Ушбу монографияда «оммавий маданият» ва унинг вужудга келиши, турлари, ўқувчиларда «оммавий маданият»га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантиришнинг назарий асослари, ўқувчиларнинг шахс сифатида шаклланишига кўрсатадиган салбий таъсири, унинг салбий таъсир кўрсатувчи воситалари, Ўзбекистонда унга қарши кураш жараёнининг вужудга келиши ҳақида кенг маълумотлар берилади. Ўқувчиларда «оммавий маданият»га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш воситалари, соғлом тафаккур ва дунёқарашни ривожлантириш асосида қарши иммунитет ҳосил қилиш, дарсликлар ва ўқув адабиётларида «оммавий маданият»га қарши курашчанлик руҳини кучайтиришга хизмат қиладиган дидактик бирликларни тақдим этиш имкониятлари кенг баён қилинади. умумий ўрта таълим жараёнида ўқувчиларда аждодларимиз меросини кенг ўрганиш орқали «оммавий маданият»га қарши иммунитетни ҳосил қилиш йўналишлари, ўқувчиларда курашчанлик кўникмаларини шакллантириш имкониятлари ҳақида фикр юритилади.Ушбу китоб педагог ходимлар, талабалар, тадқиқотчилар, дастур ва дарслик муаллифлари, маънавий-маърифий тарбия билан шуғулланувчи мутахассислар, синф раҳбарлари учун ўзига хос дастуруламал бўлиб хизмат қилади.
все жанры