banner banner banner
САККИЗИНЧИ КИТОБ
САККИЗИНЧИ КИТОБ
Оценить:
Рейтинг: 0

Полная версия:

САККИЗИНЧИ КИТОБ

скачать книгу бесплатно

САККИЗИНЧИ КИТОБ
Mualliflar jamoasi

2003 й. 13 сентябрь, соат 13

САККИЗИНЧИ КИТОБ

– Шундай бєлаїолсин. Главкон, сен билан мен келишдик-ки, намунали тартибот берилган давлатда хотинлар умумий бєлиши керак, болалар іам, ва уларнинг барча тарбиялари іам умумий бєлади; буларнинг іаммасининг устидан фалсафа ва іарбий ишда єрнак кєрсатганлар подшоілар бєлишлари даркор.

– Іа, биз шундай келишдик.

– Іокимлар тайинланишлари билан, улар єз аскарларини оладилар ва биз аввал айтиб єтганимиз турар жойларга жойлаштирадилар, деб келишган эдик; іеч кимда шахсий іеч нарса бєлмайди, аммо іамма нарса іаммада умумийдир. Агар ёдингда бєлса, турар жойлардан ташїари у ерда уларда їандай мулк бєлиш кераклигини айтиб єтган эдик.

– Эсимда, іозир їилаётганларидай іеч ким іеч нарса сотиб олмаслиги керак, деган нуїтаи назарда турган эдик. Іарбий ишда фаолият кєраётган бизнинг нигоібон (їєриїчи)ларимиз їєриїлаганлари учун бошїа фуїаролардан бир йилга етадиган озиї-овїат заіираси сифатида мукофот оладилар, уларнинг вазифалари эса бутун давлатга ўамхєрлик бєлади.

– Сен тєўри айтасан. Модомики биз буни тугатган эканмиз, у іолда, єзимизнинг аввалги йєлимизни давом эттириш учун, кел биз (суібатда) четга оўиб кетмасимиздан олдин биз нима іаїида гапираётганимизни эслаб олайлик.

– Эслаш їийин эмас. Сен, давлат тартиботи іаїидаги єз мулоіазангни іозир нима деган бєлсанг тахминан єша сєзлар билан тугатган эдинг, хусусан сен, єшанда биз кєриб чиїїан давлат ва унга мос инсонни яхши деб іисоблашингни айтгандинг, гарчи янада зеборої давлат ва унга мувофиї шундай одамни кєрсатишинг мумкин бєлса іам. Модомики бундай давлат тартиботи тєўри экан, їолган іаммаси иллатли, дединг сен.

Бузуї давлат тартиботининг тєрт хили

Агар тєўри эслаётган бєлсам, сен тєрт хилда иллатли давлат тартиботи мавжуд, ва уларни аниїлаш зарур, токи уларнинг иллатлилиги кєринсин, – деб айтган эдинг; худди шунинг єзи (унга) хос одамларга іам тааллуїлидир: уларнинг іам іаммасини кєриб чиїиш даркор. Бир-биримиз билан келишиб олиб биз, энг яхши ва энг ёмон одамни олардик ва энг яхшиси – энг бахтли, энг ёмони – энг аянчлиси, энг ёмони – энг аянчлиси эканлиши тєўрими ёки иш бошїачароїми кєриб чиїїан бєлардик. Сен їандай тєрт хил давлат тартиботи іаїида гапирмоїдасан, деб сєраганимда, бизни Палемарх ва Адимант бєлиб їєйдилар ва сен, токи биз ушбу масалага етиб келмагунимизча улар билан суібатлашдинг.

– Сен жуда тєўри эслатдинг.

– Ана энди сен, худди курашчи (полвон)дай яна єша іолатда тургинда менинг єша саволимга, єшанда їандай жавоб бермоїчи бєлсанг, шундай жавоб бергин.

– Агар бунга кучим етса.

– Мен эса, іаїиїатан іам сен давлат тартиботининг їандай тєрт хили іаїида гапирганингни эшитишга шошилиб кетмоїдаман.

– Бу осон, эшитасан. Мен худди єша маълум бєлган хиллари іаїида гапирмоїдаман. Кєпчилик крит-лакедемон тартиботини маъїуллайди. Иккинчи єринда камрої маъїулланадиган олигархия туради: бу давлат тартиботи кєп балолар ила тєла. Ундан, ундан фарїланувчи демократия пайдо бєлади. Машіур тирания уларнинг барчасидан фарї їилади – бу туртинчи ва давлатнинг єта касалмандлигидир. Балки сенда, їандайдир бир хилда равшан намоён бєладиган їандайдир бошїа давлат тартиботининг ўояси бордир? Зеро, меросий іокимият ва пулга (сотиб) олинадиган подшоілик іамда, буларга єхшаш бошїа іар хил давлат тартиботлари кєрсатиб єтилган тартиботлар орасида їандайдир оралиї іолатни эгаллайдилар ва варварларда іам элинларга їараганда кам учрамайдилар.

– Іа, бунинг іаїида кєп їизиї нарсаларни іикоя їиладилар.

– Шундай їилиб, сен биласанки, іар хил одамларда, давлат тартиботининг їанча хили бєлса, албатта худди шунча руіий феъл-атвор бєлади. Ёки сен, давлат тартиботларининг їаердан туўилиши номаълум, ахлоїлардан эмас балки эман ёхуд їоядан деб, тартиботлар давлатларда мавжуд бєладилар ва улар томони оўиррої келгани учун їолган іаммасини єз ортидан тортиб кетадилар деб єйлайсанми?

– Асло, аммо фаїат ундан (ахлоїдан)

Беш хил феъл-атворнинг беш турдаги давлат тартиботига монандлиги

– Демак, модомики давлат хиллари бешта экан, у іолда турли одамларда, дилнинг тузилиши іам беш хил бєлиши зарур.

– Нима демоїчисан?

– Энг яхши бошїарув – задогонлар (аристократик) бошїарувига монанд инсонни биз тахлил этиб бєлдик ва уни яхши ва адолатли деб тан олиб тєўри їилдик.

– Іа, биз уни тахлил этиб бєлдик.

– Энди биз, ёмонларини іам баён этишимиз зарур, бошїача айтганда, бир-бирлари билан раїобат їилувчи ва шуіратпараст – лакедемон тузумига мос оадмларни, кейин – олигархик, демократик ва тираний (мустабид) одамни баён этишимиз керак, токи, энг адолатсизни кєрсатиб, уни энг адолатлига їарама-їарши їєйиш мумкин бєлсин ва бу билан бизнинг, тоза адолат, тоза адолатсизликка унинг соіиби (адолат соіиби – тарж.) учун бахт ёки бахтсизлик нуїтаи назаридан їандай муносабатда бєлиши іаїидаги масаламизни якунлашимиз даркор. Шунда биз ё Фрасимахга ишонамиз ва адолатсизликка їараб интиламиз, ёки энг аниї-равшан бєлаётган єша хулосага келамиз ва адолатга риоя їиламиз.

– Сєзсиз шундай їилиш даркор.

– Биз модомики, айрим шахслардан эмас, анчагина аниїрої бєлганлари учун, давлат ахлоїларини кєриб чиїишдан бошлаган эканмиз, у іолда энди іам аввал шуіратпарастликка асосланган давлат тузумини (бошїа ибора тополмадим, биз уни «тимократия» ёки «тимария» деймизми чиїамиз; кейин – олигархияни ва олигархик одамни (кєриб чиїамиз); сєнг демократияга нигоі ташлаймиз ва демократик одамни кузатамиз; ниіоят, тираник (мустабидона) бошїариладиган давлатга борамиз ва яна дилнинг тираник феълига эътибор бериб у ерда нима бєлаётганини кєриб чиїамиз. Шундай їилиб, биз єзимиз белгилаган масалаларда етарли даражада билидмон іакамлар бєлишга іаракат їиламиз.

– Бундай кєриб чиїиш изчил ва асосли бєлар эди.

Тимократия

– Кел, їандай йєл билан ристократик бошїарувдан тимократик (бошїарув) келиб чиїиши мумкинлигини кєрсатиб єтишга іаракат їилиб кєрайлик. Балки бу жуда оддийдир, ва далвлатдаги єзгаришларнинг келиб чиїишлари , унинг іокимиятга эга бєлган їисми ичида пайдо бєлувчи низолар туфайлидир? Ёки сен хоіласанг худди Іомердай Музаларга мурожаат їилармиз, токи улар «Илк бор низо їачон кириб келганини» бизга айтиб берсинлар, ва тасаввур їилайликки улар бизга баландпарвоз, фожеа пардасида ва гєёки жиддий жавоб берадилару аслида у жавоб уларнинг хазиллари бєлади ва улар бизга болаларга тегажаклик їилгандай тегажаклик їиладилар.

– Улар бизга нима дейдилар?

– Нимадир мана бунга єхшашни: «Бу тарзда тартиб берилган давлатга путур етказиш їийин. Аммо модомики нимаики пайдо бєлса унинг ниіояси бєлар экан, іатто шундай тузум іам абадий саїланмайди, емирилишга гирифтор бєлади. Бу , ушбуни билдиради: іар сафар айланма іаракат маълум бир даврнинг тєла ниіоясига етишига олиб келганида іосил ва беіосиллик нафаїат ердан єсиб чиїаётган нарсаларга, балки унда яшайдиган нарсалар – дил (нафс)лар ва жим (бадан)ларга бєлади: умри їисїа мавжудотларда бу давр (цикл) їисїа, умри узунларда – аксинча. Гарчи сиз давлат раібарлари сифатида тарбиялаганларингиз доно бєлсалар-да аммо улар іам сезги (іис)га асосланган мулоіаза йєли билан сизнинг уруўингиз учун іосил беришнинг энг яхши ваїтини ва аксинча іолсизлик ваїтини бошїа одамлардан яхширої аниїлашга їодир эмаслар. Бунга улар эришолмайдилар ва уларнинг єзлари беваїт бола туўадилар. Илоіий авлод учун, мукаммал сон билан їамраб олинган айланиш (даври) мавжуддир, инсонийцси учун эса шундай сон борки унда – іаммасидан биринчисида – уч оралик ва тєрт чегара (ухшатиш, єхшатмаслик, єсиш ва камайиш)ни єзига олган квадрат ва куб даражаларига кєтариш іамма нарсани єлчовдош ва ифодаланувчи їилади. Бу сонлардан бешга туташ туртдан учи, уч (карра) кєпайтаришдан кейин иккита уйўун (гармоник) берикма берадилар, бири – тенгтомонли, яъни юзликни шунча марта олингани, бошїаси эса, єша узунликни єзида, лекин чузиїроїдир; бошїача айтганда, бешнинг ифодаланувчи диаметрлари сони юз марта, іар сафар бирни айриб олинади ифодаланмайдиганларидан эса иккилар айрилади, ва улар юз марта учнинг куби бєйича олинадилар. Іаммаси бутунлигича бу геометрик сон ва у (сон) яхши ёки ёмон сифатли туўилишлар учун іал їилувчи аіамиятга эга. Модомики бу бизнинг нигоібандларимизга тушунарсиз їолар эканлар, улар іам келинлар ва куёвларни ваїтида бирлаштирмайдилар, шунинг учун яхши табиий иїтидор ва бахтли таїдирли болалар туўилмайдилар. Аввалги нигоібон (їуриїчи)лар єзларининг ворислари этиб бу болалардан энг яъшиларини тайинлайдилар, аммо улар бари-бир бунга лойиї одамлар бєлмайдилар ва єз оталарининг мансабларини эгаллашлари билан. Єзлари нигоібонлар бєлишларига їарамай бизни менсимай їєядилар. Мусиїий, ундан кейин гимнастик санъатларни іам улар муносиб баіолай олмайдилар; шунинг учун йигитлар бизда камрої маърифатли бєладилар ва уларнинг орасидан Гесиод авлодларини іимоя їилиш ва синашга унча їодир бєлмаган іукмдорлар чиїадилар, зеро бизда іам худди єшандайлар, яъни олтин, кумуш, мис ва темир (іукмдорлар)дир. Їачонки темир кумушга, мис эса олтинга аралашиб кетса, оўишлар ва бемаъни бирикмалар пайдо бєладилар, бу эса, їаерда рєй бермасин, даріол душманлик ва низо келтириб чиїаради. Тан олиш лозимки, їаерда низо чиїмасин у доимо «абадий шундай табатлидир».

– Тан олиш керак, Музалар бизга тєўри жавоб бермоїдалар.

– Бунга ажабланмаса іам бєлади, улар музалар-ку.

– Улар бундан кейин нималар дейдилар?

– Агар низо пайдо бєлса, бу шуни билдирадики, іар иккита уруў (їабила) єз тарафларига судрар эдилар: темирдани ва мисдани бойишга, ер ва уйлар сотиб олишга, іамда олтин ва кумуш олишга, олтин ва кумуш уруўлар эса, камбаўал эмас, аммо єз табиатлари бєйича бой-бадавлатлари дилларни яхшилик ва їадимий тартибот томон олиб борадилар. Улар бир-бирлари билан кєрашиб ва раїобат їилишиб, ниіоят нимадир єртачага келишди: єзаро бєлиб олишиб ер ва уйларга іусусий мулкчиликни єрнатишга келишдилар, кимларни бу пайтгача єзларининг эркин дєстлари ва боїувчилари сифатида їєриїлаган бєлсалар єшаларни їулларга айлантиришга їарор їилдилар, уларни їишлої ишчилари ва хизматкорлар їилиб, єзлари эса іарбий иш ва їєриїлаш хизмати билан шуўулландилар.

– Бу єзгариш менингча єшандан їолган.

– Демак бундай давлат тартиботи – аристократия ва олигархия орасидаги нимадир нарса (деса бєлади).

– Бегумон шундай.

– Ушбу єтиш шундай рєй беради; у іолда давлат тартиботи їандай бєлади? Модомики єртача іолатни эгаллар экан, їисман у аввалги тузумга, їисман эса – олигархияга таїлид бєладиганга єхшайди, аммо унда єзиники, алоіидаси іам бєлади.

– Іа, бєлади.

– Іукмдорларга эітиром, мамлакат іимоячиларининг деікончилик ишларидан, хунарлардан ва бойлик орттиришнинг бошїа хилларидан єзларини тийишларида, биргаликда овїатланишларда, жисмоний машїларда ва іарбий мусобаїаларда – буларга єхшаш барча нарсаларда ушбу тузум аввалгисига таїлид этади.

– Іа.

– У ерда доно олдамларни давлат мансабларига їєйишдан їєрїадилар, чунки у ерда бу хилдаги соддадил ва тєўри одамлар їолмаган, фаїатгина аралаш ахлоїли одамлар їолганлар, у ерда, кимда-ким ўазабнок руіиятли одамлар бєлсалар, єшалар томонига, іамда, оддийрої айтилса – тинчлик учун эмас, уруш учун туўилганлар томонига ён босадилар; у ерда іарбий айёрлик ва їувлик шуірат топади, зеро ушбу давлат абадий уруш їилади. Ушбу тузумнинг кєпдан-кєп хусусиятлари ана шундайдир.

– Іа.

– Бундай хилдаги одамлар олигархик тузумда бєладигандай пулга єч бєладилар; улар худди ваішийлардай аїллари хиралашиб олтин ва кумушни эъзозлайдилар, буларнинг іаммасини яшириш учун уларда омборлар ва хонаки хазиналар бор, улар єз турар жойларини девор-панжаралар билан єрайдилар, ва у ерда, худди єз шахсий инларида улар аёллар ва кимга бєлса, єшаларга іаражат билан іисоблашмай (пул) сарф їиладилар.

– Мутлаїо тєўри.

– Улар тежамкорлар, чунки пул улар орасида эъзозли, улар єз давлат-бойликларини беркитадилар ва бошїалар іисобига яшашга їарши эмаслар. Іузурларга улар худди їаттиїїєл отадан їочган болалардай їонундан їочиб пинхона бериладилар, зеро уларни ишонч – эътиїод эмас зєрлик-зулм тарбиялаган, чунки улар, іаїиїий, минтаїаси (соіаси) нутїлар ва фалсафа бєлган Музани менсимаганлар, жисмоний машїларни эса мусиїий санъатдан юїори їєйганлар.

– Сен ёмонлик (бало, офат) билан яхшилик тєла аралашиб кетган давлат тузуми іаїида гапирмоїдасан.

– Даріаїиїат унда іамма нарса аралашиб кетган;фаїат бир нарса у ерда кєзга ташланади – раїобат ва шуіратпарастлик, чунки у ерда ўазабнок руі іукмронлик їилади.

– Ва бу жуда аниї кєриниб турибди.

– Тєўри эмасми, бундай давлат тузуми худди шу тарзда ва шу шаклда пайдо бєлади. Менинг баёнимда у фаїатгина умумий іолда чизилган ва тафсилотлар тушириб їолдирилган чунки у ерда инсон їандай бєлишини: аъло (даражада) адолатлими ёки аксинча жуда адолатсизми, шундай і билиб олса бєлади, іеч нарсани їолдирмай барча бошїарувлар ва ахлоїларни кєриб чиїиш эса жуда ва жуда узої бєлар эди.

– Бу тєўри.

«Тимократик» инсон

– Бу давлатга кєра инсон їандай бєлади? У їандай шаклланади ва унинг іислати їандай бєлади?

– Менингча, – деди Адимант, – єзининг албатта ном чиїаришга интилиши билан у бизнинг Главконга яїин бєлади.

– Бундай бєлиши мумкин, аммо менингча, унинг фитрати (феъли) Главконнинг феълидан ушбу нарсада ажралиб туради …

– Нима билан?

– У їаттиїрої, камрої єїимишли ва гарчи єїимишлиликни їадрласада ва бошїаларни иштиёї билан эшитсада лекин єзи сєзамол эмас. Бундай одам, гарчи їулларни ёмон кєрмаса іам їулларга їаттиїїєл, чунки керакли даражада тарбия олган; іур одамлар билан муомалада назокатли, боадаб, іокимиятга єта итоаткор; іокимиятнинг асоси гапириш ёки шунга єхшашни билиш эмас, балки іарбий жасоратлар ва умуман барча іарбий нарсалар деб іисоблайди, чунки у гимнастикани іам, овни іам яхши кєради.

– Іа, ушбу давлат тузумида айнан шундай феъл-атвор ривож топади.

– Бундай одам ёшлигида пулни менсимайди, лекин їанча катта бєлса шунча уни яхши кєрабошлайди, – унинг бойликни яхши кєришга бєлган табиий мойиллиги ва эзгулик, яхшиликка ёт бєлган їоришма таъсир їилади, чунки у єзининг шавкатли (жасур) нигоібони (їєриїчиси)дан айрилиб їолган.

– Бу їандай нигоібон? – сєради Адимант.

– Єїимишлилик билан сєзлаш їобилиятининг бирлашиши; фаїат униси ва бошїасининг борлиги, яхшилик соіиби бєлган инсоннинг яхшилиги учун бутун умрга халоскорлик бєлиб їолади.

– Зебо сєзлар!

– Бу йигит эса єзининг тимократик давлатига єхшайди…

– Жуда іам.

– Унинг феъл-атвори тахминан їуйидагича шаклланади: баъзида бу, унча тузук тартиботи бєлмаган давлатда яшовчи ва шунинг учун иззат-икромлар, іукумат мансаблари, суд ишлари ва іар їандай шунга єхшаш беіудаликдан єзини тортиб юрувчи одамнинг катта єўли; у одам єзини камтар тутишни афзал кєради, єзига ортиїча ташвиш орттирмаса бєлди.

– Унинг єўлига бу їандай таъсир їилади?

– Аввало у єз онасининг їандай жаіли чиїаётганини эшитади: унинг эри іокимлар їаторига кирмайди ва шунинг учун у (хотин) аёллар орасида камситилади; кейин у кєрадики, эри пул іаїида унча ўамхєрлик їилмайди, на судларда, на мажлис (йиўин)ларда іаїорат їилувчиларга муносиб жавоб бермайди, балки буларнинг іаммасига бепарволик билан чидайди; у (эр) фаїат єзини єйлайди – буни у хотин доимо сезади – гарчи іакорат їилмасада, уни (хотинини) унчалик іурмат їилмайди. Буларнинг іаммаси уни эзади, у (хотин) єўлига отаси жасурликдан маірум, жуда іам ожиз ва шунга єхшашларни, умуман бундай іолларда аёллар сайрашни яхши кєрадиганларни гапиради.

– Іа, – деди Адимант, – бунда улар доимо барїарорлар.

– Биласанми, бундай одамларнинг хизматкорлари іам їачонки хожа їандайдир їарздор ёки хафа їилувчини суд маікамасига тортмаганини кєрсалар болаларга – гєё раімлари келгандай, шунга єхшаш нарсаларни аста шипшиб гапиришади, бундай іолларда хизматкорлар хєжайиннинг єўлига тахминан мана бундай дейдилар: «Катта бєлганингда улардан буни їасосини оламиз, сен отангдек эмас, балки іаїиїий эркак бєласан”. Уйдан ташїарида іам єсмир деярли шуни эшитади ва кєради: фуїаролар орасида кимдаким єз ишини їилса, уларни соддалар деб аташади ва уларни іисобга олмайдилар, кимда-ким єзининг иши бєлмаган ишга їєл урса, уларни іурмат їиладилар ва маїтайдилар. Єшанда, бундай нарсаларни эшитиб ва кєриб, єсмир бошїа томондан отаси айтган гапларга іам їулої солади, атрофдагиларга їарши єларої отаси нима билан шуўулланаётганини кєради ва шундай їилиб у іам, бу іам унга таъсир їилади: отасининг таъсири билан унда дил (нафс)нинг оїил (аїл-идрокли) ибтидоси ривожланади ва кучаяди, бошїа одамлар таъсири остида эса – хоіловчи ва ўазабнок (ибтидо кучаяди ва ривожланади), єз табиати бєйича у ёмон одам эмаску, аммо фаїат ёмон жамиятга тушиб їолгани учун, ушбу таъсирлар уни єртанча йєлга бошлайдилар ва у нимадир єртанча нарса – раїобат ва ўазабнокликка мойилликларнинг іукмдорлигини єзида йєл їєяди, худди шунинг учун у шуіратпараст одам бєлиб їолади ва мансабга интилади.

– Унинг феъл-атвори їандай шаклланишини сен тєла тушунтирдинг.

– Шундай їилиб бизда тартиб бєйича иккинчи давлат тартиботи ва унга мос инсон бор.

– Іа, иккинчи.

– Энди Эсхилнинг: «Бошїа эркак бошїа шаіарга їєйилган» деган иборасини эслатиб єтмаймизми ёки бєлмаса бизнинг тахминимизга кєра, олдин давлатнинг єзини кєриб чиїамизми?

– Шундай бєлгани маъїул.

Олигархия

– Бундан кейинги давлат тузими, єйлашимча, олигархия бєлади.

– Їандай тартиботни олигархия, деб атамоїдасан?

– Бу, мулк цензига асосланган тузимдир; у ерда іокимият тепасида бойлар турадилар, камбаўаллар бошїарувда їатнашмайдилар.

– Тушунаман.

– Олдин тимократия їандай їилиб олигархияга єтишида тєхташ керакмикин?

– Іа, албатта.

– Аммо лекин, бу єтиш їандай юз бериши кєрга іам равшанку.

– Їандай їилиб?

– Хусусий шахсларнинг омборларида олтиннинг тєпланиб їолиши тимократияни іалок їилади: улар аввало уни (олтинни) нимага ишлатишни излайдилар ва бунинг учун конунларни улар (їонунлар) билан іисоблашмай бошїача изоілайдилар; бойларнинг єзлари іам, уларнинг хотинлари іам шундай їиладилар.

– Табиий (шундай їиладилар).

– Сєнгра, кимнинг нимада омади келганини кузатиб ва бир-бирлари билан мусобаїалашиб улар бутун аіолини іам єзларига єхшатадилар.

– Бу іам табиий.

– Улар бойиш, давлат орттириш йєлидаги кейинги силжишларни їанча кєп їадрласалар, яхшиликни (хайрли ишни) шунча кам эъзозлайдиларми, агарда уларни торозунинг турли паллаларига їєйилса, бири бошїасидан оўир келмайдими?

– Албатта (шундай бєлади).

– Модомики давлатда бойлик ва бойларни эъзозлар эканлар, демак у ерда яхшилик (хайрли иш) ва унинг соіиблари, эгалари камрої їадрланадилар.

– Бу аниї.

– Одамлар эса, нимани їадрли іисобласалар, іамма ваїт єшанга бериладилар ва нима їадрланмаса єшани назар-писанд їилмайдилар.

– Шундай.

– Бу, мансаб эгаллаш ва іурмат-эітиромга эришишга бєлган интилиш єрнига ____________ ва бойлик орттиришга мойиллик ривол топиш билан тугайди ва бойлар маъїулланадилар, – улардан іайратланадилар, уларни давлат мансабларига тайинлайдилар, камбаўаллар эса у ерда іурмат топмайдилар.

– Албатта.

– Мулкий цензни єрнатиш олигархик тузумнинг їонуни ва меъёри бєлиб боради: бу тузим їанча кєп олигархик бєлса, ценз шунча баланд; їанча кам олигархик бєлса, ценз шунча пастдир. Агар кимда белгилаб їєилган (єрнатилган) мулкий ценз бєлмаса улар іокимиятга їєйилмасликлари олдиндан эълон їилинади. Бундай хилдаги давлат тузими їуролли кучнинг ишлатилиши орїали туради ёки аввал їєрїитиш йєли билан єрнатилган бєлади. Бу тєўри эмасми?

– Іа, тєўри.

– Їисїача айтганда, у худди шундай єрнатилади.