
Полная версия:
ТАНЛАНГАН АСАРЛАР III жилд
Даррелл шундай асарлар ёзди.
Табиатни ким яхши билади? Рассомми? Йўқ, рассом кўз олдида турган тайёр табиатни қоғозга кўчиради. Ёзувчими? Йўқ, ёзувчи табиатга юзаки, сиртдан қарайди, табиат жамолинигина кўради. Табиатни ўз мақсади йўлида тасвирлайди. Тўлмаган ойни хоҳласа ёр қошига, тўлган ойни хоҳласа ёр жамолига қиёслаб тасвирлайди. Олимларми? Йўқ, олимлар табиатни билади, аммо ҳис қилолмайди. Олимлар табиатни қафасга қамаб, қафас тешикларидан мўралаб, девордан бўйлаб қараб ўрганади, шарикли ручка билан ўрганади.
Табиат ана шу уч олам нуқтаи назаридан келиб чиқиб тасвирланди. Аксарият ҳолларда бу уч олам нуқтаи назари, фикри бир-бирига тўғри келмай қолди. Рассомлар табиати бошқа, ёзувчилар табиати бошқа, олимлар табиати бошқа бўлиб келди. Сетон-Томпсон ана шу уч нуқтаи назар, ана шу уч қараш – рассомлик, ёзувчилик, олимликдан Сетон-Томпсон бўлди.
Сетон-Томпсон:
Табиатга зийрак анималист рассом, синчи адиб, нуктадон олим кўзи билан қаради.
Жониворларга тоза кўнгил, тоза кўз билан қаради.
Жониворлардан ўзининг қинғир, фалсафий фикрларини айтиш учун фойдаланмади.
Жониворларнинг ички дунёсини ҳалол, холисона очиб берди.
Ҳаётга жониворлар кўзи билан боқди.
Жониворларга тушкун муносабатда бўлмади.
Бирор-бир динга сиғинмади, яккаю ёлғиз паноҳи табиат бўлди.
Ўз бошидан кечирган ҳаётни, ўз кўзи билан кўрган табиатни, ўз қўли билан ушлаган жониворларни қандай бўлса шундайлигича бадиий асар қилди.
Сетон-Томпсон бадиий адабиётда биринчи бўлиб жониворларни бадиий асарнинг бош қаҳрамони қилиб олди. Ҳайвонларни образ қилиб тасвирлади, ҳайвонларни қаҳрамон даражасига кўтарди. Жамики ташқи муҳит, энг улуғ зот бўлмиш инсонни ҳам ҳайвонлар образини яратиш учун хизмат қилдирди. “Мен билган жониворлар”, “Қувғиндилар тақдири”, “Ҳайвонлар – қаҳрамонлар”, “Митти ёввойилар”, “Рольф ўрмонда”, “Крэг – кутеней қўйи” каби қатор асарлар яратиб, уларда ҳайвонларни бош образ қилиб тасвирлади. Бу асарлар китобхонлар қалбига тез кириб борди, китобхонларнинг мулки бўлиб қолди.
“Жониворлар ҳақида ҳикоялар” китоби эса Сетон-Томпсон номини оламга ёйди. Китоб қўлма-қўл ўқилди, тик туриб ўқилди, овоз қўйиб ўқилди, кечаю кундуз ўқилди. Китобни бутун дунё ўқиди.
Китоб бу қадар оммавийлашиб, қўлма-қўл бўлиб кетиш сабабларидан бири – уни болалар ҳам, катталар ҳам, кексалар ҳам бирдай ўқийди. Китоб етти яшар китобхонгаям, етмиш яшар китобхонгаям бирдай суюкли, бирдай ардоқлидир. Сетон-Томпсоннинг ўзи айтмиш: “Бу китоб, шубҳасиз, адабиётда жониворларни тасвирлаш бобида янги, реалистик йўлни бошлаб берди. Унда биринчи бўлиб жониворлар туриш-турмуши ҳаққоний тасвирлаб берилди.
Шу вақтгача жониворлар ҳақида масаллар, эртаклар, ҳикоялар мавжуд бўлиб, уларда жониворлар ҳайвон терисини ёпиниб олган одам бўлиб юриб-турди, одам бўлиб гапириб-гаплашди”.
Асарни Николай Чуковский русчага таржима қилди. 1936 йилда “Домино” номи билан китоб бўлиб чиқди. Шу дастлабки нашрда “Спрингфильд тулкиси” ҳамда “Чиноқ” деган ҳикоялар ҳам бор. Бу ҳикоялар Сетон-Томпсоннинг таржимаи ҳол китобидаям “Жониворлар ҳақида ҳикоялар” асари хусусида ёзилган мақолалар, хотиралар, илмий манбалардаям қайд этилади. Ажабо, бу ҳикоялар асарнинг кейинги нашрларида йўқ. Асарни йилига юзлаб нашриётлар миллионлаб тиражда чоп этади. Даромад учун бир-бирларидан шундайгина олиб, кўр-кўрона босади. Бу Сетон-Томпсонни билмаслик, узумини еб, боғини суриштирмасликдир. Мен асарнинг илк нашрини топиб, иккала ҳикояниям ўзбекчалаштириб, ушбу китобга киритдим.
Сетон-Томпсон ҳайвонлар ҳақида шундай асар яратдики, бундай асарлар Сетон-Томпсонгача яратилмаган эди, ундан кейин ҳам яратилмади. Табиат, хусусан, жониворлар ҳақида минглаб асарлар ёзилди, аммо ҳеч ким Сетон-Томпсондан ошиб ўтолмади.
Ҳеч ким Сетон-Томпсон бўлолмади.
Оқибат, ожиз адиблар, ғариб адиблар куйиб кетди. Адиблар ғаюр бўлди, адиблар қитмир бўлди, адиблар иғвогар, фисқ-фасодчи бўлди. АҚШнинг ўша даврдаги машҳур адиби Жон Берроус “Атлантик Монсли” журналида Сетон-Томпсонни уриб чиқди. Сетон-Томпсон мақолани кўриб-кўрмасликка олди, миқ этмади. Журнал ундан жавоб мақоласи сўради, у рад жавобини берди. Ваҳоланки, оқсоқол адиб қўйган айблар туҳматдан иборат эди.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.
1
XIX аср назарда тутилмоқда.
Вы ознакомились с фрагментом книги.
Для бесплатного чтения открыта только часть текста.
Приобретайте полный текст книги у нашего партнера:
Полная версия книги
Всего 10 форматов