Илк дебют роман бўлишига қарамай ушбу асарнинг катта муваффақиятга эришиши муаллифни ҳам ҳайратга солди. Икки кун ичида босмадан чиқарилган роман ниҳо­ятда қисқа вақтда шуҳрат қозониб, дунёнинг 14 та тилига таржима қилинди ва Лондонда «Exclusive Books Boeke Prize» номли адабий мукофотни қўлга киритди.Муаллиф сценарийси асосида суратга олинган «Хароба­дан чиққан миллионер» фильми 8 йўналиш бўйича Оскар мукофотини қўлга киритди. «Олтин глобус»нинг 7 мукофо­тига ва «BAFTA»нинг 7 та совринига сазовор бўлди. Айни дамда ушбу фильмнинг мусиқий кўринишлари ишлаб чиқилмоқда. Бу асар чин маънода Викас Сварупни миллио­нерга айлантирди, десак муболаға бўлмайди."Саволларга жавоблар" Мумбай харобаларида яшаган 18 ёшли йигит Рам Муҳаммад Томас тилидан ҳикоя қилинади. Унинг барча ташвишлари «Ким миллиардер бўлишни истай­ди?» кўрсатувида ғолиб чиққанидан сўнг бошланди. Телеви­зион шоу ташкилотчилари унинг қобилиятига шубҳа қилиб, йигитни қаллобликда айблаб қаматишади ва пулдан махрум қилиш йўлларини ахтаришади.Панжара ортидаги Томас ўз ҳақгўйлигини қандай исбот қилди? Харобада яшаб, ҳатто мактаб таълимини олмаган ўсмир илмли кишини иккилантирадиган саволларга қандай жавоб топди?Ушбу асар мутолааси давомида етимликнинг аччиқ ала­мини тотган Рам Муҳаммад Томаснинг кемтиқ юрагидаги ғалаёнлару кечинмалар билан танишасиз…
все жанры