Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий нафақат Шарқ мумтоз сўз санъати, балки жаҳон адабиёти хазинасига ўз шеърлари, тарихий асарлари ва таржима китоблари билан муносиб ҳисса қўшган забардаст ўзбек шоирларидан ҳисобланади.
Шарқ шеъриятининг деярли барча жанрларида маҳорат билан қалам тебратган серқирра ва сермаҳсул қалам соҳиби Огаҳий “Таъвиз улошиқин” девонининг тўлиқ ҳолда нашрга тайёрланган нусхасидан ўрин олган етук ғазал, рубоий, қитъа, мустазод, мураббаъ, мухаммас, мусаддас, таржеъбандлар ўзининг шаклан гўзаллиги, мазмунан теранлиги, бадиий юксаклиги билан назм ихлосмандларига, маданият ва санъат аҳлига муносиб туҳфа бўлиши шубҳасиз.
все жанры