Улуғ озарбайжон шоири Имодиддин Насимийнинг номи ўзбек ўқувчиларига таниш, оташин ва исёнкор шеърлари халқимиз орасида машҳур. Забардаст сўз санъаткорининг шеърларидан намуналар Миртемир, Холид Расул ва Асқар Қосимовлар таржимасида 1977 йили «Асарлар» номи билан мўъжаз бир тўплам ҳолида нашр этилган эди. Ушбу мажмуа озарбайжон олимларининг 1972-1975 йиллар мобайнида олиб борган изланишлари натижасида Ироқнинг Каркук вилоятидаги Тус Хурмату туманидан топилиб, 1987 йилда «Ироқ девони» сифатида Бокуда нашр этилган девонининг янги нусхасидан Усмон Қўчқор танлаб таржима килган ғазаллари ҳамда «Рубоийлар» (1973) тўпламидан Эргаш Очилов ўгирган тўртликлари асосида тузилди.
все жанры