Хозирги замонавий тиббиёт кўпчилик холларда касалликни эмас, балки унинг симптомларини (ташқи кўринишларини) даволайди, натижада касалликларнинг асл сабаблари яшириниб, кейинчалик яна намоён бўлаверади ва бу беморларнинг холатини янада ёмонлаштиришга олиб келади. Замонавий кимёвий дори-дармонлар эса (оммавий-ахборот воситаларининг огоҳлантиришича, баъзида уларнинг қалбакилари ҳам учраб туради) инсоннинг иммун тизимига, қон айланишига, жигарга, буйракларга, ички безларга, ўт қопига ва организмдаги қон ишлаб чиқариш жараёнига талофат келтириб, бироз вақтдан сўнг, янгидан-янги касалликларни келтириб чиқармоқда. Шунинг учун ҳам касалликларнинг туб сабабларини даволашга қаратилган табиий шифолаш усулларини амалиётда қўллаш яхши натижаларга олиб келади. Ушбу китобчада худди шу масала баҳоли-қудрат ёритилган. Шунинг сабабли, агар сиз бу китобчани охиригача диққат билан ўқиб, унга беками-кўст амал қилсангиз, касалхоналар эшигида навбат пойламай, дори-дармонлар ва даволаниш учун керакли бўлган катта харажатлардан қутуласиз, чунки асл хаёт ҳақиқатига олиб борадиган йўл оддий, тушунарли ва соддадир.
все жанры