Ижодкор Отабек Қувватовнинг «Улуғбек юлдузлар салтанатида» асари навбатдаги саргузашт-фантастик қиссаларидан бири бўлиб, унда билим олиш ва доно аждодларга муносиб бўлиш, уларнинг эзгу ишларини давом эттириш ғояси илгари сурилади.Улуғбек болаликдан истеъдодли фарзанд сифатида бобосининг таъсири остида одобли, билимли бола бўлиб улғаяди ва тақдир синоати билан ўзга оламларга сайру саёҳатга чиқади. Уларнинг таъсирида янада билимдон бўлиб етишади, ўз замонида тенгдошларини эзгу мақсадлари ортидан эргаштириб, хайрли ишларга қўл уради.Асар кутилмаган вазиятларга бой бўлиб, ўқувчида ўзгача ҳавас ва иштиёқ уйготади. Умид қиламизки, ижодкорнинг мазкур қиссаси ҳам сизга манзур бўлади.
все жанры