Розия Тужжор ҳозирги замон Эрон адабиётининг йирик намояндаларидан биридир. Асосан, ҳикоя жанрида қалам тебратиб келаётган адибанинг бир неча ҳикоялар тўплими дунё юзини кўрган, айрим ҳикоялари эса турли тилларга таржима қилинган. Розия Тужжор ўзига хос услубда ёзади. Унинг ёзганлари фалсафий мушоҳадалар билан бойлиги, тил ва услуб гўзаллиги ҳамда ижтимоий муаммоларнинг ўртага қўйилиши жиҳатидан бошқа ёзувчиларнинг асарларидан ажралиб туради. Розия Тужжор шарқона тафаккур билан дунёга қарайдиган сюрреалист ёзувчидир. У кўпроқ қаҳрамонларининг руҳий кечинмалари ва ботиний ҳолатларини моҳирона тасвирлашга интилади.
все жанры