Читать книгу Умидли дунё ёки «Панднома» (Саъди Шерозий) онлайн бесплатно на Bookz (2-ая страница книги)
bannerbanner
Умидли дунё ёки «Панднома»
Умидли дунё ёки «Панднома»
Оценить:

5

Полная версия:

Умидли дунё ёки «Панднома»

Инсон махдуқотлар гултожи, бу дунёдаги азиз ва мукарррам зот. Борликдаги бутун неъматлар унинг учун, унинг маанфати учун яратилган. Инсон қадрини юксак қилган Оллоҳ унинг зиммасига шунга монанд улкан маъсулиятларни буюк омонатларни ҳам юклаган. Инсон Оллоҳнинг амрига мувофиқ яшаб бу дунёни қанчалик обод қилса шунга яраша савоб олади. Икки дунёси обод бўлади. Азиз ўқувчй! Юқоридаги зикр этилган фикрларни мустаҳкамлаш учун қуйидаги ўзимиз китоблардан ўқиган улуғлардан эиштган мумтоз қўшиқларда хофизларимиз куйлаган сатрларни такрор сизларга тақдим этмоқчимиз.

Агар киши олмаса ҳаётдан таълим,

Унгаўргата олмасҳеч бир муаллим!

Яхшидир аччиқ ҳақиқат, лек ширин ёмон,

Ширин ёлгонга алданиб қолган ёмон.

Аввалинг бергунча охиринг берсин!

Гавда калта бўлса бўлсину, ақли калта бўлмасин!

Ангиз ўсган ерлардан отлар бевақт ўлмагай!

Яхши бўлса хотинлар, эрлар ранги сўлмаган!

Ўглинг кофир бўлса ҳам,

Келининг мусулмон бўлса бас!

Отани ўгилга муҳтож қилмасин!

Тирикликда киши ота-онанинг қадрини,

Айрилиб билагй ака бирлан уканинг қадрини..

Онам экан гулу райҳон,

Сўлмайди, деб ўйлардим.

Отам бирлан онамни,

Ҳеч қачон ўлмайди деб ўйламдим.

Дўстлар, Сиз ўқиган юқоридаги каби сўзларни ўзингизга “Панднома” сифатида қабул қилишингизни истардик.

ҲАКИМлар ПАНДНОМАСИ

Тарих гувоҳ беришича, Искандар Зулқарнайн кунлардан бир кун Арасту, Афлотун ва Буқротга ҳикматли сўзларни ўз ичига олувчи бир “Панднома” ёзишга буюрибди. “Менуларни ўқиб, – дебди Искандар, – Саволимга жавоб топай, бошимга тушган мушкул ишларимни ҳал қила олай”.

Арасту “ПАНДНОМАСИ”

Ҳар ким доно бўлса, ейиш бобида,

Билмаган нарсасин емайди зинҳор.

Бирор йўлда зарар кўп бўлса агар,

Кучи кўп бўлса ҳам юрмайди зинҳор.

Синалмаган йўллар яқин бўлса ҳам,

Синалган узоқдан қолмайди зинҳор.

Жангдан қочиб қолган бўлса ҳар киши,

Ўзгага ваҳима солишдир иши.

Зафар ёрим бўлсин десанг ҳар нафас,

Ботир кишиларга бўлгин ҳамнафас.

Афлотун “ПАНДНОМАСИ”

Барча мушкул ишнинг бордир чораси,

Чигаллар ечилмай қолмайди зинҳор.

Умид ипларини узмагин ҳеч вақт,

Булут қора бўлса ҳамки бегубор.

Ёмгирдан гуллаб яшнайди олам,

Сени ҳам бир куни яшнамогинг бор!

Буқрот “ПАНДНОМАСИ”

Эй Искандар, дўстларинг ва атрофингдаги одамларинг ақлли ва довюрак кишилардан иборат бўлмоғи лозим, бундай кишилардан одамнинг ақли ва довюраклиги ошади.

Лутфу меҳрибонликни ўзингга шиор қилки, бу сифатлар инсониятнинг энг олий сифатларидандир. Молу давлатни ҳам эҳтиёт қилиб ишлатки, уларнинг ҳам алоҳида ўринлари бор.

Ўзинг еб, ўзгага берсанг, эй инсон,

Номинг улуг бўлар, вужудинг омон.

Қиличнинг зарбаси тушмасин бошга,

Десанг, зулм қилма кекса-ю, ёшга.

Золимлар зулмини йўцот жаҳонда,

Ожизлар қўлини тутгин ҳар онда!

Жимликдан бўлмади ҳеч ким пушаймон,

Кўп гапдан зарарлар юз берди ёмон.

Дилимда цанчалар сўзим бор бироц,

Шакарнинг кўпидан озидир созроц.

Оз сўздан киши ҳеч бўлмас пушаймон,

Кўп сўздан кишига етади зиён!

(Донолар бисотидан)

Қўлингдан келмаган нарсани тилингга келтирма,

Тил тинч бўлса бош саломат бўлади.

Ҳар ким ўз огзининг цоровули бўлса,

Нафаси ҳеч цачон бўгилмайди.

Нобуд бўлмасин деб, тилидан инсон,

Огиз бўлди инсон тилига зиндон.

(“Оталар сўзи” дан)

Ушбу битикларни ўқиганларга маслаҳатимиз ҳаёт ташвишлари, орзу-ҳаваслар гирдобида эканмиз, бу омонат дунёда бир-биримизга суяниб қадримизни баланд тутайлик, агар хато қилиб, бир-биримизни ранжитиб қўйсак тезда узр сўраб, ўртамизда пайдо бўлган туманликни тарқатишни ўзимизга эп билайлик, чунки бу синов-имтиҳон оламида умримиз ғанимат экангини асло унитмайлик… Ахир алломалар: “Бу ёруғ олам мезбондир, биз унда меҳмондамиз”, деб бежиз айтмаганлар-ку! Буни унитиш эса кейинчалик афсус-надоматга сабабчи бўлиб қолмасин!

Ҳар кимсага таъна тошин отма,

Гарчи бўлса ҳамки цайсар ёки шум.

Айбсиз дўстларни топмоц муаммо,

Айтчи, хатолардан ким поку маъсум?

Ҳар ким дўстларига хушфеъл бўлмаса,

Дўстлик иззатидан бўлади маҳрум!

(Муиниддин Жуваний)

Ҳикмат. “Кичиклар гуноҳини кечмоқ, катталар учун чиройли феъл”.

ИНСОН НОМИ МАҒРУР ЖАРАНГЛАСИН

Эй одам! Сени Аллоҳ барча маҳлуқотлар ичида азизу мукаррам қилиб яратди.... Энди сени нақадар ёқимли, нақадар фусункор, нақадар нурли зотсан! Доно, зукко, ақлда ибратлиаъло хилқатлисан! Сенинг ироданг, сабринг, илҳоминг қут-баракали фазилатлар билан жилоланиши лозим. Узинг соғинч-қувончларга қаноатсан, ғам-ғуссаларни қўтаришга пўлатсан! Сен умр лаҳзаларини безашга гўё фасли кўкламсан, меҳрда ҳам, қаҳрда ҳам ўктамсан! Сенинг камолингда қуёшнинг жамоли кўринсин. Шунинг учун Сен Аллоҳнинг солиҳ бандалари қаторида бўлишинг керак. Сен табиат инъом этган ақл-идрок, забон, кўз, эшитмоқлик, куч-қувват, меъёрли нафас, олий сабр-тоқат билан ўзингни азизу мукаррамлигингни кўрсатмоғлигинг, таъбир жоиз бўлса, икки дунё саодатига мушаррафликни эгалламоғинг керак. Ҳаётда шундай иймон-эътиқодли кишилар кўп. Мўъжизакор бу дунёнинг ажойиботларига ақл кўзи билан қарасанг, қуёш, ой, коинот, чарақлаган юлдузлар, она-ер, сув, олов, турфа нозу-неъматлар, ҳамма – ҳаммаси сен учун яратилган.... Буларнинг барчаси учун Аллоҳга чексиз ҳамду-санолар тилаб яшашинг, атрофингдагиларни қадрига етиб, борига қаноат, йўгига шукр қилиб, сабрни унутмай, Умид билан яшашинг керак!

Аллоҳ таоло одамни ўзининг ердаги ҳалифаси сифатида яратганида унга биринчи – Ақлни ато этган экан.

“Оғиз тананинг энг ҳалол аъзоси. Ёмон сўзларни тилга олиб уни ҳаром қилманг. Оғизни ювиб кел, луқмангни ҳам ҳаром қилма!” (Ҳадис). Ушбу Ҳадиси муборакда айтилиншча Пайгамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в): “Ким мен билан ҳавзи кавсарнинг устида кўришмоқни ният кдлса, тилига эҳтиёт бўлсин. Ножоиз сўзларни сўзламасин”, – деган эканлар…

Биз эса, кўпинча ножоиз сўзни беихтиёр айтиб қўйиб, кейин “Тилнинг суяги йўқ” деб, ўзимизни оқлашдан чарчамаймиз.

Аслида, тилнинг суяги – Ақл эмасми?

Ҳикмат. Бузургмеҳрдан сўрадилар: “Дунёда инсон учун қидирса топилмайдиган нарса нима?”. У: “Ақл”, -деб жавоб берди. Яна сўрадилар: “Ақлнинг қадри?”. У айтди “инсонда Ақл бўлмаса одамлар уни қадрлармиди!”.

Ростлигу, дўстликни кутса бўлади,

Оқил кишилардан фарзандлардан.

Аҳмоцлик бўлади яхшилик кутмоц,

Ақли йўц, баднамо, девоналардан.

(Мушниддин Жувайний)

УЧ САВОЛГА УЧ ЖАВОБ

Мавлоно Румий ҳузурига бир гуруҳ файласуфлар келди, савол сўрамоқликларини билдиришди. Мавлоно уларни Шамс Табризий ҳузурларига юборди. Табризий талабаларга таҳмум қандай қилинишини кўрсатиб бераётган эдилар. Файласуфлар ниятларини айтишди, Ҳазрат: “Сўзланг!” дедилар.

Бир вакил чиқиб барчалари номидан савол бера боншади:

– Биринчи саволимиз шундай. Аллоҳ бор дейсизлар, аммо қани У? Кўрсатинглар, биз ҳам ишонайлик!

– Иккинчисини сўранг! -дедилар Шамс Табризий.

– Шайтон оловдан яратилган дейсиз, яна унинг олов билан азобланиши ҳақида гапирасиз Олов билан Оловга азоб бериб бўладими?

– Кейинги сўровингиз қандай?

– Сизларнинг айтишингизга кўра, охиратда ҳамма қилган ишлари учун жавоб беради. Шундай экан, одамларни ўз ҳолига қўймайсизларми? Ҳамма хоҳлаган ишини қилсин.

Саволлар тугагач, Шамс Табризий уч саволга жавоб берадиган бир иш қилдилар ва буни қозининг ҳузурида изоҳлар эканлар, вакилнинг учала саволига гўзал тарзда жавоб бердилар.

(Азиз муштарий, Шамс Табризий нима қилдилар, саволларга қандай жавоб берганлар.)

МЕЪЁР ЁКИ ҲАД НИМА?

Одамлар орасида: “Ҳаддингдан ошма, чегарадан чиқма”, деган сўзлар тез-тез учраб туради. Албатта, бу сўзларнинг мазмун-моҳиятини кўпчилигимиз биламиз. Ҳазрат Алишер Навоий “Лисон-ут тайр” асарида дейдилар:

Кулди ким, ўз ҳаддидан ўлди йироқ,

Йигламоц ондин эрур кўп яхшироқ.

Яъни, инсон ҳаддидан ошиб ўзини йўқотиб кулганидан кўра, йиғлагани яхшироқцир.

Аслида меъёр мазмун-моҳиятига кўра барча ибодатлар ва мулоқотлар учун умумий андоза десак, янглишмаймиз.

Тарихда меъёрни унутиш, ўз ҳадцини билмаслик башарият бошига улкан мусибатлар, катта муаммолар келтирган. Фикримизча бугун ҳам шундай бўлаётгани сир эмас.

Ҳозирги кунда қатор мамлакатларда кузатилаётган муаммолар, жумладан, аҳлоқсизлик, гиёҳвандлик, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг ортиб боришида бош омил, меъёр асосларининг буткул унутиш, тан олмаслик оқибатда юзага келмоқда. Бузғунчи тоифалар “жинсий эркинлик”, “шахс эркинлиги” каби шиорлар остида кўнглига келган беъманигарчиликни, разолатни амалга ошираверишади.

Натижа эса ҳамма учун маълум бўлиши турган гап. Хулоса шуки, ибодат муомалот ва урф-одатларда ҳам меъёрни билиш ва унга риоя қилиш жуда муҳимдир.

Қанчалар мусаффо бўлса ҳамки сув,

Ортиқча сочилса келтирар қайгу.

(Донолар бисотидан)

МАСЛАҲАТ-БАРАКА КАЛИТИ

Маслаҳат сўровчининг мақсади Ҳақни билиш, тўғри йўлни топиш бўлиши лозим. Шунингдек, маслаҳат сўровчи нафс ҳавосига эргашмаслиги, берилган маслаҳатни қадрлаши керак. Маслаҳат берувчига ташккур изҳор қилиб, маслаҳат олиш одобларига тўла риоя қилиш зарур бўлади.

Маслаҳат берувчи меҳрибон насиҳатгўй, диёнатли, тақволи, омонатдор, фикри тиниқ, ғам ташвишлардан ҳоли бўлиши лозим. Бу ҳақида Ҳазрат Умар (р.а.): “Аллохдан қўрқадиган киши билан маслаҳат қил”, деганлар.

Хулоса шуки, бир иш қилишдан олдин маслаҳат қилсангиз ишингиз унумли, ривожи ва баракали бўлади. Бекорга алломалар: “Маслаҳатли иш тарқамас”, демаганлар. Ота-оналар бажармоқчи бўлган ишлари олдидан, гоҳида фарзандларидан маслаҳат сўраб туришлари фойдали бўлади. Ёш фарзандларнинг ақли камолга етмаган, тўғри фикр беришга лаёқатлари бўлмаса-да, уларни келажакда бирор ишга қўл уришдан олдин маслаҳат сўрашларига кўникма ҳосил бўлади.

Мансур (раҳимаҳуллоҳ) фарзандларига бундай тарбия берар эканлар: “Ҳар ишда икки кишидан маслаҳат олгин. Ўйламай сўзламагин. Тадбир қилмай, иш бошламагин”.

Илмий тадқиқотлар ва ҳаёт тажрибаларига кўра, ким қанча кўп одам билан маслаҳат қилса, адашиш эҳтимоли шунча кам бўлади.

Элим нетиб билгай мени,

Мен элимни билмасам.

(А.Навоий)

Бу дунёда одамнинг ўзидан бошқа ҳам қимматбаҳо бойлик борми? Қайси биримиз мурғаклигимизда буюк кашфиётлар яратиб, ўзгаларни ҳайратда қолдиргимиз келмаган, қайси биримиз қўҳна рисолаларда битилганидай фазилатли одам бўлиши кўнглимизга тугмаганмиз…

“Умрим оқшомида энди орзуим, яна бир китоб ёзиш, уни ўқиган китобхон ҳамма нарсани унутса, китобда тилга олинган кишилар ҳаёти билан яшаса, китобни ўқиб тугатгач, ухлашга ётганда ҳам кечаси билан ухлолмай, тўлғониб чиқса. Орадан йиллар ўтиб ўша ўқиган китобини қайтадан қўлига олганида яна бир бор ҳаяжонланса, янги маънолар топса. Энг катта орзуим шу”. Бундай орзуни маҳалладошим қадрдоним Ўткир Ҳошимов ўз умрининг сўнгги йилларида ёзган китобида ҳам ёзган.

Одамзот умри тақдири кўпинча икир-чикирлар қаърида изсиз кетишини мулоҳаза қилар эканмиз, кўнгилда аламу армон…

Чучуги аччиғига аралашиб, сарасини саракка-ю, пучагини, пучакка ажратишни ёқтирадиган бўлиб қолар экан киши… Чор атрофда қўзиқорин каби униб чиқаётган лоқайду, лаганбардор, мунофиқу худбинларга дуч келиши мумкин экан… Ноилож шундайлар билан муроса-ю мадора қилишга мажбурсан… Чунки, яшашдан мақсадинг саноқли умринг учун саноқсиз орзу умидларинг кўп. “Сабр қилсанг ғўрадан ҳолва битар”, деб бекорга айтмаган бўлсалар керак ўтмиш алломалари.... Ишоолло.

Солиҳ инсон ўзининг самимий ички дунёси билангина эмас, айни вақтда ташқи қиёфаси билан/ озодалиги, юриш-туриши, кийиниши ва муомала маданияти, ширин лутф ва андиша ибоси билан ҳам ибрат бўлмоғи даркор. У тўғри юради, тўғри кўради, тўғри эшитади ва тўғри сўзлайди.

Ўз ўзингни англашингни эса – мусулмон кишининг муқаддас бурчларидан бири. У ана шу бурчига содиқлиги туфайли кишилар назарига тушади. У ўз вақтида йўл қўйган хато- камчиликларининг сабабини аниқлашга қодир ва шу қобилияти туфайли ўзини қандай одам эканлигини тушуниб, ўзини назорат қилиб турувчи комил инсон сифатида ўзгаларнинг хулқ- атвори билан таниш бўлиши лозим.

Улардаги ижобий фазилатларни ўзида бор-йўқлигини фазилатларни ўзида бор- йўқлигини англаб яшаши керак. Ана шундагина киши эл-юрт назарига тушади, уни кўпчилик ҳурмат қилади ва кўпчиликка танилади.

Фаол ҳаракатда бўлган одамнинг юрагидан ғам-ғусса узоқлашади.

Инсоннинг дили пок бўлса, юрагида ҳасад, гина бўлмай, тилида ёлғон ва риёга эрк бермаса, ҳаёти бир текис, осуда кечиб, узоқ яшашга имкон туғилади. Бунинг учун энг аввало кишининг луқмаси пок бўлиши керак.

Яхши хулқли бўлгич ҳамда соф кўнгил,

Одамларга доим инсофли бўлгин.

(Жалолиддии Румий)

ТУПРОҚ НИМА УЧУН АЗИЗ

Ҳаддингдан ошиб оёғинг остидаги тупроқни тепма! Она Ер тупроғида аждодлар ҳоки бор. Шунинг учун “Тупроқ азиз мўътабар”, дейдилар улуғлар. Тупроқ – Ватан! Она Ер ўз тупроғида неча асрлардан бери ўз қучоғида сақлаб келаётган не-не улуғ аждодларимизнинг ҳокини сақлаб келмоқца. Шунинг учун биз уни эъзозлаб Она тупроқ деймиз! У олис аждодларга Оналик қилган. У ота-боболаримизнинг онаси бўлган. У бизнинг ҳам онамиздир. Ва келажак наслларимизнинг онаси бўлажак…

Оташ нафас шоир Ошиқ Вайсаннинг сўзларига қулоқ тутайлик:

Ҳавога боцсам мен ҳаво оларман,

Тупроққа боқсам мен дуо оларман.

Тупроқдан айрилсам қайда қоларман,

Менинг содиқ ёрим қаро тупроқдир.

Ҳа, Ҳақнинг “Ниҳон хазинаси тупроқда. Тупроқ дуоси – Ватан дуоси”.

Машҳур қирғиз адиби Чингиз Айтматов асаридаги образнинг Тўлганой момонинг Она замин билан ҳасратлашганларини кўриб чиқайлик.

У бир жойда “Умр ўтиб бораётир, Она Ерим, орадан яна бир йил ўтди. Бугун менинг сиғинадиган куним”, дейди. Ерга сигинмоқ одамийлик матлаби. Она заминга сиғинмоқ кишининг “Менинг содиқ Ерим қаро тупроқцир”, дейиши, ишқ нурларини, Ватан тупроғига багишлашидир.

Бугунги кунда онда-сонда учраб турган нодон, хотирасиз, гумроҳларнинг нигоҳлари тупрокдан узилганидир. Чунки, ҳеч қачон ер осида уларнинг дўстлари бўлмайди. Улар ҳеч қачон тупроққа қоришиб ётган улуғлар учун қадни ҳам тутишни идрок этолмайдилар. Бу ҳам ашаддий хотирасизлик… Бу эса ўзига хос манқуртлик, эмас-ми?

Инсонни улуғликка чорлаган одам Ватан билан бирликка эришса, у на фақат ўз элининг балки оламнинг эҳтиромига сазовор бўлади. Бундай кишини эл тушунади, дунё танийди....

Ватанга соғинчим дарди шундай зўрки, дарахт баргларини қоғоз, дарёларни сиёҳ, ер кўкни китоб саҳифаси қилиб ёзсам адо бўлмайди.

(Хазиний).

Ватанни тарк этлюқ ҳазил иш эмас,

Бу иш учун ҳар ким тоб беравермас.

Жудолик дарахтдир барги йўқ ёлгиз,

Барги бўлса ҳамки, аммо, мевасиз.

Бугун айрилиқдан юрагим гирён,

Азиз ёрни қўлдан чиқариб ҳайрон.

На кўздауйқу бор, на дилда роҳат,

Азоб ўти барин айламиш горат!

(Ҳожа Самандар Термизий)

Ўзликни англаш “ўзни мақбул” исташнинг зўр чораси тупроқ сифатлидир.

“Туфроқ бўлғил” (Аҳмад Яссавий)

"…Худойи таоло фаришталарига айтадиким, туфроқцин киши ясаб, жон бериб, ер юзинда ўз ўрнимга Халифа қилиб қўядурман....”. (Абдулғози Шажарои Таркинот) дан. Бу ҳукмга фаришталар, инсонлар ўз нафсларини забт қилолмайдилар, деб эътироз қиладилар… Шунда Худо айтганмиш: “Ман билғонни Сизлар билмассизлар… Беринглар, туфрокдин бир кишининг сувратини ясанг…”. Азроил алайҳиссалом Худонинг амри билан бориб барча ер юзидаги ҳар турли туфровдан олиб, Маккаи муаззама бирла Тоифнинг орасида туфроқни балчиқ қилиб одамнинг сувратини ясаб этғусидир. Одам шамол ёрдамида ҳаракатга солиниб, олов билан жасади иситилганда қалби ҳароратга тўлибди. Ва Яратганнинг шафқату саҳовати туфайли вужуди ичида инсон ўз эркини топибди.

Тасаввуф таълимотида, тупроқ – Аллоҳнинг мунаввар нури, сув – унинг ёруғ ҳаёти, ҳаво – буюклиги, олов – унинг ғазаби тимсолидир.

Тупроқ ва сув – жаннат мулки, шамол ва олов дўзах ичидаги нарсалар… Ушбу шарҳу маълумотларни ёдца тутиб, “Туфроқ бўлғил, одам сени босиб ўтсин” иборасига назар ташламоқ даркор.

Туфроғ ила ўзни тенг тутиш – буюклик замини, ҳокисорлик пояси. Кибр манманливдан покланиш инсонийлик мартабаси олдида бўлак мартабаларни назарга олмасливдир… Ҳазрати Навоийнинг бир ғазалида:

“Эй Навоий, ўзни мақбул истасанг туфроқ бўл,

Ким эрур мардуд, улким бошида киндор бор.

Мардуд-рад этилган маъносида. Бунга сабаб – шайтонни кеккайиши. Демак, ўзликни англаш, “ўзни мақбул исташнинг зўр чораси – туфроқ сифатлидир”.

Одам бўлиб тугилдик одам бўлайлик,

Элу юрт дардига малҳам бўлайлик.

Инсон туғилиши, яшаши ва ўзини топавермасдан ўтиб кетавериши ҳам мумкин.

Ўзини англаган, ўзлигини топган одамларгина одамийликнинг асл моҳиятини намоён қиладилар. Шундай одамларгина инсоният назарида, қадр топадилар.

Хўш, одамнинг ўзини ўзи англамоғи учун нималар сабабчи бўлади?

Бунга баъзан бир кутилмаган воқеа, ҳодиса, бировнинг кескин танбеҳи, бошга тушган бирор ташвиши ва шунга ўхшаш вазиятлар сабаб бўлиши мумкин… Шундай пайтда киши ўз ҳаётига бошқа кўз билан қарай бошлайди, воқеа, ҳодисаларни янги-янги қирраларини кашф этади, оламнинг инсонийликнинг тилсими, сиру-асрорини тушуна бошлайди… Бир файласуф: “Халқ кўрмаганини ҳам сезиб туради”, -деган экан.

Бунинг маъноси: “Кимнинг кимлиги одамларга аён”, дейилмоқчи.

Ҳазрат А.Навоий: “Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам”, деб лутф қилганлар.

“Кўзимиз очилиши, ҳақиқат қарор топиши учун бошлар кесилиши, шарт эмас…”, деганлар улуғларимиз!

Одамнинг қорнидан тушиб бир кун келиб қабрга кириши муқаррар… Бунинг рамзий маъноси шуки: Одам дунёни, ўз умрини қафасдан қафасгача ўтиши эканлигини тафаккур кўзи билан кўради. Дунё – инсон наздида озодлик, қафасдан чиққан қушнинг парвози, унинг азоблари эса синовдир.      *

“АДАБИЁТ-САККИЗИНЧИ МУЪЖИЗА”

(Ўткир Хошимов)

Ўтмишда бир нарса сабаб бўлиб, ғурбатни ихтиёр айлаган аждодларимиз сафарга ўзлари билан бир сиқим “она тупроқ” дан олиб кетишар экан. Бу тупроқ уларга машаққатли пайтларда, фароғатли дамларда, беморликларида, хуллас, сафарларининг сўнггигача бу тупроқ уларнинг доимий ҳамроҳи бўлган…

Хотира – камолот ёшидаги одамлар учун умумий хусусият. Хотирагўйлик тарзидан ҳам инсоннинг феъл атвори, шахси ҳақида хулоса чиқариш мумкин.

Баъзида ёзувчилар ёшлари бир жойга бориб қолганда “жабр дийда”, “мазлум”, “эзилган” қиёфага киришни, “жасорат ва қаҳрамонликлар” и ҳақида қалин-қалин “эсдаликлар” чиқаришни хуш кўриб қоладилар.

Ўз даврининг ижтимоий-сиёсий ҳаётини белгилаб бериш қудратига эга бўлган Алишер Навоий, Мизо Бобур, Лев Толстой каби зотлар эса адабиёт билан шуғулланмасликлари мумкин эди. Зотан, адабиётга даҳлдорликнинг ўзи камлик қилар экан: билим, зеҳну заковат ва энг муҳими, покиза ният ва ижод дардига лиммо-лим қалб ҳам зарур… Зеро, ёзувчи қалби буюрганини қоғозга туширади.

Худо берган истеъдод ва заҳмат туфайли камолга етган ижодкор Ўткир Хошимов ўзининг “Саккизинчи муъжиза” китоби адабиётшунос Олимжон Давлатов ёзганидек, “Сариқ матбуотда” ги рангсиз адабиёт туфайли ўтмаслашиб қолган ўзбек адабий дидини юксалтиришга хизмат қилувчи, адабиёт ва ижод ҳақида тасаввурларни кенгайтирадиган китоб…

“Муъжиза” сўзига “Ислом энциклопедияси” да “Инсон тафаккури англашга ожиз қоладиган”, дея таъриф берилган.

Диний таъриф бўйича “муъжиза” – Аллоҳ таолонинг энг азиз бандалари – пайғамбарлар томонидан содир бўладиган фавқулодда амалларнинг умумий номидир.

“Сеҳр” деган нарса ҳам бор. У одамларга таъсир кўрсата олади… Шунинг учун Қуръони Каримнинг “Бақара” сураси 102-оятида Аллоҳ сеҳрни ҳаром қилди. Шу билан бир қаторда, “баъзи бир сўзларда сеҳр, баъзи шеърлар, ғазалларда ҳикмат бор: Ҳадисга таяниб ҳақиқий адабиёт намуналарини ўтмишдаги алломалар “сеҳри ҳалол”, дея таърифлаганлар.

“Сеҳри ҳалол” – инсон тафаккури маҳсули бўлмиш муъжизалар мажмуи, десак, янглишмаган бўламиз. Адиб Ўткир Хошимов дунёдаги “саккизинчи муъжиза” – адабиёт аталмиш муқаддас, ўлканинг содиқ фуқароси сифатида бадиий ижоднинг сир-синоатлари, ижодкор ва даврнинг ўзаро муносабатлари, ижодкор сифати ва ижод маҳсулининг боғлиқлиги, тил ва бадиий ижод, адабий тил ва бадиий тил “классиклик” офати, асар оҳангги туйғу ва тафаккур бадиий ижоднинг бошқа турларидан фарқи масалалар ҳаққда мулоҳаза ва кузатув, хулоса ва фаразлари ихчам, фасоҳатли, таъсирчан, “сеҳри ҳалол” даражасида баён этади.

“Саккизинчи муъжиза” да “Ёзувчи бўлмиш учун истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Қалби қоғоздек оппоқ, қоғоздек ловуллаб ёнадиган одамдангина чинаккам адиб чиқади”, дейилган.

Ҳар қандай китобни ўқиётганингизда ёзувчи сиймоси кўз ўнгингизда гавдаланади, сиз билан бевосита мулоқотга киришади. Ичингизда туғилган мулоҳазаларингизни диққат билан тинглайди.... Йиллар давомида тўпланган билим ва тажрибаларига асосланган ҳолда ўз хулоса ва кузатувларини баён қилади.... Энг муҳими, ҳеч кимни олдамайди…

Ўйлаб қарайдиган бўлсак, рост гапириш ҳам унчалик жўн нарса эмас…

Эй, дўст, яхшшшкнинг умри узоцдир,

Ёмоннинг ҳар босган изи тузоцдир.

Ёлгончилик недур, унинг охири чоҳдир,

Олгин ота-онанг дуосин эй фарзанд,

Хато ёзма кўнгил иншосин, эй дўст!

Инсон падар деб бшган,

Одамга ўхша, ўглим,

Ўксик дшим цш баланд,

Отамга ўхша, ўглим.

“… тасаввур қилинг: сиз китоб ўқияпсиз. Оқ қоғозда қора чизиқлар – ҳарфлардан бўлак ҳеч қанақа ранг йўқ. Ҳеч ким куй ҳам чалмаяпти.”

Аммо асарни ўқишга киришишингиз билан кўз ўнгизгизда рангли манзаралар пайдо бўлади… Қулоғингиз остида ажиб оҳанглар жаранглай бошлайди… Ўзингиз билмаган ҳолда қаттиқ ҳаяжонга тушасиз…

Ҳеч шубҳасиз, бадиий адабиёт дунёдаги “саккизинчи муъжиза” дир.

Ушбу менинг битган битикларим бадиийликдан анча йироқ бўлса ҳам (чунки мен адабиётчи эмасман-да) ўқувчимга юқорида ёзганимиздек, ҳаётимда рўй берган ва бераётган сабаблар билан қўлимга қалам олдим…

Касбим ўқитувчи, устоз, мураббий десам ҳам бўлади. Аммо, мен бошқалар қатори кўз ўнгимда юз бераётган салбий вазиятлар туфайли ижобий ва салбий ҳолатларни таҳлил қилиш учун қалбимда пайдо бўлаётган саволларга жавоб ахтариб қўлимга китоб олиб, хоҳ у диний, хоҳ бадиий бўлсин мутолаа қилишга киришдим. Мақсадим, замонам ёшларини одоб- аҳлоқ, одамийлик, инсон қадр-қиммати, ватанга садоқат, ота-онага муҳаббат омонатга берилга умр қадрига етмоқлик каби инсоний қадрият фазилатларни қалбларига етказмоқ ниятида оқ қоғозни қора қилмоқдаман.

Умидим-ниятим қанчалик амалга ошади!? Бу ёгу ўқувчимга ҳавола. Унутмайлик, биз буюк миллат вакилларимиз…

Қадр топган қадриятлар қайда қолди? Наҳотки энди қадр топганларимдан ном-нишон қолмаган бўлса!?

Умр ўткинчи, ҳаёт абадий.

Хонадонингизда кекса одам борми? Бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, шуларни зиёрат қилинг: ҳаёт абадий эмаслигини ўйлаб таскин топасиз.

Хонадонингизда ёш бола, гўдак борми? Сиз ҳам бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, гўдакни бағрингизга босинг: ҳаёт абадий эканини ўйлаб, таскин топади…

ТАРБИЯСИЗ ОДАМ – ЖОНСИЗ ЖАСАДДИР.

Оила ҳаётнинг давомийлигини таъминлайди. Яхши тарбия авлодни авлодга тараққий эттиради.

Ҳаёт – имтиҳон эканлигини била олсак, имтиҳон бой жойда бурч, садоқат, жавобгарлик, маъсулият ва мажбурият бўлади. Одам боласи ана шу маъсулият билан дунёга келади.

bannerbanner