Инсон айниқса, ўзининг ёшлик йилларида баъзан ўткинчи ҳис-туйғулар таъсирида, баъзан ҳақиқий ишқнинг ўрнини босган ҳавас ва ёки эҳтирос оқибатида билиб-билмай катта-кичик хатоликларга йўл қўйиши ҳам мумкин. Афсуски, бундай адашишлар беиз кетмайди. Ахир бежиз қайтар дунё дейишмайди-ку. Менглибой Муродовнинг «Гуноҳ» романида айнан ёшлик даврларида қалтис хатога йўл қўйган Шамсиддин ва Гулсаранинг кейинги умрлари чуқур изтироблар гирдобида, афсус-надоматлар қийноғида ўтганлиги ёрқин бўёқларда тасвирлаб берилган. Энг ачинарлиси, ота-оналарнинг хатолари бегуноҳ фарзандлар ҳаётини ҳам издан чиқариб юборади…
все жанры