скачать книгу бесплатно
– Апанг ухлаб қолдими?
– Йўқ… Биласиз-ку, ака.
Раҳимов бошини қуйи солди.
… бахтимиза Ў з и н г тану жонини соғ қилғийсан, Тангрим?..
Қизи яна бир карра хушҳоллик билан хайрли тун тилагач, аста эшикни ёпди.
Хиёлдан сўнг, Раҳимов энди хотиржам ухламоқни ният қилиб, тўшагига чў-зилди.
Бироқ, хоразмликнинг: ҳўккининг устига тугун, деганидек, Раҳимов, орага тоғасини қўшгани учун, ташвиш устига ташвиш орттириб олганлигини ҳали билмас эди.
* * *
Тун алламаҳалгача ухлаёлмаганлиги боис, Раҳимов эрталаб ҳар қачонгидан кечроқ, лекин хийла бардам кайфиятда уйғонди. Бугундан бошлаб Матқодирни ҳам пахта ҳашарига жўнатмоқни ҳамда ҳашарчилардан бир хабар олмоқни ди-лига тугккан кўйи, илиқ сувда роҳатланиб ювиниб, соқолини кўпиклаётганида, аллақачон мактабга шайланвоган кенжа ўғли Биринчининг ёрдамчиси қўнғироқ қилганини айтди.
Бирдан Раҳимов ўз-ўзига гапираётгандай тутақиб:
– Яна начун чақираётир эмиш У? – деди.
Ўғли кифтларини қисиб, катталардек:
– Ман нердан билий, ака, – деди. – Тез етиб борармишсиз. Шу!..
Раҳимов шошилинч соқолини қиртишлаб, наридан-бери артинди. Кийинди. Одатдагидай хотиржам ёнбошлаб нонушта қилмоққа вақти танг эди.
Шартта хотини хонтахтанинг қаршисига курсичани қўйди:
– Ўтиринг, – деб, шаманда паловнинг гўштини тезгина бир бурда нонга ўраб узатди. Сўнг, катта пиёлада новвотчой бераётиб, сўради: – Тавба, саккиз бўмий иша галса!.. Ухлийдими ўзи У одам?
Кеча, катта чошгоҳ маҳали Биринчининг оқ чойшаб сирилган диванда мудра-ётганлигини кўриб қолгани Раҳимовнинг ёдига тушди::
– Кабинетида ухласа герак-да! – деди.
– Манга қаранг, ўзингиз наву деб ўйлийсиз – тонг-саҳарлаб сизни чақиртира-ётгани яхшиликкамикан-а?
Ногоҳ, ютган луқмаси бўғзига тиқилиб, Раҳимов паришон бошни чайқади:
– Ай, Пошша!.. – деди, ўзигагина аён бир хавотир билан. – Ай, билмадимо-о-ов!..
* * *
Раҳимов ҳаялламай етиб борганида, Расулов саломга алик олмай, дабдуруст-дан бармоғини бигиз қилиб:
– Шуни бир билиб қўйингки, агар биз билан галишиб ишласангиз, обрў-эъти-бор орттирасиз, – деди. – Агар қайсарлик қилсангиз, бадном бўлиб, инингиза гириб гетасиз. Душундингизми, Раҳимов?!.
– Ўртоқ Расулов, мани арзимни тингламайдиган бўлсайизлар…
– Йўқ! – деб, Расулов шитоб ўрнидан турди. Столни айланиб ўтди. – Аввал сиз бизнинг гапимиза қулоқ соласиз, кейин биз… Ясно?!.
Ушбу чулчутча сўроқ-истоғу алламбало таҳдиддан кейин, Раҳимов, албатта: тушундим, ёшулли, дейиши керакмиди. Лекин айни тобда ўзини кўчадаги – эр-кин, дахлсиз, – Расулов эмаслигини, тобора хокисор бир бечорага эврилаётган-лигини – тенгсиз қудрат олдида ҳеч к и м г и н а эмас, ҳатто ҳеч н и м а экан-лигини шуурида алам билан, жисму жонида эса бир оғриқ билан англамоқда эди. Шунгами, тили гапга айланмай, жимгина мунграйиб қолди.
– Ким ўргатди сиза, ўртага одам қўйгин, деб?.. Дойингизнинг юзинан ўтол-мадим – кекса партия ходими; областдаям, республикадаям таниқли, ҳурматли оғамиз. Яхши, ишлийверсин, дедим. Ҳалиям гапим шу: бугуноқ Детдомни қа-бул қилиб оласиз; у йигит, – Партшколани сиртдан битирган экан, – то иша ўр-ганиб-кўникиб гетгунча, Домпионерингизниям ўзингиз бошқарасиз. Гап тамом. Ё… гапингиз борми? – деди Биринчи, важоҳат билан қараб. – Хўш?!
Раҳимов, Расуловнинг кўзларида бехос шоён бир қаҳр… беадат бир ғазаб ифодаларини илғаб:
– Гапми? – деди. Ва, тақдирга тан берган каби, ниҳоят, хиёл асаблари юмшаб, бошини чайқади. – Гапим йўқ.
– Яхши… Дим яхши!.. – деб, Расулов шартта Раҳимовнинг қўлини маҳкам сиқди; Раҳимовнинг қўли, ҳатто, кифтлари ҳам шалвирагудай бемажол, карахт эди, бармоқлари бир ғижимланганидан беихтиёр ҳушёр тортдию, қаддини ғоз тутиб, кўксини керди. – Боринг, дадил иш бошланг!.. Зохир сизни кутаётир.
Раҳимов варраги қўлидан учиб кетган боладай шумшайиб хонадан чиқди.
… уф-ф-ф! Уф-ф-фф!– деб аччиқ хўрсинди; гуё уйқудаю, бари тушда кеча-ётган каби юзларини қаттиқ-қаттиқ ишқалади, бошини чайқади, хаёлида эса куйдирги бир савол чарх урмоқда эди. – Энди нишатаман-а?
* * *
Ҳамон Раҳимовнинг кўнгли ғаш эди, Зоҳир Каримни, Олимовани Болалар уйининг дарвозасига яқинлашар-яқинлашмас кузатиб қўя қолди: қўлучи!.. Лоа-қал, йўл бўйида шай турган машинага ўтиришларини ҳам кутмади – арзимайди ғалласи, куйдирди шогирдонаси. Хомуш ортига бурилди.
Нима қилсин – кучи етгани шу-да!..
… ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан. – Ушбу ҳикмат эрта-лабдан бери минг бора хаёлидан кечгандир. Лекин, хоҳласин-хоҳламасин, Пио-нерлар уйидан айро тушганини ўйласа, – ё пирай! – беихтиёр алами қўзиб, тиш-лари ғижирлайверади. – На илож?!.
Ниҳоят, Раҳимов ишчи-хизматчиларнинг ҳужжатлари билан бир-бир таниш-гач, биринчи куннинг ўзидаёқ бош ошпаз Шавкат Тўра деганларини ҳамда Хў-жалик мудирини ишдан бўшатишга аҳд этди: Шавкат Тўра деганлари, – Худо омадини берсин, – аёлванд экан – ўн бир фарзанди бор эмиш; хотини – уй бека-си.
… албатта-да, шунча болани туғиш, ҳам бирор жойда ишлаш… Э, бечо-ранинг ўлмаган жони-е! – деб ўйлади Раҳимов, кафтини пешонасига босиб. – Эрнинг маоши, ина, эру хотиннинг қорнини тўйғазмоққа ё етар, ё етмас. Бир товуққа ҳам дон керак, ҳам сув…
Раҳимов табиатан жуда кўнгилчан, болажон эди, боши қотди: қарори тўғ-рими ўзи – гуноҳи кабирга ботмайдими?.. Ўша аснода бир ривоят ёдига тушди: мачитда бир чипор мушук яшар экан. Ёвош, ақлли… Ҳеч ўғрилик қилмас экан, ҳатто, оч қолса ҳам!.. Кунларнинг бирида, муллаваччалар қарасаларки, бир бўлак лаҳм гўштлари жойида йўқ эмиш. Гўшт яна ва яна гумдон бўлганидан сўнг, муллаваччалар пойлаб, чипорни қўлга тушириптилар. Улар қий-чув-лашиб, ахийри жониворни узоқ бир маҳаллага адаштирмоқчи бўлганларида, мадрасанинг мударриси хабар топиб: “Сабр, бўталарим, сабр!.. – дебди, оппоқ соқолини силаб. – Гуноҳи кабирга ботмайлик. Аввал аниқланглар-чи, агар болалаган бўлса, биз кўмаклашиб туришимиз керак. Ана ўшанда жонивор ўғ-рилик қилмайди.”
… Детдом – мадраса эмас, ман – мударрис… – деб ўйлади Раҳимов, қарори тўғрилигига ўзини ишонтириб. – Ман энди етмиш етти етимакнинг ота-симан. Бирин-бирин ҳаромхўрларнинг думини тугишим герак, токи!..
Бош ошпаз – Шавкат Тўра, қорни хийла қаппайган, юзлари қип-қизил, калта кузалган мўйлави ўзига ярашган, қирқ ёшлардаги йигит экан, ишдан бўшатил-ганлигини эшитиб, аввал бир зум анграйиб қолди, сўнг қизларникидай узун-узун киприклари пирпираркан, энди болагиналарининг муқаррар оч-наҳор қо-ларларини ўйладими, кўзлари қизарди, намланди. Ва, ниҳоят, лабларини ялаб:
– Начун ахир?!. – деди, қалпоғини бошидан ғижимлаб олаётиб. Унинг қал-поғи оппоғ-у, лекин шалпайган томони хели кирланганроқ эди. – Начун, ёшул-ли?.. Ўғрилик этдимми-ё? Ман… ман, сизам билсангиз гарак ахир, ота-боболари хоннинг бош ошпазлари авлодиданман, ёшулли. Кўргандирсиз, улли отам Матчон Тўра билан акам Мадраҳим Тўранинг расми шаҳар музейининг тўрида осиғлиқ турибди.
– Тангри ёрлақасин сизни, иним, – деди Раҳимов, гўё рўпарасида ҳаромхўр Шавкат Тўра эмас, – қабри илоҳий нурлар ила мунаввар бўлгур! –Матчон Тўра-нинг ўзи тургандек, ҳар иккала қўлини баравар кўксига босиб. – Ота-боболари-нгизнинг машҳур ошпаз бўлганликларини бутун эл билади. Лекин бугун бир тоғора пиёзни бир қошиқ пахта ёғида куйдириб, бир қозон овқатни қизартириш – ота-боболарингизнинг арвоҳлари олдида уят-да!.. Дўғрими, иним? Она сутига тўймай, ота меҳрига зор ўсаётган норасида етимакларни биз қайғиришимиз ге-рак. Билдингизми?
– Манга раҳмингиз галсин, ёшулли. Кўчада қолиб гетмайин. Маниям ўн бир балам бор ахир, ёшулли.
– Биламан. Умрларини берсин. Бўшашманг!..
– Устингиздан арз этаман…
Унинг дийдиёсига қулоқ солмай:
– Ихтиёрингиз, иним, – деб, Раҳимов ўрнидан турди-да, шундай қилмаса гап чўзиладигандек, хонасидан чиқмоққа чоғланди. – Биз, барибир, Искандар со-сойга ё Шокир буғалтирга айтамиз: сиздай ошпазни ишсиз қолдиришмайди.
Шавкат Тўра Раҳимовнинг ортидан қабулхонага ночор тумшайиб чиқди-ю, тарс-турс юриб, даҳлизда кўздан ўчди.
* * *
Ахийри, қўярда-қўймай, Пионерлар уйининг катта методисти Матқодирни Болалар уйи Хўжалик мудирлигига ишга тайинлаганидан сўнг, Раҳимовнинг кўнгил ғашлиги тамомила тарқагандай бўлди.
Илк танишув чоғидаёқ бўйлари пасту баланд, сочлари сарғиш, қора, қизғиш, кўзлари кўк, тарғил, мовий, қоп-қора, жавдирабгина турган болагиналарни ях-ши кўриши зарурлигини ҳамда кўксида беадат бир оғриқ билан етимаккина-ларни ёқтириб қолаётганлигини ўйлагани ҳамиша ёдида. Яхши кўриш истаги эса ўша лаҳзалардан бери тобора авж олаётгани айни ҳақиқат. Айниқса, бош ошпаз Шавкат Тўрани бўшатганидан кейин!..
Дарвоқе, Матқодир аввалида уввало кўнмаган эди: йўқ, деган эди паришон бошини чайқаб: “Йўқ!.. Биласиз, ман сизни ўз оғамдин яхши кўраман, лекин ўз уйимдай бўлиб қолган жойимдан мани бежой қилманг, илтимос?..”
Тўғри-да, салкам йигирма йилдан бери ишлаб, обрў-эътибор орттирган ишхо-насидан, кўнгил қўйган касби корию дўсту даврадошларидан айро тушиш осон-ми. Умр – оқар дарё: бандасига кўп нарса керак эмас – яхши хотин, яхши фарзандлар, яхши касб, яхши дўст, яхши давра… Осонми – то янги жойга кўн-гил қўйгунча?!.
Аммо-лекин, Раҳимов Матқодирга ётиғи билан тушинтирганидан кейин, ин-жиқлик қилмай, рози бўла қолди: “Яхши! – деди, дабдурустдан кўзлари бош-қача чақнаб. – Дим яхши ўйлабсиз, ёшулли!..”
Ажабки, Болалар уйининг тарбияланувчилари шаҳар мактабларида ўқиётган-лари учунми, Болалар уйида биттаям тўгарак йўқ экан. Раҳимов Болалар уйи-нинг ўзида худди Пионерлар уйидагидай турли тўгараклар тузажакларини айтди: “Ёш табиатшунослар” , “Навқирон техниклар”, “Ўғил-қиз меъморлар”, “Гўзал раққосалар”, “Каштачи қизлар”, “Бизнинг мусаввирлар”, “Жўровоз хонандалар” ва ҳоказо.
– Маъқулми?.. Тўгаракларнинг баричикини ўзинг назорат қиласан. Яхши, де, ўжарлик этма, ўзинг яхшисан-ку, Қодирбой – иним?
Матқодир, бир зум ўйчанликдан сўнг:
– Яхши, – деди, юз-кўзлари жилмайиб. – Дим яхши ўйлабсиз!..
– Отангга раҳмат, Қодирбой! – деди Раҳимов, қўлини чўзиб. – Эса, таша!.. Лекин айтиб қўйий: асосий вазифанг, – ман бору йўқ, – Хўжалик ишларини бошқариш!..
– Шуниси сал чакки-да, ёшулли! – деди МатҚодир, тағин жилмайган кўйи, оғасидай қадрдонининг қўлига қўлини шарақлатиб ташаётиб. – Яхши, сиз айт-ганча бўла қолсин!..
Ана ўшанда Раҳимов на фақат болаларнинг ҳаётида, балки айни чоғда ўзи-нинг ҳаётида ҳам унутилмас нималардир рўй бераётганлигини кўнглида гурул-лаган бир ҳаяжон билан аниқ идрок этган эди.
* * *
Хуфтон маҳали.
Кенг-мўл, баланд айвон, тўрда икковгинаси: эру хотин. Ўртада хонтахта, хон-тахта устида ёз неъматларига тўкин дастурхон: олма, анор, шивирғони, коса-ланган гурвак…
Раҳимов ҳалигина ишдан қайтган эди.
Эшигию деразаси айвонга қараган анави уйда кенжаси хонтахтага мук ту-шиб, дарсини қиляпти, тўнғичи ошхонада, қолган учаласи эса пахтада.
Ҳаял ўтмай, тўнғичи катта сапол товоқ тўла курдик ҳамда иккита қошиқиқ, тоза ювилган битта қизил қалампирни олдига қўйгач:
– Ош бўлсин, ака, олинг, – деб, тағин ортига қайтди.
Аллақачон кечки овқат маҳали ўтганига қарамай, Маҳалла қўмитасидан пах-тага жўнатилаётган маҳалладошларининг дийдиёсидан сулайиб, роса очиқиб қайтган эса-да, Раҳимовнинг иштаҳаси йўқроқ эди, аччиқ қалампир иштаҳасини очишидан умид қилиб, тавоққа қошиқ солди: иссиққина.
Салкам қирқ йиллик ёру жони чой қуйиб узатди.
Чой қайноқ эди, пиёладан димоғни эркалагувчи буғ аралаш ёқимли ҳид таралмоқда эди.
Раҳимов пиёлага бир пуфлаб, тил куйдирар чойдан озроқ ҳўплади:
– Яхшимисиз, Пошша? – деди.
– Яхшилиғимни олғий, – деди хотини. – Мактабдан тирик сурат бўлиб қайт-ган эдим. Боягача бошимни кўтаролганим йўқ… Курдикниям Ойгулийиз қай-натди. Яхшими?
– Дим мазали, – деди Раҳимов, қалампирни майин-майин эзаётиб. – Омайсиз-ми?
Хотини бош чайқади:
– Дори ичганман. Ичим аптека бўп гетди-е!.. Олинг, совимасин.
… ё Тангрим, мўъжизакоримизсан-ку! – Беихтиёр Раҳимов одатича дилида тавалло қилди, аччиқ қалампирнинг таъми сингган, зуваласига тухум қўшиб қорилган курдикни тамшаниб чайнаётиб. – Балалари опаси дардина Ў з и н г шифо берғийсан, Тангрим. Оми-и-ин!
– Пахтадан кейин, Домпианерингиза қайтаришмасмикан-а?
Эртага… шанба: икки-уч соат ўқитганларидан сўнг, бошланғич синф ўқувчи-ларини ҳам икки кун далага олиб чиқишни режалаштириб қўйганлари Раҳимов-нинг хаёлидан кечди; юқори синф ўқувчиларига бир кунда эллик килодан пахта териш вазифа қилиб белгиланган, лекин баъзилари уддалаёлмаяптилар; кичкин-тойлар ёрдам беришлари керак – пахта дегани н и м а л и г и н и улар ҳам билиб қўйсинлар; баҳонада, ўзининг ҳашарчи-пахтакор қизию ўғилларидан ҳам бир хабар олмоқчи.
– Йўқ, – деди Раҳимов, бир бурда нон билан овқат юқини сийираётиб. – Энди бордию қайтармоқчи бўлсалар ҳам, қайтмайман. Йўқ, дейман, Пошша… Ҳовва-а, ишонаверинг!
Эрининг ажабтовур иқроридан таажжубланиб:
– Ҳанг?! – деди хотини. – Начун – жонийизда қасдийиз борми, ҳар куни тонг-саҳардан қаро хуфтонгача ишлаб?
– Болалар яхши-да, Пошша, – деди Раҳимов. – Баригинаси одамнинг жони-дай!.. Шу кунларда мани, ўзимизникилардан ташқари, дағи етмиш етти ўғил-қизим бор. Яхши-да!
Эрининг иқрори нашъа қилиб, ниҳоят, хотини кўнглида қаноатбахш бир енгилликни туйган кўйи, мийиғида жилмайди: дим сара.
… албатта-да, ман ишимни энди топдим-ку! – деб ўйлади Раҳимов, тарс… тарс ёрилган анорнинг кўзни қамаштиргудай қирмизи доналарини бир-бир пўс-тидан айираётиб. – Болалар… болағиналар… Ё насиб!..
* * *
Атроф-теварак кета-кетгунча пахтазор – қарийб уфққа туташ.
Боягина поёнсиз пахтазор қизариб-бўзариб ботаётган қуёшга қўшиб, булут-лари қонталаш уфқнинг ўзини ҳам ютиб юборган, энди лаҳза сайин қоронғилик қуюқлашмоқда эди.
Ниҳоят, Раҳимов етмиш етти омонат дафтарчани стол чеккасига қатор тергач, қилаётган ишидан боладай қувониб, ўрнидан турди. Қўлида қалпоғи темир, бинафша рангда ёзадиган ручкаси бор эди, ҳар бири қизил қаламда белгилаб чиқилган рўйхатнинг устига қўйди.
Болалар ўтган йилларда ҳам пахтага чиққанлар, ҳамишагидай терган пахта-лари учун пул олганлар ва йиғим-теримдан қайтганларидан сўнг, албатта, ўша кунлардаёқ заруратсиз майда-чуйдаларга харжлаб юборганлар.
… бола-да! – деб ўйлади Раҳимов. – Қўзичоқни – бўрига, пулни – болага ишо-ниб бўларканми?..
Болаларнинг пахта териб топаётган пулларини омонат дафтарчага ўтказиш фикри қандай хаёлига кела қолди – Раҳимовнинг ўзи ҳам билмайди. Лекин, ўйлаб қараса, чиндан ҳам яхши бўлди: эрта бир кун етимхонани тарк этаёт-ганларида би-рин-бирин омонат дафтарчалари қўлларига тутқазилади.
… ина кейин, бахтиқаттилар бундоқ очиб кўрсаларки, бинойидай сармоя! Суюна-суюна, бир кори хайрларига ишлатадилар-да!.. – Дарвоқе, ҳеч кимнинг таъзийиғисиз бошланғич синф ўқувчиларини ёрдамга олиб чиққанларининг асл сабабларидан бири ҳам шу. – Ҳозирдан у г и н а л а р ҳам пулнинг ҳидини билиб қўйишлари герак. Келажакда улар учун пул – ҳам ота, ҳам она. Улар буни кейин англайдилар – кейин!…
Раҳимов шуни ўйлаган кўйи, бамайлихотир ҳовуз бўйидаги баланд симёғочга яқинлашди, ёққичга қўлини чўзаётиб, бирров ёнверига кўз югуртиргач, чирқ эт-казиб буради: бирдан бир неча симчироқларнинг ёрқин нуридан ҳаммаёқ оп-ойдин бўлди. Ва, ўша заҳоти дарахтларнинг тепа шохларида кимўзарга чуғур-лашаётган бари қушларнинг овози ўчди.
Кундалик вазифасини бажариб, даладан эртароқ қайтган болаларнинг бирла-ри ошпазларга, бирлари тарбиячи-мураббийларга кўмаклашиб, дастурхонни ту-заяптилар.
Қандай яхши – ана: ҳамма бирор бир юмуш билан машғул – бекор юргани ё ўйинқароқлик қилаётгани кўзга чалинмайди. Ҳовуз теварагини узун столлар эгаллаган. Кимдир дастурхонга нон, кимдир мева-чева, кимдир бир-бир қошиқ қўяяпти… Кичкинтойлар эса ёнма-ён ўтириб, овқат келтирилишини бетоқат кутаяптилар; ҳали-ҳозирча ҳеч ким дастурхонга қўл чўзганича йўқ, гарчи, бо-лалигим – пошшолигим, бўлса ҳам.
… тартиб шунақа. – Раҳимов шуни дилида қайд эти аётиб, бир-бир бола-чаларга ҳам меҳр, ҳам раҳм аралаш ўйчан кўз югуртираркан, енгилгина энтикиб қўйди. – Макаренко айтган: барча ютуқларнинг асоси тартиб ва тарбиядир. Авлоний айтганки, тарбия – ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокатдир.