Алишер, “Шафқатсиз тоғлар” китобингизни сиҳатгоҳда ўқиб чиқдим. Тинимсиз изланаётганингиз, тарихий манбаларни синчиклаб ўрганганингиз “Худоёрхоннинг сўнгги кунлари”да яққол кўзга ташланади. Мавзунинг масъулиятини ҳис этиб, Қўқон хонлиги тарихига доир илмий тадқиқотлар, хотиралар, Аҳмад Заки Валидий, В. Наливкин, Н. Остроумов, Ибрат домла, тошкентлик қози Сатторхон Абдулғаффоров, Мулла Олим Махдум, Мирзаолим Мушриф ва бошқаларнинг китобларидан ўринли фойдаланибсиз. Бу манбаларда Худоёрхоннинг отаси Шералихон 1842 йили мен туғилиб ўсган Сафед Булон қишлоғидаги йиғинда оқ кигизга ўтқазилиб, Қўқон мамлакатининг хони деб эълон қилингани, оқ туя сўйилиб, элга тарқатилгани, шу табаррук жойдан Косонсой, Тўрақўрғон ва Чуст орқали Қўқонга юриш бошлангани айтилади.
Скачать книгу Худоёрхоннинг сўнгги кунлари в fb2, epub, txt (14 форматов) в нашем Интернет-магазине.
все жанры