banner banner banner
ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР
ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР
Оценить:
Рейтинг: 0

Полная версия:

ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР

скачать книгу бесплатно


-Мен жуда яхши биламанки, энди амаким мени ўйласа, айнан ўша кунгидай йиғлаётгандир!

Сўнгра юрагини олов каби ёққан гўзал инончини, кўзларимнинг ичига

кўчириб минғирлади:

-Мусулмоннинг кўзи ёшли бўлади, Ёғуз оға! Мусулмоннинг кўзи ёшли бўлади!

Жумага бирданига ичим жўш урди. Жайрон гўзаллиги ва сассизлиги-ла йиғлаган мусулмон кўзларини намланган кўзларим ила ўпдим. Ичимда катта бир мароқнинг қирқ айри эшиги чалина бошлади. Қирқининг ҳам калити унинг қўлида эди.

Совет даврида туғилган, улғайган, эллик ёшга борган бир турк; Онатўли ҳақда нималарни ўйларди? Туркия унга қандай кўринди? Қандай кутиб олинди? Қандай хаёллар билан қайтаётир? Советларда қандай яшардилар?Жамбулдаги туркларнинг урф-одатлари, яшаш тарзлари, қисқаси уларнинг маданияти билан бизнинг маданиятимиз орасида бир ўхшпшлик бормиди? Совет режими ҳақида нималар гапираркин? Буларнинг ҳаммасини бир суҳбат ҳавоси ичида ўрганмоқчи эдимми? Тили худди бизнинг Онатўли туркчасининг ўзи эди. Фарқи фақат шевага оид эди.

“Гелийўрум”, “гидийўрум”, “гулуйўрум” ўрнига “гелиерим”, “гетийерим”,

“гулиярим”дейишарди. Ахискали турклардан бири эди. Менннгбаъзи ақраболарим айнан шу шевада гаплашганларидан, қулоғим, болалик йилларимдан бери, шевасига яқин эди. Мен, суҳбат эшигини қаердан ва қандай очажагимни ўйлаб турганимда, биринчи бўлиб у савол берди:

-Сен нерейе гедиерсан? Хайрдир иншоллоҳ?

–Истанбул устидан Москвага. У ердан Тошкентга, Самарқандга, Бухорога, Бокуга!

–У ерларда таниш-билиш, ақраболаринг варми? Уларни зиёрат қилганими гедийерсен? Ўрис рози бўлдими? Қоғоз бердими сенга? Кейин бошинг дорга осилмасин!

-Расмий бир вазифа билан гедийўрум. Тошкент кинофестивалига қатнашамиз.

–Ҳаа! Билийерим! Тошкент кинофестивалига чўх кетмишлигим вардир. Ёлғизмисан?

-Ёлғиз эмасман. Орқадошларим Истанбулдан учоққа минажаклар.

-Қанча шеригинг вар?

-Тўртови Истанбулда минажак. Икки киши кейин етиб келади. Ҳаммамиз етти кишилик ҳайъат бўламиз.

-Ийи! Ийи! Ийи!

-Сени орқадошларимга ҳамшаҳрим деб таништираман.. Уларга ҳеч нарса дема. Суҳбатлашганимиздан сўнг, кўрамиз, фарқлашармикин?

-Нимани?

–Сенинг Жамбулдан эканлигингни.

Қаҳ-қаҳлаб кулди. Этли, буғдойранг қўлларини ёнларига ёйли.

-Бир олманинг ярмиси сиз, ярмиси биз. Аждодаримиз ҳам бир, рангимиз ҳам.Анави ўрисларнинг қай бири бизга ўхшайди?

–Тўғри! Тўғри! Мен, бор-йўғи шева фарқини ўйлаб шундай дедим. Албатта биз айни миллатнинг инсонларимиз. Аждодимиз ила рангимиз шунинг учун айни! “Тошкент фестивалига борганман” дединг. Жамбулдан отланиб, Тошкентгача келишингга қараганда, кинони жуда севасан ҳарҳолда?

Жавоби ичимни сесканишларга тўлдирди. Тукларим тикан-тикан бўлиб кетганини ҳис эттим.

-Кино билан бошим у қадар апоқ-чапоқ эмас. Мен бола-чақамни бир машинага тўлдириб Тошкентга ҳасратимни ўлдурмага гетирийерим.У ерда устунларда турк байроғин кўрийерих, севинийерух! Турк киносида туркчани тинглайўрух , севинийерух!Кўксимиз габарийур, бошимиз кўкка тегиюр.

Демак бир турк байроғини кўра билмак, Туркия туркчасини тинглая билмак учун, юзларча километрлик йўлни кўрган-билган ҳолда, Жамбулдан отланиб Тошкентга гедийурсиниз?

-Ҳааа! Байроққа жон қурбон, Ёғуз оға, турк тилига жон қурбон! Бизнинг байроғимиз каби, бизнинг тилимиз каби гўзал тил борми? Иккиси ҳам туркча қўшиқ каби. Иккисига ҳам жоним қурбон!

–Қанча боланг бор, Жума афанди?

-Қўлларингдан ўпадиган тўрт жужуғим бор.Сеникилар қанча?

–Икки. Бири қиз, бири ўғлон.

Жавобим уни эсанкиратди. Бирдан қўлини тиззасига урди.Кўзлари катта-катта очилди. Менга ачинганини, бошини аччиқ билан чайқаганидан англадим.

-Вишш-вишш, бу не бичим иш!Мусулмоннинг боласи чўх бўлиши керак. Икки бола, бу қанақаси?

-Сеники ҳам кўп эмас экан, Жума афанди! Меникидан бор-йўғи икки нафар ортиқ!

-Менинг беш болам ўлди аммо. Ўлмаганда тўққиз бола бўлар эди Акамнинг ўн икки боласи бор.Йўлда юрганда тарвузга ўхшаб қўлтиғига сиғмайди.

Сўнгра инжа ҳазин ҳолда қотиб қолди. Ўнг қўлининг барча бармоқ учларини бирлаштириб, кўксининг турли ерларига ура бошлади.

-Болалар яшамадилар. Бир неча ойлик бўлганда кўкракларнинг устида қизил-қизил холлар чихийерди. Мўралиб, мўралиб(1) ўлуйерди чақалоқлар.Оллоҳ берди, Оллоҳ олди. Қолганларга ҳам шукур.

-Сен Оллоҳга ишонасанми, Жума афанди?

-Вишшш! Бу қандай сўз, Ёғуз оға? Оллоҳга ҳам инонаман, Пайғамбарга ҳам, Китобга ҳам! Алҳамдулиллоҳ, ҳаммамиз мусулмонмиз! Бошимиз қиблага боғланган.

– Жуда соз, Болаларингизга мактабларда исломият ўргатиладими? Дин дарслари борми?

Бошини ўнгу сўлга чайқаб-чайқаб кўксининг бутун нафасини бирдан бўшатди.

-Йўҳҳҳ!

–Жомеъларингиз очиқми? Жамоат билан намоз ўқийсизларми?

-Исталин (Сталин)замонида бутун жомеъларни қулфладила , йиқдилар. Ҳозир бир жомемиз бор. Шунисига ҳам шукур деймиз!Воллоҳ-биллоҳ у Исталин ўта золим кофир эди. Биздан кўпимизни ўлдирди. Урусдан ҳам! Ўрис ҳам севмийе у кофирни. Ҳар тарафдан тошдан, темирдан бутларини ерга урдилар. Дийарларки,биргина бут ёлғиз Гуржистонда қолган.У ҳам , ўз тупроғи бўлгани учун. Гўрсиз тўнғиз қўпсин! Ё гўрида тик ўтирсин!

–Яхши, мамлакатингизда бир Қуръони Каримнинг бир автомобил баҳосида эканлигини айтадилар, шу гап тўғрими?

-Тўғри. Мен Туркиядан бир Каломи Қадим олдим. Яна битта акамга ҳам олдим.Муқовалаб, ўраб жомадонимга қўйдим. Оллоҳ берса бир нарса демаслар. Бизнинг қўшнилардан бири бултур Туркияга келганида ўзига бир Қуръон олган. Бир нейлон тўрванинг ичига қўйиб кичик бир тунука идишнинг тубида қолдирган. Усти-ни қотирилган балиқ билан тўлдирган.Жамбулга келтирган. Қуръонни нейлон тўрвасидан топ-тоза чиқарди. Қўни-қўшни унинг уйига тўкилдик (тўпландик). Китобни юзимизга кўзимизга суртиб ўпар эдик.

Сўнгра қулоғимга энгашиб, пичир-пичир бир сас билан давом этди:

-Воллоҳ-биллоҳ қўлимдан келса эллик минг “Китоб”келтирардим. Бир кун ичида тарпқалиб кетарди. Бир дона ҳам қолмас эди.

–Яхши, намозни ким ўргатади сизларга?

-Отадан, бободан оламиз таҳсилни.Қарияларимиз ҳам уйларида ўргатадилар жаҳалларга (ёшларга).

–Намозхонлар кўпми Жамбулда?

-Қариялар бемалол ўқишади. Жаҳалларга қулоқ осма. Ер ҳайдамасанг, уруғ сочмасанг, маҳсул берадими? Рўзани ўттиз кун тутадилар. Оёқларидан бири чуқурга кирганда намозга турадилар. Бизнинг у ердаги жомеларда қариялар кўп, жаҳаллар оз! Кўрдимки, сизларда жаҳаллар кўп, қариялар оз. Мошоллоҳ (Оллоҳша шукур),дедим, мусулмонлик Туркияда! Нақадар ажойиб иш бу!Жаҳалликда нафс билаклари кучли арслонга ўхшар! Қариликда нафс сичқондан ҳам қочган бир мушук. Йигитман деган одам билаги кучли арслонга сўлуқ урсин!Туки тўкилган, кўзи кўр бўлган мушукка хоҳ сўлуқ ур, хоҳ урма барибир, ҳеч нарса бўлмайди. Шундпй эмасми?

Қўлимни бир неча марта елкасига уриб “тўғри айтасан” дедим. Жума ориф инсон соддалиги билан тушунтиришда давом этди. Англадимки, Жамбул турклари турк-ислом маданияти доирасида яшайдилар.Болаларини 9 ёшга етмасдан албатта суннат қилдирадилар. Баъан уч кун, баъзан етти кун суннат уйида меҳмон кутадилар. Болани турли ҳадялар билан севинтирадилар.

Ва Жамбул турклари ўз миллати ичида оила қурадилар.

Сурп йиртиш, унаштириш, тўй, онасига сут ҳақи бериш ва никоҳ маросимлари айнан биздаги каби…Жуда қиммат бўлишига қарамай, келинга албатта олтин билагузук, олтин исирға, олтин гардонлик тақадилар.Жуманинг қаҳқаҳ уриб англатишига кўра:

-Олтин тақолмайдиган йигитга қиз бермайдилар. Келин олтин истамаса, ёхуд ўғлон олтин ўрнига кумуш билагузук олса, уни ҳар ерда аския қиладилар. Чунки ҳар нарсанингўз маросими бор. “ТЕГИРМОНГА УН, КЕЛИНГА ОЛТУН” дейдилар.

-– –

(1))Мўралиб… – қизил ва мовий ранглар қоришмасидан юзага келадиган

қуюқ гунафшаранг тусига кириб…

-Яхши. Ўқулингиз ҳаёти қандай?

-Ўқул? Нима у?

–Мактаб, мактаб.

-Ҳааа…Макдепларимиз чўх. Болаларни ўқитиш мажбурий, ўқитиш ҳақи давлатдандир. Зотан ўқимадингми, ҳаёт йўх. Экмек (нон) йўх.

-Болаларингиз қайси тилда ўқитилади?

-Бироз туркча (яъни ўзбекча).Ўрисча ҳам кўп ўқитилади.Мен мактабга бормасдан олдин русчани билмасдим. Русчани мактабда эгалладим. Чунки нон топиш учун, қайси ишхонанинг эшигини қоқсанг, “Русчани биласанми, билмайсанми”дейдилар. Билмасанг кетавер, худо ҳаққи!

Учоғимиз Истанбулга инганда йўл қандай ўтганини билмай қолдим Жума билан нақ қирқ йиллик дўст кабийдик. Уни, Яшилкўйда Южел Чақмоқлига, Али Юрукка, Четин Тунжага, олдин бир Сивасли деб танитдим. Терминалда қолганимиз ярим соатлик кутиш муддатида, ўзаро ҳол-аҳвол сўрашлар, савол-жавоблар бўлди. Ҳеч бириси бу севимли Жамбул туркини бегона тутмади. Уни тингларкан, унга бир нарсалар англатаркан, бир Онатўли турки билан гаплашгандай гаплашдилар англашдилар. Жуманинг ифодаси билан айтганда “бир олманинг ярми”

сингари эдилар.

Истанбулдан Москвага учаркан Жума яна менинг ёнимдайди.

–Жамбулда ўзбеклар, туркманлар, қозоқлар ҳам борми? Улар билан қандай кун кечирасизлар?-деб сўрадим.

-Ҳаммаси мусулмон, яхши инсонлар. Ўзбеклар шовқинламайдиган сокин одамлар. Туркманлар билан қозоқлар бироз урушқоқ бўлади. Бозорларда бироз ғашини келтирдингми махсиларидан қамчиларини чиқарадилар.

–Яхши. Туркия сенга қандай кўринди?

–Айтдим-ку: бир олманинг ярмиси сиз, ярмиси биз. Мен сенга қандай кўринган бўлсам, сен ҳам менга шундай кўринасан.

–Энг кўп қайси шаҳримизни севдинг?

–Истанбулни! Учоқдан тушар-тушмас ўзимни Истанбулга қаратдим. Аммо Истанбул, бир ойда, бир йилда кезиб чиқса бўладиган шаҳар эмас. Жомелари жуда гўзал. Кабутарлари одамнинг қўлларига қўнади. Диннинг кучи кабутарларни одамга ўхшатиб қўйган.

–Бу нима деганинг? Кабутарлар дин дарси кўрганларми?

–Йўх! Мусулмонлар Пайғамбарни мушриклардан асраб қолган кабутарни севганлар; унга қўл урмаганлар. Яъни Пайғамбар севгисидан кабутарларга тўқинмаганлар. Улар ҳам мусулионларга ўрганган. Агар урсалар эди,

Истанбулда кабутарлар қум каби кўп бўлармиди ҳеч?

–Истанбулдан бошқа қайси шаҳарларимизни кўрдинг?

–Бурсага ҳам бордим, Измирга ҳам. Сен бўлсанг “энг кўп қайси шаҳримизни севдинг?”дейсан.Биласан, дарвиш одам бор, авлиё одам бор.

Туркияда шаҳарларнинг дарвиши Бурса, авлиёси Истанбул. Менга шундай кўринди.

Унинг бу чўх гўзал тавсифини эшитиб, сескандим. Тонгпинарнинг “Беш шаҳар” китобида ҳам бу қадар теран, бу қадар маъноли бир ўхшатишга дуч келганимни ўйладим. “Шаҳарларнинг дарвиши Бурса, авлиёси Истанбул” жумласи юрагимга йирик гуллардай иниб қолди. Ҳайратимдан бир сира гаплашолмадим.

–Жамбулда Туркиядан хабар олиб турасанми? Туркия учун нималарни ўйлаяпсан? Туркияни қай даражада биласан?

Саволимни инжа бир ўрнак билан жавоблантирди:

-Чумолиларни биласанми? Ҳаво тиниқ, қуёшли бўлганда, ҳаммалари тупроқ устига чиқадилар, севинадилар, ишлайдилар, машаққат чекадилар. Ҳаво ёғишли, чақмоқли, қалдироқли бўлганда ўрталиқда кўринмайдилар. Туркияда ҳаволар ҳар доим қуёшли бўлсин.

–Туркияда олиш-беришларда, суҳбатларда ҳеч қийинчиликка дуч келган пайтларинг бўлдими?

-Йўўх! Ҳаммаси айни! Фарқ фақат кулоҳларда эмас. Масалан, биз “оёқ кийими”деймиз, сиз “оёққопи” дейсиз. Биз “уст кийими” ё “асвоп” деймиз, сиз “элбиса” дейсиз. Биз “гирағинда”, “эгнида” деймиз, ”габағинда”, “олдида” деймиз, сиз “кийисинда”дейсиз, “ўнгинда”дейсиз.Биз “чимерлик”деймиз, сиз “пляж!”Бизда “эмже”, сизда “амжа”. Хуллас шунга ўхшаш гаплар…

Жума гапни Гўрўғлига буриб, ундан бир қитъа ўқиди. Сўнгра:

–Гўрўғли мард одам, йигит одам, Авази бор, Ғироти бор. Унинг қўшиқларини соз билан куйлаймиз.Ўзи биз томонда яшаган,-деди.

-Сиз томонда яшаган Дада Қўрқутни ҳам биласанми?

-Ҳеч эшитганим йўх. Яхши кишимидир бу Дада Қўрқут?

-Жуда яхши киши. Жуда гўзал эртаклари, достонлари бор.

-Каллам қурсин, эшитмаган эканман.Қай замонда яшаган?

-Минг беш юз йил олдин яшаган тахминан. Озарбайжонда ва Шарқий Онатўлида. Агри тоғи иқлимида.

Мириқиб кулимсираш билан юзимга боқди.

-Эээ!Эшитмаганим сабаби шундан. Жуда қалимларда яшаган экан-да.

Эшитганим йўх.

-Насриддин Хўжа-чи? Уни эшитганмисан?

–Ҳааа! Мулла Насриддин! Биз томонларда яшаган.Ўликни ҳам кулдиради, тирикни ҳам!

Жума, Туркияда бизнинг кўпчилигимиз “кўп қаватли уйларда” (апартман-ларда) ўтиришимишга ҳайрон бўларди. Унга кўра, туркнинг уйи текислик ерларда бўлиши керак ва “мутлақо” бир боғ-боғча ичида бўлиши шарт. “Боғ-боғчасиз уйнинг яланғоч хотиндан фарқи йўқ”.

Уни сигирларимизнинг “бир тери, бир устихон ” қолиши ҳам жуда ҳайратлантирар эди.

-Ғунажинларингизни, ҳўкизларингизни ким бундай эшаклар каби кичиклаштир-ган, Ёғуз оға? Жамбулда бизнинг сигирларимиз жуда катта, йирик бўлади. Бир ғуна-жин ўртача 700-800 кило эт беради. Мен Жамбулда ўз мулким бўлган бир уйда ўтираман, охурим ҳам бор. Ҳар йил бир неча сигир боқиб кечимимни тўғрилаб олиш учун ҳаракат қиламан.