Читать книгу Шеър сайёраси (Шодмонқул Салом) онлайн бесплатно на Bookz (2-ая страница книги)
bannerbanner
Шеър сайёраси
Шеър сайёраси
Оценить:

3

Полная версия:

Шеър сайёраси

ҲОЛ

Кўнглим осмонига чиқди ғам ойи,Ғуссадан қорилди вужудим лойи,Ичимни илитди интиқлик чойи,Кейин сеҳрлади соғинчнинг майи…Ғам ойида тўйлар бошлаб юрибман,Ғолиб Бойчибордай оёқ керибман.Илкимни илкига жондай берибман,Асли танҳолигим билмай турибман…Ҳамма юзин бурган сўқмоқдан юрдим,Соғинч қишлайдиган бир кулба қурдим.Одам бормайдиган жойларга бордим,Одам кўрмайдиган тушларни кўрдим…Воҳ, мендан минг фарсаҳ нари қочдилар,Тангрим муҳрлаган қулфни очдилар.Кўнглимни уйқумда келиб янчдилар,Сўнг уни оламга дондай сочдилар…Ёлғизлик бўридек бўғзимдан олди,Шеърларим тилимга келолмай қолди.Шоирни изламанг, у адо бўлди,Ё ўлди, ё қолди – бир бало бўлди…Онаси ўлгандай бўзлади бир кунЖаҳонда онаси йўқлиги учун.Бедардлар даврасин ёритди бир тунЖаҳонда оналар борлиги учун…– Ҳеч банда бўлмагай дунёга устун!– Устун бўлолмаса яшамоқ нечун?– Ул ёқда ҳам сени ўйлайди тун-кун!– Эҳтимол, ўзининг аҳволи нигун?У шундай такаббур саволлар берди,Ўзин ёниб турган оташга урди.Одам юрмайдиган йўллардан юрди,Одам кечмайдиган хаёллар сурди…Мен ўзим кўрганман тонгдай отганин,Қувонч қучоғида масрур ётганин,Кўзлари қамашиб, қушдай қотганин,Кўрганман – ой каби сокин ботганин…Ҳа, кейин…Қўлида соғинчдан тўлган пиёла,Ортида жондордек эргашган нола.Нигоридан оқар қоп-қора жола,«Отам қачон келар?..» сўрайди бола…Ёмғирли булутдай дил шеърга тўлди,Ким ғолиб, ким мағлуб ҳисоби бўлди.Мен ҳам безор бўлдим – у ёлғиз қолди,Қиёмат ҳам яқин, не бўлса бўлди…– Балки юракларда У содир бўлган?– Юракда нималар содир бўлмаган?!

ОЛОМОН

Искандар Мисрни забт этди охир,Юз буқа сўйдирди, қурбонлик берди.Қадим музофотни айланиб юриб,Шом чоғи энг катта эҳромга кирди.Ортига қайтарди тансоқчиларни,«Тонггача танҳоман, олманг хавотир!»Қиличу совутин сиртда қолдириб,Тош маъбад бағрига йўл олди ботир.Базму жамшид қилди музаффар қўшин,Ўлганлар ёдланди, шодланди борлар.Тун бўйи май ичди тириклар бари,Тун бўйи депсиниб чиқди тулпорлар.Тонг қуёши бир газ етилган они,Алағдалик ортди аҳли аъёнда.Ҳануз эҳром ичра эди оламгир,Зўр ваҳима қўпди ул оломонда.Бир замон тош девор кетди қарсиллаб,Эҳром эшигида подшоҳ кўринди.Ҳали не бўлганин билмаган қавм«Яшасин Искандар!» дея севинди.Сўнг шоҳнинг юзига солдилар разм,Недандир титрарди қўрқмас баҳодир.Кўзида тириклик нишони сўнган,Сочига оқ тушган, паришонхотир.Уни ўраб олди дўстлар, сафдошлар,Сув тутди, рад этиб олмади жомни.Саволлар бежавоб, шоҳ сўзламасди,Унинг шу жимлиги бузди оламни.Етти кун бирорта сўз айтмади у,Етти кун ҳеч кимни этмади қабул.Фақат инграб чиқди етти узун тун,Ярадор арслонни тингламоқ мушкул.Ниҳоят юзланиб маҳрам зотларгаСўз айтди – гўёки чайқалди денгиз.«Не сир кўрганимни сўрманг ҳеч қачон,Айтсам ҳам барибир ишонолмайсиз!»…Мен бугун минг йиллик тарихни тинглаб,Ўйчил кириб келдим кўҳна Чорсуга.Кенг майдон саҳнида тош қотиб қолдим,Кўрганимни айтсам қолгум кулгуга.Жўмард шоҳ рад этган жомдай тўлди дил,Айтмайман, айтсам ҳам ишонмас биров.Искандар эҳромда кўрганин кўриб,Юракка ўрлади бир мудҳиш олов.Нени кўрдим, қўрқдим – Худога аён,Эй, сен асрдошим, сўрайверма, бас!Дўст-ку дўст, душманга этмасин раво,Ҳа… шоҳнинг кўргани яхши нарсамас.

ҲАСРАТИМ

Ўзбекнинг полвон адиби Тоғай МУРОД хотирасига!

Бу юракда нелар бор,Очиб кўрар замон йўқ.Бошимга дўнар бургут,Кўзи оч-у, қорни тўқ.Манзил, ҳей, қандай манзил,Юрак етилди оҳдан.Ёшим қирққа етмасдан,Қайтиб келдим жанггоҳдан.Шамолга шалоқ бўлиб,Эрмак бўлиб элакка.Мени қўйинг, жўралар,Тўзим тиланг юракка.Отамнинг ҳасратигаСандал каби исиниб.Худонинг кенг уйидаЮрибманда қисиниб.Бу юракда нелар бор,Нелар йўқ бу юракда.Тангрига хатлар ёзсам,Қор ёғади фалакдан.Галасидан айрилганБир бўрини кўргандим.У менга ҳавас қилди,Мен унга ҳавас қилдим.Исмини ҳам билмайман,Балки бир номсиз банда.У менга бахт тилайди,Бахтсизлик кўрмаганда.Бу юрак – тилсиз шоир,Дод демас, жим кетяпти.Қизим фалакда туриб,Менга мактуб битяпти.Дунё, чин исминг нима,Матлабинг не, тириклик?Балки шу хароб умримЧумолига буюклик?!Бу ланж, беор даврада,Жонга май аро киргай.Май баҳона сенга ҳам,Қачонлардир сўз бергай.Қўлга ўрганолмаганБўри – менинг юрагим.Ўзимни мастга солсам,Куйиб кетар кўкрагим.Қўлга ўрганолмаганБўри увуллайди зор:Очиб кўрар имкон йўқ,Бу юракда нелар бор.

«Сезмаган эканман, соғинган эканман…»

Сезмаган эканман, соғинган эканман,Оғриб юрган экан кўксимдаги дил,Сира ҳам битмаган экансан, ярам,Нигоҳингга тегиб қонади кўнгил…Сезмаган эканман, ўлмаган эканман,Кўзларингга қараб англадим бирдан.Ўлиб кетганман деб юрар эканман,Яна… нима кутай тақдирдан!Сен салом бердингми, исминг айтдимми,Эшитолмай қолдим, қулоғим батанг.Юрагимда шундай бир шовқин турдиНималар дейишдик, эслолмайман ҳам.Эй, Худо! Сен борсан, ҳақсан – шубҳасиз!Ё, Раббим, кўнглимни қара – бор экан.Қачон кўзёш қилсам, куларди бу дил,Унинг муддаоси бор экан.Нима қилса бўлар бул бедавони,Сотиб ё ўлдириб қутулиб бўлмас.Менинг азобимнинг ҳисоби биланЯшаб келяпти-ю, тан олмас.…Ҳа, энди, яшасам бўлар бехижил,Соғинишни билар эканман ҳатто.Унинг кўзларининг сўзлашин тинглабЭсдан оғиб қолсам, йиғиб кет, Оллоҳ!Масрур кетаяпман ёмғир оралаб,Ёмғир-ла қутладинг, сезяпман, Раббим!Дил ва соғинч ҳаққи, кенг даргоҳингдаЯшагим келяпти, жуда яшагим…

ХХI АСР ШОИРИГА ТАСКИН

– Кепқолинг, фақат мен орзу сотаман,Манов, «Марсга учиш», бу – «Мангу яшаш!»Мана, Оловуддин сеҳрли чироғи,Манави «Соғиниш», буниси «Қўмсаш».«Онани туш кўриш», «Ҳижрон» ва «Висол»,Кепқолинг, фақат мен орзу сотаман.«Йиғлаш», «Энтикиш» бор, «Чуқур хўрсиниш»,Кўпроқ олганларга нархин ўтаман.Опқолинг, сотаману кетаман!– Нега бунча катта орзуларингиз,Кўплари фасондан қолган, амаки.«Эслолмаслик» йўқми, қиммат бўлса ҳам,Хорижники бўлса, янаям яхши.…Дод, молим ўтмайди, бозорим касод,Юраги тор дунё раҳм қилмайди.Шоирларга текин тарқатай десам,Бошловчи шоирлар бунга келмайди,Бу бозорни улар ҳали билмайди.

ЭСКИРМАЙДИГАН РИВОЯТ

(Ҳазрат Навоийдан тола нур)

Бир тождор бор эди, элпарвар, оқил,Юртнинг ташвишида ўтган ҳар они.Фуқаро кўнглига топган эди йўл,Адолат ғиштидан бино қўрғони.Қирқ бошли тулпордир сиёсат – бешак,Қирқта жилови бор – ҳар бири ҳар ён.Бирига эрк бериб, бирин сал тортиб,Подшоҳ сергак эди, сезгир, устомон.Макрга чап бериб, иғвони янчиб,Ҳукм сурар эди мардона, ўктам.Балки шу заҳматин мукофотигаХизр йўқлар эди уни дамо дам.Илоҳ нури билан қамашиб қалби,Хизр-ла суҳбатдош бўлур эди шоҳ.Чўнг бир ишоралар берарди набий,Элнинг иқболидан этганча огоҳ.…Бир кун шоҳ кўнглида бошланди ғулу,Иброҳим1 қисмати келди ёдига.«Ушбу тожу давлат, айшу фароғат,Арзирми жаннатнинг гард тупроғига?!»Олам ва одамнинг тарзини ўйлаб,Кирди сўфийликнинг риёзатига.Салтанат ташвишин топшириб буткул,Юз бурди Тангрининг ибодатига.Олис тоғ бағрини макон тутди ул,Охиратин ўйлаб нолалар қилди.Инсон кўзи тушмас ёбонда танҳо,Ҳақнинг рағбатига эришмоқ бўлди.Гарчи шу кундан сўнг ўзгарди олам,Гарчи осудалик завқини туйди.Аммо қанча интиқ бўлиб турса ҳам,Уни энди Хизр йўқламай қўйди.Йиллар ўтди, унинг аҳволи нигун,Яратгандан тунлар йиғлаб сўради.«Бир бор жамолини кўрсат ул зотнинг!»Шоҳнинг юрагини қайғу ўради.Томчи кўзёшнинг ҳам бордир ҳисоби,Буюк мувозанат қургандир Эгам.Бир тонг Ҳаққа етди шоҳнинг хитоби,Хизр пайдо бўлди айни ўша дам.Шоҳ юзи ёришди тонгдан ранг олиб,Хизр-ла кўришди бўлганича шод.«Нечун мени ёлғиз ташладинг, эй, дўст,Нотавон кўнглимни айлаб нообод?»Хизр жавоб қилди: «Эй, одил ўғлон!Қисматига шоҳлик битилган тождор!Ҳақнинг адолатин ўрнатмоқ учунСени бу оламга юборган Жаббор.Сенсиз юрт аҳволи кўп ғариб, нолон,Халқинг хор, элингда залолат ҳоким.Бир мискин кўнглини олган пайтингниУлуғ ибодат деб ҳукм этмиш Раббим!»Хизр ғойиб бўлди, эҳтимол мангу,Ғор лабида қолди шоҳ-дарвеш – вайрон.Балки тахтга қайтган, балки ғорига,Лек унинг қисмати ибрат бегумон.

«Ичимда бойқушнинг ини бор…»

Ичимда бойқушнинг ини бор,(Ҳар неки уйқашдир тилакка.)Жим бўл деб, май ичсам, бу қузғунЮракни тортади газакка.Ичимда бир тушнинг ини бор,Руҳимни совурар кечалар.«Жамолин бир кўрсат!» – ўтинсам,Масхара қилади қанчалар.Ичимда бир қишнинг манзили,Сочимдан то товон музлатар.Қўллари яхлаган дунёданБеҳуда лаҳча чўғ излатар.Ичимда бир тошнинг зил ботганЎрни бор, ўзин ғам эритган.Мен шунча ҳасратнинг остидаЮрибман, шу юриш ҳоритган.Ичимда юрибман бир умр…

«Бўрон тинди, ёмғир юпанди…»

Бўрон тинди, ёмғир юпанди,Сочин қайта таради шамол.Аразини унутди, кулдиКўзёшлари тугаган аёл.Шаҳар қўлга олди кўзгусин,Ажинига сурди упалар.Чошгоҳ сочди тилла ёғдусин,Гумон каби тўзди парқулар.Кечикса ҳам келди, дилгир ваНимагадир бироз паришон.Туйғуларнинг селида оқиб,Яшамоқни қўмсаган инсон.Севги эди орага тушиб,Ҳаётини судхўрга тутган.Келмаслиги аён бўлса ҳамЯшамаган, фақат жим кутган.Нималарни қилган башорат,Нималардан умид эшган ул.Арзон бериб ҳаловатини,Оғриқларни қиммат олган қул.Бўлса эди, бир тола нурдайЖонин тутса – иситиб берса.Меҳр эмас, таскин ҳам эмас,Фақат бир бор, бир бора кўрса…Томирида уйғонган қуюн,Азиз умрин телба айлаган.Тушунолмас, тушунтиролмас –Тангри шундай қисмат сайлаган.Бўрон тинди, хўрсинди сукут,Ғорга кириб кетди қораёл.Бўйнин қашиб жим қолди эркак,Узик торни улади аёл.

«Телефонга қилмасам жавоб…»

Телефонга қилмасам жавоб,Иш ўрнимда бўлмасам, балки,Ўйлаётган бўладирман жим,Ўлаётган бўламан ёки.Иш ўрнимда ҳозиру нозир,Қўнғироқдан куйлаб турсам – шаън.Жисму таним ҳаётга тортиқ,Ўзим… балки ўлганман чиндан.

СОВҚОТГАН

Биров кутаётгандай қизғин, шошилинч,Уйлар орасида, тор йўлакларда,Кўзлар умидданми, қўрқувдан нотинч,Қавилган, қуралган хор тилаклар-ла.Совқотган офтобнинг синиғи ботиб,Кўлмакларни ҳатлаб, кўнгилни қатлаб,Дарвеш ҳислар билан дилни иситиб,Асрлаб, умрлаб, йиллаб, соатлаб…Ёмғирда кўйлакдай ивиган, толғин,Хаста кўрпасидай кирланган қорлар,Қўрғошин томчилар, киприклар олтин,Оламга бир ҳақир боқмиш беморлар.Кўз очгиси келмай уйғонганича,Кўз ҳам юмолмасдан шамгин ва аянч,Руҳу тан дорида қиёматгачаУнут ялов каби заифдир юпанч.Шаъфеталаб юрак – ор ханжаридаКетмоқ ё қолмоқнинг ғамидан шошиб,Дунё камолидан, руҳ жамолидан,Ҳамда… ҳисобидан адашиб.Орзулари узун, қўллари калта,Ҳасратлари қаро, кечалари оқ.Маҳтал туйғулардан қадаҳдай тўлганҒуссалари тугал, қувончлари тоқ.Баҳорни туш кўриб олтин бармоғи,Ойналарга шакл солмиш жажжи қўл.Мангу тугамайди аччиқ сўроғи,Яноқлари ҳам ҳўл, ёқаси ҳам ҳўл.Кимдир кутаётгандай қизғин, шошилинч,Андармон ҳисларнинг завқидан шошиб,Тугал ғуссалару омонат юпанчКетмиш ҳисобидан адашиб…

КЕЧА МУСОФИРИ

Кўриниб турган чироқ, яқин келоласанми,Совқотиб турган юлдуз, дилга қўноласанми,Шивирлаб турган дарахт, мен-ла кетоласанми,Хумори босилган ой, энди ботоласанми?Суякдан ўтаяпти, жонимга етаяпти,Онажон кутаяпти, онажон кутаяпти.Шарқираб турган кеча, товуши тунни кесган,Сув лабида бир неча ялпиз қўшиқдай ўсган,Унинг дийдори билан менинг ўртамни тўсган,Ё бир шоир юракли қадам чалкашиб босганБир из инграб турибди, йўлим тугамаяпти,Отажон кутаяпти, отажон кутаяпти.Кўзи тиниб борар ер – нурга бошқоронғи тул,Қаро тўлқин тўшида қайиқдай чайқалар ул,Бир япроқнинг додидан қадаҳ суниб ичар дил,Кўксимга тумшуқ уриб, бўғзин най қилган булбул,Сенинг оҳингдан кўкда Тангри ғам ютаяпти,Оғажон кутаяпти, оғажон кутаяпти.Бормоқчи эмас эдим, куттирмоқчимас эдим,Адо дилга яна қон юттирмоқчимас эдим.Қўл узатган умидни ситтирмоқчимас эдим,Иккинчи ҳаётимни биттирмоқчимас эдим,Билиб-билмай йўл тортдим, бардошим битаяпти,Ёрижон кутаяпти, ёрижон кутаяпти.Сўнгги баргдай титраган, орзулари қаварган,Бир қатим нурни дилга қарз олмиш бир заргардан,Озон қатламларидан келгувчи хушхабардан,Сўз сўраб маҳтал турдим бир бемеҳр дилбардан,Томчидек «тиқ-тиқ» этиб, бепарво ўтаяпти,Уйимда эса мени улижон кутаяпти.Баҳорни туш кўрган гул бармоқларин силайман,Осмондек нигоҳидан тоза ният илғайман.Йўлакка умид эккан кўзларини тинглайман,Эзгу чизиқли кафтин тоза шеърдай англайман.«Уйингга кетмайсанми?» – дилижон2 кутаяпти,Манзилимда эса мени дилижон кутаяпти.Бир сўз инграб турибди, йўлим тугамаяпти.

УМИД

Эй, шу тоғларни яратган,Тонг чоғи тунни ухлатган,Кундузни қушдай сайратган,Қуёшни ерга қаратган,Ойни улишга ўргатган,Ерни бешикдай тебратган,Яратган Эгам, хабар бер.Кўксимда бино бир зиндон,Унда банди бир нотавон,Бандасин қўли етмас жон,Тутқуннинг бағри нопармон,Кўзлари туби йўқ бир осмон,Барисин кўрётган, эй Султон,Қўл чўзар Эгам, хабар бер.Булутни чимматдай тортолган,Қора нор – тунга юк ортолган,Оқ тулпор – тонгга сув тутолган,Қочгандан олисга кетолган,Истаган чоғида етолган,Муҳрини юракка битолган,Сарҳадсиз Эгам, хабар бер.

«Бу дунёда шоирлар – чаппа келган қўзидир…»

Шоирни онаси икки нусхада туғса эди.Бирови шеър ёзарди, бирови рўзғорга қарарди.(Суҳбатдан)Бу дунёда шоирлар – чаппа келган қўзидир,Туғилмоқ, ўлмоқ аро оламларга сиғмайди.Унинг онаси – Армон, Соғинч унинг қизидир,Муҳтожлиги – юқумли, истеъдоди юқмайди.Изтироби юқмайди, палак отмас қайғуси,Қувончи ўртададир, ўртададир ўзи ҳам.Гўзаллик – муҳаббатнинг бахтиқаро чўриси,Шу бахтсизнинг беадоқ ғамига улар малҳам.Шоир бир бор туғилар, бир бор ўлади шоир,Ранглар, оҳанглар аро силқиб турар ёлғиз жон.Ватанни қалбда бунёд этмоқлик унга тақдир,Сени яхши кўраман, Юрак – Ватан – Онажон!

ҲАЙВОНОТ БОҒИДА

Қулоғини қашийди маймун,Патларига тумшуқ урар қуш.Кунчувоқда йўлбарс жим, ғамгинТўқайзорни кўриб ётар туш.Боғчасидан таътилга чиққанГул қизалоқ термулар ҳайрон.Онасининг қўлидан тутибСаволларга кўмар: «Онажон!Нега тутиб турмиш буларни,Ахир кўкда учмасми қушлар?Нечун бунча маъюсдир бари,Эшитилмас озод товушлар?»Бу саволлар – мангу бежавоб,Она дилгир: «Кеч ҳам бўлгандир.Ташқаридан қулфлаб келгандик,Бетоб отанг… кутаётгандир».

«Эй Бардош, эй Умид, Куч туғиб беринг…»

Эй Бардош, эй Умид, Куч туғиб беринг,Қисматдан иқболмас, қўрқув сўрадим.Тобут ясаб олдим сўнгакларимдан,Мендан олдин марҳум бўлди юрагим.Мен ғор излаяпман, дилдай теран ғор,Унда Тангрим мангу бедор яшайди.Соврилдим, беомон шаклсиз қолдим,Ё Раб! Соям менга бунча ўхшайди.Изладим, топмадим, толди нигорлар,Кўзларим қўрғошин томчидан тўлди.Қаршимдан саф тортиб келди беморлар,Ортимдан бир аччиқ хўрсиниқ келди.Келди ҳаётимга бир дардли нола,Бу куйни чалишни ўрганолмадим.Кир стол четида олтин пиёла«Ҳайём!» деб чинқирди, уйғонолмадим.Адашмоқ деган йўл бордир жаҳонда,Излагувчи деган қавм бор – бешак.Сабр, умид, қўрқув, бардош ичиндаТобланиб, улғайиб бормоқда юрак.

«Бир эшон ва бир қора…»

Боборавшанхонга!

Бир эшон ва бир қора,Йўқ-йўқ, икки бечора.Гоҳи ғамгин, гоҳи шод,Гоҳи тинч, гоҳ гирдибод.Борарлар икков ёлғиз,Йўлида зўр ялмоғиз.Йўл умиддай беадоқ,«Борми сенда уртўқмоқ?»Икки кўланка – қора,Борар икки оввора.Совқотган йўл четлари,Недан ғамгин бетлари.Бир-бирига боқар лол,Сўзлаш шартмас эҳтимол.Тун бошланган кўзидан,Кундуз қочган юзидан.Айтадиган одам йўқ,Лек недандир кўнгли тўқ.Ният териб нигоҳи,Кулиб бўзларлар гоҳи.Ўтин ташиб совқотган,Бўғзида олов қотган.Бири маъюс, жилмайган,Бири мустағрақ бўлган.Бири ғамгин, мастона,Нигоҳлари чистон-а?Бирида умид бисёр,Бири умид қарздор.Ўрмон томон кетишар,Кимнидир жим кутишар.Ўтиб борар тоғлардан,Боғбони йўқ боғлардан.Кунчиқарни тусмоллаб,Кунботарга имиллаб.Кетар йўл чеккасидан,Қуёшнинг орқасидан.Борарлар шод ё маҳзун,Йўли туганмас, узун.Тераклардан йўл сўрар,Сочилган ризқин терар.Ризқмикин бу сочилганЁ овчи атай қилган.«Ов барибир яхши-да,Ўлмайсан-ку беҳуда».Бир-бирини овутиб,Куйган дилни совитиб.Кетиб борарлар мамнун,Ким билсин, балки маҳзун?Бири ишқдан сўйлайди,Олисларга бўйлайди.Энтикиб қўяр гоҳи,Ҳайрон боқар ҳамроҳи.Бири имондан сўзлар,Бир улуғ висол кўзлар.Бу сўздан оқиб ёши,Жим қолади йўлдоши.Икки тилда сўйлашар,Бир нарсани ўйлашар.Шундай ғамгин, бечора,Бир эшон ва бир қора…

КУЗАК

Йиғлолмайди, лабин тишлар она дарахтлар,Киприк қоқмас, хўрсинолмас, кўзлари тўлган.Лаби титрар, кифти учар, оқарган юзи,Куз оламнинг юрагига зўр видо солган.Мезонларда ҳасратнинг оқ рақсини кўрдим,Сойга боқдим – бир бахтсизнинг аксини кўрдим.Юлдузларнинг қиррасида фаришталар жим,Бош кўтармай Ой нур элар – бева эгачим.Фақат барглар шивирлайди қўрқув тилида,«Қутқар!» дея кўкрагимга муштлар юрагим.Баҳор ўтган йўлда қолган бир изни кўрдим,Изга расмин чизаётган бир қизни кўрдим.Қанотига оқ тушаётган қушларни кўрдим,Ўтовлари тенгланаётган қўшларни кўрдим.Айтилмасдан, учуқ тошган тушларни кўрдим.Ерга кириб кетсам деган даштларни кўрдим.Сой ортидан тиззасига иягин тираб,Қараб қолган болакайлар – тошларни кўрдим.Кўнишга ҳеч кўнолмаган истагим билан,Куртакликдан хазонгача дарагим билан,Кўзларига кўзим тушди. Йўқ, қаролмадим,Ўн ёшида қолиб кетган юрагим билан:Орзулари гулдан қайтган хаёлни кўрдим,Кўйлагининг гули ҳижрон аёлни кўрдим.Қўлларини ортга қилиб жим борар тоғлар,Бошлари хам, елкасида бўшдир сувлоқлар.Жангда мағлуб баҳодирлар ғамгин қайтурлар,Бул хабарни Ватанида қандай айтурлар!?Шул тоғларда кекса, ёлғиз арслонни кўрдим,Кўзларида бостирилган исённи кўрдим.Бешигида кўзмунчоққа қўл чўзар болам,Мезонлардан умид эшиб ўлтирар онам.Узилган барг тўғри келиб юракка қўнди,Дилгир отам офтобрўга ўтиб исинди.Симдорларда қуримаган тўнимни кўрдим,Умрим каби қисқараётган кунимни кўрдим.Ботинимда юлдузларнинг сокин совиши,Элас-элас кишнагандай тойлар товуши,Эшитилмай қолаётган сойлар товуши,Айвондаги эски индай бенаво юрак,Менга етиб келмай қолди ойлар товуши,Яқин бордим, қулоқ тутдим, энгашдим, турдим,Эшитмадим, аммо ундан созини кўрдим,Чалинмасдан тинглангувчи созини кўрдим.Шохда мезон – шаҳид ялов, бўзини кўрдим!Яратганнинг шундай буюк кузини кўрдим!

ЮРТ МАНЗАРАЛАРИ

Паришон шаҳарлар, ҳуркак овуллар,Донишманд саҳролар, жўмард дарёлар,Елкасин қор босган – ғурур-ла турганБобом кўзин кўрган эй, азим тоғлар…Сочлари шамолда кўкни супурган,Онамдай мунтазир тургувчи боғлар.«Ҳаёт келаётир!» – хушхабар олибШул боғлар пойига чопган ирмоқлар…Бойчечакнинг тилло пиёласидаҲамаллар – амаллар, эриган қорлар.Ғолиб баҳодирнинг вазмин кифтидаҚизғалдоқ кўтарган мастон баҳорлар…Оламга хирмонин устидан боққан,Қўллари қадоқлар, оташин ёзлар.Сахо бул тупроққа хайру хўш айта«Баҳоргача…» дея бўлган парвозлар…Шамол эркаланиб қолгани келган,Офтоб тафт олгани ҳар кун ўтгувчи.Ҳилол кўз узолмай, оз-оз ейилган,Фасллар тез келиб, аранг кетгувчи…Кўчалар, орзулар, хаёл, ташвишлар,Рўзғорлар, ўтбоши, тотли кулгулар.Автолар, сигналлар, даъватлар, ишлар,Эртага ҳам давом этгич бугунлар…Эринчоқ ё сергак тонглар, саволлар,Кундузлар, асаблар, ёйиқ оқшомлар,Ёмғирлар, соябон тутган қадамлар,Ҳаёт томирида чопган одамлар…Ана шу манзилдан ёниб ўтаман,Ёғоч тулпорда ҳам севиб кетаман,Бу меники дейман, ғурур этаман,Ўғлимнинг, қизимнинг қўлин тутаман.Ватан деб шивирлар кафтларим менинг,Шундай тўлиб борар дафтарим менинг.

«Тегирмонтош устида илдиз отган буғдойман…»

Тегирмонтош устида илдиз отган буғдойман,Қуёшни кўрмаганман – бир тола ойнурдайман.Икки тош орасидан тортиб чиққан чумоли,Рангимни сарғайтирган ул жўмарднинг заволи.Бир тун ойни эшитдим, тилиб ўтди томимни,Сочин юлиб йиғлади, куйлаб берди ғамимни.Тегирмончи уйқуда, келмай қолган харидор,Тўхтаб қолган тошларга қисматин эслат, Жаббор!Энди ун бўлолмасман, эшилиб кетсин тарзим,Аросат фасли ўтсин – йўқдир бошқа ҳеч арзим!

АЁЛ, СЕН БОРСАНКИ…

Манзура келганди, онам шод эди,Бошқоронғи эди бизнинг Шоҳиста.Руҳим қирларига турналар қўниб,Сузиб кетардилар оҳиста…Онамнинг қувончи жудаям қиммат,Жуда осон эди ғусса ташрифи.Манзуржон, бир даста гулдай келдинг-а…Оғангнинг бундан соз йўқдир таърифи.Манзура кенжамиз, эркароқ эди,Унинг уч ўғлини овлади сайёд.Кўнглига боқмадинг, кўзига боқмадинг,Бунча қўлинг қаттиқ, отажон, Ҳаёт!Кейин онам кетди… тўйга кетгандай,Манзура кўнмади – йиғлоқ бўп қолди.Унинг анор сувли жомдай кўнглигаХудойим барибир сабр ҳам солди.Ҳа, шул-да, кўнмоқ-ку, бандадан талаб,Не-не баҳоналар қилиб кўрмадим.Бизларни Оллоҳдан олганди тилаб,Айтган томонига сира юрмадим.Ҳа, шул-да, юпанчим – таскинни топдим,Йиғлатганин ўзи юпатди охир.Қўноғидан қочган қулундай чопдим,Бунчалар ширин бу! Воҳ, бунча талхдир.Сен борсан, баҳорга ишонаман-да,Сен борсан, кузакнинг тилин топурман.Онам, синглим, қизим ва яна сен ҳам,Келинглар, меҳримдан нонлар ёпурман.Аёл, мен қошингда мангу гўдакман,Шаррор қўшиқ бўлиб юрибман, мана.Аёл, сен борсанки, ғамлардан кулиб,Шоирлар қилурлар зебо тантана.…Ердан бошқасида сув йўқ демишлар.Қақраган кўнглимга оққувчи зилол.Инсонга меҳр-ла қўл чўзган Тангрим,Ўша азиз қўлнинг бир номи аёл.Аёл, мен қошингда мангу гўдакман…

ХИРМОНЛАРИМ

Деҳқон елкасига ўхшаган қирлар,Деҳқон умидидай бўйлаган бошоқ,Эй, сиз бу оламда хирмони борлар,Эй, сиз бу оламга бергани кўпроқ.Эй, сиз манглайидан ёноқларигаМенинг умрим каби терлари чопган.Эй, сиз бошоқлари сутга тўлганда,Азиз пешонасин уфқлар ўпган.Эй, сиз кечаларин Хизр айланиб,Денгиздай чайқалган далаларим-эй!Милёнта садоқни шай тутган сарбоз,Эй, менинг бешикаст қалъаларим-эй!Бир елкада кетмон, бирига эсаСаратон офтобин тарвуздай қўйган.Эй, тонгдан шом сари кетаётгандаКенгиш майдонларда бир ҳордиқ туйган.Кунларни умридан буғдойдай сочса,Орзуси дон терган, ўзи шон терган.Менинг шоир кўнглим сояга қочса,Ариқда нонларин ивитиб берган.Эй, сиз «ҳаййо-ҳуйт» деб, тут беланчакда,Ўзингиз айтгансиз аллаларимни.Дунё чумчуқларин юрагин ёрай,Шеър айтиб қўриқлай далаларингни.Қўйнимдан тўкилса, қўнжимга дея,Тўнин этагида бунёд этган чош.Хирмони тоғ бўлиб, сўнг шу қирларданЎзга манзилларга йўл олар қуёш.Оламда мусаввир, машшоқ халқлар бор,Эллар томошага навбатда турган.Аммо! Ўзбек деган буюк деҳқон бор,Ўзбек эса доим хирмон кўтарган.

ДИЛ КЕЧАСИ

Олим Тошбоевга!

Ойдан келди юрагимга товушлар,Бўй қизлардек титраб кетди қамишлар.Бир кечада кул қолдирмай ёндим мен,Кўнолмадим, ҳеч бўлмади қонишлар.Қабоғимдан сизгани йўқ ёшлар-эй,Бойсунтоғдан юмалади тошлар-эй.Мағрур тоғлар бу дам недан хомушлар,Зериккандай, ториққандай туришлар.Болаликни қай газага кўмгандик,Эсласангиз, бир кўрсатинг танишлар.Бир гардини суртай кўзу қошлар-эй,Бойсунтоғдан юмалади тошлар-эй.Шом қавариб, тонг оқарган паллалар,Кўкибийда чайқаларди далалар.Тўғдонанинг шохида бир беланчак,Соғинч мени уйқу бермай аллалар.Қайтмайдими шохдан учган қушлар-эй,Бойсунтоғдан юмалади тошлар-эй.Дараларда озод қулун кунларим,Ойни отга тақа қилган тунларим.

Конец ознакомительного фрагмента.

Текст предоставлен ООО «Литрес».

Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.

Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

1

Иброҳим Адҳам назарда тутилмоқда.

2

Дилижон – улов маъносида.

Вы ознакомились с фрагментом книги.

Для бесплатного чтения открыта только часть текста.

Приобретайте полный текст книги у нашего партнера:


Полная версия книги

Всего 10 форматов

bannerbanner