-ўзимдан бу дунёга сиғмайдирман.Не бўлди бу, оҳ қандайин мушкул масал,Гўзал, сенинг кулгичларинг бунча гўзал.Иложим йўқ, лекин боғлиқ бўлиб қолдим,Кўп доғ эдим, яна доғлик бўлиб қолдим.Ўнгланмайин ўтсам керак энди бу гал,Гўзал, сенинг кулгичларинг бунча гўзал.Дудоғларинг, ухласанг гар, гулдайдирлар,Кулгичларинг бунча гўзал ухлайдилар.Бу бир хаёл, менинг умрим хаёл тугал,Гўзал, сенинг кулгичларинг бунча гўзал.Ақлу ҳушдин айро, бўзлаб яшадим мен,Хаёлимда фақат гўзал яшадим мен.Ишқ, муҳаббат деганларим бўлди чигал,Гўзал, сенинг кулгичларинг бунча гўзал.Гўзал, сенинг кулгичларинг бунча гўзал.Тақдир менга ўйин қилиб келди азал.Сен бир кулсанг, умрим гўзал савол бўлгай,Армон билан ўлиб кетсам, увол бўлгай.1992

АЛАМ

Боғлари мунғайди орзуларимни,Қаролиғ чулғади уйқуларимни,Қувнаб, тўй-тўйлашиб қайғуларимни,Эй сиз, қаро сочлар, юлдуз қароғлар,Нима топдингиз?Ҳар хасни кўзимга бир гиёҳ айлаб,Келдингиз аввали бир нигоҳ айлаб,Ўз қоним ўзимга сўнг сиёҳ айлаб,Эй сиз, анор юзлар, ақиқ дудоқлар,Нима топдингиз?Мижгонлар сир сақлар – йиллардай узун,Кўксимда йиғлайди бир қирмиз узум.Юзим куймоқдадир, куйдимми ўзим,Эй, сиз, оташ қўллар, олов бармоқлар,Нима топдингиз?Мавзун қаддингизда надин титроқлар?Сиз букун аламли сўлғин япроқлар.Эй сиз, юпқа томоқ, бодом қабоқлар,Осмондай кўнглимга солиб ямоқлар,Нима топдингиз?1992

«Сочларингни майдалай…»

Сочларингни майдалай,Бу дунё бир маталдай.Туш десанг аёни йўқ,Ҳуш десанг поёни йўқ.Сочларингни майдалай,Бу дунё бир масалдай.Бир боқсанг бандаликдир,Бир боқсанг андалибдир.Сочларингни майдалай,Бу дунё бир майсадай.Биз кўзлари намлармиз,Майсада шабнамлармиз.Сочларингни майдалай,Бу дунё бир ғазалдай.Бир байтида мен хорман,Бир байтида сен зорсан.Бу дунё бир маталдай.Мажнунлари қайдалар?Сочларингни майдалаб,Майли мен ҳам ҳайдалай.1992

СЕНИНГ УМРИНГ

Ойларинг ўрнини чақинлар олар,Сойларинг ўрнини тошқинлар олар.Бир кун атрофингда фақат ер қолар,Бошингдан юлдузли осмонинг кетар.Гулгун кунларингни ортига ташлаб,Гоҳ яшнаб, гоҳида қиличдай чақнаб,Адирлар ортидан қулундай кишнаб,Бир беғам, безавол давронинг кетар.Баҳоринг кетгайдир аста қўлингдан,Хаслар ҳикмат сўйлар юрган йўлингдан.Муҳаббат кетса гар ул кун дилингдан,Пойингдан устивор нарвонинг кетар.Дийдаларинг аро кетмай ним кулгу,Аларга ўрнашиб олмишдир қайғу.Ярми кўк, ярмиси сарғайган орзуМисоли бир барги хазонинг кетар.Нолакор янграгай ногоҳ созларинг,Сароб севгиларда куймиш ёзларинг.Учгайлар видоли ўрдак, ғозларинг,Кўкларда нолаю афғонинг кетар.Сенга кам дегандай шунча мотамни,Йиллар йиқитгайлар бир кун отангни.Муз шамол тилгайдир нохос бетингни,Кўксингни тўсган ул қалқонинг кетар.Ҳазинлик қоплагай майсазорингни,Боғларинг чорламас тоғда қорингни.Сени ёр англамас, сен-чи ёрингни,Мижгонлари айтган достонинг кетар.Шудрингдан саодат кутгай йигитлик.Ўт ютиб, вале гул тутгай йигитлик,Шамшир шуъласидай ўтгай йигитлик,Шу оний шуълада карвонинг кетар.1992

АФСУС

Бу ёруғ дунёда юрганлар бари,Ярмин зўри борлар, ярмисин зари,Сарв санамлари, гул дилбарлари –Ҳеч ким кўнглим билан ҳисоблашмади.Кўксида ёз эмас, қишлари борлар,Кўзларин тубида тишлари борлар,Ҳаттоки кўнглимга ишлари борлар –Ҳеч ким кўнглим билан ҳисоблашмади.У бир уй ва ёки хонадонмиди?Ёки очиқ турган жамадонмиди?Ў, қандай озода бир макон эди!Ҳеч ким кўнглим билан ҳисоблашмади.Эй малак, сен минг йил иболар қилгил,Минг бор ўлдиргилу бинолар қилгил,Кўнглим қон бўлди, сен хинолар қилгил,Ҳеч ким кўнглим билан ҳисоблашмади.Онажон, рангингиз бунчалар синиқ,Ҳовлида дўл урган ғунчалар синиқ,Кўксимда бир қамиш куй чалар – синиқ,Ҳеч ким кўнглим билан ҳисоблашмади.Унда фароғат кам, алам кўпроқдир,Ёруғ ёлқинлари кулдир, тупроқдир.Мисли қуюнлардан чиққан япроқдир,Ҳеч ким кўнглим билан ҳисоблашмади.1992

«Ой нурлари ёйилади сайҳонларга…»

Ой нурлари ёйилади сайҳонларга,Томлар оша ўтар сўнгра айвонларга.Айвонларда ниҳолдайин келинчакларНечун маъюс тикилади осмонларга?Бу айвонлар кўз олдимдан кетмай қолди,Ойлар, йиллар тўхтаб, гўё ўтмай қолди.Кўнгил, сенинг гўзал доғинг битмай қолди,Нечун бунча дўст бўлдинг сен армонларга?Мен онамнинг тушларига кирган ўғил,Кўксим ичра аламларим шиғил-шиғил.Эй дунё, сен меҳру мурувватинг қўйгил,Йўргакладинг мени ҳажру ҳижронларга.Ой нурлари ёйилади сайҳонларга,Томлар оша ўтар сўнгра айвонларга.Айвонларда ниҳолдайин келинчакларНечун маъюс тикилади осмонларга?Қанча райҳон хаёлларим пайҳон бўлар,Сайҳонлар қир, қирлар текис сайҳон бўлар.Эй дил, бир кун теграларинг райҳон бўлар,Ишим бўлмас менинг ул кун райҳонларга.1992

ОЙ

Тунлар япроқ янглиғ юпқалашган пайт,Дил ичра аламлар қуйқалашган пайт,Мунглуғ деразамга ой келди яна,Ой келди, йўлларда уринганмикин?Эсиз, муҳаббатим гуллаган мавсум,Ой нечун бунчалар турибдир маҳзун?Доғларин билардим, унга ҳам менингКўксимдаги доғлар кўринганмикин?1992

БОР-ЙЎҒИ

Ш. Ж.

Овозим авжини сиз билардингиз,Овозим чиқса сиз зирқирардингиз.Етти иқлимларга таралса созим,Етти газ ер ичра сиз кирардингиз.Сиздай бадбинлардан олисдирман мен,Гоҳо қаршингизда ожиздирман мен.Бор-йўғи бир куйган ҳофиздирман мен,Бобур бўлганимда не қилардингиз?!1992

ҲАЖР

Найсон чечагидай тоза хаёллар,Мен билан туғилган озод шамоллар.Букун қолиб кетмиш беиз, бедарак,Қайси бир тоғларнинг дараларида.Энди гул ҳам солгай дилга ғуссалар,Ул ўтлуғ, мунаввар, гўзал қиссаларЁшдай қолиб кетмиш беному нишонҚай бир мижгонларнинг ораларида.1992

ФАСЛ

Юлдузлардан муҳаббатнинг олис иси келмоқда,Еру осмон хайрлашар, видо кези келмоқда.Эй дил, шайлан, баҳор ўтиб, кўнгил кузи келмоқда,Кўнгил, бу не фасл бўлди, бу не янглиғ маъволар?Дунёларнинг замирида сирлар ухлар гўдакдек,Шабнамларнинг ялтираши ёр тақмаган зиракдек.Бир сипоҳи яқинлашар кўриниши кузакдек,Нафасидан боғлар титраб, жимирлайди дарёлар.Тоғлардаги бургут, дерлар ўғлон қалбин иниси,Ҳар бир қалбнинг бўлсин экан ўз меҳрибон муниси.Дарду алам бўлса агар йигитликнинг аниси,Қай тоғларга бориб йиғлар, кимга айлар даъволар?Ой паҳлавон қояларга сут эмизган тунларда,Ошиқ кўнгил ёнар яна ўшал қадим мунгларда,Мажнунларнинг бағирлари ҳануз доғу хунларда,Бу доғлардин сурма, қондин хино айланг, Лайлолар.Бу айёмнинг кўрки надир, надир шарҳу баёни?У ёни бир яшил қирғоқ, заъфарондир бу ёни,На ниҳони ниҳондиру на аёндир аёни,Ўйингда не ғамлар бордир, кўйингда не савдолар?Кеча нелар ўтди бошдан, нелар сўйлар ҳозиринг?Ёшликдаги ёрлар энди сўрар сендан розилик.Меваларин тўкар боғлар, қани сенинг ҳосилинг?Қиёс қилса, дўст бўлгайлар сенга фақат саҳролар.Барглар аро ёлғиз юлдуз кўнгил сўраб тикилгай,Ҳаловатнинг чодирлари чок-чокидан сўкилгай,Кўнгил бир кун хазонлардай унсизгина тўкилгай,Маъносидан ҳикмат топмай, дунёсидан маънолар.1992

ОҚСАРОЙ

Зиёратга келдим саҳар чоғ, сарой,Мунғайиб турарди ҳаммаёқ, сарой.Буюк салтанатнинг заволи сенми?Кўксимда доғ узра унди доғ, сарой.Нақшлар музтариб, деворлар яро,Бул мажруҳ муқаддас оятлар ароКелди мозийлардан бир мунглуғ садо,Ул менинг бағримни қилди чоҳ, сарой.Манглайимни босиб муздайин ғиштгаЙиғладим ҳар ўтган, ўтмаган ишга.Қадим нафасингни ютибон ичгаТурардинг ҳолимдан сен огоҳ, сарой.Турардинг абадий шавкату шондай,Осмонлар қаъридан бўлиб осмондай,Кексайган, нуроний соҳибқирондайБир оқ булут тушди баногоҳ, сарой!Дилим равоқларга уриниб кетди,Замонлар бир лаҳза суриниб кетди.Боқсам Самарқандлар кўриниб кетди,Турардинг бир ўзинг танҳо, тоқ, сарой.Норасо авлодлар ишрат ила банд,Эли қон ютгайдир, каззоблари қанд.Жафокаш бу мулкнинг дардин англаганНа бир хон келдию, на бир шоҳ, сарой.Сен ҳамон ўшандай улуғвордирсан,Дунё туганди, сен устивордирсан.Балки бир юпанчга сен ҳам зордирсан,Эй, Амир Темурдан қолган оҳ, сарой!1992

БУ ЙЎЛЛАРДА

Бу йўлларда бошим эгик,Боши эгик гуллар, гуллар.Охир туфроқ бўлдим сизгаҚўшилишиб йўллар, йўллар.Мендан на бир баҳор қолди,Мендан фақат ғубор қолди,Билмам қайга элтар мени,Қайга сочар еллар, еллар.Қуёш ботар, шом чўкади,Борлиқ чекар алам, алам.Жудолиғларнинг тўриданТўқилган бу олам, олам.Бу йўлларда севгим йўқдир,Кезгим йўқдир, кезгим йўқдир,Фақат уфқлар ортиданБир мунг келар: “Болам, болам…”Бу йўлларда шундай кўйгаТушдим наҳот ёна-ёна?Кўнгил кўзгум қум бўлди-ку,Ун бўлди-ку сина-сина.Эсаверар шафқат билмай,Эсар айём шамоллари,Кўзингизга гардлар қўнса,Ўшал менман она, она…1992

ФАЛАК АЙЛАНАДИ

* * *Олис тоғларимдан келибсан, баҳор,Унда кимлардир зор, кимлар интизор.Янги бешиклардан гапир гапирсанг,Янги қабрлардан сўйлама зинҳор.* * *Бир зум ғойибларнинг пайдоси бўлгин,Хомуш кетганларнинг нидоси бўлгин.Серсукут бир юртда туғилмишсан сен,Юртинг сукутларин садоси бўлгин.* * *Кўнгил саргузаштин ёзиб ўтарман,Фаною бақосин сезиб ўтарман.Куйган шоирларнинг саҳросидир бу,Салқин бир шамолдай эсиб ўтарман.* * *Қон олинг бағримнинг тоза доғидан,Жон олинг севгимнинг нурли чоғидан.Бекаслиғ даштининг ғафлати ичраУйғонинг шеъримнинг қўнғироғидан.* * *Балки кўзёш бўлиб келдим дунёга?Ёки қувонч бўлиб келдим дунёга?Ўчган чироқларнинг хотири учунБалки сирож3 бўлиб келдим дунёга?* * *Бемурод тунларда муродим бўлдинг,Бебунёд дунёда бунёдим бўлдинг.Бемакон қолганда макон бағрида,Эй шеър, Астробод, Ҳиротим бўлдинг.* * *Кўксимда беркинган нигоҳим бўлдинг,Эй, дил, не сирларнинг огоҳи бўлдинг.Бир зум тинчимадинг фалак остида,Инсон қисматларин жанггоҳи бўлдинг.* * *Оловлар комига тушибманми мен?Ёнган бир оловли қўшиқманми мен?Куйиб ўртанаман нечун бунчалар,Дунёда энг сўнгги ошиқманми мен?* * *Бир унут дунёдан келгил, эй шамол!Бу тун эшигимдан эсгил, эй шамол!Кўксимга бош қўйиб, силаб жонимни,Мужда ёшлигимдан бергил, эй шамол!* * *Йўлимда кўзларнинг жим садолари,Қисматлар ноласи, ишқ савдолари.Қалбим хазинасин сочиб борурман,Яна не истайсиз, дил гадолари?* * *Аввал эсга олинг ёшлик пайтимни,Сўнг эса ёд этинг айбу дардимни.Кўнгиллар тўйида келинчакларнингЛибосига тикинг ишқий байтимни.* * *Ёмғирлар ёққанда мени ёд этинг,Йироқдан, яқиндан мени ёд этинг,Мен унут бир байтман, ногоҳ эл ичраШоир қолмаганда мени ёд этинг.* * *Мен синсам, ҳаётим жомини эсланг,Мен ботсам, умримнинг тонгини эсланг.Мен ўтсам, хокимнинг устида у кунМен эмас, отамнинг номини эсланг.* * *Бу не фасл эди – йилларим кетар,Майсалар, ғунчалар, гулларим кетар,Қуёшим, ойларим кетар, ҳар кечаАларнинг ортидан қўлларим кетар.* * *Гоҳ оддий тошда ҳам минг бир кўз кўрдим,Гоҳ музларда ёндим, ёниб муз кўрдим.Сарғайган, заъфарон баҳор кўрдим гоҳ,Гоҳида яшнаган кўм-кўк куз кўрдим.* * *Мен ишқ диёрининг авомидирман,Ердаги ҳар хаснинг каломидирман.Сўйлатиб ўтарман сўнгакларимни,Машраб армонининг давомидирман.* * *Балки кимларгадир ёр бўлиб ўтдик,Кимдир зор, кимгадир зор бўлиб ўтдик.Гуллар устимиздан қаҳқаҳа урди,Гулларнинг пойида хор бўлиб ўтдик.* * *Сим-сиёҳ тунлардан чироқ сўрадик,Гоҳ ҳушёр, гоҳида мудроқ сўрадик.Баъзан фироқлардан тиладик висол,Баъзида висолдан фироқ сўрадик.* * *Куйганлар ҳурлардан сўйламанг деди,Сўлганлар гуллардан сўйламанг деди.Кузга ёпишдик сўнг барча шоирлар,Бир чол юрагимни куйламанг деди.* * *Дардларини олдик, у шод бўлмади,Ғамларини олдик – нажот бўлмади.Қалблар вайронага айланди, аммоБу дунё барибир обод бўлмади.* * *Бир жом истаб ўтдик балки бир умр,Бир ном излаб ўтдик балки бир умр.Бу маълум, номаълум фалак остидаГумном бўлиб ўтдик балки бир умр.* * *Гоҳ рақиб, гоҳида дўст, ўтиб кетдик,Гоҳ баланд, гоҳида паст ўтиб кетдик.Увлаб қолаверди имконларимиз,Бу узун йўлдан биз маст ўтиб кетдик.* * *Сўзларга гоҳида заҳримиз бердик,Гоҳида сир ила сеҳримиз бердик.Сағир сингиллардай бошларин силаб,Бемеҳр тунларда меҳримиз бердик.* * *Сўзларки, энг қадим дардлар нишони,Сўзларки, йиғлатар томирда қонни.Сўзларки, хасга ҳам жон ато этар,Сўзларки, иситар юпун дунёни.* * *Дунёга келиб биз бир ёр сўрабмиз,Югуриб, йиқилиб, зор-зор сўрабмиз.Дунё ор-номуслар талоши экан,Бизлар беномусу беор сўрабмиз.* * *Не ҳол бу? Сўрадик барча одамлар,Не ҳол бу? Қарадик барча одамлар.Ўтиб борар экан бир ит, ногаҳонТўрт ёндан таладик барча одамлар.* * *Осмонни тарк этгач ою қуёшлар,Бир сўз бўйним қучиб, кўзларин ёшлар,Бутун ҳаётимга ёйилар кейинСочлар, сочлар, қоп-қора сочлар!* * *Бу қандай бахт эди – майдан ҳам тахир?Бу не толеъ эди – гўё шум тақдир?Бу не саодатдир – кўзларида ғам,Бу не оғуш эди – совуйди бағир?* * *Тунда шивирлагин аввал номимни,Сўнг эсла сўнган ул ғурур, шонимни.Сўнг обод уйингни кўтариб бошгаДод солгин ёд этиб хонумонимни.* * *Қизлар, қўлда ўроқ, куйлаб ўтасиз,Дилда неларнидир ўйлаб ўтасиз,Олис адирларнинг буғдойзоридаМенинг ҳаётимни сўйлаб ўтасиз.* * *Сўқмоқлар узилди, узилди йўллар,Симлар узилдилар, узилди қўллар.Кўнгил узолмадим фақат мен сендан,Нурли иплар мисол тортилмиш йиллар.* * *Сочинг ҳасратида ҳар ён йиғидир,Қошинг қай жаллоднинг хунхор тиғидир.Зулфинг остидаги пинҳон холинг ҳамҚайси бир ошиқнинг қорачиғидир.* * *Кўнглимга йўл солган ул қошлар букунҚайси бир дилларнинг кўпригимикин?Йўлимга гул сочган ул сочлар букунҚайси бир уйларда супургимикин?* * *Мен бир кун шубҳасиз такрор бўларман,Сокин ёдингизда бедор бўларман.Ҳорғин кўзингизда чақиндай чақнаб,Саҳро қалбингизда баҳор бўларман.* * *Аввал шамол эдим беғам, беармон,Кейин майса бўлдим, сўнгра бўлдим дон.Фалак тегирмони янчди боримни,Бир сиқим тупроқман, бир тутам сомон.* * *Дунёга келибсан – дилингда қайғу,Осмон бошинг узра сеҳрли кўзгу.Умринг – ёр зулфига теккан бир эпкин,Киприкдаги кўзёш, лабдаги кулгу.* * *Фалак айланади – юлдузли томим,Бир ёнда пишиғим, бир ёнда хомим.Тунлар япроқ янглиғ юпқайди кўнгил,Қатра шабнам бўлди тонгги таомим.* * *Дўстим, даҳр боғин мен бир хасиман,Йўқлик оҳангларин мунглуғ сасиман.Сен фиғон чекмагил фақир кулбангдан,Мен ўшал кулбангнинг остонасиман.1983, 1992

«Умр аста айланмоқда азиятга…»

Умр аста айланмоқда азиятга,Ёзганларим ўхшаб борар насиҳатга.Қай гўшага борсам ундан боқар дардим,Ўз онамнинг сочларини оқартирдим.Деворларни тирнаганда барги хазон,Нечун жисмим зирқирайди ўша замон?Кўнгил, кўнгил, қай йўлларда тўкилдим мен?Сени охир ўз майлимга қул қилдим мен.Нечук хирмон бўлди уйган бу хирмоним,На буғдойим аёндиру на сомоним?Юлдузларга боқсам совуқ ел келади,Юзларимдан шу он қайноқ сел келади.Тутган янглиғ хору хаснинг уволлариЖой сўрайди мендан кузак шамоллари.Лек мен ўзим қай ҳолда ва қайдадирман?Адирларда қолиб кетган чайладирман.Чайладан ҳам тушади-ку ойнинг нури,Не ҳолларга солдинг мени, фалак ҳури!1993

ЁЛБОРИШ

Жудолиғлар дунёда, бош узра не ҳаводир?Сертаҳлика боғларда шовуллайди хавотир.Кўркам ниҳол эрта кун кимларгадир асодир,Ўзинг тингла тун чоғи таралган бу ноламни,Паноҳингга ол, Худо, ёлғизгина онамни.Сарғаядир боғ аро сувсиз ариқ-жўйборлар,Мунғаядир нураб жим отам солган деворлар,Айланадир хатарнок чатнаб чархи давворлар,Яна ваҳму гумонлар тўлдирдилар хонамни,

Конец ознакомительного фрагмента.

Текст предоставлен ООО «ЛитРес».

Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.

Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

1

“Алпомиш”дан

2

Турк халқ қўшиғи

3

Сирож (араб.) – чироқ.

Вы ознакомились с фрагментом книги.

Для бесплатного чтения открыта только часть текста.

Приобретайте полный текст книги у нашего партнера:


Полная версия книги

Всего 10 форматов

bannerbanner