Ушбу рисола Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистон тарихининг йирик тадқиқотчиси М.Е.Массон қаламига мансуб бўлиб, у Туркистон шайх ул- мошойихи дея тан олинган зот — Хожа Аҳмад Яссавий ҳазратларининг Туркистон шаҳридаги мақбараси тарихи ҳақидадир.Рисолани таниқли тарихчи олим Исмоил Ботиров илк маротаба ўзбек тилига ўгириб нашрга тайёрлаган. Таржима рисоланинг 1930 йилги Тошкент нашри асосида амалга оширилган.Рисола тарихчи олимлар, олий ўқув юртлари тарих факультетида таълим олаётган талаба ёшлар ва, қолаверса, юртимиз, маданиятимиз тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
все жанры