Читать книгу АСАРЛАР (II жилд) (Сирожиддин Саййид) онлайн бесплатно на Bookz (2-ая страница книги)
bannerbanner
АСАРЛАР (II жилд)
АСАРЛАР (II жилд)
Оценить:

3

Полная версия:

АСАРЛАР (II жилд)

Ё РАБ!

Бир яхшига бир ёмонмас, минг ёмондир,Ўн яхши бир, ўн минг ёмон бир томондир.Замон ёмонларга боқар бир замондир,Энг аввало ёмонларга инсоф бергил.Яхшиларни эзгил майли, синайвергин,Тушида ҳам, ҳушида ҳам қийнайвергин.Бошларига фалак тошин юргиз, лекинЭнг аввало ёмонларга инсоф бергил.Меҳру карам пасту баланд нархлардадир,Яхшиларнинг номи қора хатлардадир.Ёмонларнинг коми тожу тахтлардадир,Энг аввало ёмонларга инсоф бергил.Яхшиларнинг кўзёшини тўктир, майли,Кўзёшига ўзларини чўктир, майли,Бу дунёда яхшига кун йўқдир, майли,Энг аввало ёмонларга инсоф бергил.Япроқларким, букун менинг боғим тўкар –Фазл фаслим, ошиқлигим чоғим тўкар.Қолғонларин кўксимдаги доғим тўкар,Энг аввало ёмонларга инсоф бергил.Еру осмон яхлит сенинг измингдадир,Ёлғиз нажот букун сенинг исмингдадир.Ёмонлардин ўқлар элнинг жисминдадир,Энг аввало ёмонларга инсоф бергил.Яхшиларга адолатнинг йўли узун,Ёмонларнинг тили узун, қўли узун,Бас келмади бир эл, энди бас кел ўзинг,Энг аввало ёмонларга инсоф бергил!1990

ИСТЕЪФО

Бўшаб қолди бу зот, бирдан бўшаб қолди,Мискин ўйлар уни ўраб, қуршаб қолди.Қирмиз, зарҳал гиламларда юрар эди,Энди эса хасу хашак тўшаб қолди.Гард қўнмаган силлиққина зардолиданБукун келиб бир бужмайган туршак қолди.Ўтди унинг ярқираган довонлари,Қаршисида энди фақат нишаб қолди.Бир кечада хира тортиб, қовунчинингАдирдаги капасига ўхшаб қолди.1990

«Оқ туманлар тоғларимдан энмоқдалар…»

Оқ туманлар тоғларимдан энмоқдалар,Новдаларга муз-қировлар инмоқдалар.Хазонларга қўшилишиб тўкилди дил,Энди улар биргалашиб ёнмоқдалар.Чорбоғларнинг адоғида осмонларданЮлдузчалар сувга тушиб сўнмоқдалар.Мен кўнмадим дунёларнинг рафторига,Дунёларим рафторима кўнмоқдалар.Изғиринлар ичра қолди ишқу жунун,Жунунимдан ўзга гуллар унмоқдалар.Дунё чуқур – синиқларга тўлиб ётар,Синмаганлар букун бир-бир синмоқдалар.Ошиқларнинг овозлари аста-секинДунёларнинг тубларида тинмоқдалар.1990

«Аралашди уйқу ва ўлим…»

Аралашди уйқу ва ўлим,Дунё билан ғам аралашди.Туш билан ўнг уйқашиб кетди,Кеча билан шам аралашди.Еру осмон кетди қоришиб,Аралашди замину замон.Аралашди оқ билан қора,Аралашди дард билан дармон.Баҳор билан қиш аралашди,Энди гул ҳам яна қор ёғар.Ғунчалар ҳам қор ичра қондир,Гуллар ичра – қора қарғалар.Аралашди умр. ТонгларимШомларимга кетди қоришиб.Тонгим энди шомимдир менинг,Шомим эса тургай ёришиб.Аралашди ишқу айрилиқ,Кетмоқдасан, дунё, қай томон?Дунё, сенинг одамларинггаЎрганолмай турибман ҳамон.1990

«Дунё надир? Ошиқларнинг ўтинчидир…»

Дунё надир? Ошиқларнинг ўтинчидир,Ошиқлари бу дунёда ўтинчидир.Тушлар ўчди, ҳушлар учди, қушлар кўчди,Кўксимдаги дил ҳам букун кўчкинчидир.Бир бор куйиб куйдим деманг, куйганларим,Бу куйганим учинчи ё тўртинчидир.Фаслларнинг видосини қўрқинч деманг,Қўрқинч асли қалбсиз қолмоқ қўрқинчидир.Дунё ўтар. Йигитлик ҳам нозанинларКўйлагининг шамолидай ўткинчидир.1990

УЙИНГДАГИ БЕШИКЛАР

САМАРҚАНДЛИК КИЙИГИМ

Самарқандда ҳушим қолди,Мискин кўнгил қушим қолди.Аҳволимни сўйламаганНа элим, на хешим қолди.Энди қайга олиб борайБу юрагим – куюгимни?Адо бўлдим ўйлайверибСамарқандлик кийигимни.Бу қандайин умид дерлар,Юзинг бўлди шувит дерлар.Оҳ, мен қандай унутайин?Улар тинмай унут дерлар.Айтурларки самарқандликЎшал тили асал, қандликЁринг сенга ёр бўлмади,Сенинг учун хор бўлмади.Ёр бўлганда – кокилларинТарар эди сингилларинг.Шу кокиллар аро ўйнабЮрар эди кўнгилларинг.Самарқандда ҳушим қолди,Мискин кўнгил қушим қолди.Аҳволимни сўйламаганНа элим, на хешим қолди.Улар мени тергайверар,Тинмай ўгит бергайверар.Менинг эса хаёлларимСамарқандга кетгайверар.Билмасларки минорлари,Чироқлари, чинорлариАросида ҳушим қолган,Ўнг келмаган тушим қолган.Фироғида кўп ғамим бор,Армон деган тўпламим бор.Йиллар хазон бўлди, лекинБунда менинг кўкламим бор.Самарқандда ҳушим қолди,Мискин кўнгил қушим қолди.Аҳволимни сўйламаганНа элим, на хешим қолди.Энди қайга олиб борайБу юрагим – куюгимни?Адо бўлдим ўйлайверибСамарқандлик кийигимни.1991

СЎРОҚ

Ҳуррият таъмини ҳеч тотганмидинг?Шунча йиллар қанд сўриб ётганмидинг?Қодирий, Чўлпону Фитрат кўзларинДил аро бир бора уйғотганмидинг?Лолазор ўлди аларнинг қонлари,Сен бу янглиғ лолазор ўтганмидинг?Юзларингда на алам бордир, на ёш,Ёки сен ҳам қўшилиб сотганмидинг?Шунчалар аччиқ бу ширин ҳуррият,Сен анинг таъмини ҳеч тотганмидинг?1991

ИЛИНЖ

Юртим, менга зар керакмас зарларингдан,Киприкларим ўпсалар бас гардларингдан.Мен бир насим бўлиб келдим, мен бир насим,Айтиб ўтсам дейман кўҳна дардларингдан.Алмашдилар сени ному рутбаларга,Мунглуғ бўлиб қолдинг ботиб шубҳаларга.Ҳилолларинг қайтар яна қуббаларга,Мозийларга сўйлаб-сўйлаб зорларингдан.Менга қадим минорлардан бир сас етар,Шул сас менинг кўнглим охир серфайз этар.Менга дунё керак эрмас, бир хас етарЯссавийлар ётган азиз ерларингдан.Оқсаройга қай кунки юз бургандим мен,Сўнмиш шону шавкатинг деб куйгандим мен.Шеър айтишни сал-палгина ўргандим менЧинорларда йиғлаб ётган баргларингдан.Бу дунёда кўнгилларга чироғ ёқсам,Мозорларинг сукутидан сабоқ олсам,Тиниққина булоқ бўлиб оқиб қолсамОллоёрлар назар қилган жарларингдан.1991

УЙИНГДАГИ БЕШИКЛАР

Ўн йил ўтди. Ўн йил ўтди. Ўн йил ўтди.Ўйламагил шунча йиллар енгил ўтди.Бу тоғлардан селлар эмас, кўнгил ўтди,Уйингдаги бешикларинг тиллоданми?Дунёнинг бу ўйинлари Оллоданми?Япроқлар ҳам қанот ёзиб қуш бўлдилар,Сойлардаги тошлар ҳатто хуш бўлдилар,Менга сенинг аллаларинг туш бўлдилар.Уйингдаги бешикларинг тиллоданми?Дунёнинг бу ўйинлари Оллоданми?Ёлғон чиқди янгаларнинг миш-мишлари,Буюрмади манга боғинг кишмишлари.Битмас бўлди сенсиз дилнинг юмушлари,Уйингдаги бешикларинг тиллоданми?Дунёнинг бу ўйинлари Оллоданми?Теракларим, мажнунгина толларим-ай,Ҳолларима йиғлаб қадди долларим-ай!Аёндир на кетарим, на қоларим-ай,Уйингдаги бешикларинг тиллоданми?Дунёнинг бу ўйинлари Оллоданми?Ўтганимда хаёл бунда зап тойилар,Ярқирайди ҳовлингдаги шафтолилар,Лекин нега кўзларимга мунг тортилар?Уйингдаги бешикларинг тиллоданми?Дунёнинг бу ўйинлари Оллоданми?Нақшлари ўрмалаган дарвозанг бор,Қалдирғочлар талашгувчи ҳавозанг бор,Менинг эса элда ғариб овозам бор.Уйингдаги бешикларинг тиллоданми?Дунёнинг бу ўйинлари Оллоданми?1991

БАҲОР

Илдизларда шивирлаган сен эдинг,Тупроқ кўпчиб, ғимирлаган сен эдинг.Бир кечада ўзгарди руҳ ангори,Дардим яшил, ҳасратларим зангори.Ҳаётимдан ечдинг ғам печагин сан,Адашгайдир ким айтур кечагимсан.Баҳор, харсангтош остидан, уни сурибОзодликка чиқиб олган чечагимсан.Тўрт ой мендан қаролик устун бўлди,Мен тўкилдим, дафтарларим тун бўлди.На хушдирки, қайтадан насибимсан,Равоч ҳидин келтирган насимимсан.Барг ёзмоқчи бўлган янглиғ томирларЖимирлар, тан оғочида жимирлар.Сен гулборим, гулнорим, гуландомим,Кечалари шитирлар қаламдоним.Яшил ҳовуч бўлиб чиқди исмалоқ,Қалдирғоч ҳам келди сал-пал эзмароқ.Ҳар бир кўлка яқин қиру этакдаҚўзичоққа айланади эртага.Сен тоғларим қайраган чақинимсан,Дўмбираси гулдурак оқинимсан.Айтишларинг бу оламга ёқади,Еру осмон сел бўлади, оқади.Куйга тўлиб кетди тошу деворлар,Сўлғин-сўлғин соғаяди беморлар.Фақат бир барг, чириган бир барг фақатАйлар менга мунглуғгина насиҳат.1991

СЕВГИ

(саволга жавоб)Севги менинг кечмишимдир, бугунимдир,Оловимдир, кулимдир ҳам кукунимдир.Бу йўлларда охир бир кун тўкилгумдир,Севги менинг кўнглимдаги тугунимдир.Бу тугунни ечолмадим, ечолмадим,Сиз ўйлаган дарёлардан кечолмадим.Севги менинг эриб кетган қорим экан,Сўнг бойчечак бўлиб унган зорим экан.Якка-ёлғиз қолиб кетди мажнунтолим,Мажнунтолим, хабар олгил, қийин ҳолим.Севги менинг шовуллаган терагимдир,Юлдуз куйган, ой йиғлаган курагимдир.Қумга сингиб кетган тиниқ жилғам менинг,Қумда лола унса агар илғанг мени.Севги менинг найсон ювган кўйлагимдир,Ўлгунимча ўйлагумдир, ўйлагумдир.Қуёш кўрпа қавиб қўйган боғимдир у,Кўксимдаги доғимдир у, доғимдир у.Севги менинг мунисгина чироғимдир,Дилга яқин, лекин кўздан йироғимдир.Қанийди ўз қадамимни пухта қўйсам,Бир хол бирлан бу савдога нуқта қўйсам.Севги менинг ҳеч туганмас азобимдир,Гувоҳимдир, гуноҳимдир, савобимдир.Бутун умр шундай ўтар кўнгилларим,Эй, сиз менинг гулгун ука-сингилларим,Севги тиниқ кулгунгиздир, сақланг уни,Сизнинг гўзал мулкингиздир, асранг уни.1991

«Мен демасман бағри куйган, доғ бўл…»

Мен демасман бағри куйган, доғ бўл,Не буюрса матлабинг, андоқ бўл.Ер бўлиб мен, кимсалар том қилсалар,Сен шу томга лолақизғалдоқ бўл.1991

«Қандай яхши эди кунларим…»

Қандай яхши эди кунларим!..Сеҳру соғинч тўккан кечалар,Ойни соғиб ичган тепалар,Қандай ойдин эди шарпалар,Қандай гўзал эди тунларим!Ҳижронлардан йироқ тоқатим,Чеҳраларга хушҳол боқардим.Гул ва шабнам эди овқатим,Қандай гўзал эди гулларим!1991

«Қайсидир зулфни макон этмоқчи дил…»

Қайсидир зулфни макон этмоқчи дил,Мени зору нотавон этмоқчи дил.Бир умр қўлдин чиқиб кетмоқчи дил,Сиз бу дилни ушбу йўлдан айнатинг.Руҳ айёмидадир ёшлиғларим,Ҳеч ярашмайдир бу бебошлиғларим,Бошим узра, эй қаламқошлиғларим,Сиз қошингиздан қиличлар ўйнатинг.Не қаро кунлар келибдир моҳима.Қўюбон қумғонлар ўтлуғ оҳима,Ғамларимдин сўйлашиб, атрофимаЎлтуруб, кўксумда чойлар қайнатинг.1991

«Эй паривашлар, димоғдор келдингиз…»

Эй паривашлар, димоғдор келдингиз,Бунча ғаддор, бунча дилдор келдингиз.Бунда нозик тортадир жон риштаси,Сиз дағи кокиллари дор келдингиз.Ишқ ўтидин беомонлиғ бундадир,Сарғаришлар ҳам хазонлиғ бундадир,Қанчалар ранги сомонлиғ бундадир,Сиз эса рангин ва гулдор келдингиз.Жон базм айлар ҳазин шамлар билан,Сиз келурсиз ғам уза ғамлар билан.Тўлди дил яфроғи шабнамлар билан,Сиз қачон бундин хабардор келдингиз?Жисм аро пайдодурур ўтлуғ алам,Қўлга олсам, буткул ўт олғай қалам.Эй балою ғам, эй ранжу ситам,Шул йигит ёшимда бекор келдингиз.1991

ПЕШОНА ХУСУСИДА

Бу дунёда бир китоб бор, ўқий олмайман,Унга дилга яқин якун тўқий олмайман.Менинг умрий ёзмишларим унда жамланган,Фаслларим бир варақда мужассамланган.Қанча хорлиғ кўргум бордир, қанча зорлиғлар,Қанча ғурбат, айрилиқлар, қанча ёрлиғлар,Бари шунда битилгандир яхлит сарбасар,Шулдир асли дунёда энг мухтасар асар.Унга сабру бардош бермоқ хўб амал эрур,Чунки у ҳар жиҳатдан ҳам мукаммал эрур.Хато бўлмас унда асло, бўлмас камчилик,Ўзгармайди ўзгартирмоқ бўлсанг қанчалик.Гоҳи нурсиз, гоҳи порлоқ, рахшонам менинг,Қийин китоб, оғир китоб пешонам менинг.Дўстим, сенга пешонамас, кошона берди,Менга эса, шундай мушкул пешона берди.Туғилмасдан мен шундайин хатларга тушдим,Илоҳ ўзи амр этган ўтларга тушдим.Эй ёр, надир бу дунёда ному нишонлар?Мен билан сен айрилганмиз аллақачонлар.Бу китобни мен ўзгага бера олмайман,Пешонамни тошга уриб ёра олмайман.Унда неки ёзилмишдир – бари муқаррар,Таҳрир қила олмас уни бирор муҳаррир.1991

РЎЗИ ЧОРИЕВ. “ҚУМҚЎРҒОН ОЛМАЛАРИ”

Қумқўрғоннинг олмалари тилсим экан,Оқинми ё қизилини олсаммикан?Ва лекин у олмасини олдирмайди,Бировларга зор қилдириб қолдирмайди.Кўзни олиб жилвалари таралгандир,Ярми ою ярми кундан яралгандир.Бу дунёда меҳр қолган бўлса агарШунда қолган, улар шундан яралгандир.Бу олмалар боғин барбод келтирмаган,Ўз номига ҳеч вақт иснод келтирмаган.Мен шундайин бир олмага етолмадим,Кўнгил боғин ҳаргиз обод этолмадим.Ҳар бирининг ўз нақши, ўз ранг-туси бор,Булғанмаган тиниқ кўнгил кўзгуси бор.Деворлари пастаккина бўлса ҳамки,Бировларга эгилмайди – номуси бор.1991

«Она, сизнинг ёнингизда қололмадим…»

Она, сизнинг ёнингизда қололмадим,Кўзингизга гард қўнди, мен ололмадим.Бу дунёда ҳаловату ором надир?Оромингиз олдим, ором беролмадим.Остонамиз кузатгайдир баҳорларни,Хазонларга алмаштириб ифорларни.Барглар ҳикмат айтса тирнаб деворларни,Таскин бериб қошингизда туролмадим.Қишлар бунда оқ дастурхон тузатгайдир,Қисмат яна не ўйинлар кўрсатгайдир?Ўчоғдаги олов сизни иситгайдир,Мен шу ёнган қўрчалик ҳам бўлолмадим.Тинди йиллар, тинди олам ёғинлари,Селларнинг ҳам бор-ку сўнги, охирлари,Тинмади ҳеч юзингизнинг ёмғирлари,Мен бир насим бўлиб етиб келолмадим.Кўнгил йўлин бошдин-оёқ меҳнат кўрдим,Йўлда ётган хасда ҳам бир зийнат кўрдим,Бировларга кўнгил бериб миннат кўрдим,Манглайимни тошга уриб ёролмадим.Умр деган новдадаги қушдай экан,Оқибатнинг эса мағзи пучдай экан,Дунёлари кечаги бир тушдай экан,Мен бу тушнинг таъбирини билолмадим.Шом чоғида қолдингизми толиб яна?Заъфарондай сарғайиб ҳам сўлиб яна?Шунча алам етмагандай, келиб янаБор дардимни сизга тўкдим, уёлмадим.1991

ЮЛДУЗ ҚЎШИҒИ

Осмонларнинг қаърида,Қаҳратонлар қаҳрида,Изғиринлар заҳридаҲазин кулган юлдузман.Мискин маъво эдим мен,Кўп серсавдо эдим мен,Зору танҳо эдим мен,Бағрим тилган юлдузман.Зулматларга тик келдим,Шабнам бўлиб тўкилдим,Гул баргидан тикилдим,Маъюс қолган юлдузман.Не кўйларга тушмишман?Гоҳ олмос, гоҳ кумушман,Ҳижронларга танишман,Фарёд қилган юлдузман.Айтсам дилда зоримдан,Гуллар унгай қорингдан.Кечиб йўғу боримданНурга тўлган юлдузман.Сен, эй синглим, сен оғам,Ўтгай алам, ўтгай ғам,Бир дардим бор менинг ҳам,Мен дард билган юлдузман.Кўпдир дўсту ёр, юрак,Қанчалари нокерак.Гардишларингдан, фалак,Сабоқ олган юлдузман.Шомлар аро чўмгайман,Балки бир кун сўнгайман,Умр – чақмоқ, унга манБалдоқ илган юлдузман.Дунё тўлуғ сасларга,Риёлар, ғаразларга.Кўнгли қаро касларгаАрмон бўлган юлдузман.1991

МЕЗОНЛАР

Ўртамизда гумонлар қолди:Яхшилар йўқ, ёмонлар қолди.Севгимиздан туманлар қолди.Ўтди бари, тарқалди бари,Ҳаволарда мезонлар қолди.Йироқларда чўкдилар тоғлар,Тўкилмишлар ёшдай чироқлар.Заминга ҳам тушмиш титроқлар,На жамбил, на райҳонлар қолди,Ҳаволарда мезонлар қолди.Ой нур қуйган дилларимиздан,Кун юз ювган йилларимиздан,Бирга узган гулларимизданМунглуғ барги хазонлар қолди,Ҳаволарда мезонлар қолди.Олам ниманидир тинглайди,Юлдузлари юзни тирнайди,Гўзал кунлар тушга кирмайди,Тунлар ичра армонлар қолди,Ҳаволарда мезонлар қолди.Осмонларга қараб йиғлагил,Сочларингни тараб йиғлагил,Мезонлардан сўраб йиғлагил:Ул фасллар қаёнлар қолди?Ҳаволарда мезонлар қолди.Дунёнинг кўр гўшаларида,Сайҳонлари, пушталарида,Узилган дил ришталаридай,Биздан шундай нишонлар қолди:Ҳаволарда мезонлар қолди.1991

СЕНДИН АЙРО2

Дўндим шохдан тушган мискин япроққа,Саҳар ели сочгил мени, бур мени.Ғуборимни кеткиз бундан йироққа,Ёрнинг нозик оёғина сур мени.Олдим созни, чиқдим ғурбат кўрмакка,Ёниб ёра келдим юзим сурмакка.На ҳожат бор уни, буни сўрмакка,Сендин айро на ҳол бўлдим, кўр мени.Ой нурлари тушар созим устина,Сўз сўйлаган йўқдир сўзим устина,Кел эй, ҳилол қошлим, тиззам устина,Ой бин ёндан, сен бир ёндан ўр мени.Неча йилдир боролмадим юртима,Бир ҳамдард ҳам изламадим дардима,Келажаксан бир кун тушиб ортима,Оғуш эмас, юрагинг-ла сўр мени.1991

ДУНЁ ҚИССАСИ

Дунё, сенинг аламларинг ҳар он чиқар,Бир ёнинг мунг, бир томонинг шодмон чиқар.Сен ўйинсан, не зотлар саргардон чиқар,Қанчалари сен бирла андармон чиқар.Доноларинг рафторингни илғаб кетган,Найрангларинг бағирларин тиғлаб кетган.Кун кўрмайин бутун умр йиғлаб кетган,Алар бари наҳот энди нодон чиқар?Биров сени вайрон дейди, барбод дейди,Биров эса ғурбат дейди, фарёд дейди.Яна биров қўш эшикли работ дейди,Кимдир йиғлаб, кимдир эса хандон чиқар.Боқиймидур сенинг ранжу жабрларинг?Сен чигал туш, айтиб бўлмас таъбирларинг.Қайда қолди Улуғбеклар, Бобурларинг,Яна қачон алар янглиғ султон чиқар?Мен ҳам сенинг кўйларингда тўкилганман,Меҳр истаб, қумлардаги юлғундайман.Кўнглим қолган сендан ҳам, ўз кўнглимдан ҳам,Менга берган ул гулларинг сўлғон чиқар.Кўксим ичра умидларим ачийдилар,Сени бунча талашиб ҳам ташийдалар?Булар охир бир-бирларин ғажийдилар,Мен дил берган инсонларинг ҳайвон чиқар.Қасрлари қолгай ўйлаб қарасалар,Умр ўтиб, даврон кетиб қарисалар,Қаро ерни бориб бир кун қазисалар,Ҳамма учун бир хона, бир айвон чиқар.1991

ТАЖДИД

Юз минг ғамдир бу олам,Юз минг ғамга қалошибОшиқлари ўтгайларЮз минг ўру қир ошиб.Ҳар хасда юз минг ҳикмат,Ҳар касда юз минг тоқат,Ҳар дилга юз минг ҳасратКетаётир илошиб.Ҳар бир лаҳза юз минг ранг,Ҳар бир тош юз минг жаранг,Ҳар сукут юз минг оҳангБеролгайдир улошиб.Бир жонга юз минг жафо,Бир бошда юз минг савдо,Бу невчун шўру ғавғо,Кетолмас ҳеч ярошиб?Жисм иқлимларинингЮз минг хил об-ҳавоси,Юз минг хил дил балосиЎтар нени талошиб?Юз минг гулдир бу ҳижрон,Юз минг кўнгил бу армон,Юз минг руҳдир бу осмонБошинг узра қарошиб.Юз минг лола бу нолам,Юз минг сирдир бу олам,“Юз минг валилар ўтдиСирни сирга улошиб”.1991

«Қуёш янглиғ тоғларингга ботолмайман…»

Қуёш янглиғ тоғларингга ботолмайман,Манглай хатин мен янгитдан битолмайман.Сен қандайин ҳуркак оҳу экандирсан,Тоғлар ошиб сени асло тутолмайман.Борингни ҳам дунёси йўқ этгувчидир,Гул сўрасанг, қўлингга хор тутгувчидир.Бу дунёда ҳар неки бор, ўтгувчидир,Етолмайман, гардингга ҳам етолмайман.Менга сенинг кулгуларинг сир бўлдилар,Қирқ фитнакор кокилларинг бир бўлдилар,Ерлар осмон, осмонлари ер бўлдилар,Оттай десам, ойни ойга отолмайман.Тақдир деган на боғ ва на саҳро экан,На ойдин йўл ва на тўзган бўйро экан.Ўртамизда Оллоҳ солган дарё экан,Бу дарёдан юрак тутиб ўтолмайман.1991

«Қошларинг қаросида…»

Қошларинг қаросидаБилмам, не фасод бўлган.Сочларинг бозоридаБозорим касод бўлган.Кўнгил ютолмаганинЭнди кўзлар ютади,Сал қаттиқроқ қарасамХолинг куйиб кетади.1991

«Кўрмайин ҳам, куймайин ҳам…»

Кўрмайин ҳам, куймайин ҳам,Дийдорига тўймайин ҳам.Киприкларидин игналарАйланг, куюнчак янгалар.Тола сочин ип айлабонКўзларимни тикиб қўйинг.Армон йўлин тутсам агар,Кўнгилдан ҳам кетсам агар,Ҳижронида бўлсам адо,Фурқат каби қилсам видо –Холларини дон айлабонМозоримга экиб қўйинг.1991

«Боғлардаги зоғлар-о…»

Боғлардаги зоғлар-о,Зоғлармисиз, доғлар ё?Қайда қолди ишқ фасли,Саодат, сиришк фасли?Сиз ғазалга тушмассиз,Сиз аслида қушмассиз.Кимнинг мудҳиш гулисиз?Куйган дилнинг кулисиз.1991

БИР ХАЁЛ

Дунё бирдан ғимирлади,Дашту қирлар қимирлади,Сокин сувлар жимирлади,Чўкиб турган карвонлардайТоғлар ногоҳ юриб кетди.Кўтарилди чанг-тўзонлар,Совурилди хас-хазонлар.Қалқди қирғоқлар, ўзанлар,Тўғри оққан дарёлар ҳамТескарига уриб кетди.Титрайди ёр сирғаларинг,Бир бор куйиб йиғламадинг,Сен кўнглимни илғамадинг.Эсиз, эсиз кўнгилларингБу дунёдан ғариб кетди.Тадбир сенинг, таскин сенинг,Илоҳ, дилда аксинг сенинг,Ҳар шуълада рақсинг сенинг,Қисмат бу кеч қўлларимгаШу кўзгуни бериб кетди.Бу сўнггиси хабарлардин,Ўтлар сачрар қабрлардин.Юлдуз сўйлар хатарлардин,Риёлар, кирдикорлардинДунё ўзи ҳориб кетди.Эсиз, эсиз шундай жаҳон,Ўтди аёну ноаён.Борлиқ қаён, йўқлик қаён?Лайлакқордай ёққан одамЛайлакқордай эриб кетди.1991

«Кўксимда кўп йиллар бир олов ёнар…»

Кўксимда кўп йиллар бир олов ёнар,Юз хотир қилмайин беаёв ёнар.Ханжарин кўксимга отса ошнолар,Ханжар омон қолар, қини куйгайдир.Сўнги кўринмайдир аламнинг, ўйнинг,Билмасман, охири борми бу куйнинг.Умидим кўксимда тиклаган уйнингҚарсиллаб бўйи ҳам эни куйгайдир.Шафқатсиз бу ўтга бормикин зорлар?Теграмда юрганлар – ҳаммаси хорлар.Ёмғирли кунларда ун чекса ёрлар,Ёмғирлари бирлан уни куйгайдир.Ўтгайман шу тахлит аён, ноаён,Жисм ичра намоён, жисм ичра ниҳон,Ўткинчи бир қушча келиб ногаҳонКўксимга ин қурса – ини куйгайдир.1991

ГЎЗАЛЛАР ЗИЁФАТИ

Ҳарир-ҳарир кўйлакларда юзиб келдилар,Лаганларга юрагимни сузиб келдилар.Нозик-нозик ўлтиришиб, сўнг ҳаммалариМенинг кабоб юрагимни буткул едилар.1991

«Кичик қалбим кенг жаҳонга сиғмайди…»

Кичик қалбим кенг жаҳонга сиғмайди,Кечалари зирқирайди, сиқтайди.Ҳеч ким дардим ҳосилини йиғмайди,Ишқим боғи хомуш-хомуш йиғлайди.Бунча мунглуғ бу дунёнинг сойлари,Сойларида йиғлаб борар ойлари,Сарғаймишдир кўнглим қолган жойлари,Юлдузлари – кумуш-кумуш, йиғлайди.Йўқотганим оқ тулпорми, кўк тулпор?Мен билмайман, нима бўлди сўнг тулпор?Дилларимда йиғлаб ўтар ўн тулпор,Белларимда ўн Алпомиш йиғлайди.Дунёсидан умидларим шулмиди?Дил берганим тиконми ё гулмиди?Ёнганимнинг натижаси кулмиди?Бегона кул менга таниш йиғлайди.Бошни энди балоларга шай қилсам,Ўз ғамимни ўз танимга май қилсам,Саҳроларнинг қамишини най қилсам,Оҳлар урсам, ойлаб қамиш йиғлайди.1991

ПУШАЙМОНЛИҒ

(“Таназзул” драматик достони учун)Худовандо, манинг кўнглимни шод эт,Чигал мушкулларимни сен кушод эт.Мисоли билгисиз бир шарпадурман,На сомондирману на арпадурман.Самарсиз ўтди бор сўзу гудозим,На рўзам бордиру ва на намозим.Хижилдурман баҳору ёз, қишимдин,Ҳушимнинг фарқи йўқ асло тушимдин.Ки мен бўронлар ичра бир дарахтман,Даҳр тўзонлари узган варақман.Бу олам миннату фарёду ёддир,Отамдин менга қолғон хотиротдир.Хаёл кўкида йўқдир ул ҳилолим,Маҳолим кўп, маҳолимдин малолим.Руҳ ичра зарра ёруғлик кезинмас,Дилим ўтига япроқ ҳам исинмас.Чопибман шунча йилларким, толибман,Пушаймонлиғ деган ҳосил олибман.Бу ҳосилдин бировга берса бўлмас,Бу ҳосилни бировлар терса бўлмас.Бу ҳосил жизғанак бўлган бағирдир,Тахирдир ул, тахирдир ул, тахирдир.Шу янглиғ мен надоматга тўлиқман,Агар бедор, валекин уйқулиқман.Хазонлиғ боғларимга бергил оро,Мени йўлингга сол, парвардигоро!Демасман, менга давлат беру дур бер,Қоронғу кўнглима бир тола нур бер.Яна дил ичра ишқ рахтин ато эт,Саҳар бедор бўлиш бахтин ато эт.1991

КЎЗ ТЕГИШИ

Дўстим, сенинг юзларингга юз тегди –Тушингга ҳам кирмаган бир қиз тегди.Сенга қанча ширин-шакар сўз тегди,Менга эса, менга фақат кўз тегди.Кўз тегдию хазон бўлди гулзорим,Жардин учди чақиндай зўр тулпорим.Бир кўз аввал жигаримни куйдирди,Сўнгра олтин эгаримни куйдирди.Менда ҳам бир дил бор эди айтарлик,Кўз тегдию пайдо бўлди бир жарлик.Ёшликдаги кўзларим ҳам туш энди,Ин қурмишдир бир жуфт мискин қуш энди.Осмондаги оймидир ё туморми?Кимдир мени кўзларига кўмарми?Сенга зарбоф тўну менга бўз тегди,Мени қўйгил, дўстим, менга кўз тегди.Боғим бору вале йўқдир самарим,Сўлғинлашиб бородур гул, қамарим.Кўнглим совуб қолди, унга муз теккан,Кўксимдаги оловимга кўз теккан.Аҳволима ёлғиз онам йиғлайди,Ғариб умрим, бўм-бўш хонам йиғлайди,Кўркам, зангор кўкламимга куз теккан,Гуркираган дарахтимга кўз теккан.Бунча мунглуғ бўлиб қолди жаҳоним,Ўқим кетган, қўлда қолмиш камоним.Тиконлардай мадда бойлаб, йиринглаб,Вужудимда зирқирайди киприклар.1991

ОЙБИБИ МОМО ВИДОСИ

Бу дунёда кексайди-ку сафарим,Баробардир энди шому саҳарим.Кетсам энди қайтиб келмас хабарим,Кўнгилларим болишлардай бўш энди,Сўриларим, айвонларим, хўш энди.Сўнгги дамда ёшга тўлган дийдаларАро кўрдим, гулни тўкар жийдалар.Райҳонларим ғуж бўлишиб дийдирар,Айлаюрман кўзёшларим нўш энди,Чойнакларим, қумғонларим, хўш энди.Бутун умр кўрпа қавиб, куймандим,Тўйлар қилдим, лекин тўйга тўймадим.Сирож, сенинг тўйларингни кўрмадим,Кўрган барча у тўйларим туш энди,Кўрпаларим, тахмонларим, хўш энди.Тонг саҳардан ёмғирми ё ғам ёғар,Соғин тарғил оғилдан сағир боқар.Мендан кейин тарғилимни ким соғар?Сузмахалтам қолгаймикин бўш энди,Сут-қаймоғим, айронларим, хўш энди.Эрта-индин бунда қолмас изларим,Тахланур, сўнг ташланур кигизларим.Сочингизни юлманг, бўлди, қизларим,Энангизнинг жони мисли қуш энди,Учгай-кетгай, гирёнларим, хўш энди.Манманликнинг ҳавосига учманглар,Чироғ ёқинг, лек чироқдай ўчманглар.Мен яшаган бу уйлардан кўчманглар,Боғлар бўлдим букун сўнгги кўч энди,Ҳовли-жойим, ўғлонларим, хўш энди.1991

ЎРТАМИЗДА

Йўлимиздан тоғлар кетди, боғлар кетди,Бу боғлардан доғлардайин зоғлар кетди,Кўнглимиздан зоғлардайин доғлар кетди,Ўртамизда ярқираган сой қолди.Чекиндилар дунёнинг армонлари,Йиқилдилар айрилиқ қўрғонлари,Яқин бўлди ишқимиз осмонлари,Ўртамизда бир юлдуз, бир ой қолди.Қисмат менга қанча алам-ўй берди,Дунё янглиғ туганмас бир куй берди.Иккимизга торгина бир уй берди,Ўртамизда бир бешикка жой қолди.1991

АЛАМЛИ ДУНЁДА

Қўлларим шохлардай зор қолган кунлар,Дил кетиб, валекин ор қолган кунлар,Узун мижгонларда қор қолган кунларСен кетдинг, музлади ўнг ила сўлим,Аламли дунёда аламли гулим.Сувларда садосиз синдилар ойлар,Афсундай жим, сокин оқдилар сойлар.Тугунларин очиб йиллар ва ойларЎтдилар, сен ҳамон тили тугуним,Аламли дунёда аламли гулим.Сендин сўнг кўнглимни беомон янчиб,Не сулувлар ўтди ўзича ранжиб,Баланд пошналарин кўксимга санчиб,Бевақт сўлдирдилар сеҳру жунуним,Аламли дунёда аламли гулим.Мунғайиб қолдилар умид боғлари,Мангу зирқирайди бағир доғлари,Боғларнинг дудлари ҳамда зоғлариМенинг фиғонимдир ҳам менинг кулим,Аламли дунёда аламли гулим.Бу ҳолим кўрганлар тақдир, дейдилар,Тақдир азал-азал ҳақдир, дейдилар.Чин қалблар ҳамиша тоқдир, дейдилар.Қандай санъатдир бу, қандайин илм?Аламли дунёда аламли гулим.Сенга хотиралар мунглар келтириб,Менга тирикликдан айтиб, билдириб,Куйган кўкламларим ўрнин тўлдириб,Кўксимда яшайди энг гўзал ўлим,Аламли дунёда аламли гулим.1991

«Тахир бўлди муҳаббатим мевалари…»

Тахир бўлди муҳаббатим мевалари,Ғубор ичра қолди яшил тепалари.Қаёнларга тарқаб кетди тевалари?Сарсондирман тополмайин карвонимни.Дунё ҳазин, дунё ҳазин кўзларима,Одамлари ҳайрон ғамгин сўзларима.Боқиб алам из қолдирган юзларима,Ҳеч ким билмас дардимни ҳам дармонимни.Шудринг эмас, тун ичра кўнгил йиғлаган,Бир тун эмас, бу кўнгил минг йил йиғлаган.Сингилларим сўйлашиб сел-сел йиғлаган,Исми надир, билмайдирман, армонимни.Уни гулу савсанлардан тиклагандим,Хаёллари равшанлардан тиклагандим.Ярқираган оҳанглардан тиклагандим,Мунг босди-ку чарақлаган қўрғонимни.Жимирлайди кўкда кузак юлдузлари,Зирқирайди кўксимда ишқ илдизлари.Нола қилсам кечалари, кундузлари,Қайдин топгум кетган давру давронимни?Ё раб, нечун бағрим бунча тилкаладим?Лолазорга айланди-ку елкаларим.Елкаларим узра бўйлар укаларим,Аларга бер мен бой берган имконимни.1991
bannerbanner