Ушбу монографияда Шахсга йўналтирилган таълимнинг долзарб­ли­гини фан, маданият ва маърифат масалалари бўйича БМТ тарки­бидаги нуфузли бўлим – ЮНЕСКО томонидан ҳам тан олинган ва бу ташкилот комиссияси томонидан ишлаб чиқилган «XXI аср таълим концепцияси»нинг асосида ҳам шахсга йўналтирилган таълим прин­циплари баён этилган. Физика таълимида замонавий технология қўлла­нилса, педагогик жараёнда ҳамкорлик, ғамхўрлик, таълим олувчи шахсни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш орқали шахснинг таҳсил олиши, ижод қилиш ва ўз-ўзини ривож­лантиришга қулай ижтимоий ва педагогик-психологик муҳит яратилади. Шундай жараёнда шахс, ўз ўқув фаолиятининг субъекти саналади ва ўқитувчи билан ҳамкорликда ягона таълим жараёнининг иккита субъекти сифатида ўқув-тарбия вазифаларини ҳал этади. Педагогика ва психология фанлари таълим технологиясини ишлаб чиқиши, таълим олувчи шахснинг такрорланмас кўп моҳиятига ва у шу билан бирга индивидуаллигига асосланиши, яъни шахсга йўналтирилганлиги бўлиши лозим. Шахсга йўналтирилган технологиялар замирида таълим-тарбияга табақалаштирилган ёндашиш амалга оширилиб, таълим олувчининг интелектуал тараққиёти, ўрганилаётган фан (маъруза)га тайёргарлик даражаси ва унинг лаёқати ҳисобга олиниши кераклиги келтирилган.
все жанры