Читать книгу Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография (Исмоил Каримов) онлайн бесплатно на Bookz (2-ая страница книги)
bannerbanner
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография
Оценить:
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография

4

Полная версия:

Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография

Технология фани машғулотларининг ғоявий-сиёсий, ахлоқий тарбия учун ҳам аҳамияти катта. Ижтимоий фойдали нарсалар яратиб, унумли меҳнатда қатнашиб ўқувчилар ўзларини ишлаб чиқариш қатнашчилари деб ҳисоблайдилар. Улар давлат мулкига, хусусий ва моддий мулкка қандай эътибор билан муносабатда бўлиш талабига ҳақиқатда тушуна бошлайдилар, меҳнат кишиларини ҳурмат қила бошлайдилар, улардан намуна олишга ҳаракат қиладилар. Технология фани машғулотлари жараёнида эстетик тарбия учун шароитлар яратилади. Агар ўқувчилар чиройли буюмлар ясашса, жамиятга фойда келтирганларидан маънавий қониқиш ҳосил қиладилар ва эстетик завқ ҳам оладилар. Шу билан уларда бадиий дид ҳам тарбияланади, мазмун ва шаклларнинг уйғунлиги ҳақида тўғри тасаввурлар таркиб топади. Ниҳоят, учинчи даражадаги вазифалар ҳар бир машғулот мавзуси доирасида ифодаланади [209; 12-б.].

Технология фани дарслари жараёнида ўқитувчининг ўрни. Технология фанидан амалга ошириладиган таълим ва тарбия ишларида ўқитувчи шахсининг аҳамияти ҳамда ўрнига ҳам тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Маълумки, умумий ўрта таълими мактабларида педагоглар ўқувчиларга маълум фанлардан дарс берувчи, касб ўргатувчи ва ўқувчиларни тарбияловчилардир. Ўқув жараёни такомиллаштириш, ўқувчиларнинг замонавий технологик жараёнларни ўзлаштириб олишлари уларга боғлиқдир. Педагоглар ўқувчиларга таълим ва тарбия беришда асосий ролни ўйнайди.

Машғулотларда ўқувчиларни техник маълумотлар билан таништиради, ўқувчиларда ишлаб чиқариш кўникмаларини, меҳнат маданияти малакаларини таркиб топтиради. Ишлаб чиқариш таълими бериш жараёнида Давлат таълим стандартлари асосида ҳозирги замон кишиси, комил инсонга хос бўлган фазилатларни тарбиялаб боради. Ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатиб, ўз билим ва тажрибаларини берувчи, бозор иқтисодиётига асосланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишда ўзбек моделининг асосий тушунча ва тамойиллари асосида ахлоқий сифатларни таркиб топтириш ҳақида ғамхўрлик қилувчи педагогларнинг ҳалол меҳнати тарбияланувчи-ларга чуқур таъсир кўрсатади. Педагогнинг меҳнати натижаси жамиятни ҳар томонлама камол топган ёш авлодни таркиб топтиришдан иборат бўлган инсон фаолиятининг энг масъулиятли соҳасидир. Биринчи Президентимиз И. А.Каримов таъбири билан айтганда: «Ота-она вужуд меъмори бўлса, ўқитувчи қалб меъморидир» [7; 54-б.]. Шунинг учун ҳам Давлат таълим стандартида педагогларга бир қанча талаблар қўйилган. Бозор иқтисодиётига асосланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ўзбек моделини таркиб топтириш, ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш масалалари жуда муҳим аҳамиятга эга. Бунда педагогларнинг ўқувчиларни тарбиялаш борасидаги роли ва масъулияти анча ортади. Унинг бутун иши ўқувчиларда Ватанга чексиз муҳаббат, дўстлик, ўртоқлик, ҳақиқатгўйлик, ҳалоллик, камтарлик, бурчга содиқлик, меҳнатга ва жамоат мулкига онгли муносабат, жамоат тартибларини бузувчиларга муросасизлик фазилатларини миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялашга қаратилган. Тарбиячининг ахлоқий қиёфаси бугунги кун талабларига мос бўлиши жуда муҳим. Педагог ўзининг барча ишлари ва ҳатти-ҳаракатларида виждонли, ҳалол бўлиши лозим. Педагог мунтазам равишда ўз илмий ва амалий билимларини тўлдириб бориши керак. Айниқса, муҳандис-педагог ўқувчилар ўртасида обрў ва ҳурмат қозонишга қанчалик ҳаракат қилмасин, агар у ўз фанини юзаки билса, ўз ишига, педагоглик касбига нисбатан унда чинакам меҳр-оқибат бўлмаса, ҳеч қачон ўз мақсадига эриша олмайди. Педагог тарбия ва таълим усулларини мукаммал эгаллаб олиши, таълимнинг хилма-хил ва энг самарали усулларини қўллаши, буюм ҳақида қизиқарли сўзлабгина қолмасдан, уни тайёрлаб ўз маҳоратини кўрсата билиши ҳам лозим. Мунтазам равишда ўқувчиларнинг ўзлаштиришини ва уларнинг ўқув машғулотларига муносабатини, умумий камолоти, хулқ-атвор қоидаларини бажаришларини кузатиш; ўқувчиларда ижтимоий ҳодисаларга қизиқиш уйғотиш, бурч ва масъулият, ҳаққонийлик, камтарлик ҳислатлари, иродавий сифатларни тарбиялаш; ўқувчиларнинг моддий турмуш шароитларини ўрганиш педагог учун жуда муҳим. Педагог бу кузатишларни ёзиб бориши ўқувчиларнинг яхши ва ёмон ҳатти-ҳаракатларини уларни келтириб чиқаради деб тахмин қилинган сабабларни қайд қилиб қўйиши, шунингдек ҳар бир ўқувчига таълим ва тарбия беришни яхшилаш чораларини кўриши зарур. Ҳар бир ўқувчига педагогик тавсифнома ёзиб бериш ўқитувчига ўқувчиларда юз берган ўзгаришларни, уларни таълим ва тарбиясидаги силжишларни таҳлил қилиш, улардаги ижобий сифатларни ўстиришга кўмаклашиш имконини беради. Педагогнинг шахсий намунаси, унинг умумий маданиятлилик даражаси ўқувчиларга жуда катта таъсир кўрсатади. Педагогнинг ўзи жамиятимизнинг маданиятли, билимли, илғор кишиси бўлган тақдирдагина таълим-тарбия вазифаларни муваффақиятли ҳал этиши мумкин. Педагог ўз касбига доир билимлардан ташқари ўқувчиларни ҳозир қизиқтираётган фан ва техниканинг бошқа соҳаларига оид маълумотларни ҳам ўзлаштириб олиши керак. Педагог адабиёт, санъат асарлари билан таниш бўлиши, жисмоний тарбия ва спорт масалаларини тушуниши лозим. Педагог маданиятининг баъзи сифатлари: ташқи қиёфаси, нутқ маданияти, педагогик такт ва техникаси яхши одатлари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Жумладан украин педагоги А.С.Макаренькони ёзишича, педагог эстетик жиҳатдан ифодали бўлиши керак [177; 116-б.]. Педагог батартиблик, саранжом ва саришталикда намуна бўлиши жуда муҳим. Яхши педагог машғулотларни ўтказишга ҳам, ўзининг ташқи кўринишига ҳам қаттиқ талабчан бўлади. Дарсда ўнлаб ўқувчиларнинг ўзига қараб туришини у ҳеч қачон унутмайди. Педагогнинг нутқи ишонарли, ифодали ва тушунарли бўлиши керак. Баландпарвоз, дабдабали нутқ одатда кишиларда ишонч ҳосил қилмайди. Ундан ҳам ёмони ўқувчилар бундай нутқни тушунмайди-лар. Қуруқ ва ифодасиз тушунтиришлар ҳам яхши нуқсон эмас. Сўзлаш оҳанги нутқ маданиятининг муҳим омилидир. Секин, равон сўзлаш оҳанги ҳар қандай фикрни исбот қилишда ёрдам беради, албатта, сержаҳллик, асабийлик эса кишида салбий таъсирларни келтириб чиқаради. Дарсда жуда баланд ёки ҳаддан ташқари паст овозда гапириш ярамайди. Баланд нутқ ўқувчиларни толиқтиради, шунинг учун ҳам улар педагог фикридаги изчилликни аста-секин йўқота бошлайдилар. Паст овоздаги нутқни эса эшитиб ва тушуниб бўлмайди, натижада ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқиши йўқолади. Ўқувчиларни тинглай олиш, жавобини бўлмаслик – ўз фикрларини тугаллаб олиши учун жуда муҳимдир. Педагогик такт ва техника ўқув шароитларида жуда хилма-хил масалаларни ҳал қилиш пайтида ўқувчиларга таъсир кўрсатишнинг энг муҳим воситасидир. Педагогик такт ва техника педагог маҳоратининг белгиларидан биридир, дейиш мумкин. Таълим-тарбиявий жараённинг сифатигина эмас, балки педагогнинг ўқувчилар билан ўзаро муносабатлари, обрўси ҳам педагогик такт ва техникага боғлиқ бўлади.

Педагогик такт ва техника, биринчидан, ўқувчилар шахсига ҳурмат ва уларга нисбатан талабчанлик, иккинчидан, ўқувчиларга нисбатан сезгирлик ва меҳрибонлик, учинчидан, ўқувчиларга ишонч ва айни вақтда фаолиятини мунтазам равишда назорат қилиб боришдир. Педагогни ўқувчиларнинг ўзлаштиришини баҳолаш ишларида, фикр-мулоҳазалар билдиришида ҳамда тарбияланувчиларнинг ўзлаштириши ва хулқи хусусида хулосалар чиқариб, бир қарорга келишида педагогик такт ва техника билан шошма-шошарлик бир-бирига зид нарсалардир. Ўқувчилар педагогик тактни жуда қардрлайдилар, ҳар бир ўқувчи илтифот билан қилинган муомалани, тасодифий хатони ғаразли ниятдан, атайлаб онгли равишда қилинган ишдан, ҳақиқатни ёлғондан ўзига хос сезгирлик билан фарқ қила олади.

Педагогнинг сабр-тоқатли бўлиши, ўзини тута олиши – ўқувчиларга нисбатан талабчанликни сусайтириш дегани эмас. Ўқувчиларда яхши одатларни таркиб топтириш комил инсонни тарбияланишнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Одатларда ахлоқий қиёфа, ички маданият, биринчи навбатда, теварак-атрофдагиларга бўлган муносабатда намоён бўлади. Бунда шахсий намуна ўқувчиларни тарбиялашнинг муҳим омилидир. Педагогнинг обрўси, аввало унинг ғоявий-сиёсий, педагогик тайёргарлиги билан, ишлаб чиқариш малакаси даражаси, тажрибаси, махсус техник ва методик билимлари, педагогик такт ва техникаси, ўқувчилар жамоасини уюштира олиш қобилияти билан белгиланади. Обрў-эътибор қозонишда биринчи дарсларнинг, педагогнинг ўқувчилар билан дастлабки учрашувларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Биринчи дарсларнинг қизиқарли ўтиши учун пухта тайёргарлик кўриш жуда муҳим. Кўпчилик ҳолларда ўқитувчи биринчи дарслардан кейинроқ ўқувчиларнинг обрў-эътиборини қозонади, лекин баъзан ўқувчиларда ўқитувчини яхшироқ билиб олганлари сари унга нисбатан ҳурмат-эътибори орта боради.

Технология фани машғулотларида педагогларни ёш авлодга таълим ва

тарбия бериш борасида жамият олдидаги масъулияти ортиб бормоқда. Педагог ишлаб чиқариш тажрибалари, замонавий техника ва технология ютуқлари билан мунтазам равишда танишиб бориши лозим, акс ҳолда янги техникани эгаллашга қодир ёш малакали кадрларни тайёрлай олмайди. Илғор корхоналарда педагоглар иш объектларини ва замонавий технологик жараёнларни ўрганадилар. Педагог ўз маҳоратини такомиллаштириш учун ўқувчилар томонидан бажарилиши зарур бўлган ишларни ёки унинг айрим қисмларини намуна сифатида ўзи амалда мунтазам равишда бажариб кўрсатиши керак. Бундай ишларни бажариш педагогга ўз малакасини яхшилаш, вақт меъёри ва иш технологиясини амалда синаб кўриш, технологик жараёнга ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш, ўқувчилар ишида йўл қўйилиши эҳтимол тутилган хатоларнинг олдини олиш имконини беради. Педагог ўз меҳнати жараёнини ва унинг натижасини муттасил ҳамда тизимли такомиллаштириш мақсадида: мавжуд билимлардан самарали фойдалана олиши; муайян мақсадни кўзлаган ҳолда тизимли тарзда режа асосида мустақил равишда билим ола билиши; юксак нутқ маданиятига эга бўлиши;

ўқув ахборотлари оқимидан энг асосийлари ва муҳимларини ажрата олиши;

педагогик фаолиятининг мақсад ҳамда вазифаларини аниқ ва равшан қилиб белгилаб олиши; оқилона усуллар, ўқувчилар таълим ҳамда тарбиясига қўйилган мақсад, вазифаларнинг самарали бўлиши учун зарур усул ҳамда техник воситаларни танлай билиши лозим. Шунингдек:

– илмий жиҳатдан асосланган иш режаларини туза олиши;

– ўз фаолиятининг келажагини ишлаб чиқа олиши;

– шароитнинг ўзгариши муносабати билан зарурат туғилган пайтларда режага тузатишлар кирита олиши;

– меҳнатни меъёрлай олиши;

– мезон ва талабларни ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштира олиши;

– ҳисобга олиш, назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш тизимини амалга оширишни билиши;

– ўқувчиларга таъсир кўрсата олиш, уларда фаолликка қизиқиш уйғота олиш, ўқувчиларга йўл-йўриқлар бера олиш, уларда ишлаш, ўқиш, дам олиш ва бошқа кўникмаларни ҳосил қила олиши;

– жамоа билан оқилона ҳамда самарали ишлай олиши;

– меҳнат қилиш ва дам олиш шароитларини такомиллаштириб, улардан рационал фойдалана олиши лозим.

Маълумки, технология фани дарсларида ўқувчиларнинг амалий ишларини, шу жумладан ижодий фаолиятини ташкил этиш бевосита ўқитувчининг шу соҳага оид билими ва педагогик маҳоратига боғлиқдир. Шу сабабли Технологик таълим таълим йўналишида таҳсил олётган талабалар учун «Технология фанини ўқитишда инновацион педагогик технологиялар» деб номланувчи танлов курс ташкил этиб, бир неча йилдан бери шу соҳада иш олиб бордик [114; 160-161-б.]. Мазкур курс учун 34 соат вақт ажратилган бўлиб, бундан 18 соатида маъруза, 16 соатида эса амалий машғулот ўтилади. Бунда талабаларга умумий педагогика, педагогик маҳорат, педагогик техника, технология ўқитиш методикаси каби фанларда таълим технологияларидан фойдаланиш бўйича умумий ҳолда берилган тушунчалар янада кенгайтирилади, тўлдирилади, мустаҳкамланади ва хусусий ҳолга келтирилади. Бунинг учун аввало мазкур танлов курс бўйича намунавий ва ишчи режа тузилди, сўнгра муаммоли маруза матнлари ва услубий қўлланма тайёрланди [119, 147]. «Технология фанини ўқитишда инновацион педагогик технологиялар» танлов курсини ўрганишга оид ишчи дастур қуйидаги мазмунда тузилди:

1. Маъруза машғулoтлари. Кириш, «Технология фанини ўқитишда

инновацион педагогик технологиялар» танлов курсини ўрганишни ташкил

этиш ва ўқитишдан кўзланган мақсад ва вазифалар. Педагогик технология

ҳақида умумий тушунча, уни юзага келиши. Педагогик технология таърифлари. Янги педагогик технологиялардан фойдаланишга оид айрим адабиётлар тавсифи. Педагогик технологиянинг кўринишлари ва асосий йўналишлари. Педагогик технология тамойиллари ва мезонлари. Технология фани дарсларида янги педагогик технологиялардан фойдаланиш масалалари. Кириш дарсларини ўтказишда қўлланиладиган педагогик технологиялар. Янги билимлар бериш, меҳнат кўникмаларини шакллантириш дарсларида қўлланиладиган педагогик технологиялар. Такрорлаш ва мустаҳкамлаш дарсларида қўлланиладиган педагогик технологиялар. Синов дарсларида қўлланиладиган педагогик технологиялар.

2. Амалий машғулoтлар. Педагогик технология тушунчасининг юзага келиш тарихи ва унга оид таърифлар билан танишиш. Технология фанига оид кириш дарсларини ташкил этишда қўлланиладиган педагогик технологияларни ўрганиш. Янги билимлар бериш, меҳнат кўникмаларини шакллантириш дарсларини ташкил этишда қўлланиладиган педагогик технологияларни ўрганиш. Такрорлаш ва мустаҳкамлаш дарсларини ташкил этишда қўлланиладиган педагогик технологияларни ўрганиш. Синов дарсларини ташкил этишда қўлланиладиган педагогик технологияларни ўрганиш.

Мазкур курсни ўрганиш самарадорлигини аниқлаш мақсадида институтда таҳсил олаётган технологик таълим таълим йўналиши 301-гуруҳ талабалари тажриба гуруҳи, 302-гуруҳ талабалари эса назорат гуруҳи сифатида танлаб олинди. Ўтказилган тажрибаларда мазкур танлов курси ўтилган гуруҳларда бу тушунча ва маълумотларни талабаларнинг ўзлаштириши ҳамда амалда қўллаши юқори даражада бўлганлиги кузатилди. Олинган натижалар 1.1-жадвалда акс этган. Жадвалдаги маълумотлардан кўринадики, «Технология фанини ўқитишда инновацион педагогик технологиялар» танлов курсини ўрганиш бўйича тажриба гуруҳларида олиб борилаётган ишлар яхши самара бермоқда. Шу сабабли бу ишларни янада кенгайтириш, иложи бўлса мазкур курсни «Технологик таълим» таълим йўналиши ўқув режасининг 4-блокига тегишли бўлган махсус фанлар қаторига киритиш зарур, деб ҳисоблаймиз.


§1.2. Технология фани бўйича давлат таълим стандарти ҳамда ўқув дастурларининг асосий йўналишлари ва уларнинг таҳлили

Маълумки, Марказий Осиё халқлари, шу жумладан, ўзбеклар жаҳондаги энг қадимий халқлар сирасига кириб, улар жаҳон фани, илмий-маърифий ва маданий ривожланишга бебаҳо ҳисса қўшганлар.

Зардуштийлик динининг муқаддас китоби – кўҳна ёзма ёдгорлигимиз бўлган «Авесто”да Ўрта Осиё ҳамда Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг энг қадимги (эрамиздан аввалги II минг йилликнинг охиридан I минг йилликнинг кейинги асрларигача бўлган) даврдаги тарихи, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, турмуши, урф-одатлари, диний-эътиқоди, халқ ҳунармандчилиги, касб-кори, қўшни халқлари билан ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий муносабатлари ёритилган. «Авесто”да болаларни ахлоқий, диний тарбиялашдан ташқари, уларни ўқитиш, илм-маърифат эгаси қилиб тарбиялаш ва ҳунармадчиликнинг сир-синоатларини ўргатиш ҳам таъкидланган.

Чингизхон истилоси даврида Ўрта Осиёда илм-фан ва маданиятнинг ривожланиши юз йиллар ортда қолган бўлса-да, Темурийлар даврига келиб илм-фан ва таълим бериш соҳалари юқори чўққиларга чиқди. Бунга мисол қилиб ана шу даврнинг ёрқин намоёндалари бўлган Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Бобур каби алломаларимизни кўрсатиш мумкин. Ана шу даврларда ҳам болаларни ўқитиш ва уларга таълим-тарбия бериш учун маълум дастурлар, услуб ва йўриқномалар яратилган [162].

1999 йил 16 августда ВМ томонидан умумтаълим мактабларида ўқитиладиган фанлар, шу жумладан, технология (меҳнат таълими) ўқув фани бўйича ҳам ДТС қабул қилинди. 2006, 2010 йилларда бу стандартлар янги таҳрирда фойдаланишга киритилди [165, 198, 209].

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги қонунида [8] мамлакатимиздаги таълим муассасаларида ўқитиш жараёнини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, умумий ўрта таълим мактабларидаги технология фанини ўқитиш жараёнига янгича ёндошиш, дарс самардорлигини оширишга эътибор қаратилган. Ўқувчиларни меҳнатга тайёрлаш жараёнида касб-ҳунарга йўналтиришни янада кучайтириш, уларни замонавий ишлаб чиқариш асослари ёғочга, металлга ва газламага ишлов бериш технологияси, пазандачилик ва қишлоқ хўжалиги асослари, бадиий меҳнат технологияси ва машина элементлари йўналишлари бўйича билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари кўзда тутилган. Технология фанини ўқитиш жараёнига янгича ёндашиш, дарс самарадорлигини ошириш мақсадида технология фани йўналишида Давлат таълим стандарти асосида тузилган ўқув дастурлари ишлаб чиқилган. Умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув режасида технология ўқув фанига 5-7-синфларда ҳафтасига 2 соатдан, 8-9-синфларда эса 1 соатдан вақт ажратилган [209, 12-б.]. Мавзулар ўқувчиларнинг ёши, қобилияти, истеъдоди, қизиқишлари, зеҳни, уқуви, билим даражаси ва бошқа психологик, физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўрганиб чиқилиши лозим.

Тавсия этилган ўқув дастурлари ичидаги мавзуларни ўқувчиларнинг

ёши, билим даражалари ва бошқа психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда таҳлил қиладиган бўлсак, ажратилган вақт давомида мавзуларнинг тақсимланишида муаммолар кўзга ташланади. Маълумотларни қабул қилиши даражасини ҳисобга олган ҳолда йўналишлар бўйича бериладиган баъзи мавзулар ўқувчиларни толиқтиради. Берилган айрим мавзулар ҳажми ўқувчилар билими қамровига нисбатан кўп. Ўқув дастурини 5-синф мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, мазкур дастурда айрим мураккаб мавзулар танланган. Масалан, Газламаларга ишлов бериш технологияси йўналишининг «Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси» бўлимида «Бичиш ва тикиш ҳақида маълумот, гавдадан ўлчов олиш, масштабли линейка, фартук ва рўмол чизмасини чизиш» мавзулари берилган бўлиб, уларни ўрганишга 2 соатдан вақт ажратилган. Юқорида кўрсатиб ўтилган мавзулар 5-синф ўқувчилари учун мураккаблик қилади. Сабаби улар чизмачилик фани ва материалшуносликдан ҳали етарли билимга эга эмаслиги учун юқоридаги мавзуларни ўзлаштиришлари қийин бўлади. Юқоридаги мавзуларни ўзлаштириш учун берилган соат миқдори камлик қилади. Бундан ташқари буюмни конструкциялаш ва моделлаш учун ҳам ажратилган соат камлик қилади. Сабаби, ўқувчилар чизмачилик элементларига оид билим ва кўникмаларга эга бўлмаганликлари учун конструкциялаш элементларини ўзлаштириш қийинчилик туғдиради. Масалан, Газламаларга ишлов бериш технологияси йўналиши дастурида «Фартук конструкциясини тузиш ва моделлаш» мавзусида ҳам чизиқ турлари, ҳам буюмларни масштаб бўйича катталаштириш ва кичрайтириш, ҳам буюм деталларини симметрик ва ассимметрик жойлаштириш каби билим ва кўникмаларига эга бўлишлари лозим. Бунинг учун эса кўпроқ ўқув соатлари ажратилиши лозим. Бундай камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмаса – ўқувчиларга ҳам, ўқитувчиларга ҳам бир қанча қийинчиликлар юзага келади.

Технология фани бўйича ДТС, ўқув дастуридаги айрим муаммолар ва уларни бартараф этиш ҳақида. Давлатимизда таълим-тарбия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар секин-аста ўз самарасини бермоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида таълимни босқичма-босқич ислоҳ қилиш жараёнида ютуқлар билан бир қаторида айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланмоқда. Буни меъёрий ҳужжат сифатида тузилган Давлат таълим стандартлари мисолида ҳам кузатишимиз мумкин. Стандартдаги технология фани ўқув дастурини таҳлил қилиб чиқиб юқоридаги хулосага келдик. 1999 йилда тузилган Давлат таълими стандартини таълим тизимида қўлланилганда бир қанча муаммолар юзага келди. Педагоглар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида 2006, 2010 йилларда янги таҳрирдаги стандарт жорий қилинди. Янги таҳрирдаги ДТС асосида тузилган ўқув дастурлари, олдинги стандартдаги ўқув дастурларига нисбатан анча кенгайтирилган, аммо бу камчиликлардан ҳоли дегани эмас [123; 14-15-б.]. Масалан, 5-синф бўйича ўқув дастурларини ўрганиб чиқилганда айрим камчиликлар борлиги аниқланди. Буни, хусусан, 5-синфда Газламаларга ишлов бериш технологияси йўналиши ўқув дастури бўйича таҳлил қилиб кўрсак.

1. Материалшунослик бўлимини ўрганишга 4 соат берилган бўлиб, бунда ўқувчиларга биринчи машғулотда хавфсизлик техникаси қоидалари, санитария-гигиена талаблари ўргатилади. Табиий толали газламлардан пахта ва зиғир толаларидан тўқилган газламалар, уларнинг хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилади. 2-машғулотда эса саржа (полотно) тўқиш, газламаларнинг ўнг ва тескари томонларини, бўйлама ва кўндаланг ипларини аниқлаш бўйича амалий ишлар бажарилади. Умуман олганда ўқувчиларга 4 соат мобайнида газламалар ҳақида етарли маълумот бериш мумкин.

2. Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш бўлимини ўрганишга 4 соат вақт ажратилган бўлиб, бунда ўқувчиларга қўл ишлари ва уларни бажаришда ишлатиладиган асбоб-ускуналар ҳақида умумий маълумот берилади, 3-назорат иши ўтказилади. Кейинги машғулот амалий машғулот бўлиб, бунда ўқувчилар қўл чокларидан намуналар ва ушлагич тайёрлаш ишлари балан шуғулланадилар. Шу билан бирга дазмол билан ишлаш ва дазмоллаш ишларини ҳам ўрганишлари кўзда тутилган. Бироқ, тажриблар-нинг кўрсатишича, бунда ўқувчиларни дазмоллаш ишларини пухта ўрганиш-лари учун вақт етмайди, бу ишни уйга вазифа қилиб бериш ҳам маъқул эмас. Умуман олганда бу дарсларда ўқувчиларга газламаларга ишлов бериш жараёнида қўлланиладиган асбоб-усуналарни, мосламаларни тузилиши, ишлатилиши ҳақида маълумотлар берилади. Бундан ташқари ўқувчиларга иш ўрнини ташкиллаш, меҳнат хавфсизлиги ва санитария-гигиена қоидалари риоя қилиш ишлари ҳам ўргатилади. Бунга ажратилган вақт мобайнида юқоридаги маълумотларни беришга улгуриш мумкин.

3. Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш бўлимига ўрганишга 4 соат вақт ажратилган бўлиб, бунда ўқувчилар қўл юритмали тикув машиналарининг тузилишини, ишлатилишини, тикув машинасида юзага келган содда носозликларни бартараф этиш ишларини бажаришни ўрганадилар, ипсиз тикишни машқ қиладилар. Берилган вақт

ичида бу маълумотларни ҳам ўқувчиларга етказиб бериш мумкин.

4. Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси бўлимини ўрганиш-га 36 соат вақт ажратилган бўлиб, бунда ўқувчиларга газламага ишлов бериш технологияси, буюмларни конструкциялаш ва моделлаштириш, буюмларни тайёрлаш, тикув машинасида ишлаш, бахя ва буклама чоклар ҳақида билимлар берилади. Амалий мустақил ишларда фартукни конструкциялаш ва моделлашни бажарадилар. Фартук тайёрлаш технологиясини босқичма-босқич амалга оширадилар. Бу маълумотларни 14 соат ичида бажариш учун ўқитувчидан анча моҳирлик талаб этилади. Чунки бу машғулотларда ўқувчилар фартукни конструкциялашда, чизмачилик фанига оид айрим тушунчаларни, яъни чизиқ турлари, симметрик ва ассимметрик расмлар, чизмачилик асбобларини тузилиши, қўлланилиши, буюмларни проекциялари, техник чизмалари ҳақидаги маълумотларга эга бўлмаганлиги учун буюм чизмасини лойиҳалаш, конструкциялаш, моделлаштириш ишларини бажараётганларида муаммо туғилади. Шунинг учун 2 соат вақт чизиқ турлари, чизмачилик асбобларини тузилиши, қўлланилиши, симметрик ва ассимметрик расмларни фарқлашни ўргатишга ажратилса, яна 2 соат вақт мобайнида буюмларни проекциялаш, масштаб бўйича катталаштириш, кичрайтириш ва буюмларни техник расмларини чизишни ўрганадилар. Ўқув дастурида буюмни конструкциялаш учун ҳам кам вақт ажратилган, биз ўқув дастурини стандартдаги ўқув дастурига нисбатан бошқача тузиб, шу асосда тажриба синфларида синовдан ўтказдик. Натижа ўз самарасини берди.

5-синфда сервис хизмати йўналиши бўйича ўқув дастури ва ДТСларни

қуйидагича таҳрирда берилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

Газламага ишлов бериш технологияси

Материалшунослик (4 соат)

Шакллантириладиган билимлар: Газламаларнинг турлари ва халқ хўжалигидаги аҳамияти, газламанинг хусусиятлари. Газламадан тайёрланадиган буюмлар ва уларнинг элементлари. Тикувчилик буюмларини тайёрлаш технологияси. Махсус, ички, устки ва тантаналарга кийиладиган кийимларнинг вазифаси, турлари ва уларга бўлган эстетик талаблар.

Амалий мустақил ишлар: Газламаларнинг турлари, хусусиятлари, хоссалари, қўлланиш ва ишлаб чиқариш технологияларига оид маълумотлар тўплаш. Табиий толалардан тайёрланган газлама хусусиятлари.

Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (6 соат)

Шакллантириладиган билимлар: Газламага ишлов беришда қўлланиладиган асбоб-ускуналар. Уларнинг турлари, тузилиши, қўллаш қоидалари ва ҳавфсизлик техникаси. Тикувчилик буюмларини тайёрлашда (нам-иссиқлик ишлови беришда) қўлланиладиган асбоб-ускуналар. Уларнинг турлари, тузилиши, қўллаш қоидалари. Ўқув манекени. Буюмлар чизмалари, андозалари ва намуналари.

Амалий мустақил ишлар: Иш ўрнини ташкил қилиш. Меҳнат хавфсизлиги ва санитария-гигиена қоидаларини ўргатиш.

Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш (6 соат)

bannerbanner