Ушбу асар қаҳрамони Тошкентнинг Каллахона маҳалласида дунёга келган, қалбида олам-олам орзулар, истагу мақсадлар билан вояга етган, машаққату қийинчиликларни енгиб, рассом сифатида шаклланган бетакрор ижодкордир.Етук мусаввир сифатида шаклланишига сабабу туртки бўлган ғаройиб воқеалар, ўқув жараёнлари, ижодий муҳит, муносабату ҳаётий кузатишлар романнинг мазмун-моҳиятини ташкил этади.Романнинг бош қаҳрамони прототипи – Ўзбекистон халқ рассоми, академик, ушбу китоб муаллифи Алишер Мирзо ва унинг ижод ва ҳаёт йўли.Рассом сифатида эътирофга лойиқ ижодкорнинг адабиётдаги иқтидорига, умид қиламизки, китобни ўқигач таҳсин ўқийсиз.
все жанры