Сизларга мўъжаз туҳфa бўлиши учун биз Рамазон ойида овқатланиш тақвимини тузиб чиқдик ва эълон қилмоқдамиз. Буюк табиб Ибн Сино «касаллик оғиздан киради» детан эканлар. Дарҳақиқат шундай. Инсон онадан соғ туғилади, касаллик вақт ўтиши билан пайдо бўлади. Табиийки нотўғри овқатланиш инсон умрининг қисқаришига, турли касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ҳар йил бир марта келадиган Рамазон ойида рўза тутиш, овқатланишни тартибга солиш баданни тозалашнинг энг муҳим тадбирларидан бири. Яна шу Рамазон ойининг ҳар йили ўн кун олдин келиши ҳам инсониятнинг ҳар йили бошқа-бошқа вақтларда, фаслларда ўз баданини тозалаш имкониятига эга бўлишини кафолатлайди.
все жанры