Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, ушбу рисолада Фарғона водийсининг қадим пойтахти Ахсикент ёдгорлиги ва шу замин номидан ўзларига нисба олиб ижод қилган юртдош – алломаларимиз тўғрисида фикр юритилади. Шунингдек, рисолада Ахсикент ёдгорлигининг қисқача тарихи, шаҳарсозликнинг меъморий ечимлари – меъморларнинг муҳандислик маҳорати, топонимикаси ҳақидаги маълумотлар берилади.Ушбу китобни яратишда Мисрлик тадқиқотчи доктор Абдуллоҳ Саад томонидан тузилган «Ўрта Осиё олимлари қомуси» асаридан кенг фойдаланилди. Мазкур асар 2007 йилда сиёсий фанлари доктори, профессор Зоҳидилла Мунавваровнинг масъул муҳаррирлиги остида чоп этилган бўлиб, муаллифлар жамоаси таниқли олимимизга бу борада ўзларининг самимий миннатдорчиликларини изҳор этадилар.
все жанры