Ушбу воқеани ёзаётганимда аввалига роса кулдим. Бир куни ярим кечаси шунчалик қаттиқ кулибманки,овозим турмуш ўртоғимни чўчитиб юборибди. Қарасам, эшикдан мўралаганча мени кузатяпти. Нима бўлганини сўрадим.
– Нима бўларди, овозингни эшитиб, бу хотин ақлдан оздими деб ўйладим. Бу китобнинг ёзувчиси шунчалик кулаётган экан, ўқувчиси нима қилади? – деди.
Орадан кунлар ўтиб, айни китобни ёзар эканман, кўз ёшларим шашқатор оқаётган эди. Эрим мени бу сафар йиғлаётган ҳолимда кўрди.
– Аллоҳ, Аллоҳ! Бу қандай китоб ўзи? Жуда қизиқиб кетяпман.
Валлоҳи, ёзишни тугатишинг билан ўқиб чиқаман, – деди қизиқсиниб.
Ниҳоят, тугади.
Йиллар давомида ўнлаб марта, қайта-қайта босилди. Юртимизда, Ғарбда, айрим мусулмон мамлакатларда бу асар асосида спектакллар саҳналаштирилди. Энди бир нарсани билгим келяпти: китобни қўлингизга олиб ўқишни бошладингиз. Сиз ҳам мен кулган жойда кулиб, мен йиғлаган жойда йиғлармикинсиз?..
Амина Шенликўғли
2005 йил, Истанбул
все жанры