Муаллиф адабиётдаги бадиийликни тадқиқ этиб, у истеъдод, хосият, анъана ва янгилик, маҳорат, таъсирдорлик каби бешта мезонга эга деган хулосага келди. Ҳар бир мезон ўз маромларига ҳам моликдир. Шу билан бирга, хосият мезонига кирувчи образ маромининг бир қанча омиллари ҳам борлигини кўрсатган. Истеъдод масаласи бош мезон деб қаралган, қолганлари эса унга ёрдамчидир. Асарда бадиийлик «механизми» биринчи марта топилди, деган хулосага келинди. Бадиийликни адабий асарнинг фазилатларини тортиб кўрувчи ва баҳоловчи тошу торози деб аталган. Тадқиқот ёш шоир ва ёзувчилар, ўқувчи, талаба, ўқитувчи ва кенг омма учун мўлжалланган.
все жанры