Олимжон Бўриев кейинги бир неча йиллар давомида «Қуръони карим маъноларининг назми» устида узлуксиз ишлаб, уламолар томонидан билдирилган қусур ва камчиликларни тузатди. Қуръон маъноларини шеърий йўлда таржима қилиш бу улуғ дастуриламални янада теран англашга кўмаклашади. Буюк салафларимиз томонидан ҳатто соф фиқҳий масалаларнинг шеърий йўлда китобат қилиниши бунинг ёрқин далили. Қуръони Карим маънолари назмини мутолаа қиларкансиз, Яратгувчининг бу тенгсиз мўъжизасида нақадар жозиб оҳанг борлиги ва худди шу қудратли оҳангдорлик қалбингизга теранроқ сингиб бораётганини ҳис қиласиз. Ўзаро оҳангдош сўзларнинг оқиб келиши сизни маҳлиё этади.
все жанры