"Бошсиз чавандоз" Майн Рид ижодий меросининг дур­дона асари ҳисобланади. Асар қаҳрамонлари гўзал хоним Луиза Пойндекстер ва ирландиялик олижаноб йигит Морис Жеральд, ҳамма воқеалар уларнинг Саваннадаги илк учра­шувларидан бошланди. Луизага уйланишни мақсад қилиб юрган капитан Кассий Колхаун икки юракда алангаланган муҳаббатга тўсқинлик қилишни ўйлади. Ўзининг ёвуз ҳийла ва режаларини ишлаб чиқди. Морис Жералддан ўч олиш ния­тида уни ўлдирмоқчи бўлди, лекин ўзи билмаган ҳолда тоғаси­нинг ўғли Генрининг ҳаётига зомин бўлди. Асардаги кейинги воқеалар ривожи шиддатли ва қизғин кечадики, китобхон романни бир нафасда ўқиб чиқади.Ўқувчи романни ўқиш давомида ҳақиқий муҳаббат ҳами­ша қадрланишини, адолат ноҳақлик устидан ғалаба қилиши­ни, эзгулик ёруғ кунларга етказишини асар қаҳрамонлари­нинг ўзаро муносабатлари орқали қалбдан ҳис қилади.
все жанры