Аҳмад Яссавий ҳазратлари саккиз асрдан буён Туркистон ўлкасининг «Шайх ул машойих»ига айланган. Унинг беҳад содда, халқчил ҳикматлари кирмаган хонадон йўқ ҳисоби. Ислом оламидаги нуфузини эса ер юзига тарқалган сулукларининг кўплигидан ҳам билса бўлади. Қўлингиздаги китоб Султон ул-орифиннинг қандай комил инсон эканликлари, эл-юрт қайғуси деб ўз ҳузур-ҳаловатидан, керак бўлса жонидан ҳам кечувчи улуғ бир уламои киром бўлганликлари ҳақидадир.
все жанры