Неъмат Аминовнинг кўпчилик асарлари юксак ғоявий-бадиий фазилатларга эга. Шунинг учун ҳам улар бир қатор қардош республикаларда ҳам китобхонларнинг эътиборини қозонган. Унинг ҳикоялари рус, украин, белорус, тожик, қозоқ, туркман, қалмиқ тилларига таржима қилинган. Бундан ташқари немис, поляк, чех, румин болгар, мўғул тилларида ҳам унинг айрим асарлари босилган.Таниқли ёзувчи Неъмат Аминовнинг ушбу тўпламига «Елвизак» билан «Суварак» қиссаси ҳамда шу пайтга қадар нашр қилинган китобларидан энг сара ҳикоялар киритилди.
все жанры