Полная версия:
Тик қоялар қиссаси
– Энди эшитяпсанми?.. Ҳа, анчадан бери эшитяпман. Буни тўхтовсиз…. узоқ… дақиқалар, қанчалаб соатлар, нечалаб кунлардан буён эши таман… Барибир, айтолмадим… О, мен ўшаўша бахтсизман, қўрқоқ ва нотавонман!.. Мен айтолмадим… АЙТОЛМАДИМ! БИЗ УНИ ТИРИКЛА ЙИН КЎМДИК! Мен сезгиларимга қулоқ солишим керак, деб айтмаганмидим? Мана, энди сенга шуни айтай – биринчи марта тобутида қимирлаб қўйганини эшитгандим. Мен буни анча кунлар аввал эшитгандим… Барибир, журъатсизлик қилдим… АЙТОЛМАДИМ! Энди бўлса… бугун… эҳ, даҳшат! Этелред дарвеш кулбасининг эшигини бузди ва аждаҳо ўлими олдидан сўнгги нафасини чиқариб наъра тортди ҳамда қалқон жаранглаб ерга тушди… Яхшиси, айт, синглим тобутининг тахтаси синдими? Унинг зимистонида темир эшикнинг ошиқмошиғи ҳам ғичирлади, ертўланинг мис деворларини урди! Энди мен қаерларга қочаман?! У мени ҳамма жойда таъқиб қилади! Нега шунчалик шошдим?! Зиналарда унинг қадам товушлари!.. Унинг юраги оғир ва даҳшат билан урмоқда! Тентак! – Шу жойда Ашер ўрнидан сакраб турди ва мушкул аҳволда бақирди, ҳаётнинг ўзи уни шу ҳайқириқлар билан тарк этганди гўё: – АҚЛДАН ОЗГАН! СЕНГА АЙТДИМКУ, У ШУ ЕРДА, ЭШИК ОРТИДА!
Бу сўзларга афсун ҳукмининг ақл бовар қилмас кучлари ҳукмронлик қиларди, Ашер кўр сатган қадим эшиклар секинлик билан тутқичжағларини оча бошлади. Ҳув узоқда, ҳақиқатан ҳам, баланд бўйли, кафанга ўранган леди Мэдилейн турарди. Оқ матода қон доғлари, озибтўзиб кетган танасида қаттиқ курашганлик аломатлари бор. Бирмунча фурсат ўтиб, бутун танаси қалтирабчайқалиб у остонада турарди… Сўнгра инграниб чайқалди ва акасининг кўкрагига ўзини ташлади – ўлим талвасасида акасини ҳам ерга ағдарди, энди барчасини ол диндан сезган, ҳамма даҳшатларнинг қурбони бўлган акаси ҳам нафас олмасди. Мени ваҳима босди, ўзимни ташқарига урдим. Эски тош йўлдан ўтганимда довул ҳали шиддатидан тушмаганди. Кетаётганимда тош йўлакчага қаердандир ярқ этган ёруғ тушди, мен ҳайрон қолдим, бу ёруғлик қаердан пайдо бўлди, қаердан нур тараляпти, билмайман, ортимда эса зимистонга чўкиб қолган каттакон уй қолганди. Гоҳ ёрқинлашиб, гоҳ хира тортиб, тўлин ой ўз нурларини қуярди, уй томидан пойдеворигача тўлқинсимон ёриқ энди кўз ўнгимда катталашиб борарди… Тўфоннинг ёвуз шиддати яқинлашди… Кўзни қамаштирувчи ой юзи қаршимда балқди… Қадим деворлар кўз ўнгимда нурай бошлади, ўйхаёлларим лойқаланди… Ҳудди минглаб шаршараларнинг шовқини каби қулоқни қоматга келтирувчи гумбурлаш тарқалди… Оёғим остида ястанган ваҳимали, чуқур кўл Ашерлар уйининг бўлаклари олдида жуда ҳам вазмин эди.
ТИК ҚОЯЛАР ҚИССАСИ
1827 йилнинг кузида, Шарлоттсвилл яқинида жойлашган Виргиния штатида вақтинча яшаб юрган пайтларим жаноб Огестес Бедлоу билан танишишга муваффақ бўлдим. Бу ҳар жиҳатдан келишган йигитча менда чуқур қизиқиш ва меҳр уйғотди. Юз кўринишидаги тан ва руҳнинг тенг мувозанати ақлимни шоширди. Қаердан келганини аниқлаёлмадим. Гарчи уни «йигитча» деб атасамда, ёши нечадалиги кишини иккилантирарди. Албатта, у ёш кўринарди, бундан ташқари, ўзининг ёшлигига урғу беришга одатлатган, ҳатто, баъзан юз ёшларда бўлса керагов, деган гумонга борардим. Кўпроқ унинг ташқи кўриниши мени ҳайратлантирарди. У дароз ва озғин эди. Доим энкайиб юрарди. Оёққўллари рамақи, пешанаси кенг, юзи зафарон. Оғзи катта, тишлари каттакатта бўлишига қарамасдан нотекис, бунақасини бошқа бировда кўрмаганман. Кўзлари ғалати, худди мушукнинг кўзларига ўхшарди. Кўз қорачиқларининг нур кучайибпасайганда торайибкенгайиши ҳам мушуксимонлар оиласига мансуб ҳайвонларда кўпроқ учрайди. Айниқса, ҳаяжонланганда кўзлари худди ўзидан нур таратаётгандай бошқача чақнаб кетарди.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.
Примечания
1
“Буюк Темур”. Акмал Саидов ёзган кириш мақоладан олинди. Т.: “Янги аср авлоди”, 2016, 13бет
2
“Ҳаётлигимда ўлатинг эдим – ўлаётиб, ўлиминг бўламан” (лот.). Мартин Лютер (изоҳлар таржимонники).
3
Жан де Лабрюйер (1645–1696) – фаранг дидактиги, насиҳатгўйи.
4
“Бу шундан келиб чиқадики, одам ўзи билан ёлғиз бўлолмайди” (лот).
5
“Кунлардан бир кун у, яъни қалб зеҳнли қобиққа жойлашади – отларга, итларга, ҳатто одамга ётбегона бўлиб қолади” (фр.).
6
Уддир унинг юраги, Тегсанг, чиқар жаранги (фр.).
7
Зериккан, димиққан (фр.).
8
Хор – жўр бўлиб куйлаш маъносида.
9
Инглиз ноширчилигида: бир босма табоқ.
10
Эгипан – юнон мифологиясида: Олимп илоҳи – Зевснинг ўғли.
11
Магунтин ибодатхонаси хорида марҳумларни хотирлаб сукут сақлаш (лот.).
Вы ознакомились с фрагментом книги.
Для бесплатного чтения открыта только часть текста.
Приобретайте полный текст книги у нашего партнера:
Полная версия книги
Всего 10 форматов