banner banner banner
ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР
ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР
Оценить:
Рейтинг: 0

Полная версия:

ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР

скачать книгу бесплатно


-Пенсиянг (нафақанг) қанча сенинг, Жума афанди?.

-Бир йилда уч минг рублга яқин пенсия оламан. Аммо бир сигир, эт қилинганда қўлимга уч минг рублдан ортиқ пул келади.

- Этнинг бир килоси неча рубл Жамбулда?

-Расмий нархи икки рубл. Қорабозорда баҳоси 4-5-6 рублдан.

–Советларда қорабозор борми, Жума афанди?

Елкалари, бошларини силкита-силкита кула бошлади.

-Қорабозорбўлмаса, бўлмасди Чунки одам кўп,эт оз. Устига устак янги эт ҳали-бери йўқдай. Одам, музлатилган, кертилган этга икки рубл бергунча, бугун сўйилган этга 4-5 рубл беришни афзал кўради. Энди мен йўл пулини чиқармоқ учун йилига бир ортиқча сигир боқаман. Шунда мен соғ, мен саломат!

–Мен тушунолмаган бир нарса бор. Давлат эт эҳтиёжини қондиролмагани ҳолда мол боқувчиларни нега қўллаб-қўлтиқламайди. Яъни уларга имкон яратмайди? Масалан, сен 2-3 сигир ўрнига нега ўттиқ-қирқ сигир боқиб ололмайсан? Режим бунга нима учун қаршилик қилади? Халққа қанча кў эт берилса, қорабозорга ҳам унча катта зарурат бўлмас эди.

Жума, совет режими ила боғлиқ барча сўроқларимни узрлар билан жавобсиз қолдирди. Айтишига қараганда, ўзи нафақадаги (ногирон) ёш бир ишчи экан. Режим масаласида кўп нарсаларга ақли етмасмиш. Билмаган нарсалари ҳақида гапириш тўғри бўлмасмиш. Ҳам сўнгра мен каби ўқиган ёзувчи бир афандига нима дея оларди? Энг яхшиси, мен қизиққаним ҳар нарсани ўрис қўлида ўз кўзларим билан кўришим экан.

У кунларда, майдонларимиз нотинч, кўчаларимиз қонли эди. Анархия, ҳар кун беш-ўн янги ниҳолимизни синдирар, Туркия мотамга ботган эди. Жума, Туркияда қолгани вақтлар ичида ҳодисаларни даҳшат-ла яшаганди. Баъзи хотирлатмалардан кейин саволимни бошқача тарзда янгитдан ўртага қўйдим:


Вы ознакомились с фрагментом книги.
Для бесплатного чтения открыта только часть текста.
Приобретайте полный текст книги у нашего партнера:
Полная версия книги
(всего 10 форматов)