Садриддин Салим Бухорий 1946 йил Бухоро шаҳрида зиёли оиласида туғилган. У 1972 йилда ҳозирги Бухоро Давлат университетининг чет тиллар факультетини тамомлаб, узоқ йиллар ушбу даргоҳда ёшларга сабоқ берган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Садриддин Салим Бухорийнинг бир неча шеърий китоблари. Шунингдек, тарихий-маърифий мавзулар ҳамда тасаввуф авлиёлари тарихига доир ўттиздан зиёд асарлари нашр қилинган.У беш қисмдан иборат «Имом ал Бухорий» телевидеофильми, «Абу Ҳафс Кабир», «Хожаи Жаҳон» телефильмлари сценарийси муаллифи. У Гетенинг «Ғарбу Шарқ девони» китобини олмон тилидан, Хожа Ориф Ревгарийнинг «Орифнома», Муҳаммад Боқирнинг «Мақомоти Шоҳи Нақшбанд», Хожа Шаҳобиддиннинг «Мақомоти Сайид Мир Кулол» китобларини форс-тожик тилидан ўзбек тилига таржима қилган.Садриддин Салим Бухорийнинг асарлари ҳам олмон, инглиз, рус, тожик, украин, болгар ва бошқа жаҳон тилларига таржима қилинган.Ушбу сайланма бетакрор шоирдан мерос қолган энг гўзал шеъру ҳикматлар, таржималардан таркиб топган бўлиб, у сизнинг маънавий-руҳий оламингизга илоҳий шукуҳ бахш этади, деган умиддамиз.
все жанры