Читать книгу Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография (Исмоил Каримов) онлайн бесплатно на Bookz (5-ая страница книги)
bannerbanner
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография
Оценить:
Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография

4

Полная версия:

Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография

Модулли ўқитишни айрим мавзулар ёки боблар бўйича олиб бориш мумкин. Модулли ўқитишни ташкил этиш одатда технологик карта тузишдан бошланади. Унда ўқувчилар фаолиятининг мақсади аниқ кўрсатилади. Масалан газламаларга бағишланган мавзуни модулли ўқитишда ўқувчиларнинг фаолияти газламаларнинг тузилиши, хиллари, келиб чиқиши, аҳамияти, қандай соҳаларда ишлатилиши ҳақидаги билимларни эгаллаш, газламалардан ўз манфаатларида йўлида фойдаланиш, қўшимча адабиётлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлишга қаратилади. модулли ўқитишда мақсадга эришиш учун ўқувчилар матн, ундаги расмлар билан танишишлари, айрим муаммоли масалалар, чунончи газламалар тайёрлаш тўғрисидаги тахминлар бўйича мунозара қилишлари, саволларга жавоб беришлари, тест топшириқларини бажаришлари лозим. Бу модулли ўқитишнинг биринчи босқичи ҳисобланади. модулли ўқитишнинг иккинчи босқичи қўйилган мақсадни амалга ошириш билан боғлиқ ўқувчиларнинг мустақил фаолиятини ташкил этишга бағишланади. модулли ўқитишнинг учинчи босқичида ўқувчилар ўзларининг билим ва кўникмаларини қай даражада эканлигини баҳолайдилар. Модулли ўқитишнинг тўртинчи босқичида ўқитувчи модули дастурига, унда бажарилган ишларга якун ясайди.

Жаҳон педагогикаси амалиётида қўлланиб яхши натижалар бераётган ўқитишнинг янги шакл ва усуллари республикамизнинг илғор ўқитувчилари томонидан ҳам қўлланилмоқда. Бундай усуллардан бири ўқитишнинг интерфаол усулларидир. Бу усулнинг асл моҳияти ўқувчини мустақил билим олишга, билим олиш учун эса изланишга, фикрлашга, дарслик ва қўшимча адабиётлар билан ишлашга йўналтиришдир. Дарс жараёнида қуйидаги интерфаол усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир: ақлий ҳужум, танқидий тафаккур, кичик гуруҳларда ишлаш, дебатлар, ўз нуқтаи назаринг бўлсин, ҳар ким ҳар кимга ўргатади, пресс услуби, бинго ўйини ва бошқалар. Ўқитишнинг бундай фаол шакллари ва усулларини қўллаш ўқувчиларга ўз навбатида ижтимоий ҳаётда қонунларни амалда қўллаш майлини туғдиради

ва имкон яратади.

«Қўлланмалар билан ишлаш» усулида эса дарс ўтиш жараёнида дарслик, қўшимча адабиёт, жадвал, шакллар етарли бўлиши ва ҳар бир ўқувчига берилиши керак. Умуман олганда энди технология дарсларида дарслик ва қўлланмлар билан ишлаш усулидан фойдаланиш учун катта имкониятлар яратилди. Жумладан технология фани бўйича 5-9-синфлар учун дарсликлар ва бошқа қўлланмалар яратилган [191, 206, 219, 221, 222].

Шунинг учун ҳам энди технология дарсларида ўқувчиларни адабиётлар билан ишлашга ўргатиш катта аҳамият касб этмоқда.

Қўлланмалар билан ишлашда ўқитувчи мавзуни эълон қилиб асосий мақсадни тушунтириб беради. Ўқувчилар дарслик, қўлланма, жадвал ва шакллардан фойдаланиб маълумот тўплашга, дарсни мустақил ўрганиб, сўнгра ўзаро кичик гуруҳ, жамоа бўлиб таҳлил қилиб чиқадилар. Бундай дарслар ўқувчиларни дарслик, қўлланмалардан фойдаланиб маълумот тўплашга, дунёқараши, билим ва кўникмасини оширишга, мустақил билим олишга ва мустақилликка ўргатади, шунингдек, шахсий психологик хусусиятларни, инсонийлик фазилатларини шакллантиришга ва ривожлантиришга ҳам ёрдам беради.

Технология фани ўқувчиларни муайян меҳнат жараёнларини бевосита амалга оширишга тайёрлаш, яъни уларнинг билимларини амалиётда қўллашга ўргатиш, дастлабки касбий кўникма ва малакаларни шакллантириш вазифасини қўяди. Меҳнат фаолиятида оддий бир ишни бажаришига йўналтирилган вазифанинг ҳар бир элементи меҳнат ҳаракати дейилади. Бу модулли ўқитишнинг иккинчи босқичига мос келади.

Технологик жараённинг бир типдаги асбоблар, мосламалар ва меҳнат усулларини қўшиб олиб борилиши орқали тугалланган қисми меҳнат операцияси деб аталади. Ҳар бир меҳнат операцияси меҳнат усулларининг бирга қўшиб олиб борилиши ёрдамида бажарилади. Усул бу ишчининг муайян бир мақсадга эга бўлиб, тугалланган меҳнат ҳаракатидир.

Назарий ва ишлаб чиқариш таълими вазифаларини бўлиниши шартли характерга эга, чунки назарий таълимда билимларни амалиётда қўллашга кўп эътибор берилади. Ишлаб чиқариш таълимида олинган билимлар назарий таълимда туркумлаштирилади, назарий таълим жараёнида ўрганилган кўникма ва малакалар эса ишлаб чиқариш фаолиятида қўлланиб мустаҳкамланади. Технология фанининг асосий вазифаси ўқувчиларни ижтимоий ва шахсий эҳтиёжларини қондирувчи ишлаб чиқариш меҳнатига тайёрлашдан иборатдир. Меҳнат унумдорлиги аввало ўқувчиларнинг танлаган касби бўйича ишга тайёрлиги, шахсий тажрибасига боғлиқ. шахс тажрибаси бу унинг томонидан эгалланган билим, малака ва одатлар йиғиндисидир. Умумий режада у киши маданиятини, касб фаолиятида эса тайёрланганлик даражасини белгилайди. Технология фани машғулотларида ўқув ишини тўғри ташкил қилиш, ўқувчиларнинг давлат таълим стандартларида кўзда тутилган ўқув материалларини тизимли ўрганиш ва пухта ўзлаштириши ҳамда миллий истиқлол ғояларига асосланган жамиятимизнинг онгли қурувчиларини тарбиялашга шароит яратади. Технология фани дарсларида ўқувчиларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш фаолияти турли ташкилий шаклларда кечади. Технология фани машғулотларида ташкилий шакл деганда ўқув ишлаб чиқариш фаолияти учун ўқувчилар кичик гуруҳларини ташкил этиш йўллари, бу фаолиятга раҳбарлик қилиш шакллари, шунингдек ўқув машғулотларининг қурилиш структураси тушунилади. Технология фанидан ўқув жараёнида таълимнинг турли шакллари қўлланилади. Таълимнинг асосий шакли дарс ҳисобланади. Бу технология фанидаги ўқув ишини ташкил этишнинг назарий ва ишлаб чиқариш таълимидаги асосий шаклидир. Технология фани машғулотларида ўқитишнинг у ёки бу шаклини танлашда ўқувчиларни касбий билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш жараёнида уларнинг мутлоқ мақсади ва яқин вазифалари, мазмун ҳамда методлари, шунингдек, моддий шароитини белгилайдиган асосий омилларининг у ёки бу шаклига боғлиқ. Ўқувчилар фаолияти ва таълимоти жараёнини, шунингдек амалий тайёргарликнинг методлари ва дидактик воситаларини тўғри танлаш қуйидагиларни таъминлайди:

– буюмлар тайёрлашдаги технологик жараёнларнинг оқилона кўриниши (варианти) ни танлашни асослаш учун назарий билимлардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш ёки ишларни бажариш изчиллиги;

– ўқувчиларга педагог томонидан технологик жараённинг алоҳида операция ҳамда усулларини бажаришни, у ёки бу йўналиш учун характерли бўлган назорат-ўлчов асбоблари ва апаратларини қўллаш йўлларини, шунингдек ишлаб чиқариш илғорлари тажрибасини ҳар томонлама намойиш қилиш, касбларни ўқув дастурлари ва режаларига мувофиқ равишда тизимли ва изчиллик билан ўрганиш;

– ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш меҳнатига тезроқ қўшилиши;

– ўқув ишининг турли ташкилий шакллар тизимида ўқувчиларнинг педагог томонидан берилган уй вазифаларини мустақил бажаришлари муҳим аҳамиятга эга. Назарий таълимда ўқув маърузалари, семинарлар, лабаротория машғулотлари, практикумлардан фойдаланилади. ишлаб чиқариш таълимида эса муайян шароитларда ўқув ишининг кичик гуруҳ таълимига яқин бўлган шакли қўлланилади. Технология фани ўқитувчиси ўқув ишини ташкил этишда кўрсатилган шаклларнинг ҳар биридан фойдаланиши, зарур бўлганда уларни мувофиқлаштириши (алмаштириши ёки бирга қўшиб олиб бориши) мумкин. Бунда ўқув дастурларининг бажарилиши ўқувчиларни ишлаб чиқаришдаги мустақил ишга тайёргарлигини оширишни, улар томонидан янги техника, технологик жараёнлар ва меҳнатни ташкил этишни ўрганишини таъминлайди. Педагогнинг таълимни бу босқичдаги ўқув тарбиявий вазифалари, ўқув материалининг мазмунидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш характерини ҳисобга олган ҳолда гуруҳ ишлаб чиқариш таълимини ташкил этишнинг энг оқилона шаклларини белгилайди. Хусусан дарсни ёппа (фронтал), гуруҳ шаклларида ўқувчилар ўқув материалини бир вақтда бир хил ишларни бажарган ҳолда ўрганадилар. Бу шакл ўқитиш учун жуда қулай шароит яратади ва шунинг учун ундан биринчи навбатда фойдаланиш зарур.

Технология фанидаги ишлаб чиқариш таълими дастлабки пайтларда мактаб ўқув устахоналарида амалга оширилади. Ўқув устахоналарида ўқувчилар томонидан бажариладиган иш турларига қараб машғулотларнинг қуйидаги хилларини кўрсатиб ўтиш мумкин: машқ дарслари, ўқув-ишлаб чиқариш дарслари – буюмларини мустақил тайёрлаш дарслари, аралаш дарслар, инструктив ва назорат-текшириш дарслари.

Машқ қилиш машғулотлари даврида етакчи элемент – ўқувчилар томонидан машқларни ишлаб чиқариш жараёнида қайта бажариш ҳисобланади. Ўқув-ишлаб чиқариш, буюмларини мустақил тайёрлаш дарслари ишлаб чиқариш таълимининг асосий шарти сифатида ўтилади. Бунда ўқув ишларини мустақил бажариш якка (индивидуал), гуруҳ (звено, бригада) ли ва ёппа (фронтал) бўлиши мумкин. Бир хил иш қуроли ва айни бир асбобни қўллаб, бир хил ишни умумгуруҳ бажараётганда педагог гуруҳга фақат умумий раҳбарлик қилиши билан ҳар бир ўқувчига ёрдам беради.

Аралаш дарс деб барча айтиб ўтилган дарс хилларига хос бўлган

элементлар қўлланиладиган дарсга айтилади, ҳар бир дарснинг бош вазифаси

ва мақсади ўқувчилар томонидан дастур материалини онгли равишда ўзлаштирилишидир.

Назорат-текшириш дарслари одатда, ўқув даврининг охирида ўқувчиларнинг мустақил ишга бўлган қобилиятини, уларнинг ишлаб чиқаришга улгиришини баҳолаш, шунингдек ўқув ишлаб чиқаришда фақат ўқувчилар эмас, балки педагог фаолиятидаги камчилик ва ижобий томонларини ҳам ҳисобга олиш мақсадида ўтказилади. Ишлаб чиқариш таълими асосида ўз ичига қуйидагиларни олувчи тизим ётади: ўқувчиларни мазкур операцияни ташкил этувчи алоҳида ҳаракат ва усулларни бажаришдаги тренинг машқлар; операцияда ўзлаштирилган машқларни қўшиш, яъни мазкур операцияни ташкил этувчи ҳаракат усулларни комплекс

равишда ўрганиш; объектни ўрганишда муайян босқични ташкил этувчи бир неча асосий операцияларни ўрганиш ва ўзлаштириш; унча мураккаб бўлмаган, аммо мазкур буюмларга оид касб учун турдош бўлган буюмларни тайёрлашда бир неча ўрганилган операцияларни комплекс равишда изчил қўллаш; ўқувчилар томонидан ўқув-ишлаб чиқариш характерига эга бўлган буюмларни жуда мураккаб комплексларда ўрганиладиган операцияларнинг катта миқдорини қўшиб олиб борган ҳолда мустақил тайёрлаш.

Шундай қилиб, ўқувчилар давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ режали равишда билимларни эгаллайдилар. Ўқув устахоналарида ўқувчиларга таълим беришнинг хусусияти шундаки, у ўқувчилар томонидан билимлар, кўникма ва малакаларни изчил ҳамда онгли ўзлаштириш тамойилларига риоя қилинган ҳолда ўтказилади. Барча меҳнат ҳаракатлари, усуллари, операциялари ишларнинг ўсиб борадиган мураккаблиги ва аниқлиги тартибида ўрганилади. Ўқув устахоналарида ўқувчилар муайян меҳнат операциясига кирувчи алоҳида усул ва ҳаракатларни эгаллайдилар, операцияни бутунлигича, хусусиятлари билан ўзлаштириб, уни жуда оқилона ва маҳсулдор бажаришни ўрганадилар. Бундай амалий ишларни ўқувчиларни тўғри бажаришга ўргатишда инстрруктаж (йўл-йўриқ кўрсатиш) методидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир [140; 248-254-б.]. Бинобарин инструктаж усули – уйғунлашган технология-ларнинг бир кўринишидир.

§2.3. Технология дарслари жараёнида ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг педагогик, психофизиологик хусусиятлари

Педагогик адабиётларни, шу жумладан, диссертацияларни ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича кўпгина тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, уларда ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ташкил этишнинг турли хил шакл ва усуллари очиб берилган. Ўрганилган ҳамма тадқиқотларда ижодий фаолият орқали шахсни тарбиялашда катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланган. Психологияга оид адабиётларда таъкидланишича, умумий ҳолда фаолият деганда кишининг англанган мақсад билан бошқарилиб туриладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) фаоллигига айтилади [179 78-б.;, 180; 89-б.; 181; 118-б.]. Инсон фаолиятининг мазмуни шу фаолиятни вужудга келтирадиган эҳтиёжларнинг бир ўзи билан эмас, балки фаолият мотивлари билан ҳам белгиланади. Мақсадга эришиш фаоллик талаб қилади. Бу фаоллик эса ирода билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам фаолият воқеаликка бўлган фаол муносабатларни шундай шартидирки, яшаб турган одам ва олам ўртасида реал алоқа ўрнатади. Фаолият ўйин фаолияти, таълим фаолияти ва меҳнат фаолияти турларига бўлинади. Ўйин фаолияти ҳаракатли ва ақлий ўйинлардан ташкил топади. Бу фаолият имкониятларидан таълим-тарбия жараёнларида ҳам унумли фойдаланиш мумкин [181; 118-б]. Таълим фаолияти эса субъектни ўрганиш мақсад қилиб олинган ўзига хос фаолият бўлиб, бу фаолият билим олиш, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш билан якунланади. Меҳнат фаолияти эса маълум бир ижтимоий фойдали моддий ё маънавий маҳсулотни ишлаб чиқаришга йўналтирилган фаолият туридир.

Ижодий фаолият анча кенг маънодаги тушунчадир. Бу фаолият меҳнатнинг ижодий йўналиши (меҳнатни ташкил этиш, унинг мазмуни, усулларини тадқиқ этиш) билан тавсифланади. Ижодий фаолият ечими илгари маълум бўлмаган масалаларни қўйишни ёки фикрларни шакллантиришни тақозо этади. Муаммони ечишга қаратилган ижодий фаолият муаммонинг ечимларини топиш, таққослаш ва танлаш – изланувчанлик кўринишига эгадир.

Конструкторлик ва технологик фаолият эса инсон томонидан ижодий масалаларни бажариш, бунда буюмни конструкциялаш, уни тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни билдиради. Бу ишларнинг натижаси сифатида юзага келадиган янгилик субъектив ва объектив, яъни ўзи учун ёки жамият учун бўлиши мумкин. Турли вақтларда турли соҳа тадқиқотчилари, масалан, педагоглар, психологлар, физиологлар, социологлар ва бошқалар ижодий фаолият жараёнининг турли аспектларини – қирраларини ўрганадилар ва бу соҳанинг ўзига хос қонуниятларини очдилар. Масалан, рус физиологлари И.П.Павлов ва И.М.Сеченовларнинг тадқиқотларига кўра, ижодкорлик физиологик-психологик асосга эга бўлиб, ўзига хос мураккаб психологик жараённи ташкил этади [178, 194]. Физиологларнинг нуқтаи назарича, ижодий ғоя инсон мия-асаб фаолиятининг янги тизими ҳисобланади. И.П.Павловнинг аниқлашича, олий мия-асаб тизими ташқи воқеа-ҳодисаларни ва турли нарсаларни фақатгина қабул қилувчигина эмас, балки уларни аналитик-синтетик таҳлил этиш хусусиятига ҳам эгадир [178; 65-б.]. Бунинг натижасида турли хил воқеа-ҳодисаларнинг, буюмларнинг фарқини, алоҳида томонларини, ўзига хос хусусиятларини, шартли боғлиқлик томонларини ажратиш имконияти юзага келади. Бу эса ўз навбатида инсонга буюм ва ҳодисалардаги янги ўхшашликларни илғай олиш, олдиндан маълум бўлган тушунчалар асосида уларга турли хил янгича қарашларни юзага келтиришда қўл келади. Бундай қарашларнинг вужудга келиши эса турли объектлар ва бошқа буюмларни лойиҳалаш, тайёрлаш жараёнлари билан боғлиқ бўлган ижодий фаолият учун асос бўлиб хизмат қилади. Умуман олганда, ижодий фаолият ёки ижодкорлик ниҳоятда кенг тушунча бўлиб, у илмий, бадиий, техник, амалий ижодкорлик каби соҳаларга бўлиниб кетади. Ижодий фаолиятнинг бу соҳалари умумий асосга эга бўлган ҳолда ўзига хос хусусиятларга ҳам эгадир. Жумладан техник ижодкорлик ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Масалан, атоқли психолог С.Л.Рубинштейн ихтирочиларнинг фаолиятини таҳлил этиб, шундай фикр билдирган эди: «Ихтирочиларнинг бошқа ақлий фаолиятлардан ажратиб турадиган хусусияти шундан иборатки, бунда маълум муаммони ҳал этадиган аниқ буюм, механизм ёки усулни яратиш туради. Ихтирочининг ижодий иши ўзига хослиги воқеа ва ҳодисалар жараёнига қандайдир янгилик киритиши билан аниқланади» [187; 201-б.]. Ижодкорлик жараёнида инсоннинг асаб-мия тизимига хос бўлган, мавжуд вақтинчалик маълумотларни умумлаштиришга ва янгиларини яратишга имкон берадиган хусусиятлари яққол намоён бўлади. В.С.Василейский [43], А.Н.Лук [158], Б.М.Теплов ва П.М.Якобсон [193] каби психологларнинг олиб борган тадқиқотларига кўра ижодий жараён ўзига хос маълум қонуниятлар асосида юз беради. Жумладан П. М.Якобсон ҳам ихтирочилариннг фаолиятини ўрганар экан, «ҳар қандай кутилмаган ички четланишлар маълум қонуниятлар асосида юзага келади», – деган фикрни билдирган эди [193; 132-б].

Конец ознакомительного фрагмента.

Текст предоставлен ООО «ЛитРес».

Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.

Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

Примечания

1

Мирзиёев Ш. Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб, қатъият билан ҳаракат қилайлик. //«Халқ сўзи» газ., 2017 йил, 16 июнь.

2

Президент Ш. М. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси. 2021 йил 29 декабрь.

3

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида”ги Қонуни. Т., (ЎРҚ-637 23.09.2020)

Вы ознакомились с фрагментом книги.

Для бесплатного чтения открыта только часть текста.

Приобретайте полный текст книги у нашего партнера:


Полная версия книги
1...345
bannerbanner